Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Дўстлик” БПТ нинг Ҳисобот – сайлов йиғилиши ўтказилди

“Дўстлик” БПТ нинг Ҳисобот – сайлов йиғилиши ўтказилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-Демократик Партиясининг Бошланғич партия ташкилотларида навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишларини ўтказиш Учқудуқ туман бўлимида ҳам қизғин давом этмоқда. Жорий йилнинг 14 март куни уй-жой коммунал хизмати марказининг кичик мажлислар залида "Дўстлик” БПТ нинг Ҳисобот – сайлов йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда дастлаб БПТ нинг 2017-йилдаги фаолияти муҳокама қилиниб 2018-йил учун иш режаси тузиб олинди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳамда "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда БПТнинг 2018 йилдаги устувор вазифалари тўғрисида, шунингдек Партия депутатлик гуруҳлари ва бошланғич партия ташкилотларининг аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрни ва роли ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

БПТ ларда фуқаролар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги самарали усул ва механизмларини татбиқ қилиш, жумладан, барча БПТ аъзоларининг жойлардаги аҳволини шахсан ўрганиш асосида аҳолининг энг муҳим эҳтиёжларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ташаббускорлигини ошириш ва фаоллигини таъминлаш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек тадбиркорликка қизиқиши бўлган ёшларга кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини тижорат банклари томонидан қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммолар ва тўсиқларни ҳал этишда партия депутатлик гуруҳлари томонидан амалий кумак берилаётганлиги алоҳида айтиб ўтилди. Шу билан бир қаторда БПТ аъзолари фаолиятини жонлантириш, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғибот қилиш, партия сафини кенгайтиришда бутун имкониятларимизни ишга солишимиз лозимлиги айтиб ўтилди. Партия лойиҳаларини амалга оширилишида жонбозлик кўрсатаётган БПТ фаолларига алоҳида миннаддорчилик билдирилди.

“Дўстлик” БПТ нинг Ҳисобот – сайлов йиғилиши ўтказилди
“Дўстлик” БПТ нинг Ҳисобот – сайлов йиғилиши ўтказилди
“Дўстлик” БПТ нинг Ҳисобот – сайлов йиғилиши ўтказилди
“Дўстлик” БПТ нинг Ҳисобот – сайлов йиғилиши ўтказилди
“Дўстлик” БПТ нинг Ҳисобот – сайлов йиғилиши ўтказилди

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: