Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ЎзЛиДеР Учқудуқ туман бўлими томонидан 23-февраль куни “Кончилик коллежи”да ЎзЛиДеР Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан давра суҳбати ўтказилди.

ЎзЛиДеР Учқудуқ туман бўлими томонидан 23-февраль куни “Кончилик коллежи”да ЎзЛиДеР Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан давра суҳбати ўтказилди.

ЎзЛиДеР Учқудуқ туман бўлими томонидан 23-февраль куни "Кончилик коллежи”да ЎзЛиДеР Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастурида белгиланган кенг қамровли устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида "Президент ғоялари билан келажак сари” шиори остида ўтказилган "Ўзбекистон фаол тадбиркорлари анжумани” ишторокчиларининг мамлакатимиз тадбиркорларига мурожаатининг мазмун моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастурининг қабул қилиниши ва кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига устувор аҳамият қаратилганлиги эътиборга молик. Таъбир жоиз бўлса, шуни алоҳида таъкидлаш керакки, давлатимиз раҳбари юртнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлашни айнан шу соҳа билан боғламоқдалар. Тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилиш – давлат сиёсатига, Президент сиёсатига тўсқинлик қилиш, деб баҳоланишининг ўзиёқ фикримизни тўла тасдиқлайди.

Тадбирда Мурожаатноманинг мазмун моҳияти ҳақида Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутати Мамажонов Фазлиддин Уктамович йиғилиш иштирокчиларини таништирди. Ҳусусан юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самараси, авваламбор юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, Ватанимиз тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, замонавий ва фаол тадбиркорлар сафини кенгайтиришга бевосита боғлиқ эканлиги, Ўзбекистонимизнинг инновацион ривожланиш, информацион жамиятни шакллантириш йўлига ўтиши – бу узоқ муддатга мўлжалланган мамлакатимиз рақобатбардошлигини ва жамиятимизнинг барқарор ривожланишини таъминлашнинг кафолати эканлигини таъкидлади.

Тадбир сўнгида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либераль Демократик партияси Президентимизнинг парламентга йўллаган Мурожаатномаси, Давлат дастурида баён этилган мақсад ва вазифаларни изчил амалга ошириш, она юртимизнинг тақдири ва келажаги, фарзандларимиз бахти ва камолини таъминлашда ҳал қилувчи босқич бўладиган 2018 йил барчамизни бир ёқадан бош чиқариб ишлашга, умумий мақсадлар йўлида бирлашишга чорлашини алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Давра суҳбати савол-жавобларга бой тарзда қизиқарли ва мазмунли ўтди.
ЎзЛиДеР Учқудуқ туман бўлими томонидан 23-февраль куни “Кончилик коллежи”да ЎзЛиДеР Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан давра суҳбати ўтказилди.
ЎзЛиДеР Учқудуқ туман бўлими томонидан 23-февраль куни “Кончилик коллежи”да ЎзЛиДеР Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан давра суҳбати ўтказилди.
ЎзЛиДеР Учқудуқ туман бўлими томонидан 23-февраль куни “Кончилик коллежи”да ЎзЛиДеР Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан давра суҳбати ўтказилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: