Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

“Ёш инновациячи”

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 2018 йил "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, ЎзЛиДеПнинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга ошириш ҳамда инновацион фаолиятни, энг аввало, ёш авлоднинг ижодий ғоялари ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, мазкур соҳада истиқболли ютуқларни тарғиб қилиш шунингдек, ушбу фаолиятда иқтидорли ёшлар фаол иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларини жорий этиш ва янада самарали қўллашга эътиборни кучайтириш мақсадида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун "Ёш инновациячи” стипендиясини таъсис этилган.

"Ёш инновациячи” кўрик-танлови совриндорлигига номзодларни тавсия этиш ва ғолибларни аниқлашда асосий эътибор номзодларнинг ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди, етакчилик қобилияти ҳамда инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини қай даражада ўзлаштира олганлигига қаратилади. Кўрик-танлов иштирокчилари қуйидаги асосий мезонлар бўйича аниқланади:

- ишлаб чиқариш ва сервис;

- туризм;

- қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш борасида ишлаб чиққан инновацион лойиҳалари кўргазмаси, кўрик-танлов ғолибларига партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Касб-ҳунар таълими марказининг "Ёш инновациячи” Республика кўрик-танловининг ғолиби Гувоҳномаси (Диплом) берилиб:

Ғолибларга:

Биринчи ўрин учун - 200 (икки юз) минг сўм миқдорида;

Иккинчи ўрин учун - 150 (бир юз эллик) минг сўм миқдорида;

Учинчи ўрин учун – 100 (юз) минг сўм миқдорида кейинги ўқув йили давомида ҳар ой стипендия берилади.

Кўрик-танлов совриндорлигига номзоди кўрсатилган Учқудуқ туман ёшларининг фаолияти ҳакамлар ҳайъати томонидан ўрганиб чиқилиб

1-ўринга-Учқудуқ Кончилик коллежи талабаси Ҳайитмуродов Дониёр Ойбек ўғли –(пармалаш даст чиқариш) махсус диплом билан, қолган иштирокчилар эса махсус сертификат ва эсталик совғалар билан тапқдирланди. Кўрик танлов кутаринки руҳда ўтди.

“Ёш инновациячи”
“Ёш инновациячи”
“Ёш инновациячи”
“Ёш инновациячи”
“Ёш инновациячи”
“Ёш инновациячи”

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: