Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

БУГУННИНГ БОЛАЛАРИ - ЭРТАМИЗ ЭГАЛАРИ!


Мамлакатимизда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами деб эълон қилинганлиги мустақил Ўзбекистонимиз тараққиётига улкан ҳисса қўшаётган минг-минглаб ўқитувчилар, устоз ва мураббийлар меҳнатининг юксак эътирофи, уларга билдирилган ҳурмат ва эътибор намунасидир.

Бугун биз ана шу қутлуғ айёмни кенг нишонлар эканмиз, эртамиз эгалари ёш авлодга билим ва тарбия беришдек ўта мураккаб ва масъулиятли шу билан бирга шарафли меҳнатларига ҳарқанча таҳсинлар айтсак, шунча оз!

Мутахассисларнинг илмий хулосаларига кўра, инсон умри давомидаги барча маълумотларнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган давр оралиғида олар экан. Мисол учун, буюк бобомиз, муҳаддис олим Имом ал – Бухорий 5-6 ёшда ислом илмини чуқур ўрганган.

Ҳазрати Навоий 4 ёшда ўқишни мукаммал билган. Ал – Беруний, Ал-Хоразмий ҳам улар қаторида ёшликданоқ илм чўққиларини забт этган.

Бугунги кунга келиб, ёш авлодни аждодларга муносиб фарзанд қилиб тарбиялаш мақсадида қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги "Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони таълим соҳаси ривожида янги даврни бошлаб берди.

Сўнгги икки йил мобайнида соҳага доир қабул қилинган ўнлаб ҳуқуқий ҳужжатлар мактабгача таълим тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, мактабгача таълим муассасаларининг инфратузилмасини ва моддий-техник жиҳозланишини тубдан яхшилаш имконини бермоқда.

Биргина, Учқудуқ тумани мисолида айтадиган бўлсак, "Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида "Қулқудуқ” овулидаги 3-сонли "Булдиршин” мактабгача таълим муассасасида 1 млрд. 200 млн. сўм маблағ сарфланиб капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Кичкинтойлар ақлий ва жисмоний ривожланишига ижобий таъсир этувчи энг замонавий жиҳозлар билан жиҳозланди.

Дастур доирасидаги яна бир лойиҳа "Узунқудуқ” овулида амалга оширилиб, бу ерда 60 ўринли мактабгача таълим муассасаси мутлақо янги кўринишда барпо этилади.

Шунингдек, Инвестиция дастури асосида туман марказида 125 ўринли болалар муассасаси янгидан қад ростламоқда. "Йўлчилар” овул фуқаролар йиғинида эса Навоий кон металлургия комбинатининг 8 млрд. сўм маблағи эвазига 160 ўринли болалар боғчаси қурилиши кўзда тутилган.


Бундан ташқари, овулларда фаолият юритаётган мактабгача таълим муассасаларининг 7 тасига юридик мақоми берилди, қўшимча гуруҳлар ташкил этилди. Ана шундай амалий саъй-ҳаракатлар натижасида туманимизда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишда ижобий тенденция мавжуд.

Агар рақамларга тўхталадиган бўлсак, 2017 йилнинг охирида бу кўрсаткич 74 фоизни, жорий йилнинг сентябрь ойида эса – 78,7 фоизни ташкил этади.

Яна бир муҳим жиҳат, давлат-хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш кун тартибидаги муҳим масалалардан бирига айланган.

Айни кунларда Учқудуқ туманида ҳам 3 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини йўлга қўйиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда. 40 ўринга мўлжалланган "Учқудуқ ширинтойлари” болалар муассасаси яқин кунларда кичкинтойларни ўз бағрига олади.

Мактабгача таълим муассасасида бола ўзини қулай, хавфсиз ва манзур сезиши учун, кичкинтой бу ерга йиғлаб эмас, кулиб - қувонч билан қатнаши учун қўлимиздан келган барча ишларни амалга оширамиз. Бутун билим ва салоҳиятимизни сафарбар этамиз!.

Зеро, муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда: "Қайси соҳани олмайлик, биз замонавий етук кадрларни тарбияламасдан туриб бирон-бир ўзгаришга, фаровон ҳаётга эриша олмаймиз. Бундай кадрларни, миллатнинг соғлом генофондини тайёрлаш, аввало мактабгача таълим тизимидан бошланади”.

Нигора АМОНОВА, Учқудуқ туман мактабгача таълим бўлими мудири.

Учқудуқ газетаси хабар қилади: Асли шундай яралган бағри қайноқ Қизилқум


 

Қизилқум қўйнида тонг ёришди. Найза бўйи кўтарилган қуёш заминни нурга беламоқ ишқида ёнди. Унинг шуъласи борлиққа битталаб, сараланган каби таралаётган эди. Саҳро икки оламни ёдга солади. Тонг ҳарирчимматини кўтариб, қуёш чирой очар маҳал борлиқ сеҳрли, мафтункор бўлади. Бирдан оламни "жусан”нинг хушбўйи тутиб кетади. Уни оромбахш насим димоқларга саховат-ла пуркайди. Шу дам салқин ҳаводан тўйиб нафас ола бошлайсан. Қуёш юқорилагани сайин борлиқ ҳансираб, сукутга толади. Жазирамада саксовулларнинг жисми оловга айланади. Бағри қайноқ, қалби қайноқ Қизилқумнингазалий, ёзилмаган шундай бир қонуни борки, - ким ёки нима кучли бўлса, ўша ғолиб келади.

...Қишдаги жуфтлашувдан сўнг урғочи бўри ҳомиласини олтмиш тўрт кун олиб юрди. Қантар ойида ўзини яна ҳам эҳтиётлаб қолди, пана жой излаб, болалашга ҳозирлик кўра бошлади. Кимсасиз чўл ичра бу ерни маъқул топиб, ўзи ва туғилажак болаларига ин қазиди. Шу инида болалади. Тўрт боласи эмавериб, силласини қуритиб юборди. Улар бир ярим ойлик бўлганида луқма чайнашни ўргатди. Кейин изғиб юриб,бир "жусан” олдига келиб тўхтади. Шамол ёқимли бир ҳидни димоғига урди. Уискаланиб ҳид қаёқдан келаётганини билди. Қараса, янги туғилган қумқуён полапонлари бўлиб, ҳали кўзи очилмаган. Бир-бирининг пинжига суқилганича "дир-дир” қалтирайди...

Бўри бир йўла 5 та қумқуён боласини еган бўлса-да, ҳали қорни тўймаганини ҳис этди. Лекин у ўз болаларининг ҳоли не кечганидан бехабар эди.

Орадан роппа-роса 12 ой ўтиб, урғочи қорачаён 11 та болалади. Деярли, ўн икки кун бирини қўйиб, бирини суйиб, болаларини устида олиб юрди. Сўнг улар ҳар томонга тарқалиб кетди. Ҳозиргина она чаён нишини юнглари момиқ, ҳали оғзига қон тегмаган беозор бўриваччаларнинг бирига суққан эди. У шу заҳарли игнаси билан ўлжасини фалаж қилди. Кучли оғриқдан бўривачча типирчилай-типирчилай тинчиб қолди. Она бўри болалари ёнига қайтган пайт чаён ғалаба нашидасини бафуржа суриш илинжида қум қатига кириб, ғойиб бўлган эди. Она бўри талваса ичида талаша-талаша жон таслим қилган боласини индан судраб, ташқарига олиб чиқди. Қайтиб келгач, деярли ярим ҳазм қилинган ошқозонида "пишган” қумқуён гўштини ўқчиб қусиб, болаларини озиқлантирди. Энди бир оз тинчиб, ором олаётган болаларини қўйиб, далли хаёли уни ер қучоқлаб ётган боласи томон етаклади. Ахир у тинчлана олармиди?! Ваҳший, йиртқич вужудитўлғонди. Боласини судраб, тўп-тўп бўлиб ўсган саксовулларорасига ташлаб келди...

Иттифоқо, егулик инига қуруқ қайтган она қумқуённинг хонумони куйди. У "қиюв-қиюв” деган овоз чиқариб, тўзғиб қолди. Аттанг, орзу-ҳавас билан беш болани дунёга келтирган эди-я... Қумқуён, яна уни "қумтовушқон” дейишади, хуллас, бу жонивор йилда икки-уч болалайди. Бу гал у анча тажриба орттирган эмасми, наслини алоҳида тайёргарлик кўриб, қуриган "жусан” ўти тўшалган инда дунёга келтирган эди. Катта-катта узун қулоқларини динг қилган кўйи, маржондек юмалоқ кўзлари билан атрофга мўлтираб боқди. Қумранг тусли мўйнасини шамол бир маромда овунтирган мисол силаб елмоқда эди. У болалари ётган жойни дилхун бир тарзда ҳидлаб чиқди. Кейин ғаним оралаган бу бехосият инни тарк этди. Энди у ўзи учун хотиржам жой танлаши керак. Саҳрода изғий-изғий гармселда бир маромда чайқалаётган саксовулзор маконини қора тортди. Боранбай овули яқинидаги саксовуллар ичида ўра ковлаб, ўзига ётаржой ҳозирлади...

Райҳон ҚОДИРОВА.

Учқудуқ газетаси хабар қилади: ОНАМ ҲАҚИДА АЙТИЛМАГАН СЎЗ!


Йигирма еттинчи сентябрь.

Болалигим ўтган ҳовлида мотам, мен эса узоқ-узоқлардаман. Лекин, юрагим негадир ғаш. Иш, тирикчилик ташвишлари билан ниҳоятда бандман-у, юрагим ғашлигини ўйлашга фурсат йўқ менда.

...Семинар-тренингда иштирок этяпман. Менга: "Айнан шу дақиқаларда нимани ўйлаяпсиз?” деган савол билан мурожаат бўлди. Жавоб қайтараман: "Онамни!”.

Ва, ниҳоят меҳрибон ва мушфиқ онажоним кўз ўнгимда гавдаланади. Онамни жуда соғинибман! Қани энди қанотим бўлса-ю, учиб бориб бағрингизга бош қўйсам. Фарзандингизга бўлган оналик муҳаббати тафтидан эриб, бағрингизга сингиб кетсам...

Йигирма еттинчи сентябрь. Кузнинг рангларини сарғайтган бу кун, менинг сочларимни оқартган бу кун. Менинг қалбим ўтинди бу кеч, менинг бағрим тилинди бу кеч.

Йигирма еттинчи сентябрь. Илтижоларимни, ўтинчларимни тангрим даргоҳида қабул қилмаган кун...

Охирги марта уйга борганимда худди юрагим бир кўнгилсизликни сезгандай сиз билан хайрлаша туриб, кўча бошидан қайтиб келдим.Қайтадан хайрлашдим. Юзимдан ўпиб, қўлингизни силкиб қолдингиз. Меҳрибон волидамнинг иссиқ нафасини сўнгги бор ҳис қилаётганимни мен ўшанда билмабман, ахир. Бугун эса гоҳ қувончли, гоҳ ташвишли кунларимда ҳам сизни эсга оламан.

...Бир неча йиллар олдин қизим бетоб бўлиб касалхонада даволанди. Кўп йиғлаши мумкин эмас, шунинг учун ёнидан кетгим келмайди. Қизимнинг ёнида бўлганимда, уйда қолган ҳали эмизикли ўғлимни ўйлайман, уйга бирров борсам касалхонада қолган қизимдан хавотирланаман.

Онани табиат яратмасин экан-а, ана шундай қийин дамларда сизнинг муштдеккина юрагингизни олти бўлакка бўлиб яшаганингизни ҳис этдим. Ҳар биримизнинг ташвишу қувончларимиз боис, юрагингиз пора-пора бўлиб яшаганингизни тушундим.

Онажон! Бугун менинг ҳам жоним ўзимда эмас. Уч нафар полапонимда. Ахир, улар кулса куламан, йиғласа йиғлайман, оғриса оғрийман. Оламим шулар билан тўлин, бахтим шулар билан бутун.

Оналик меҳр-муҳаббати, жонсараклик зоҳир этиб турган нурли юзингиздаги қат-қат чизиқлар, биз фарзандлар "ширин” ташвишларининг ҳосиласи эмас-ми?

Сиз эмасми онажон! Оила устуни бўлган отамнинг ўрнини биз болаларга билдирмай, кўзланган мақсад сари дадил интилган. Сиз эмасми онажон! Отамдан кейин учовимиз ҳам олий маълумотли дипломни қўлга олиб, қучоғингизга талпинганда қувончдан кўзларингиз намланган. Сиз эмасми онажон! Акамлар уйланиб, келинчак ёр-ёр садолари остида остонага қадам босганида ҳам қувончдан ҳам армондан узоқ-узоқ йиғлаган. Афсуски, бу дақиқаларни ортга қайтариб бўлмайди...

Ҳа, ота-она тириклиги биз фарзандлар учун катта бахт экан буни сира унутмайлик азиз фарзандлар!

Райҳон ҚОДИРОВА.

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: Йўлчи юлдуз

Ҳар гал уйга борганимда онам лотин алифбосини ҳижжалаб ўрганаётган бўладилар. Нафақат ўзлари, балки олти ёшли набираларига ҳам лотин алифбосини ўз билганларича ўргатадилар. Ўқишларига бироз ёрдамлашгач: "ўрисча ҳарфда ўқий қолинг”, дейман ўзимга хос бетоқатлик билан.

- Йўқ, йўқ болам,-дейди шу заҳоти онажоним шошиб, ўқиганнинг савоби бошқача бўлади, аслида. Умрим борича, вақтим етганича ҳижжалаб тураверай-чи, ёшлигимда ўқиб билим ололмадим, - дейдилар бироз хомушлик билан.

- Ололмасдингиз ҳам, - дейман дилимда кечаётган ўй-фикрларимни тилимга чиқармай.

Аввал бошда етимлик. Кейинига олти боланинг ташвишлари ва иш билан бўлиб, юрагингиз тубидаги армонларни рўёбга чиқаришга сизда вақт-имкон йўқ эди, албатта. Бир сўз билан айтганда, оёғингиз олти, қўлингиз етти, сочингиз супурги эди, менинг меҳрибонимнинг.

Ҳа, уйдаги бека аталмишга хос ташвишларингиз бир эдию, "иш” ҳаммасидан ошиб тушарди. Эрта тонгдан то шом қоронғусигача асосан қўлда бажариладиган сут-товар фермасидаги ишлар вақтингизни олиб қўярди. Ҳатто, якшанба кунлари ҳам дам олмасдан "режа-топшириқ”ни ортиғи билан уддалай, деган фидоийлик билан тинмай меҳнат қилардингиз.

Оҳ, биз болалар! Энг кичиги мен. Сизнинг ишдан келишингизни интизорлик билан кутардим. Дам олиш кунларида ҳам "иш” мендан тортиб олган онажонимнинг, сигир ҳидлари уннаб қолган бағридан ҳечам тушгим келмасди.

Яна эрта тонгдан бошлаб ишга отланасиз. Кўзларимда ёш ғилтиллаганча, кўрпа ичидан чиқмай сизни кузатаман.Юрагим тубида: "Эрталаб онам юзларимдан ўпиб, уйғотсалар. Иссиқ чой ичириб, мактабга кузатсалар”, деган орзу бош кўтаради. Ана, мен томонга қараб келаяпсиз. Кўзларимни қаттиқ юмиб, ўзимни ухлаётганга соламан. Пешонамдан ҳидлаб, кўрпамни тўғирлаб қўясиз...

"Катта мажлис”ларда, "катта киши”лар сизни минбарга таклиф этишади, кўксингизни яна бир медаль безайди. Орден ва медаллар шодаси кўпайгани сари, биз болаларга аталган вақтингиз қисқариб бораверади. Лекин, фарзандларингизга бўлган меҳру-муҳаббатингизни қалбдан туйиб, юракдан ҳис этиб улғайдик.

Сизнинг оналик муҳаббатингизни зоҳир этиб турган юз-кўзингиз, меҳр тўла қалбингиз, фидоийликка йўғрилган ҳаёт йўлингиз ҳамиша мен учун ибрат мактаби бўлган.

Ана шу меҳрдан, ана шу муҳаббат тафтидан бугун уч нафар фарзандим икки нафар набирам ҳам исинмоқда, илинмоқда, улғаймоқда!

Ахир, менинг йўлчи юлдузимсиз, онажон!!!

Райҳон ҚОДИРОВА.

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: Истиқлол ҳақида суҳбатлар 1.ВАТАН-ОНА


 

Ҳанузгача кўз олдимда ушбу манзаралар муҳрланиб қолган. Катта синф хонаси. Деворларнинг лойсувоғи кўчиб кетган. Хонанинг бир бурчагида катта қора печка. Биз болалар синф хонасининг совуқлигидан қора печка ёнига тиқиламиз, бир-биримизни итаришиб печка ёнига суқиламиз. Саҳифалари тўлган дафтарларимизни йиртиб ўзимизча печкани ёққан бўламиз. Қоғоз буюмлари "лов” этиб ёнади-ю, яна ўчиб қолади. Олов ловуллаб ёнган пайтда исинмоқ учун қўлимизни "куҳ-куҳ”лаб сабоқ ёзмоққа киришамиз...

Яна бир манзара. Ҳовлимиз этагигача пахтазор ғўзанинг узунлигидан бўйим кўринмайди. Аввалига акамларга пахта теримида ёрдамлашаман. 4-синфдан бошлаб эса бизларни ҳам ўқишдан бутунлай пахта теримига бўшатишади. Декабрь ойи тугаб "Арча байрами” куни мактабга борамиз. Жўр бўлиб арча атрофида қўшиқ айтамиз...

Яна бир манзара. Онам тонг қоронғусида сут-товар фермасига ишга оталанади. Эсимни таниб танимасимданоқ, онамнинг қийналиб қолишини истамай ёрдамга отланаман. Билмадим, ўшанда нечанчи синфда ўқийман?. (Балки 1-синфдадир.) Тонг қоронғусида уйқусирамасдан чаққон кийиниб онамга эргашаман. Туннинг алламаҳалида қор она, қор бола бўлиб уйга қайтамиз.

Ҳа, онажоним пойтахтда таълим олаётган фарзандлари учун ўзини аямасдан ишлайди. Мен эса мурғақ қалбим билан ана шу фидоийликни ҳис қиламан. Ўша пайтларда улуғ партия олдига қўйган режа-топшириқларни ортиғи билан уддалаганлиги учун онажонимга катта мажлисларда катта раҳбарлар "раҳмат” айтишади. Минбарга таклиф қилишади. Онам эса ана шундай фидоийликларининг меваси бўлмиш соғлиқларини бой бераётганликларини ўзлари ҳам пайқамайдилар. Энг ачинарлиси, биз болалар онамнинг ёнидан бўла туриб соғиниб-соғиниб улғаяверибмиз...

Яна бир манзара. 1991 йил 31 август куни телевизордан давлатимиз раҳбари ватанимизни мустақил деб эълон қилдилар. Шу куни онам узоқ йиғладилар.

Мен эса "мустақиллик”, деган сўзнинг мазмун-моҳиятини тўла англаб етолмай ҳайронман. Негаки, менинг онгу-шуурим КПСС тарихи билимлари билан тўлиб тошганди. Ахир ўшанда менТошкент Давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университет)нинг учинчи курсида таълим олардим...

Ҳар куни тунда онам дили тубидаги оғриқларни сандал атрофида ўтириб, қуйидагича ҳикоя қилардилар. Онамнинг ҳаёти худди кино тасмасидек, бирма-бир кўз олдимдан ўтаверарди.

...Ярим тунда келган 3 киши отамни олиб кетдилар. Мен 5 ёшда, опам эса 12 ёшда эдик. Опам мени қучоқлаганларича йиғлаб қолавердик. Эртасига бизни қариндошларимиз уйларига олиб кетишди. Орадан икки ой ўтиб отамни кўриш учун касалхонага бордик. Йўлда бир марта аравадан қулаб ҳам тушдим. Куннинг совуқлигидан қорнинг қалинлигидан музлаб қолишимга озгина қолган-ди, ўшанда. Отамни қайтиб кўрмадим...

Мен бугунги тонгда айбининг нимада эканлигини билмасдан вафот этган бобомни ёдга оламан, "Социалистик мусобақаси ғолиби” бўлиш учун соғлигини бой берган онамни эсга оламан. Эслайман-у, чуқур ўйга, мушоҳадага ботаман. Бугунги ёшларимизга чин маънода ҳавасим келади. Улар учун ўз билим ва салоҳиятларини намойиш этишга имкониятлар эшиги очиқ. Улардан сўраладигани чуқур билим олиб, илм чўққиларини забт этишдан иборат.

Ватан- бу Она!

Онани севгандек, Ватанни севсак, она каби Ватан ҳам ўз фарзандларига бағрини кенг очади. Мен эса марҳум онам ва отамга бўлган садоқатимни, улар олдидаги фарзандлик бурчимни, меҳрибонларимнинг фарзандлари камоли учун қилган фидоийликларини Ватан истиқболи йўлида меҳнат қилиш билан намоён этаман.

Райҳон ҚОДИРОВА.

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: ДУО ҚИЛАЁТГАН ФАРИШТА

Уни касалхонага оғир аҳволда олиб келишди. Кучли зарбалардан ички аъзолари ҳам ёрилиб кетган эди. Тезкор гуруҳ чақирилмагунга қадар бу ишни ким қилганини шифокорлар била олмади. Боланинг тепасида иззиллаб йиғлаётган она кўксига муштлар, аммо ниманидир яшираётгани кўзларидан маълум эди.

 

Терговчи, бола бечора катта одамнинг тепкиси туфайли шу аҳволга тушганини аниқлаганида, у сунъий нафас аппаратига уланган бўлиб, жони қил устида турарди. Шундагина аёл, эрининг ишлари юришмай, аламини ичкиликдан олаётганини айтиб, кўзида ёш билан илтижо қилди:
— Ичиб келганларида ошхонада эдим. Одилжон йўлакда ўйнаётган экан. Ёш болада, дадасининг қай аҳволда келганини билмай музқаймоққа пул сўрабди… Кўрганимда шу иш бўлмасди.
Афсус, унинг аҳволи ёмонлашди. Қўлларидан келган чораларни кўриб, етказилган жароҳатлар ҳаёт билан зид эканидан иложсиз қолган шифокорлар онаизорни унинг олдига киритишди. Кома ҳолатида ётган болакай юз-қўллаларини ўпиб йиғлаётган онасининг овозидан ўзига келиб кўзларини очди. Оғзига тиркалган сунъий нафас олиш аппаратини олиб ташлаб гапиришга чоғланди:
– Ойижон мен музқаймоққа эмас, дори учун пул сўраган эдим. Юрагингиз санчаётганини айтган эдингиз. Шунга….
У оғир нафас ола бошлади. Аммо шошиб қолган докторларни тўхтатиб, гапларини айтиб олмоқчи эканини ишора билан тушунтирди.
– Ойижон, йиғламанг! Дадам энди ичмайди.
– Эй, ичмай ўлсин! Сени шу аҳволга солгандан кўра оёқлари синса бўлмасмиди?
-Ойижон қарғаманг! Оёқлари синса, юра олмайдиларку.
У эшикка умидвор термилди. Агар ҳозир отаси кириб келса, бағрига отилиб, маҳкам қучоқлашга тайёр эди. Икки соат аввал кўзи қонга тўлиб, ваҳшийларча дўппослаган малъунни эмас, бир вақтлар елкасида кўтариб, у билан ўйнаган, дўконга етаклаб чиқиб машиначалар олиб берган меҳрибонини сўнги бор кўргиси келди. Умиди сўнгач, бир чеккада турган терговчини ёнига чақирди.
– Милиса тоға, илтимос, дадамни қамаманг. Улар жуда яхши. Мана кўрасиз, яна аввалгидай яхши дада бўлади. Чунки мен фариштага айланиб, уни ҳар доим дуо қилиб тураман.
Турли жиноятларни кўравериб кўзи пишиб кетган тажрибали орган ходими ўзини тўхтата олмади. Кўзларидан шашқатор ёш қуйилиб, болага ваъда бергачгина унинг жони узилди…
Аммо, Қонун, ҳар қандай ваъдадан устувор эди. Оиласи ва бошқа болалари борлиги инобатга олиниб, енгилроқ жазо тайинланди. Ота бу гуноҳни кўтара олмай, қамоқдаёқ жонига бир неча марта қасд қилди, ўла олмади. Панжара ортидаги хўжайинлар эса, маҳкум атайин шу гуноҳ билан яшаш учун уни жазоламадилар….
Мижжаларига қалқиган ёш билан воқеани ҳикоя қилиб берган онаизорга юзландим:
– Эрингиз қамоқдан чиқибди. Энди ичмай қўйдими?
У чуқур хўрсинди. Қўлида беш ёшлардаги ширингина ўғлининг жилмайиб турган суратини кўрсатар экан овози титраб жавоб қайтарди…
-Ҳа, инсоф берди. Аммо, катталарнинг ақли кириши учун, шундай фаришталарнинг кўпайиши шартмикан? У дадасининг тушига кирганида ҳам фақат дуо қилaди..

Насиба РЎЗИЕВА,

Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгаши ЎзЛиДЕП депутати.

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: СОҒИНЧНИ СОҒИНИБ...

…Қадрдон дарвозамиз олдида кичкина супача бўларди. Онам акамнинг келишини ўша ерда ўтириб кутарди.

Кўчадан ўтган – қайтган йўловчилар, қўни-қўшнилар билан ҳангомалашиб кўнгил чигилини ёзар, «Болагинамнинг вақти йўқ-да, уззу-кун ишда» дея ўзини ўзи овутган бўларди…

Орадан ойлар, йиллар ўтди. Ўзим ҳам она бўлдим. Ҳар сафар онам зиёратига борганимда: «Оналар фарзандларини меҳр бешигига белайдилар. Фарзандлар катта бўлгач ота-оналарини сабр бешигига белар экан-да?» дейсиз. «Қаерда бўлмасин, ўз кунларига соғ-саломат бўлишсин» дея менга юзланасиз. Турмушим тинчлиги, болаларим соғлиги ҳақида сўрайсиз.

…Ҳовлимизни райҳон, намозшомгуллар ифори тутган. Онам гулларга ўзгача меҳр бериб парваришлайди. Қўни-қўшни, қишлоқдошлардан ҳам ширин сўзи, меҳр-муҳаббатини қизғонмаган онам, биз олти нафар ўғил-қизни койиганини ҳеч эслолмайман. Эрта тонгдан шом қороғусигача қўллари ишдан бўшамас, туннинг алламаҳалигача урчуқда ип йигирип, шоли «олача» тўқиб, кигиз босарди.

…Ўшанда кузакнинг илк кунлари эди. Энди аввалгидек қадрдон супачага чиқиб ўтиролмайсиз. Хастасиз. Кўча дарвозасини очиқ қолдиришни сўрайсиз. Шундоққина уйимиз олдидаги тор кўчадан ўтган-қайтган машиналарга термуласиз. Биламан, ҳар сафаргидек акамни кутяпсиз. «Акангни машинаси-ми?» дейсиз, келишидан умидвор бўлиб. Шу чоқда акам дарвозамизга бурилмай, кўча бошига ўтиб кетадилар, машинаси изидан кўтарилган чанг ҳавода муаллақ қолади. Ахир, қишлоқнинг тепасида қайнонаси яшайди-да!?

Биласиз. Акамнинг машинаси эканлигини аниқ биласиз. Шундай бўлса-да, «Болагинамнинг машинасига ўхшаркан» дейсиз ўзингизни-ўзингиз овутиб.

Эҳ, мен нодон? Сизга далда бўлиш ўрнига, баттар юрагингизни оғритаман. «Ўзингиз талабчан, қаттиққўл эмассиз!» деб ёзғираман.

Ниҳоят, акам қишлоқ теппасидан қайтадилар. Баъзида икки кўзи илҳақ бўлиб кутиб ўтирган онам билан дийдорлашишни кейинги сафарга қолдириб ўтиб кетсалар, баъзида машинани дарвозамизга қараб бурардилар.

Оҳ, ана шунда онам қувончини бир кўрсангиз эди. Ўзи емай сандиқ тубида сақлаган майизу новвотлар, ҳолваю қанд-қуруслар токчадан тушиб акам учун ёзилган дастурхонга кўрк бағишлайди. Йўқ-йўқ, гап ахир таомда эмас-ку!? Лекин онам асраб қўйган ўрик қоқию майиз, новвотларда қуёш янглиғ меҳр борлигини наҳотки, акам сезмаган бўлса?!

… Ўшанда акам ва унинг хотини бемеҳрлигидан куйиниб, «Ота-она болам қачон катта бўларкин» деб кутаркан. Улар эса «Ота-онам қачон…» деб кун санаркан, деганингизда титраб кетгандим. Энди ўйлаб қарасам, соғинчга сазовор бўлишнинг ўзи бахт экан!

Бугун эса … Онам акамни интиқ кутадиган ўша қадрдон супача бўм-бўш.

Кўзимиз нури, қалбимиз қўри, ҳаётимиз гули бўлган азиз фарзандлар! Соғинчларда сарғаймасин соғинчлар!

Райҳон ҚОДИРОВА,

Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгаши ЎзМТДП депутати.

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: Кеше және бүгін

80-90 жылдарды еске алайық. Оқушы кезімізде мектепті бітіргенімізге дейін бас-аяғы екі немесе үш рет-ақ мектеп папкасын (сөмкесін) алар едік. Киіміміз де тап солай болатын. Ең әрісі шынтақтарымызға қажалып жыртылған соң киімнің жеңіне жамау салып берсе де үндемей киіп кете беретін едік. Сөмкелеріміз болса қайта-қайта жамала бергеннен бүтін жері қалмайтын. Өзімізден жасы үлкен аға-апаларымыз, ең әрісі туыстарымыздың да киім-кешектерін табылғанына қуана-қуана киер едік. Сыныбымызда қаһарлы қыс күндерінде етігін кезекпе-кезек киген оқушылар да бар еді. Олардың сабаққа кешігіп келіп, оқытушылардан сөз есітіп, ұялып тұратын кездері де көп болған.

Талаптарымыз да сол заманға сай. Яғни айтарлықтай көп емес еді. Қазіргідей ол кездерде адамдар үйін алмастыру немесе өңдеу, жиһаздау жайлы ойламас, сәулетті үй-жай құру, үлкен той-жиындар өткізуге шамалары жетпес еді. Бір сөзбен айтқанда әркім заманға қарап «тон пішетін» еді. Ешкімнің өз білім және іскерлігімен байып кетуіне жол қойылмас еді. Демек, әрбіріміздің бүгінгі жаратылған мол мүмкіндіктердің қадіріне жетуіміз біз үшін үлкен маңызға ие...

Мектеп базарында айналып жүрер екенмін, ана-баланың сұхбаты құлағыма шалынды.

— Апа, маған сөмке алып беріңізші, — дейді 12-13 жасар қыз.

— Өткен жылы екі сөмке ұстадың, екіншісін оқу жылы аяқталуына бір ай қалғанда алдың-ғой, балам, әлі бүп-бүтін емес пе?

— Жоқ, — қарсылық білдірді бойы өсіп қалған қыз. — Маған жаңадан шыққанын алып бересіз дедім бе, алып бересіз!

Ана-бала сөмке таңдап жатқанда мен олардан алыстап барар едім...

Тап осы мезетте дүниенің қайсыбір бұрышында қарнын, иә, иә тек қарнын тойдыру мақсатында балағатқа жетпеген балалар күші, әлі құрып, ауыр еңбек қылуда. Интернет хабарларында айтылуынша шет мемлекеттерде өзін және жанұясын бағу үшін 250 миллион жас бала еңбек етуде. Олар өз қарнын тойдыру үшін әртүрлі ауыр еңбек етуге де дайын.

Біздің елімізде болса балаларды қорғау, оларды жалпы адамилық құндылықтар рухында тәрбиелеу мемлекет саясаты дәрежесіне көтерілгені бүгінде анық көзге тасталуда.

Әлемге ашық көз, жарық жүзбен қарайық. Осы Отан, осы жұрт, қасиетті топырақ өзіміздікі, Отанның гүлдеп-жайнауы және оның дамуы, өркендеуіне әрбіріміз өзіміздің елеулі үлесімізді қосайық.

Райхан ҚАДІРОВА,

журналист.

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: Темірқазық

Әр сәт үйге барғанымда анам латын әліппесін зерделеп үйреніп жатқан болады. Тек өзі емес, алты жасар немересіне де латын әліппесін өз білгенінше үйретеді. Оқуына біраз жәрдемдескен соң, «орысша әріпте оқи салсаңызшы», — деймін өзіме тән шыдамсыздықпен.

— Жоқ, жоқ балам, — дейді анам асығып, оқығанның сауаты басқаша болады негізінде. Өмірімнің барынша уақытым жеткенінше үйрене берейінші, жас кезімде оқып білім ала алмадым, — дейді біраз жабырқаулықпен.

— Ала алмас та едіңіз, — деймін көңілімнен өтіп жатқан ой-пікірлерімді тіліме шығара алмай. Әуел баста жетімдік, одан кейін алты баланың тәрбиесі және жұмыспен болып, жүрегіңіздің түбіндегі армандарды жүзеге асыруға сізде уақыт та, мүмкіндік те жоқ еді, әлбетте. Бір сөзбен айтқанда аяғыңыз алтау, қолыңыз жетеу, шашыңыз сыпырғыш еді, менің мейірбаным.

Үй бикесі аталғанға тән күйбелеңдеріңіз бір төбе, «жұмыс» болса барлық нәрседен асып түсер еді. Таңертеңнен түн қараңғысына дейін негізі қол еңбегімен жасалатын, сүт-өнім фермасындағы жұмыстар уақытыңызды алып қояр еді. Ең әрісі, жексенбі күндері де демалмастан «мемлекеттің жоспар-тапсырмасын» артығымен орындайын, деген жанкүйерлікпен тынбай еңбектенгенсіз.

Біз балалар, ең кішкентайы мен, сіздің жұмыстан келуіңізді тағатсыздана ынтызарлықпен күтер едім. Демалыс күндерінде «жұмыс» менен тартып алған анашымның сиыр иісі сіңіп қалған құшағынан еш шыққым келмес еді. Және ерте таңнан бастап жұмысқа аттанасыз. Көздерімде жас мөлтілдеген күйі, көрпе ішенен шықпай сізді бақылаймын. Жүрегім түбінде «азанда анам бетімнен сүйіп оятса, ыстық шай ішкізіп, мектепке шығарып салса» деген пікірлер бой көтереді.

Әне, мен жаққа қарап келе жатырсыз, көздерімді қатты жұмып өзімді ұйықтап жатқанға саламын. Маңдайымнан иіскеп, көрпемді дұрыстап қоясыз...

Үлкен жиналыстарда үлкен кісілер сізді мінбеге шақырады, омырауыңызды және бір төс белгі безейді. Орден және төсбелгілер қатары көбейген сайын біз балаларыңызға аталған уақытыңыз да қысқарып бара береді. Бірақ, Сіздің перзенттеріңізге болған мейір-шапағатыңызды көңілде түйіп, жүректен сезіп өстік. Сіздің аналық махаббатыңызды бейнелеп тұрған жүзіңіз, жанкүйерлікке толы өмір жолыңыз әрдайым мен үшін ғибрат мектебі болған. Осы мейірім, осы махаббат қызуы алаулап, темірқазық болып жолымды жарқын етуде. Осы мейірімнен, осы махаббат жалынынан үш перзентім де жылынуда. Мен және тек мен, аналық мейірімімді перзенттерім жүректен сезулері үшін негізгі уақытымды олармен өткіземін. Және мен бұны толық сеніммен айта аламын.

Райхан ҚАДІРОВА,

журналист.