Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Учқудуқ туманидаги III-сектор рахбари, туман ИИБ бошлиғи Савуров Акбар Ахтамовичнинг ҳисоботи

Учқудуқ туманидаги III-сектор рахбари, туман ИИБ бошлиғи Савуров Акбар Ахтамовичнинг ҳисоботи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2017 йил 2 сентябрдаги Қ-313-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳақида”ги 2017 йил 4-сентябр Қ-481-сонли қарори қабул қилиниб, унга асосан 3-сектор ички ишлар бўлими Мустақиллик МФЙ ҳамда Йўлчилар ОФЙни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганишнинг янги механизмларини жорий этиш юзасидан комиссия таркиби тузилди.

    Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларининг ишларини мониторинг қилувчи ишчи гуруҳи таркиби ҳам тасдиқланди.
Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, жойларда аҳоли учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, шунингдек, жойларда ишларнинг ҳақиқий аҳволини ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш, халқ билан бевосита мулоқотнинг сифат жиҳатдан янги ва самарали шаклларини жорий этиш  мақсадида,  ички ишлар бўлими бошлиғининг туман ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Мустақиллик МФЙ ҳамда Йўлчилар ОФЙ ҳудудлари сектор таркибига киритилди. 
Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда Сектор фаолиятининг самарали ишини ташкил этиш мақсадида, давлат органлари, коммунал хизмат кўрсатувчи ва бошқа ташкилотлар, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб тасдиқланди. Ишчи гуруҳларининг асосий вазифаси этиб аҳоли хондонларига уйма–уй юриб, уларнинг уй-жой коммунал ва йўл хўжалиги, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти, транспорт қатнови, архитектура, арзон уй-жойлар қуриш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, намунавий маҳалла ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини шакллантириш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича,ижтимоий муҳофазанинг манзиллилиги, истеъмол бозорида нархларнинг барқарорлиги, ижтимоий соҳа объектлари, энг аввало, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа муассасаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни амалга оширилиши, ҳудудларни жадал иқтисодий ривожлантириш, шу жумладан, уларнинг табиий, иқтисодий ва инсон салоҳиятидан самарали фойдаланиш, қурилиши тугалланмаган объектлардан, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш ва ер майдонларидан оқилона фойдаланиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисми ва ҳудуднинг экспорт имкониятларини кенгайтириш, жойларда замонавий бозор инфратузилмасини ташкил этиш, хизмат кўрсатиш, тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа фаолият турларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишда фермер хўжаликларига кўмаклашиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорликда ҳуқуқбузарликларни, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида профилактика қилиш ҳамда уларни барвақт олдини олиш, сектор аъзоларининг асосий вазифаси этиб белгиланди. 
Маҳаллаларда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича "йўл харитаси” ишлаб чиқилди.
Ушбу ишларни самардорлигини ошириш мақсадида, Учқудуқ туманидаги 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида  сектор штаб ташкил этилиб, сектор зарурий жихозлар билан таъминланди. 
Ташкил этилган сектор раҳбари ва ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ҳар бир аҳоли хонадонларига уйма-уй юриб уларнинг дарди-ташвишлари ва таклифларини аниқлаш бўйича махаллалар кесимда график ишлаб чиқилиб тасдиқланди. Шу билан бир қаторда юриш давомида аниқланган муаммолар ва таклифларни мухокамаси бўйича сайёр йиғилишлар графиги ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси Учқудуқ туман бўлими бошлиғи билан келишилиб сектор раҳбарлари томонидан тасдиқланди. Ушбу тасдиқланган графиклар ҳар бир махалла кираверишида осиб кўйилди.
Тумандаги "Мустақиллик” маҳалласи, "Йўлчилар” овул фуқаролар йиғинларида жами бўлиб, 2235 та хонадон мавжуд бўлиб, барчаси ўрганиб чиқилди. Булардан, "Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида жами 1497 та хонадон мавжуд бўлиб, Ишчи гуруҳи томонидан барча хонадон аъзолари билан мулоқот ўтказилди. Ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган мулоқот давомида 622 та хонадонда яшовчи аҳоли томонидан муаммо ва таклифлар билдирилган.Худди шундай, "Йўлчилар” овул фуқаролар йиғинида жами 738 та хонадон мавжуд бўлиб, Ишчи гуруҳи томонидан барча хонадон аъзолари билан мулоқот ўтказилди. Ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган мулоқот давомида 135 та хонадонда яшовчи аҳоли томонидан муаммо ва таклифлар билдирилган. "Мустақиллик” маҳалласи, "Йўлчилар” овул фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли томонидан билдирилган муаммо таклифларни ҳал қилиш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилди. Ишчи гурух томонидан олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида кўп қаватли уйларнинг  130 дан ортиқ подъездлар таъмирланди. "Мустақиллик” МФЙ ҳудудидаги Бўстон кўчасининг 16-, 18-уларнинг том қисмиларининг 1560м2 тўлиқ таъмирланди. 
"Мустақиллик” МФЙ ҳудудидаги Амир Темур кўчасининг 21-, 22-уйларининг ҳамда Мустақиллик кўчасининг 14-,10-уйларнинг том қисмиларининг яроқсиз ҳолга келиб қолган 160 м2 қисмилари қайта шеферланди.
Бундан ташқари иситиш тизими ва иссиқ сув, оқова қувирларини таъмирлаш юзасидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан Мустақиллик кўчасидаги 1-уй, Қизилқум кўчасидаги 2-уй, Бўстон кўчасидаги 23-уйларнинг иситиш тизми ва иссиқ сув, оқова қувирлари 98% таъмирланди.
Уйларнинг том ва ертўла қисмиларини тозалаш юзасидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Амир Темур кўчаси 1-уйдан бошлаб          23-уйгача, Бўстон кўчасининг 16-уйдан бошлаб 25-уйгача (100%) тозаланди.    "Деҳқон” бозорида ДСИ ходимлари томонидан олиб борилган ишлар натижасида ёлланма ишчилар ҳисобидан 24 нафар ишчи ўрни яратилди. "Мустақиллик” МФЙ да 2-ёшгача бўлган болалар учун нафака пули  Бўстон кўчаси 23-уй 21-хонадонда яшовчи фуқаро Бахриева Маъмура Бердиқуловнага фарзанди учун тайинланди. А.Темур кўчаси 6-уй-3-хонадонда яшовчи фуқаро Уроқова Зилолага моддий ёрдам нафақа олишда амалий ёрдам берилди. "Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида  яшовчи кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож  оилаларга "Қанарбойота” жамғармаси томонидан Қизилқум кўчаси 3-уй 19-хонадонда яшовчи фуқаро Ниёзова Дилноза, Қизилқум кўчаси 9-уй 10-хонадонда яшовчи фуқаро Самандарова Ҳилола,   Мустақиллик кўчаси 14-уй 23-хонадонда яшовчи Маматова Умида   ҳамда   А.Темур кўчаси 4-уй 2-хонадонда яшовчи фуқаро Маханов Алимбойларга турли хил уй  рўзғор идишлари  ҳомийлик тариқасида берилди. 
"Йўлчилар” ОФЙ ҳудуди 266-уйда яшовчи фуқаро Очилова Лобархон Исмоиловнанинг оғзаки равишда қилган мурожаати юзасидан унинг 02.03.2003 йилда туғилган қизи Деҳқонова Зайнаб Рўзимуродовна 7-сонли мактабнинг 9-синфида ўқиши лозим бўлган лекин қизининг мактабга боришга кийим-боши ва ўқув қуроллари бўлмаганлиги сабабли мактабга бормаётганлигини билдириб амалий ёрдам сўраб мурожаат этган. Ушбу масала юзасидан фуқарога ҳомий ташкилот яъни "Шабоз” МЧЖ раҳбари Норқулов Жасур Ёқубович томонидан фарзандига мактаб учун кийим-бош ва ўқув қуроллари олиб берилди.
 "Йўлчилар” ОФЙ ҳудуди 315-а-уйда яшовчи фуқаро Содиқова Надежданинг оғзаки равишда қилган мурожаати юзасидан унинг 30.03.2008 йилда туғилган қизи Ембергенова Хатшагул Кайратевна 9-сонли мактабнинг 3-синфида ўқиши лозим бўлган лекин қизининг мактабга боришга кийим-боши ва ўқув қуроллари бўлмаганлиги сабабли мактабга бормаётганлигини билдириб амалий ёрдам сўраб мурожаат этган. Ушбу масала юзасидан фуқарога ҳомий ташкилот яъни "Учқудуқ стаматология” ХК раҳбари Шерназаров Фаррух Равшанович томонидан фарзандига мактаб учун кийим-бош ва ўқув қуроллари олиб берилди.
"Мустақиллик” МФЙ даги А.Темур  6-10-11-20-21-уйлар, Бўстон кўчаси 16-17-уйлар олдига  болалар ўйингохлари ўрнатилди. Мавжудлари кайта таъмирланди.    
"Мустақиллик” МФЙ ҳудудида ишчи гуруҳ томмонидан Бўстон кчаси 16-уйнинг атрофида  ободонлаштириш  ишлари олиб борилиб, 1, 2, 10, 21-хонадода яшовчи фуқароларнинг уйлари атрофида ноқонуний равишда ўралган панжаралар олиб ташланди.
Йўлчилар № 291-уйда яшовчи 1-гурух ногирони Арслонова Гулзирага ногиронлик аравачаси берилди.А.Темур, Қизилқум, Бўстон  кўчаларида жойлашган кўп каватли уйлар ҳамда  "Йўлчилар”  ОФЙ хонадонлар атрофида ободонлаштириш ишларини олиб бориш борасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.Йўлчилар ОФЙ даги ахлатхоналарда тўпланиб қолган ахлатлар чиқариб ташланмоқда. 
Истиқлол массивида яшовчи фуқаролар томонидан билдириган таклифга асосан, Истиқлол массивидан  Х.Дустлиги кўчасига ўтиш учун шароит бўлмаганлиги сабабли, массив ва Х.Дўстлиги кўчасидан утган катта сув қувурлари устидан фуқароларни эркин ўтиб қайтиши учун йўлак ташкиллаштирилди. Худду шунингдек. Фуқароларнинг таклифи билан Мустақиллик 10-14-уйлар оралиғидан ўтган сув кувурлари устидан утишга қулайлик яратиш мақсадида йўлак ташкиллаштирилди.   
Хусусан, "Йўлчилар” овул фуқаролар йиғини ҳудудида мактаб ва мактабгача таълим муассасаси мавжуд бўлмаганлиги сабабли, болалар 3.0 км. йўл босиб таҳсил олиш учун Учқудуқ туманининг марказида жойлашган таълим муассасаларига бир қанча қийинчиликларга дуч келган ҳолда ҳар куни бориб келаётганлиги ҳудуд аҳолисининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
"Йўлчилар” овул фуқаролар йиғини ҳудуди табиий  газ билан таъминланмаганлиги ва ичимлик сувнинг етарли даражада эмаслиги фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Бундан ташқари, тумандаги "Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Қизилқум, Мустақиллик, А.Темур кўчаларидаги НКМКга қарашли Шимолий кон бошқармасининг тасаруфида  бўлган жами 17.0 км.лик ички йўллар анча йиллардан буён таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги сабабли ушбу ҳудудда яшовчи аҳолига бир қанча қийинчиликлар туғдириб шаҳар кўчалари кўркини бузаётганлиги тўғрисида мурожаат қилинмоқда.
Шу сабабли, ушбу масалаларни  туман миқёсида ечиб бўлмаслиги сабабли яъни, вилоят, Республика даражасида ҳал қилинаётган масалалар жумласига кирганлиги учун Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғига 2017 йил 25 апрелда 12-сонли хат билан "Йўлчилар” кўчасида 200 ўринли мактаб ва 80 ўринли мактабгача талим муассасаси қуришга ҳамда "Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Қизилқум, Мустақиллик, А.Темур кўчаларидаги Шимолий кон бошқармасининг тасаруфида бўлган бугунги кунга қадар бирор маротаба таъмирланмаган 
17 км.лик ички йўлларни таъмирлашга амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинган.
Ишчи гуруҳи томонидан "Мустақиллик” маҳалла, "Йўлчилар” овул фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли билан мулоқот ўтказилганда ушбу ҳудудда яшовчи 121 нафардан ортиқ фуқаролар томонидан бугунги кунда ишсиз юрганликлари сабабли ишга киришга амалий ёрдам бериш бўйича Учқудуқ туман бандликка кўмаклашиш марказига хатлар киритилган.
Учқудуқ туман бандликка кўмаклашиш марказига ишсиз юрган фуқароларнинг манзилли рўйхати тақдим этилган бўлиб, марказ ходимлари томонидан фуқароларнинг уйларига бирма-бир кириб бугунги кунда бўш иш ўринларида ишлаш таклифи билдирилмоқда. 
Айниқса, "Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи аксарият фуқаролар томонидан кўкаламзорлаштириш учун суғориладиган сувнинг етишмаслиги, ташқи кўриниши (фасад) қисми таъмирталаблиги,   газ босимининг пастлиги, коммунал хизматлар нархларининг юқорилигидан норозиликларини билдирганлар.
"Мустақиллик” МФЙ ҳамда  "Йўлчилар” ОФЙлари аҳолиси ўртасида чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш борасида (буклетлар тайёрлаш) тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борилмоқда. Чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш борасида 6 турдаги  буклетлар тайёрланиб аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Сектор томонидан  амалга оширилаётган ишлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан "Мустақиллик” МФЙ ҳамда "Йўлчилар” ОФЙларида ҳар ҳафтанинг пайшанба кун "профилактика куни” муносабати билан аҳоли билан учурашувлар ўтказилиб келинмоқда. Муқаддам аниқланган камчилик ва муаммолар  ечими бўйича ҳисоботлар берилмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: