Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутати Икрамов Дилшод Зокирович

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутати Икрамов Дилшод Зокирович

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутати Икрамов Дилшод Зокирович 6-февраль куни Қонун лойиҳалари юзасидан ЎзЛиДеПнинг позицияси ва лойиҳаларининг партия доимий электорати манфаатлари йўлидаги аҳамияти тўғрисида йиғилиш ўтказди. Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сайловолди платформасини амалга ошириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасида илгари сурилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар(қонунлар ва қонун ости ҳужжатлари) лойиҳалари ишлаб чиқилишида электорат манфаатларини ҳимоя этган ҳолда партия позициясини шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилди. Ушбу тартиб партиядан сайланган барча даражадаги депутатларнинг иш услубини такомиллаштириш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, электоратни ҳамда турли аҳоли қатламини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва партиянинг фаолияти билан таништириш, қонун ижодкорлиги, қабул қилинаётган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида хабардор қилиб бориш, партиянинг давлат идоралари билан ҳамкорлигини таъминлаш, қонун ва қонун ости ҳужжатлари лойиҳаларини такомиллаштиришга хизмат қилади. Партия янги қонунлар лойиҳаларини қабул қилиш, қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, амалдаги қонунни ёки унинг бир қисмини ўз кучини йўқотган деб топиш зарурлиги тўғрисидаги таклифларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ўз фракцияси аъзолари орқали кўриб чиқиш учун киритиши мумкинлигини таъкидлади.

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: