Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг навбатдаги ХVII-сессияси

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг навбатдаги ХVII-сессияси

"ТАСДИҚЛАЙМАН”

Кенгаш раиси

____________ Р.Санакулов

"__” _________ 2017 йил

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг
навбатдаги ХV
II-сессияси

Б А Ё Н И

03апрел 2017 йил Учқудуқ тумани

Кенгаш раиси: Р.Санакулов –халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими

 

Сессия котиби: Н.Тишканбаев - Халқ депутатлари туман Кенгашининг 7-сонли "Жирақудуқ” сайлов округи депутати

Иштирок этди: А.Тумишова - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати

Қатнашдилар: Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман корхона, ташкилот, ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари (рўйхат бўйича)

КУН ТАРТИБИ

1. Туманда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали тадбиқ этишга кўмаклашишга, шунингдек жамоатчилик назоратини самарали амалга ошириш тўғрисида Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашида тузилган Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ қилиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича Комиссия раҳбари Ғаффоров Равшан Абдураимовичнинг ҳисоботи.

2. Туманда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш ва янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида.

3. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларини нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини жонлантириш тўғрисида.

4. Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши ҳузуридаги доимий Комиссияларнинг 2017 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида.

5. Бошқа масалалар.

 

Сессияни, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Р.Санакулов очиб, сессия ўтказиш учун кворум етарлилиги, сессияни очиш тўғрисида ҳамда сессия кун тартиби ва регламенти тўғрисида сессия қатнашчиларини таништириб, сессияни очиш тўғрисида таклиф билдирди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг фикр ва мулохазалари тенгланиб, халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ХVII сессияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1.Туманда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали тадбиқ этишга кўмаклашишга, шунингдек жамоатчилик назоратини самарали амалга ошириш тўғрисида Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашида тузилган Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ қилиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича Комиссия раҳбари Ғаффоров Равшан Абдураимовичнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Туман тиббиёт бирлашмаси (З.Расулов), 2-сонли тиббий санитария қисми (А.Аҳмедов)га:

даволаш-профилактика муассасалари томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат самарадорлигини ошириш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, аҳоли репродуктив саломатлигини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилсин.

3. Туман ДСЭНМ (А.Файзиев), туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти (Ғ.Бозоров), туман ДСИ (Х.Бозоров), туман тиббиёт бирлашмаси (З.Расулов)га:

тумандаги дорихоналарда нархлари чекланган ҳамда бепул бериладиган дори воситаларини номларини акс эттирувчи воситаларни белгиланган тартибда ўрнатилишини, сотувчиларнинг халат ва сотувчи тўғрисидаги маълумотлар (бежик) ҳамда дори воситаларининг ҳар бирининг нарх-навоси (ценник) бўлишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.

4. Туманда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш ва янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида З.Расуловнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

5. Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг (З.Расулов) туманда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва унга ушбу соҳасидаги мавжуд муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш бўйича ишларни кучайтириш топширилсин.

6. Туман тиббиёт бирлашмаси, туман молия бўлими ва бошқа тегишли муассасалар раҳбарларининг ушбу қарор ижросини таъминлаш, шунингдек туманда аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ этиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақидаги ҳисоботини халқ депутатлари туман Кенгаши мажлисида эшитиб бориш амалиёти жорий этилсин.

7.Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:

аҳолига тиббий хизмат кўрсатаётган қишлоқ врачлик пунктлари раҳбарларининг ахборотини тегишли фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларининг қўшма йиғилишларида ҳар 15 кунда туман тиббиёт бирлашмаси тақдим этган ва туман ҳокими томонидан тасдиқланадиган жадвал асосида эшитиб борсин ва қарорлар қабул қилсин.

8.Туман тиббиёт бирлашмаси (З.Расулов), туман молия бўлими (С.Ражабов) ва туман бандликка кўмаклашиш маркази (Н.Элниёзов) билан биргаликда бир ой муддатда:

қишлоқ врачлик пунктларида фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимларини хизмат уй-жойи билан таъминласин;

қишлоқ врачлик пунктларига 3 йилдан кам бўлмаган муддатга ишлаб бериш учун юборилган давлат гранти асосида таълим олган тиббиёт олий муассасалари битирувчиларини иш билан таъминласин.

9.Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларини нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини жонлантириш тўғрисида "UCHQUDUQ” газетаси таҳририяти давлат корхонаси бош мухаррири Р.Қодированинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

10. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига.

Туманда ва депутатлик фаолияти давомида амалга ошираётган ишлари бўйича доимий равишда оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиб бориш ҳамда ҳар ойлик ҳисоботларини туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳига тақдим этиб бориш юклатилсин.

11. "Нуроний” жамғармаси (А.Керуенбаев), "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати (С.Ўтаев), "UCHQUDUQ” газетаси таҳририяти давлат корхонаси (Р.Қодирова), "Орион” телестудияси (Л.Каримова) Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларини нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини жонлантириш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш вазифалари юклатилсин.

12. Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши ҳузуридаги доимий Комиссияларнинг 2017 йилга мўлжалланган иш режалари тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин ҳамда ушбу иш режалар бўйича фаолиятларини амалга ошириш топширилсин.

13. Кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан туман ҳокимининг 2017 йил 1 мартдаги 01-ҚК-сонли, 2017 йил 1 мартдаги 02-ҚК-сонли, 2017 йил 1 мартдаги
03-ҚК-сонли, 2017 йил 2 мартдаги 04-ҚК-сонли, 2017 йил 18 мартдаги 05-ҚК-сонли қарорлари тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

14. Ўзбекистон Республикаси "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасига асосан ҳамда Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутатлари М.Шамуратов ҳамда Э.Нормуродовларнинг депутатлик ваколати муддатидан олдин тўхтатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

15. Ўрни бўшаб қолган 1-сонли "Кукаяз”, 11-сонли "Айтим”, 16-сонли "Шахтиёр” ҳамда 18-сонли "Пахтакор” сайлов округларида, туман Кенгаши депутатлигига сайлов 2017 йил 30 апрел якшанба куни этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин

16. Туман сайлов комиссияси (Ш.Қўзиев)га ўрни бўшаб қолган сайлов округларида сайловни қонун талаблари асосида ўтказиш вазифаси топширилсин

17.Мазкур сессия баёни бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман, Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин

 

 

Сессия котиби                                                    Н.Тишканбаев

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.