Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Учқудуқ туманидаги IV-сектор рахбари, туман ДСИ бошлиғи Бозоров Ҳасан Мардоновичнинг ҳисоботи

Учқудуқ туманидаги IV-сектор рахбари, туман ДСИ бошлиғи Бозоров Ҳасан Мардоновичнинг ҳисоботи

 

 Хабарингиз бор, Учқудуқ туманнинг "Айтим” маҳалла, "Шалхар” овул фуқаролар йиғини туман давлат солиқ инспекциясига бириктирилган.
Учқудуқ туман ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш юзасидаги ЙЎЛ ХАРИТАСИда белгиланган ишлар бўйича туманнинг "Айтим” маҳалласида штаб ташкил этилиб, жорий йилнинг 13 апрел куни соат 8-30да 25 кишидан иборат ишчи гуруҳ таркиби йиғилди ва амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилишда Республика ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тузилган гуруҳларнинг вазифалари тўғрисидаги Низом билан таништириб ва Низом асосидаги саволномаси бўйича ишчи гуруҳга топшириқлар берилди.
Ишчи гуруҳ томонидан ҳар куни соат 14-00 дан 20-00га қадар хонадонма-хонадон юриб аҳолининг муаммосини эшитиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш кераклиги белгилаб олинди.
4-Сектор таркибига жами 22 та ташкилотдан 25 нафар ҳодимлар жалб қилинди.
Штабда сектор йўналиши бўйича амалга оширилган ишларни жамлаш учун 22 та, солиқ йўналиши бўйича 20 та йиғма жилдлар тайёрланди.
Штабга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли қарори билан белгилаб берилган қўлланма асосида хона анжомлар билан тўлиқ таъминланди.
Масалан Компьютер жамланмаси, факс, телефон (тел: 593-09-03) аппарати ва мебел жихозлари. Бундан ташқари хонада секторда амалга оширилаётган ишлар юзасидан банерлар тайёрланиб осилди.
Ишчи гуруҳи аъзоларига алоҳида визиткалар тайёрланиб, аҳоли хонадонларни ўрганиш вақтида мавжуд муаммолар юзасидан ушбу визиткада кўрсатилган телефон рақамига мурожаат қилишлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш кераклиги тушунтирилди.
Тумандаги "Айтим” маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонлар сони 1550 тани, оилалар сони 1545 тани, уларда яшовчи аҳоли сони 5660 тани ташкил этади.
Ҳудудда 59 та кўп қаватли уйлар, 5 та кўча, 1 та МТМ, 1 та шифохона, 1 та банк, 1 та мактаб мавжуд.
Худди шундай "Шалхар” овул фуқаролар йиғинидаги хонадонлар сони 269 тани, оилалар сони 309 тани, уларда яшовчи аҳоли сони 1501 тани ташкил этади.
Ҳудудда 7 та кўча, 1 та МТМ филиали, 1 та ҚВП, 1 та мактаб мавжуд.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида "Айтим” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 59 та кўп қаватли уйларда истиқомад қилувчи 1550 та хонадон ва "Шалхар” овул фуқаролар йиғинида истиқомад қилувчи 269 та хонадон ўрганилганда жами 474 та муаммо ва таклифлар аниқланди.
Шундан, 24 та имтиёзли кредит ажратиш, 107 та ишга жойлаштиришда амалий ёрдам сўраб, 20 та ун ва мой фондини кўпайтириш, 12 та нарх навонинг баландлиги, 5 та пенсия тўловларини ойнинг бошланишида олиш, 17 та МТМ боласини юборишда амалий ёрдам бериш, 21 та патранаж ҳамшираларнинг ўз вақтидан беморлардан хабар олмаслиги ва дори дармонларнинг қимматлилиги, 51 та уй жой ажратиш, 73 та бошқа муаммо ва таклифлар ҳисобланади.
Шимолий кон бошқармаси томонидан 144 таҳолатда,бажариладиган ишлар-суюлтирилган газ босимининг пастлиги, ўз вақтида берилмасли, иситиш тизимининг ишламаслиги, қувурларнинг таъмирталаблиги, уйлар ёнида болалар майдончаларининг етарлича ташкил этилмаганлиги, коммунал тўловларнинг қимматлиги, фойдаланилган иссиқ ва совуқ сувнинг бир маромда келмаслиги, қувурларнинг таъмирталаблиги, уйлар атрофларни таъмирталаблиги, томлардар ёғингарчилик даврида чакки ўтиши, ички йўлларнинг таъмирталаблиги бўйича шикоятлар ва муаммолар қайд қилинган.
Аниқланган муаммолар бартараф этиш мақсадида тегишли корхона ташкилотларга хатлар юборилди.
Жумладан, банк кредити масалалари бўйича ТИФ Миллий банк Учқудуқ филиалига, АТБ "Микрокредит банк" Учқудуқ филиалига 2017 йилнинг 25 апрелида 14-15 сонли, кадастр масалалари бўйича туман "Ермулккадастр" давлат корхонасига 2017 йилнинг 24 апрелида 3 сонли, ободонлаштириш ва тозалик масалалари бўйича туман Ободонлаштириш бошқармаси ва ДСЭНМга 2017 йилнинг 24 апрелида 5 сонли, биринчи даржали тўловлар бўйича туман Пенция бўлими ва Почта алоқа тармоғига 2017 йилнинг 24 апрелида 6 сонли, таълим масалалари бўйича Халк Таълими Учқудуқ туман бўлимига 2017 йилнинг 24 апрелида 7 сонли, НГМК Шимолий кон бошқармасига оид муаммолар бўйича 2017 йилнинг 25 апрелида 8-9 сонли, бандлик масалалари бўйича туман БКМга 2017 йилнинг 25 апрелида 11 сонли, тиббий парвариш бўйича туман Тиббиёт бирлашмасига 2017 йилнинг 25 апрелида 12 сонли, Туман хокимлигига оид масалалар бўйича 2017 йилнинг 25 апрелида 13 сонли, траспорт қатнови бўйича туманда фаолия юритаётган Учқудуқ Қимиз МЧЖга 2017 йилнинг 25 апрелида 10 сонли, ун-ёғ масалалари бўйича туманда фаолия юритаётган Учқудуқ Савдо МЧЖга 2017 йилнинг 24 апрелида 4 сонли хатлар жўнатилган.
Бугунги кунда имтиёзли кредит ажратиш бўйича қабул қилинган 24 та муаммонинг 23 таси бартараф этилиб, 200,0 млн дан ортиқ кредитлар ажратилиши таъминланди. Қолган 1 та фуқаронинг кредит хужжатлари расмийлаштирилиб тижорат банкларига тақдим этилган.
Бандлик масалалари бўйича қабул қилинган 107 та муаммонинг 75 таси бартараф этилди.
Қолган 32 та муаммонинг барчаси бўйича туман Бандлик кўмаклашиш марказига бўш турган иш ўринларига жойлаштириш масаласида мурожаатлар юборилган.
Мактабгача таълим масканига боласини юбориш бўйича қабул қилинган 17 та муаммонинг барчаси бартараф этилди.
Бугунги кунда14 турдаги 64 та бошқа муаммо ва таклифлар ўз ечимини топди.
Учқудуқ туман, Геологлар кўчаси, 13-уй, 19-хонадонда яшовчи Давронов Абдижаббор Махмашукурович билан мулоқот ўтказилганда, у ТСҚ-2 да 1-гуруҳ ногирони сифатида ҳисобда туриши ва ногиронлик аравачаси бугунги кунга қадар яроқсиз аҳволга келиб қолганлиги сабабли ногиронлик аравачаси олиб беришга амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Ушбу фуқаронинг мазкур мурожаатини ҳал қилиш мақсадида Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмасига 2017 йилнинг 25 апрелида 12 сонли хат билан мурожаат этилган ҳамда жорий йилнинг 4-5 май кунлари Учқудуқ туманига келган "Саломатлик поезди”дан ногиронлик аравачаси олиб берилди.
"Шалхар” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Нуриевнинг оиласи ўрганилиб, кам таъминланганлар рўйхатига қўйдирилиб, бугунги кунда 50 млн. сўмлик ҳомийлик маблағлари ҳисобида уч хонали уй қуриб берилди, 10 млн. сўмлик 18 хилдаги уй-рўзғор буюмлари топширилди.
Худди шунингдек "Шалхар” ОФЙ ҳудудида жойлашган 13-нафар ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларнинг уйлари таъмирланиб, 15 млн. сўмлик 20 хилдаги уй-рўзғор буюмлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Бундан ташқари 4-сектор штабига жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатида жами 64 ҳолатда мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шуларнинг 58 таси тулиғича бартараф қилинди ҳамда қолганлари тегишлилиги бўйича тегишли ташкилотларга йўналтирилди.
Шунингдек ўрганиш жараёнида "Шалхар” ОФЙ худудида вилоят ва Республика миқиёсида ҳал бўладиган қуйидаги таклифлар тайёрланиб, вилоят давлат солиқ бошқармасига хат орқали мурожаат этилди.
"Шалхар” ОФЙ ҳудудидаги 12 сонли мактабда спорт зал биноси қуриш;
Овулда маданият уйи биноси қуриш;
Ҳудуддаги мактабгача таълим масканида болалар майдончаси қуриш;
"Шалхар” ОФЙ ҳудудига 6 км масофадан ичимлик сув қувури 1983 йилда тортиб келинган. Ҳозирда сув қувурлари чириб яроқсиз ҳолатга келганлиги сабабли кўп миқдорда сув ер қарига оқиб кетади. Тез-тез сув қувурлари узилиб аҳолига келмай қолади. Шу сабабли қувурларни алмаштириш.
"Шалхар” ОФЙ ҳудудидаги ҚВП га тез ёрдам машинаси УАЗ яроқсиз ҳалатда. Замонавий жиҳозланган "ДАМАС” автомашина ажратиш кабилар.
"Айтим” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги И.Бухорий кўчаси 1-4 уйлар, Қизилқум кўчаси 20-21 уйлар, Геологлар кўчаси 13-15 уйлар, Ўзбекистон 4а-2а-10 уйлар ҳамда Айтим кўчаси 4 уйнинг том қисмидаги шиферлар алмаштирилиб, таъмирланди.
Фуқароларнинг ариза ва оғзаки мурожаатларига асосан Ўзбекистон кўчаси 8 уй, Геологлар кўчаси 15 уй, Айтим кўчаси 4 уй, Қизилқум кўчаси 15-19-22 уйларнинг том қисмидаги синган шиферлар таъмирланди.
"Айтим” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 3 та уйдаги 72 та хонадоннинг иситиш тизими, канализация ва ер тўладаги қувурлари капитал таъмирдан чиқарилди. Умумий ҳисобда 100 та канализация трубалари алмаштирилди.
"Айтим” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 59 та кўп қаватли уйларнинг чердак ва том қисми тозаланди.
Шунингдек, "Айтим” маҳалла фуқаролар йиғини ва "Шалхар” овул фуқаролар йиғинидаги 25 та хонадонга парранда боқишни ташкил қилиш бўйича жами 1665 бош (дона) парранда олиб келиниши, лимон, унаби ва грек ёнғоғи кўчатларини экишни ташкил қилиш бўйича 23 та хонадонга 300 дона кўчат эктирилиши таъминланди.
"Айтим” маҳалла фуқаролар йиғини ва "Шалхар” овул фуқаролар йиғинидаги 126 та хонадонга 642,6 млн.сўм банк кредитлари ажратилди.
Болалар майдончаларини таъмирлаш юзасидан 5 та лойиха режалаштирилган бўлиб, ҳудуддаги барча болалар майдончаларида тўлиқ таъмирланди.
"Айтим” маҳалла, "Шалхар” овул фуқаролар йиғини ҳудудида иш ҳақидан қарздорлик мавжуд эмас.
Шунингдек, менга бириктирилган "Айтим” маҳалла, "Шалхар” овул фуқаролар йиғиниҳудудда 511нафар пенсионер мавжуд бўлиб уларга 495,0млн.сўм пенсия, 66та ногирон, ёлғиз ва кам таъминланган оилаларга 27,0млн сўм нафақа пуллари ўз вақтида бериб келинмоқда. Якка ёлғиз кексалар 20нафарни, кам таъминланган оилалар сони 18тани, ногиронлик аравачасига муҳтожлар сони 1тани ташкил этиб, шундан шахсан сектор раҳбарининг ташаббуси билан 1та ногиронлик аравачаси билан таъминланди.
"Айтим” маҳалла, "Шалхар” овул фуқаролар йиғини ҳудудда жами 3,0млн.сўм дебитор ва 29,0млн.сўм кредитор қарздорлик мавжуд.
Ичимлик сувидан дебитор қарздорлигига йўл қўйганлиги учун 2017 йилнинг 14 июлида "Сувоқава” давлат унитар корхонаси Учқудуқ туман филиали мансабдар шахслари МЖТКнинг тегишли моддаларига асосан маъмурий жаримага тортилди.
Соғлиқни сақлаш йўналиши бўйича бириктирилган "Айтим” маҳалла, "Шалхар” овул фуқаролар йиғини ҳудудда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида гўдакларўлими 1тани ташкил этади.
Аҳоли бандлигини таъминлаш борасида, "Айтим” маҳалла, "Шалхар” овул фуқаролар йиғини ҳудудда 122та меҳнатга лаётқатли иш билан банд бўлмаган аҳоли мавжуд.
Бугунги кунда иш билан банд бўлмаган 67 нафар фуқаролар иш билан таъминланди.
"Айтим” маҳалла, "Шалхар” овул фуқаролар йиғини ҳудудда жами 30та тадбиркорлик субъектлари мавжуд.Фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектлари 7тани ташкил этади. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида шахсан ўзимнинг ташаббусим билан 3та тадбиркорлик субъектларини фаолияти тикланди. Янги ташкил этилган субъектларда 8та янги ишчи ўринлари яратилди.Ушбу йўналишда субъектларга ҳуқуқий кўмак берган ҳолда қайта тиклаш ишлари давом эттирилади.
"Айтим” маҳалла, "Шалхар” овул фуқаролар йиғини ҳудудда ҳуқуқбузарликйўналиши бўйича 2017 йилнинг ўтган даври мобайнида жами24та жиноятчилик содир этилган. Ҳудуддааёллар ва вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар қайд этилмади. Ўтган йилнинг мос даврига нисабатанҳудудда жиноят сони 1тага камайган.
Ҳудуд бўйича ёшлар итифоқига бадал ўтказадиган (ягона солиқ тўловининг 8фоизи миқдорида) корхоналар 1тани ташкил этади (Учқудуқ Иссиқ Нон ХК).Ушбу корхонанинг ёшлар итифоқидан қарздорлиги мавжуд эмас.
Жорий йилнинг ўтган давримобайнида дастурларга киртилган ишга туширилиши лозим бўлган корхоналар 12тани ташкил этиб барчаси ишга туширилди.

 

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: