Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича

29 июнь 2017 у (г).                                    № XIX/104

 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича

Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон

манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат

дастурининг тумандаги ижроси тўғрисида

 

     

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни янги босқичда давом эттирмоқда. Бу Ҳаракатлар стратегияси беш йилга мўлжалланган бўлиб, халқимиз ва давлатимиз ҳаётида янги даврни – тараққиётнинг янги босқичини бошлаб берди. Мазкур дастурнинг қабул қилиниши халқимизнинг турмуш тарзини янада фаровон
ва мамлакатимизни янада қудратли бўлишига хизмат қилади.

Президентимиз таклифи билан 2017 йил Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб номланди. Одамларнинг мурожаатлари билан ишлашни яхшилаш, дарди-ўйи, орзу-ниятини тинглаш мақсадида Президентнинг Халқ қабулхоналари, Виртуал қабулхонаси ташкил этилди. Бугун Ватанимиздаҳар бир кун инсон манфаатларини таъминлаш, фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини кафолатли ҳимоя этиш, уларга қулай яшаш ва меҳнат шароитларини яратиш йўлидаги сай-ҳаракатлар билан ўтмоқда.

Худди шунингдек, туманда Давлат дастури ижроси юзасидан олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш йўлидаги устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида халқ депутатлари туман Кенгаши
 

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

 

1.2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг тумандаги ижросини таъминлаш юзасидан тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш
ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари М.Шамуратовнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

2. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Д.Очилов, А.Негматов, М.Шамуратов, Г.Алланова)га 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг тумандаги ижроси етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.

3. Туман ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари, тегишли туман ташкилот ва корхоналари ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари билан биргаликда:

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг тармоқ йўналишидаги белгиланган тадбирларни
ўз йиғилишларида танқидий қайта кўриб чиқиб, амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ойнинг биринчи беш кунлигида халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот тақдим этиб бориш;

дастурда белгиланган тадбирларни ўз муддатларида ижро этилишини таъминлаш;

дастурда кўрсатилган Қонун лойиҳаларига белгиланган тартибда таклифлар тайёрлаш ва тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифалари топширилсин.

4. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Д.Очилов, А.Негматов, М.Шамуратов, Г.Алланова)га 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг тармоқ йўналишидаги белгиланган тадбирларни ўз вақтида сифатли ташкил этилишини доимий равишда мониторинг қилиб бориш бўйича Штабнинг янги таркибини келишилган ҳолда тасдиқлаш топширилсин.

5. Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссия раисларига:

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг ижросини доимий комиссияларнинг навбатдаги йиғилишларида танқидий муҳокама қилиш;

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини соҳалар бўйича доимий равишда назорат қилиб бориш;

дастур ижросини ва амалга оширилган ишлар юзасидан Кенгашга ахборот киритиб бориш;

дастурнинг изчил ижросини таъминлашда депутатлар томонидан жойларда ташкилотларнинг фаоллигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш тавсия этилсин.

6.Тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарларига Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширилаётган ишлари бўйича раҳбар ҳузурида муҳокама қилиб туман ҳокимлиги Мониторинг гуруҳига асослантириувчи ҳужжатлар билан маълумот тақдим этиш топширилсин.

7. Мазкур қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

 

  Кенгаш раиси                                                 С.Хамроев

 

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: