Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси

2018 йил 21 феврал куни соат 15:00да Учқудуқ туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгашининг навбатдаги X Пленуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзМТДП фракцияси аъзоси Тожиев Козимжон Ўктамович Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилоят Кенгаши раиси Ражабов Илхом Мустафоевич ва ЎзМТДП Навоий вилоят Кенгаши раис уринбосари Жулиев Йулдошмурод Турақулович Кенгаш аъзолари, партия гуруҳи аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Кенгаш мажлисини ЎзМТДП туман Кенгаши раиси С. Абдукаримов олиб борди. Пленум ишида Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Учқудуқ туманКенгаши ва партия гуруҳининг2017 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда 2018 йилдаги фаолиятининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.

Ҳисобот даврида туман Кенгашидаги депутатларимиз томонидан электорат манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида жами 28та депутатлик сўрови амалга оширилган. Бу эса, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 тага кўп. Ушбу сўровларнинг 12 таси қонунлар ва ҳукумат қарорлари ижроси бўйича тегишли мансабдор шахслардан улар масъул бўлган ишлар юзасидан асосли маълумотлар, ҳисоботлар тақдим этилиши бўйича амалга оширилган бўлса, 16 таси фуқаролар мурожаатлари асосида ҳал этилган шикоятларни ташкил этади.

Партия электорати манфаатларига доир партия гуруҳи томонидан 2 та ташаббус-масаласессиялар кун тартибига киритилиб, 2 тақарор қабул қилинишига эришилди,

Пленумда эътироф этилганидек, партия гуруҳида эришилган натижалар билан бир қаторда, ҳали ўз ечимини кутаётган масалалар ва фойдаланилмаётган имкониятлар ҳам йўқ эмас.

Йиғилишда халқ депутатлари Кенгаш сессиялари ва доимий комиссиялари кун тартибига партия дастурий мақсадлари ва электорат манфатларидан келиб чиқиб ташаббус-масалалар киритишда уларнинг фаолиятини жонлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

"Партия сайловолди платформасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда халқ депутатлари кенгашларидаги партия гуруҳи фаолиятини тубдан кучайтириш, бунда туман партия ташкилоти депутатлик гуруҳига сессия кун тартибига киритилаётган ташаббус-масалани ахборот ва таҳлилий материаллар билан таъминланишни янада кучайтириш лозим”, - дейди музокарага чиққан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Н. Нажимиддинова.

Пленум якунида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: