Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Учқудуқ туманидаги II-сектор рахбари, туман прокурори Шерназаров Шавкатжон Тўхтамуродовичнинг ҳисоботи

Учқудуқ туманидаги II-сектор рахбари, туман прокурори Шерназаров Шавкатжон Тўхтамуродовичнинг ҳисоботи

      Туман прокурори раҳбарлигидаги 2-сектор томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3182-сонли Қарори ҳамда Вазирлар Маҳмакамасининг 746-сонли Қарорлари ижроси таъминланиб, 2-сектор штаби ташкил этилиб, моддий-техник таъминоти ҳамда штабда иш юритиш берилган тавсиялар асосида амалга оширилди.

     Хусусан, 2-сектор штаби Учқудуқ қурилиш касб-ҳунар коллежи биносида жойлашган бўлиб, бино ташқарисида сектор номи, раҳбари ва телефон рақамлар кўрсатилган стенд ўрнатилиб, штаб хонаси ташқарисига қабул стенди жойлаштирилди.

     Шунингдек, сектор ходимлари учун мўлжалланган хонада мажлислар учун етарли стол, стул, телефон, факс, принтер, компьютер, телевизор ҳамда тавсияда қайд этилган секторнинг иш фаолияти тўғрисидаги ахборотлар стенди, секторнинг харитаси жойлаштирилган стенд, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар стенди ўрнатилди ва зарур маълумот ва ҳужжатлар билан тўлдирилди.

     Бундан ташқари, сектор навбатчи аъзолари дам олиши учун алоҳида хона ажратилиб, хонага дам олиш учун кроват, тўшаклар, стол, стул киритилди. 2-секторда 5 та маҳалла ва овуллар, 3671 та аҳоли хонадонларида 14 минг 442 нафар фуқаролар истиқомат қилишиб, ҳудудда 6 та мактаб, уларда 2575 нафар ўқувчи, 4 та болалар боғчаси, уларда 391 нафар тарбияланувчи, 2 та коллеж, уларда 1413 нафар ўқувчи, 3 та Қишлоқ врачлик пункти ва 186 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатади.

     Ҳудуд бўйича ишчи гуруҳ тегишли мутасадди идораларнинг 28 нафар ходимларидан шакллантирган ҳолда ишни тизимли равишда ташкил қилиб, тумандаги "Абай”, "Навоий”, "Кўкпатас” маҳаллалари ва "Жузқудуқ”, "Кунтай”, "Авангард” овулларидаги 3671 та хонадонларга 2 марта тўлиқ кириб, уларнинг 1690 та ижтимоий, тиббий, маданий, маърифий ва бандлик соҳасидаги муаммоларини аниқлаб, 664 тасини ўз жойида ҳал этилиши таъминлади.

 

      Хусусан, "Боздун” овул фуқаролар йиғинининг "Жузқудуқ” овулида 128 та эски бузилган ўйлар тўлиқ текисланиб, мавжуд 36 та уйлар ва ёрдамчи хўжаликларнинг ташқи фасадларида таъмирлаш ишлари ўтказилиб, 1,5 км. ички йўли тўлиқ қайта таъмирланиб, асфальт билан қопланди, 40 дона тунги ёритиш мосламалари ўрнатилди, овул атрофи тўлиқ тозаланиб, 108 дона гул ва 250 дона дарахт кўчатлари экилди. Овулдаги Қишлоқ врачлик пункти биноси жорий таъмирланиб, Саломатлик-2 лойиҳаси асосида зарурий тиббий ускуналар, дори-дармонлар ҳамда "Дамас” русумли тез тиббий ёрдам машинаси билан таъминланди. Овулдаги 2-сонли мактаб қайта қурилиб, 40 ўринли замонавий, барча қулайликларга эга бино билан таъминланди. Овулда 31 ўринга мўлжалланган болалар боғчаси биноси қайта қурилиб, барча болалар боғча тарбиясига жалб этилди. Овулга бошқа туманлардан ишлаш учун келган 2 нафар ўқитувчи оиласига Президентнинг 2925-сонли Қарори ижроси бўйича 2 та уй тўлиқ таъмирланган ва жиҳозланган ҳолда берилиши таъминланди.

 

    "Боздун” овул фуқаролар йиғинининг "Кунтай” овулида 28 та эски бузилган ўйлар тўлиқ текисланиб, мавжуд 20 та уйларнинг ташқи фасадларида таъмирлаш ишлари ўтказилиб, 600 метр ички йўли тўлиқ қайта таъмирланди. Овулдаги 40 ўринли 8-сонли ўрта таълим мактаби тўлиқ капитал таъмирланди, синф хоналари замонавий жиҳозлар билан таъминланди, мактаб атрофи ободонлаштирилиб, гуллар ва дарахт кўчатлари экилди. Овулнинг Қишлоқ врачлик пункти жорий таъмирланди. Овулда 10 ўринли янги болалар боғчаси филиали ташкил этилди.

 

    Ишчи гуруҳ томонидан "Абай” ва "Навоий” маҳаллаларидаги 4 та кўча ва 85 та кўп қаватли уйлар ва 17 та савдо нуқталарининг атрофларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, гул кўчатлари ва дарахтлар экиш ишлари амалга оширилди, кўп қаватли уйларнинг 320 та подъездларида, 11 уйларнинг чордоқларида қайта таъмирлаш ишлари ўтказилди.

 

"Абай”, "Навоий”, "Кўкпатас” маҳаллаларида мавжуд 39 та чиқинди йиғиш майдончаларидан 27 тасини аҳлат ташлаш жойлари олди ёпилиб, тозалик ишлари олиб борилиб, санитария талабларига мослаштирилди.

    Ишчи гуруҳ томонидан "Навоий” маҳалласида 1 та сартарошхона, 1 та тикувчилик цехи, "Абай” маҳалласида 1 та кутубхона, "Кўкпатас” маҳалласида 1 та кутубхона ташкил этилиб, 400 нусхадан ортиқ китоблар билан таъминланди. "Кўкпатас” маҳалласида аҳоли учун спорт машғулотлари билан шуғулланиш имконияти йўқлиги аниқланиб, 13-сонли ўрта таълим мактабининг спорт зали ҳомийлик маблағлари эвазига зарур жиҳозлар билан таъминланиб, дарслардан сўнг аҳоли фойдаланишига берилиши ташкиллаштирилди. "Кўкпатас” маҳалласида жойлашган 1-сонли болалар боғчасининг филиали бугунги кунда тўлиқ жорий таъмирланмоқда. "Кўкаяз” овулида бўлган сайёр қабулда овул фуқароларининг туман марказига қатнаш учун транспорт воситаси ажратиш ҳақидаги мурожаатлари инобатга олиниб, ҚВП балансида бўлган УАЗ русумли автомашина маҳаллага берилиб, ҳайдовчи штати ажратилиб, туман марказига аҳоли қатнов йўлга қўйилди. Шунингдек, мазкур сайёр қабулда овулга янги ишга келган ўқитувчи оиласи З.Намозованинг мурожаатига асосан, у шу овулга рўйхатга қўйилиб, болалар боғчасига ишга қабул қилиниши таъминланди.

     "Авангард” ҚВПга 4 млн. 720 минг сўмлик 13 хилдаги тиббий жиҳозлар ва дори-дармон воситалари, "Кўкпатас” ҚВПга 496 минг сўмлик, 25 хилдаги тиббий жиҳозлар ва дори-дармон воситалари, "Жузқудуқ” ҚВП ва "Кунтай” ФАПга 824 минг сўмлик 45 хилдаги тиббий жиҳозлар ва дори-дармон воситалари берилиши таъминланди.

     "Абай” маҳалласида қурилиш ишлари тугалланмаган 1 та объект туман ҳокимининг 561-Қ қарори асосида туман заҳира ер фондига қайтариб олиниб, 2 та савдо дўконида қайта таъмирлаш ишлари ўтказилиб, 1 та объектда иш фаолияти бошланиши таъминланди.

    "Абай” ва "Навоий” маҳаллаларида 31 та тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларини тўхтатганликлари аниқланиб, шундан 18 тасининг иш фаолияти қайта тикланиб, 18 та янги иш ўринлари яратилди. 46 та тадбиркорлик субъектларига турли кўринишдаги амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида туман порокурори ташаббуси билан 5 та ҳудудлардан жами 30 та тадбиркорлик субъектлари ташкил қилиниб, уларга 22 млн. сўмлик кредит маблағлари олиб берилди ва 

43 та иш ўринлари яратилди.
Ҳудуддаги жами 130 нафар эҳтиёжманд оилаларга 702 млн. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилиб, уларга 632 бош чорва моли, 314 бош парранда, иссиқхоналар учун 135 тўп лимон кўчати берилиши таъминланди.
       Ҳудудда 16 ёшгача бўлган ногиронлар 36 тани, 1-гуруҳ ногирони 6 тани, 2-гуруҳ ногирони 95 тани, 3-гуруҳ ногиронлари 2 тани ташкил қилиб, уларнинг 7 тасига моддий ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, ишчи гуруҳ томонидан "Навоий” МФЙ яшовчи 2-гуруҳ ногирони Н.Суздалева ногиронлик аравачасига муҳтожлиги аниқланиб, унга ногиронлик аравачаси берилиши таъминланди.

      Ҳудудда кам таъминланган оилалар жами 18 тани, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар 22 тани ташкил этиб, уларнинг 39 тасига турли озиқ-овқат ва ноозиқовқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ва пул маблағида моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Хусусан, ўрганиш давомида "Кўкпатас” қўрғонида яшовчи фуқаро М.Ўташованинг турмуш ўртоғи 2-гуруҳ ногирони бўлиб, ойлик маоши ва ногиронлик нафақалари турмуш ўртоғини мунтазам равишда даволаш учун харажат қилинаётганлиги ҳамда 3 нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила сифатида рўйхатга қўйдирилиб, яшаб келаётган хонадони 10 млн. сўмлик ҳомийлик маблағлари эвазига тўлиқ таъмирлаб берилди.

     Шунингдек, эҳтиёжманд оилалардан 18 тасига 8 млн. 705 сўмлик моддий ёрдам ва 12 турдаги дори-дармон, озиқ-овқат маҳсулотлари, оилага кийим бош берилиб, малакали тиббий хизмат кўрсатилди, 3 нафари ишга жойлаштирилди, 7 нафари туман ишсизлик рўйхатига қўйдирилди, 2 та оилага уй рузғор жиҳозлари (газ плита) берилди, 3 та оилага 13 млн. 900 сўм кредит маблағи ажратилди.

   Туманнинг "Шалхар” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Нуриевнинг оиласи ўрганилиб, кам таъминланганлар рўйхатига қўйдирилиб, бугунги кунда 50 млн. сўмлик ҳомийлик маблағлари ҳисобида уч хонали уй қуриб берилди, 10 млн. сўмлик 18 хилдаги уй-рўзғор буюмлари топширилди.

     Бош прокурор ташаббуси билан фуқаро Н.Исановага 50 млн. сўмлик пул маблағлари эвазига Учқудуқ шаҳар Олтин тоғ кўчаси 4-3-манзилдан 2-хонали уй сотиб олиб берилиб, 10 млн. сўмлик пул маблағлари эвазига таъмирланди ва 10 млн. сўмлик 18 хилдаги уй-рўзғор буюмлари топширилди.

    "Боздун” овул фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Н.Хўжамуратовга тегишли хонадоннинг том қисми қайта назоратдан ўтказилиб, ҳомийлик маблағлари ҳисобида том қисми қайта таъмирлаб берилди.

"Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги иссиқлик узатиш қувурларининг 22 метрлик қисми иссиқликни сақлаш қопламаси билан ўралиши таъминланди.

     "Абай”, "Навоий” маҳаллаларида 1498 та, "Кўкпатас” маҳалласида 7 та, "Кўкаяз” овулида 8 та кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб, рўйхатга олинди.

Ҳудудда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича 170 профилактик тадбирлар, янги қабул қилинган қонунларни тушунтириш бўйича 19 та учрашувлар ўтказилиб, 11 марта оммавий ахборот воситаларида, 2 марта матбуотда чиқишлар қилинган.

Сектор раҳбари томонидан шу кунга қадар 14 та сайёр йиғилишлар ўтказилиб, 154 та фуқаролар қабул қилинди ва муаммолари эшитилиб, ижобий ҳал қилинмоқда.

     Муҳтарам президентимиз Шавкат Мирамонович уқтирганларидек, ҳар бир раҳбарнинг энг асосий вазифаси инсонларнинг яхши яшаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўлиб, бунинг учун бизлар одамларнинг дарду-ташвишларини уйлаб яшаб, ўзимизни қийнаб, уларнинг муаммоларини жойларга чиқиб ҳал этишимиз лозим. Халқнинг муаммоларини ҳал этиб бермас эканмиз, халқ биздан рози бўлмайди.

Муҳтарам президентимиз ташаббуси билан ташкил қилинган секторлар фаолияти шуни кўрсатдики, ҳақиқатдан ҳам, жойларда муаммолар жуда кўп бўлиб, уларнинг аксариятини жойида ҳал қилиш имкони мавжуд бўлсада, афсуски, мазкур муаммоларни ҳал қилишга масъул бўлган мутасадди ташкилотлар ҳамда депутатлар белгиланган ҳудудларга боришмаслиги, муаммоларни ҳал этиш чораларини кўришмаслиги сабабли, уларнинг бу борадаги ишлари самарадорлиги мақтовга лойиқ эмас.

Шу боис, ҳар бир раҳбар, ҳар бир ваколатли ходим, қолаверса халқимизнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш йўлида ўзлари сайлаб қўйган депутатлар ҳудудлардаги инсонларнинг дарди ва муаммоларига шерик бўлиб, бор куч ғайратини халқ фаровонлигини таъминлашга сарфлашлари лозим бўлади.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: