Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясидан сайланган депутат Қаршиев Абдуназар Бердимуродович ўз сайловчилари билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясидан сайланган депутат Қаршиев Абдуназар Бердимуродович ўз сайловчилари билан учрашув ўтказди.

30-Кукпатас сайлов округига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясидан сайланган депутат Қаршиев Абдуназар Бердимуродович ўз сайловчилари билан учрашув ўтказди. Тадбирда дастлаб депутат йиғилиш иштирокчиларини ўз дастури билан таништириб ўтди. Шунингдек Кукпатас МФЙ аҳолисини қийнаётган муаммоларга тўхталиб ўтди, ҳамда маҳалладаги ишсизлик даражасининг камайишида бор имкониятлардан фойдаланишини алоҳида таъкидлади. Тадбирда Кукпатас МФЙ раиси А.Сиддиқов сўзга чиқиб Қаршиев Абдуназар Бердимуродовични депутат бўлганлиги билан самимий табриклаб, халқ билдирган ишончни оқлашга ва депутатлик ваколати доирасида аҳолини қийнаётган муаммоларни ижобий ечим топишида фидоийлик билан фаолият олиб боришига чин дилдан ишонч билдирди. Шунингдек тадбирда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси Учқудуқ туман бўлимининг аппарат раҳбари Н.Рузиева сўзга чиқиб тараққиётимизнинг янги босқичи бўлган 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Президентимизнинг Олий МажлисгаМурожаатномасиҳақидаги ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди. Аввало, йил давомида мамлакатимизни янада тараққий эттириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни бажариш учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятлари сафарбар этилганини таъкидлаш жоиз.
Бу борада "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш муҳим қадам бўлди, десак, айни ҳақиқат бўлади.Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Бу ўзгаришларнинг дастлабки натижалари аҳолимиз ҳаёти ва кундалик турмушида ўзининг яққол ифодасини топмоқда, эл-юртимизнинг ижтимоий фаоллиги, эртанги кунга ишончи ўсиб бормоқда.Мамлакат ҳаётига доир ҳар бир қарорни халқ билан маслаҳатлашиб, бевосита мулоқот асосида қабул қилинаётганлиги алоҳида таҳсинга лойиқ.

Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясидан сайланган депутат  Қаршиев Абдуназар Бердимуродович ўз сайловчилари билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясидан сайланган депутат  Қаршиев Абдуназар Бердимуродович ўз сайловчилари билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясидан сайланган депутат  Қаршиев Абдуназар Бердимуродович ўз сайловчилари билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясидан сайланган депутат  Қаршиев Абдуназар Бердимуродович ўз сайловчилари билан учрашув ўтказди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: