Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Учқудуқ туманидаги I-сектор рахбари, туман ҳокими Хамроев Соли Фармоновичнинг ҳисоботи

Учқудуқ туманидаги I-сектор рахбари, туман ҳокими Хамроев Соли Фармоновичнинг ҳисоботи

     Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланинишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисидаги” 3182-сонли ҳамда Вазирлар Махмакамасининг 746-сонли карорлари ижроси таъминлаш, худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича туман 4 та секторга бўлинди.

     

     Жумладан:

I сектор. Туман Ҳоким худуди бўлиб, унга Дўстлик МФЙ, Мингбулоқ ОФЙ, Алтинтау ОФЙ, Узунқудуқ ОФЙлар киради.

II сектор. Туман Прокурори ҳудуди бўлиб Абай МФЙ, Навоий МФЙ, Кўкпатас МФЙ, Боздун ОФЙ, Авангард ОФЙлар киради.

III сектор. Туман ИИБ ҳудуди бўлиб Мустақиллик МФЙ, Йўлчилар ОФЙлар киради.

IV сектор. Туман Cолиқ ҳудуди бўлиб Айтим МФЙ, Шалхар ОФЙлар киради.

   

      Туман ҳокимининг 2017 йил 12 августдаги 460-К сонли қарорига асосан худудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлани ташкиллаштириш, доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳлар таркибини тузиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ва йўл хариталари тасдиқлаб олинди. Шунга кўра 1-сектор штаби Дўстлик МФЙ ҳудудидаги 18-мактаб биносида жойлаштирилди. Сектор штаби ҳукуматимиз томонидан тавсия этилган услубий қўлланмага мос равишда хоналар, Оргтехника воситалари, мебель жиҳозлари, дам олиш учун ётоқхона, диван, ёнғинга қарши курашиш ва биринчи тиббий ёрдам воситалари ҳамда сектор фаолияти тўғрисидаги стендлар билан таъминланди.

 

      1-секторда 1 та махалла ва 3 та овулларда 2269 та хонадонларда 2466 та оилалар истиқомат қилиб келаётган бўлиб, бугунги кунда жами 22 хил миллат вакилларидан иборат жами 9143 нафар ахоли тинч ва фаровон ҳаёт кечирмоқда. Ахолининг 5486 нафарини ёшлар бўлиб, шундан 2967 нафари вояга этмаганлар ташкил этади. Секторда 9 та мактабда 1131 нафар ўқувчи, 4 та мактабгача таълим муасасасида 290 нафар боларлар тарбияланмоқда. Сектор аъзолари ва тегишли масъуллар иштирокида 82 нафар ёюшмаган ёшлар билан 5 марта йиғилишлар ташкил этилиб, уларнинг 49 нафари секторда ташкил этилган 3 та тўгаракларда жалб этилди.

   Туман ҳокими раислигида, ҳудудда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш чораларини амалга ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тузилган 27 нафар ҳар хил соха вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳ жорий йилнинг апрел-октябр ойлари давомида 2269 та хонадонларда яшовчи 9143 нафар аҳоли билан 2 марта бирма бир, тасдиқланган саволнома асосида учрашувлар ўтказишди ва ҳудуддаги ахолининг ижтимоий иқтисодий турмуш тарзи, уларнинг олидидаги муаммолари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси шакллантирилди.

Ушрашувлар давомида ахолининг 1481 та ижтимоий, тиббий, маданий, маърифий ва бандлик соҳасидаги муаммоларини аниқлаб, 581 тасини ўз жойида ҳал этилиши таъминланди.

 

      Жумладан:

    Мингбулоқ ОФЙ худуддидаги 130 та уйлардан қаровсиз ҳолга келиб қолган 13 таси бузиб ташланди. 117 тасининг деворлари оқланди, таъмирталаб ҳолга келган қисмлари жорий таъмирланди. (том қисми, девори, эшик ва деразалари). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги ПҚ-2925-сонли қарорига асосан Навбахор туманидан келган тарих ўқитувчиси Ш.Рахматуллаевага собиқ ширкатнинг мавжуд хоналари доимий яшаш жой сифатида таъмирлаб берилди. Ижтимоий ҳимояга мухтож кам таъминланган Нурасилов Дархан, якка-ялғиз Темиров Қуанишбайларга ҳам мавжуд бинолар ҳомий ташкилотлар томонидан таъмирлаб яшаш уйжойи сифатида берилди.

    Бундан ташқари овул фуқаролар йиғинининг мавжуд биноси жорий таъмирдан чиқарилди, ахолини шахсий ва ёрдамчи хўжаликларини ташкил этишлари учун 134 нафар овул аҳолисига 189.0 млн.сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

    Дўстлик МФЙ худудидаги 92 та кўп қаватли уйлардан 80 тасининг подездлари таъмирланди, 105 тасининг чордоқлари таъмирланди, подъездлардаги 261 та ер тўла эшикларига қлфлар билан таъминланди. 151 та бир қаватли уйларнинг 121 тасида уй атрофларида ободонлаштииш кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди, қуриган дарахтлар кесилди. 300 тупга яқин гул ва дарахт кўчатлари ўтказилди. Ишчи гуруҳ томонидан "Дўстлик” маҳалласида 1 та сартарошхона, 1 та тикувчилик ателласи, 3 та савдо дўкони 1 та пояфзал таъмирлаш устахоналари ташкил этилди.

Учрашувлар давомида "Дўстлик” МФЙ яшовчи фуқаро Л.Кошанованинг 1-гуруҳ ногирони бўлиб, турмуш ўртоғининг ойлик маоши ва ногиронлик нафақалари мунтазам равишда даволаш учун харажат қилинаётганлиги ҳамда 3 нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила сифатида рўйхатга қўйдирилиб, яшаб келаётган хонадонига 2,5 млн. сўмлик "Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан уй рўзғор буюмлари билан таъминланди.

Болалар майдончаларини таъмирлаш юзасидан "Дўстлик” МФЙда 16 та лойиха режалаштирилган бўлиб, ҳудуддаги 3 та майдончалар янгидан барпо этилди қолган 13 та болалар майдончаларида тўлиқ таъмирланди. Бундан ташқари Дўстлик МФЙ худудида 2 та участка профилактика инспекторларига хизмат уйлари калитлари тантанали равишда топширилди.

Алтинтау ОФЙ ҳудудидаги 280 та уйлардан 150 та қаровсиз ҳолга келиб қолган уйлар бузилди, мавжуд 130 та уйларнинг фасад қисмлари тўлиқ таъмирдан чиқарилди, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган 3 нафар оилаларнинг уйлари бириктирилган ҳомий ташкилотлар томонидан тўлиқ таъмирдан чиқариб берилди.

    Жумладан "Алтинтау” ОФЙ яшовчи Аймаханов Турдаш Амановичнинг хонадони "Зарафшоншаҳаргаз” туман бригадаси томонидан, Сарсенов Абубакир хонадони Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан, Коленнова Наршагул туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан таъмирлаб берилди. 24 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 147.4 млн.сўм миқдорида кредит маблағлари ўзларининг шахсий даромадларини шакллантиришлари учун туман тижорат банклари томонидан ажратилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги ПҚ-2925-сонли қарорига асосан Хатирчи туманидан келган тарих ўқитувчиси Ҳ.Ғабитуллаевга собиқ ширкатнинг мавжуд хоналари доимий яшаш жойи сифатида таъмирлаб берилди. Болаликдан ногирон 1983 йилда туғилган Шамшиев Рахимжонга вилоят ҳокимлиги томонидан аравача тақдим этилди. 7 та кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга вилоят Махлла жамғармаси ҳисобидан 21.0 млн.сўм миқдоридаги уйрзғор буюмлари билан таъминланди.

     "Узунқудуқ” ОФЙ ҳудудидаги 129 та уйларнинг ташқи фасад қисмлари жорий таъмирдан чиқарилди. Овулда яшовчи кам таъминланган Шералиев Яхшибой, Умирбаев Бойбўсиннинг хонадони ТИФ Миллий банки Учқудуқ филиали томонидан, Жусипова Бегзода, Напесова Ферузанинг хонадони АТБ"Микрокредитбанк” Учқудуқ филиали томонидан таъмирлаб берилди.

     Собиқ "Узунқудуқ” ширкат хўжалиги балансида бўлган эски уй, овул участка профилактика инспектори хизмат уйи сифатида жами 140.0 млн.сўмга капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги ПҚ-2925-сонли қарорига асосан Нурота туманидан келган химий биология фанлари ўқитувчиси Ўткир Ҳақназаровга, тарих фани ўқитувчиси Ширинов Нуралиларга доимий яшаш учун хизмат уйлари билан таъминланди.

     Овулдаги 6 нафар кам таъминланган оилаларга вилоят махалла жамғармаси ҳисобидан 22 хил турдаги жами 18.0 млн.сўмлик уй-рўзғор буюмлари топширилди.

      Ҳисобот даврида секторда 11 марта сайёр учрашувлар, 2 марта сайёр суд мажлислари, 3 марта уюшмаган ва вояга етмаган ёшлар билан учрашувлар ўтказилди. Сектор ҳудудидаги 40 нафар кам таъминланган оилалар ахволидан хабар олиниб, 291 нафар ногирон фуқаролардан, 44 нафар ногирон болаларга сектор аъзолари томонидан хар хил турдаги совғалар берилди.

       Хисобот йилида содир этилган жиноятлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 тага, шундан аёллар томонидан содир этилган жиноятлар 4 тага, ўғрилик 7 тага камайган. Оналар ўлими, товламачилик, қастдан одам ўлдириш, вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар умуман кузатилмаган. Диний экстремизмга мойиллиги бор 1 нафар шахсларнинг доимий равишда маҳалла, ИИБ, Хотин қизлар қўмитаси, Маънавият ва тарғибот бўлими билан биргаликда мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот, профилактика тадбирларини амалга ошириб боришлри натижасида ушбу фуқаро рўйхатдан чиқарилган.

      Секторда мехнатга лаёқатли 4037 нафар фуқаро мавжуд бўлиб, иш билан банд бўлганлар сони3781 тани ишсизлар эса 481 тани ташкил этмоқда. Секторда 58 та табиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, сектор ташаббуси билан қўшимча 10 та янги кичик бизнес субъектлари фаолиятларини бошлади. Шундар ҳисобот йилида 14 тадбиркорлик субъектлари фаолиятларини вақтинчалик тўхтатган бўлиб, сектор ташаббуси билан уларнинг 6 таси ўз фаолиятларини қайта тиклади натижада 21 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.

      Сектор рахбарининг ташаббуси билан туманда 5 йилдан буён бажарилмасдан келаётган экспорт прогоноз режаси, ҳисобот йилида "Учқудуқ Экспорт Импорт” МЧЖ томонидан 50.0 минг.доллга ва "Умида Труст Инвест” МЧЖ томонидан 15.0 минг.долл га жами 65 минг.доллга бажарилди.

    Хар ой тумандаги нақд пул тушумига эга хўжалик юритувчи субъектларга ўрнатиладиган 978 млн.сўм режа ойнинг 27 санасигача 100 бажарилиб, бунинг натижасида хар ойнинг 25 санисидан кечикасдан 592.0 млн.сўм миқдоридаги пенсиянер ва нафақа пуллари сектор ахолисига ўз вақтида етказиб келинмоқда. Жорий йилнинг 1 январ ҳолатидаги 1558.9 млн.сўм солиқ тушумлари режаси, хисобот даврига келиб 100 фоиз давлат бюджетига ундирилди. Хисобот йилида назоратга олинган корхоналар кесимида 1 сўмлик ҳам дебитор-кредитор қарздорликлар мавжуд эмас.

   Секторда 6 та бўш турган объектлар бўйича соғломлаштириш дастури ишлаб чиқилганлиги ва сектор томонидан алоҳида назоратга олиниши натижасида 4 та объектлар фаолитини такланди, 2 та объект бўйича инвестиция мажбуриятлари амалга оширилмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги "Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ҳамда Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3301-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 октябрдаги 854-сонли қарорлари бўйича Навоий вилоятининг олис чўл туман ҳудудларига жумладан Учқудуқ туманига қатор имтиёзлар ва преференциялар берилди.

   Жумладан туманнинг 1-секторида ижтимоий-иқтисодий соҳаларида бир қатор лойихаларни амалга ошириш режалаштирилган. 2017-2019 йиллар давомида саноат йўналишида 14 та, хизмат кўрсатиш йўналишида 21 та, қишлоқ хўжалиги йўналишида 2 та лойихаларни амага ошириш натижасида 11 350.8 млн.сўмлик инвестицияларни жалб қилиш ва натижада 614 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

     Бундан ташқари Ирригация ва мелиорация тизимларини янада яхшилаш борасида секторда 17 та янги шахтали ва тик қудуқ қазиш, Йўл-транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолига автотранспорт хизматлари кўрсатиш тизимини яхшилаш борасида 22.6 млрд.сўмлик 27 та лойихаларни амалга ошириш, Ичимлик ва оқава сув, иссиқлик ва электр энергияси ҳамда табиий газ тармоқларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича 6та лойихаларда 2.8 млрд.сўмлик иш ҳажмларини амалга ошириш, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича 6 та лойихаларда 3.2 млрд.сўмлик объектларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: