Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича

29 июнь 2017 у (г).                                    № XIX/104

 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича

Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон

манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат

дастурининг тумандаги ижроси тўғрисида

Туманда “2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури”ни тасдиқлаш тўғрисида

Туманда "2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури”ни

тасдиқлаштўғрисида
 

       Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 15-17-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 24 июндаги "Аҳолини иш билан таъминлаш дастурини тайёрлаш ва амалга ошириш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги 310-сонли қарори,халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг 2016 йил 28 декабрдаги "Вилоятда 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 22/93-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосланиб, халқ депутатлари туман Кенгаши ХIV-сессияси

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

      1. Туманда 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури (кейинги ўринларда – ҳудудий дастур) 1-иловага, ҳудудий дастур ижроси ва назоратини амалга ошириш бўйича Ишчи комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

        2. Ишчи комиссия аъзолари:

ҳар ойда ҳудудларга чиққан ҳолда 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурини ижросини ўргансин ва таҳлил натижаларини ҳокимлик билан биргаликда тегишли ташкилотлар иштирокида муҳокама қилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин; ҳудудий дастурларга киритилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши, дастур параметрларининг тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

       3. Дастур параметрларининг:

инвестиция дастурлари, саноатни, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш дастурлари, маҳаллийлаштириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фермер хўжаликларида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқиш дастурлари ва бошқа дастурлар параметрларидан келиб чиқиб, мақсадли дастурларга киритилган объектларда яратилган иш ўринлари бўйича туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Д.Очилов), корхона ва ташкилотлари, иқтисодиёт тармоқларининг хўжалик бошқаруви органлари ва йирик корхоналари;

қурилиш саноатини, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурлари ҳамда қурилиш соҳасидаги корхона, ташкилотларда мавсумий ва вақтинчалик ишларда банд бўлганлар бўйича туман бош архитектори ва қурилиш бўлими томонидан, тегишли корхона ва ташкилотлар, хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар билан ҳамкорликда;

фаолият кўрсатмаётган корхоналар фаолиятини тиклаш, бўш турган давлат объектларини ижарага бериш ёки хусусийлаштириш орқали янги иш ўринлари яратиш бўйича туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Д.Очилов);якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш бўйича туман давлат солиқ инспекцияси (Х.Бозоров);тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштирилиши бўйича туман тижорат банклари (Ф.Ғаффоров, Д.Мардонов);қишлоқ хўжалиги ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд бўлганлар ҳамда фермер хўжаликларида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқиш дастурлари бўйича туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими (А.Усатов);аҳолининг шахсий ёрдамчи, оилавий тадбиркорлик, миллий ҳунармандчилик соҳасида ўз-ўзини банд қилганлар бўйича туман "Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (И.Раҳимов) ва туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси (О.Холмуродов) томонидан таъминланиши белгилаб қўйилсин.

      4. Туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Д.Очилов), туман касб-ҳунар коллежлари (А.Қудратов, Н.Нажмиддинова), туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Д.Джумаев), тумандаги манфаатдор корхона ва ташкилотлар билан биргаликда икки ҳафта муддатда туман бўйича
касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, кейинчалик эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришни назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун аниқ ташкилотларга – иш берувчиларга бириктиришга доир тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар. Туман касб-ҳунар коллежлари (А.Қудратов, Н.Нажмиддинова) касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг аниқ иш жойларида ишлаб чиқариш амалиётини ўташининг ва уларни ишга жойлаштиришнинг ташкил этилишини таъминлаш, битирувчиларнинг иш билан банд этилиши мониторингини амалга оширишга қаратилган ишларни умумлаштирсин.

      5. Туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Д.Очилов), туман давлат Солиқ инспекцияси (Х.Бозоров), туман Статистика бўлими (А.Ирисов) тумандаги корхона ва ташкилотлар билан биргаликда фаолият кўрсатмаётган кичик корхоналарни фаолиятини тиклаш ҳисобига янги иш ўринлари яратиш масаласини қатъий назоратга олсин.

    6. Тумандаги тижорат банклари (Ф.Ғоффоров, Д.Мардонов)га янги иш ўринлари яратишга йўналтирилган кредит ресурслари ҳажмларини, хусусан овул жойларида хизмат кўрсатиш, сервис объектларини ишга тушириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш режа-жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқланган режага мувофиқ кредит маблағларининг белгиланган муддатларда ажратилишини қатъий назоратга олиш; хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес ва хизматлар соҳасини ривожлантириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда соҳада янги иш ўринлари яратиш мақсадида кичик бизнес субъектларининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан зарурий чораларни кўриш тавсия этилсин.

     7. Туман давлат Солиқ инспекцияси (Х.Бозоров) норасмий тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаб, уларни қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирсин ва янгидан иш ўрни ташкил этиш иштиёқида бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватласин.

     8. 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури ижро этилишининг бориши тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида жамлаш, Ҳудудий дастур бажарилишининг таҳлилини олиб бориш мақсадида туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими (А.Усатов), туман касб-ҳунар коллежлари (А.Қудратов, Н.Нажмиддинова), туман давлат Солиқ инспекцияси (Х.Бозоров), туман архитектура ва қурилиш бўлими (Х.Юлдашев), туман тижорат банклари (Ф.Ғаффоров, Д.Мардонов), "Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (И.Раҳимов), туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси (О.Холмуродов), корхона ва ташкилотлар томонидан ҳар ойнинг 1 санасига қадар амалга оширилган ишлар юзасидан туман Бандликка кўмаклашиш марказига мунтазам равишда тегишли маълумотларни тақдим этиб борсин.

     9. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Д.Джумаев) 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурини ижроси бўйича жамланган таҳлилий маълумотларни ҳар ойнинг якунларига кўра туман ҳокимлигига киритиб борсин.

     10. Туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи (О.Худойқулов), туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Д.Джумаев)га корхона ва ташкилот раҳбарлари билан биргаликда халқ депутатлари туман Кенгашининг сессияларида Ҳудудий дастур параметрларининг бажарилишини йилнинг ҳар чорагида танқидий муҳокама этиб бориш ишларини ташкил этиш топширилсин.

      11. Туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи (О.Худойқулов)га ушбу қарорни "UCHQUDUQ” газетасига расман эълон қилинишини ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

      12. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

     13. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Д.Очилов) ва халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари раислари зиммаларига юклатилсин.

 

Сессия раиси М.Шамуратов

2016 йил "29 ” декабрдаги XIV-сессияси


Халқ депутатлари туман Кенгашининг

2016 йил "29 ” декабрдаги XIV-сессияси

____ -сонли қарорига

1-илова

Туманда 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури параметрлари

 

Кўрсаткичлар

Учқудуқ тумани

"Дўстлик”

МФЙ

"Мустақиллик” МФЙ

"Айтим”

МФЙ

"Навоий”

МФЙ

"Абай”

МФЙ

"Кўкпатас” МФЙ

"Алтинтау” ОФЙ

"Боздун”

ОФЙ

"Шалхар”

ОФЙ

"Узунқудуқ” ОФЙ

"Мингбулоқ”

ОФЙ

Бандликни таъминлашнинг умумий баланси

1 121

99

99

102

107

124

99

101

96

95

103

96

I.

Доимий иш ўринларида аҳолининг бандлиги

667

62

59

60

63

74

66

63

64

56

53

47

шу жумладан:

1.

Тасдиқланган мақсадли дастурларга мувофиқ

604

54

49

54

56

65

61

59

59

52

50

45

 

шундан:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1.1.

саноатда

330

30

25

31

31

35

36

35

31

28

26

22

1.2.

хизмат кўрсатишда

198

19

16

18

17

22

19

16

22

16

18

15

1.3.

қишлоқ хўжалигида

21

1

2

1

3

3

2

2

2

2

1

2

1.4.

қурилиш ва инфратузилма объектларини амалга оширишда

55

4

6

4

5

5

4

6

4

6

5

6

2.

Фаолият кўрсатмаётган корхоналар фаолиятини тиклаш, бўш турган давлат объектларини ижарага бериш ёки хусусийлаштириш орқали

63

8

10

6

7

9

5

4

5

4

3

2

II.

Якка тартибдаги тадбиркорлик соҳасида бандлик

133

12

13

11

9

13

12

14

10

11

13

15

III.

Мақбуллаштириш, банкротлик ва корхоналарни тугатиш ҳисобига ҳамда якка тартибдаги тадбиркорликда иш ўринларини чиқиб кетиши

211

19

17

23

18

16

19

20

26

15

17

21

IV.

Қишлоқ хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва қурилишдаги мавсумий ва вақтинча ишларда бандлар

321

25

27

31

35

37

21

24

22

28

37

34

V.

Аҳолини шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида ўз-ўзини банд қилиш ва оилавий тадбиркорликда

211

20

22

10

17

21

19

20

21

18

23

20

 

 

 

 

 

 

 

 


Халқ депутатлари туман Кенгашининг

2016 йил " 29 ” декабрдаги XIV-сессияси

_____-сонли қарорига

2-илова

Туманда ҳудудий дастур ижроси ва назоратини амалга ошириш бўйича

ИШЧИ КОМИССИЯ ТАРКИБИ

1

Р.Санакулов

-

Туман ҳокими, комиссия раиси

2

Д.Очилов

-

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари

Комиссия аъзолари таркиби

3

Г.Алланова

-

Туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси

4

А.Хакимов

-

Шимолий кон бошқармаси кадрлар ва умумий масалалар бўйича директор ўринбосари

5

К.Дўстбоев

-

Туман ҳокимлиги ижтимоий масалалар бўйича бош мутахассиси

6

Д.Джумаев

-

Туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори

7

С.Ражабов

-

Туман Молия бўлими мудири

8

А.Ирисов

-

Туман Статистика бўлими бошлиғи

9

Ҳ.Бозоров

-

Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

10

А.Усатов

-

Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи

11

Н.Нажмиддинова

-

Учқудуқ Кончилик касб-ҳунар коллежи директори

12

Ф.Ғоффоров

-

ТИФ Миллий банк Учқудуқ филиали бошқарувчиси

13

Д.Мардонов

-

АТБ "Микрокредитбанк” Учқудуқ филиали бошқарувчиси

14

А.Қудратов

-

Учқудуқ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежи директори

15

И.Раҳимов

-

"Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими раиси

16

Д.Намозов

-

"Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши раиси

17

А.Кереунбаев

-

"Нуроний” жамғармаси туман раиси

18

Ҳ.Юлдашов

-

Туман бош архитектори

19

Н.Элниёзов

-

Туман Бандликка кўмаклашиш маркази мутахассиси, комиссия котиби

Изоҳ:Ишчи комиссия аъзоларининг лавозими ўзгарган тақдирда ўрнига тайинланган раҳбар ишчи комиссия аъзоси ҳисобланади.