Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши раисининг ўринбосари лавозимини жорий этиш

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши раисининг ўринбосари лавозимини жорий этиш

«29 июнь 2017 у (г).                                      № XIX/102

 

 

Халқ депутатлари Учқудуқ туман

Кенгаши раисининг ўринбосари

лавозимини жорий этиш тўғрисида

 

       Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши фаолияти самарадорлигини янада ошириш, жойларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият фаолияти устидан таъсирчан депутатлик назоратини ўрнатишда доимий комиссиялар, депутатлик гуруҳлари ҳамда депутатлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тавсиясига асосан халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши

 

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :

 

1. Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши раисининг ўринбосари лавозими жорий этилсин.

2. Белгилаб қўйилсинки, халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши раисининг ўринбосари жамоатчилик асосида фаолият юритади.

3. Кенгаш раиси ўринбосарининг асосий вазифалари этиб қўйидагилар белгилансин:

Кенгаш доимий комиссиялари, депутатлик гуруҳлари ҳамда депутатлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;

Кенгаш сессияларини тайёрлашга доир ишларни мувофиқлаштириш;

Кенгаш ва доимий комиссиялар иш режалари бажарилишини назорат қилиш;

депутатларнинг халқ билан мулоқотига оид ишларни мувофиқлаштириш;

ҳокимликнинг ахборот хизмати билан ҳамкорликда Кенгаш фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш;

давлат ва ҳудудий дастурларнинг ижро этилишини таъминлашда депутатларнинг депутатлик сўровини юборишга доир фаолиятини мувофиқлаштириш;

мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий, сиёсий, ижтимоий-маданий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонунлар, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари мазмун-моҳиятини депутатлар томонидан фуқароларга тушунтириш ишларининг узлуксиз амалга оширилишини мувофиқлаштириш.

4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

5. Ушбу қарор қабул қилинган эътиборан кучга киради.

 

 

 

 

 

                                                  Кенгаш раиси                         С.Хамроев


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: