Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

Тараққиётнинг ойдин йўлидан

"Қизилқум гавҳари" дея таъриф олган бу мас­канни барпо этилган хиёбонлар, яшил­ликка бурканган кўчалар, кўркам боғлар саҳ­ронинг ҳақиқий марваридига айлантирди.

Асрлар давомида табиатнинг бебаҳо неъматларини ўз бағрида асраб-авайлаб келаётган Қизилқум кенгликларида бугун турли миллат вакиллари бир оиладек дўс­ту биродар, иноқ бўлиб юрт тарақ­қиёти йўлида меҳнат қилиб келмоқда. Бу ерда мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим ўрин тутадиган саноат маҳсулотлари иш­лаб чиқариш ва қайта ишлаш ҳажми йил сайин ортиб бориши билан бир вақтда чорвачи­лик, паррандачиликни ривожлан­ти­ришга ҳам эътибор қаратиб келинаё­тир. Тадбир­корлик фаолияти учун кенг имкониятлар яратилган. Шу боисдан ҳам ишлаб чиқариш суръатлари ўсиб, хусусий мулкнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши ортиб бормоқда.

Жорий йилнинг ўтган ҳисобот даврини таҳлил қиладиган бўлсак, аҳоли жон бо­ши­га саноат, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, қурилиш ишлари, чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш сезиларли дара­жа­да ўсганлигини кўришимиз мумкин. Шунингдек, бу ерда амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари ҳам шаҳар ва овулларнинг кўркига кўрк қўш­моқда. Жорий йилнинг январь-июнь ойла­рида Учқудуқ тумани йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш давлат корхонаси, якка тартибдаги уй-жой қури­лиши, хусусий қурилиш, кичик ва микро­фирмалар ишти­рокида қарийб 13 мил­лиард сўмлик қури­лиш-таъмирлаш ишла­ри амалга оширил­ди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 117,6 фоиз ўсишга эри­шилди. "2017-2021 йилларда ҳудудларни ижтимоий-иқти­содий ривожлантириш дастури" га кири­тилган саноат лойиҳала­рини амалга оши­ришда ҳам аниқ режа асосида иш олиб борилаётир. Қурилиш материаллари иш­лаб чиқариш бўйича 11 та, озиқ-овқат йўналишида 9 та, енгил саноат йўанлишида 7 та, но­озиқ-овқат йўна­лишида 6 та, жами 33 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.

Лойиҳалар қиймати 2 миллиард 73 миллион сўм­­ни ташкил этса шундан, 727 миллион сўми та­­­шаббускорларнинг ўз маблағлари, 1 миллиард 346 миллион сўми эса тижорат банкларининг кре­­дит маблағлари ҳисобидан амалга оши­ри­ла­ди. Ҳозиргача 27 та лойиҳа ишга туширилиб, юз­лаб янги иш ўринлари яратилди. Шундан "Сак­­кизбек Истиқболи" хусусий корхонасининг нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш йў­на­лишидаги, "Учқун Равшан Нур" ва "Малика Эв­рика" хусусий корхоналарининг тайёр тикув-три­котаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, "Моника Муҳриддин Голд" МЧЖнинг ме­бель маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, "Шаҳзод" МЧЖнинг қадоқланган исириқ до­­ривор воситаларини ишлаб чиқаришни таш­кил этиш йўналишидаги лойиҳалари бўйича ама­­лий ишлар йўлга қўйилди.

Туман ҳудудининг катта қисми яйловлардан ибо­­­рат бўлганлиги сабабли, қишлоқ хўжалиги со­­ҳасини ривожлантиришга қаратилган ло­йи­ҳаларни амалга ошириш ҳам диққат маркази­миз­­да турибди. ҳозиргача "Мингбулоқ", "Боз­дун", "Узунқудуқ", "Тока", "Дўстлик" ОФЙлари ҳу­­дудида фаолият кўрсатаётган фермер хў­жа­ликлари ва хусусий тадбиркорлар ташаббус­лари билан гўшт ва сут, тухум маҳсулотлари иш­­­­­­­лаб чиқариш йўналишидаги 11 та лойиҳа амал­­га оширилди. Бунинг учун қарийб 760 мил­лион сўм маблағ йўналтирилди, 20 та қўшимча иш ўрни яратилди.

Туманда ёшлар сиёсати, ижтимоий ривож­лан­тириш, маънавий-маърифий йўналишда ҳам аниқ белгиланган режа-тадбирлар асосида иш олиб борилаётир. Айниқса, Пре­зидентимизнинг шу йил 5 иблда эълон қи­линган "Ёшларга оид давлат сиёсати самара­дор­лигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар ит­ти­фоқи фаолиятини қўл­лаб-қувватлаш тўғриси­да"ги фармони ёшлар­нинг кенг қатламларига дахл­дор бўлган долзарб ма­салалар, уюшмаган ёшларнинг ҳаётда ўз ўрин­ларини топишлари учун шароит яратиш, улар­ни ҳар томонлама қўл­лаб-қувватлаш, касб­га йўналтириш ва бандли­гини таъминлаш, та­шаб­бусларини рағбатланти­риш борасидаги фао­­лиятимизнинг устувор ва­зифаларини бел­гилаб берди. Ўтган йилларда фой­даланишга топ­­­ширилган Учқудуқ болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг янги биноси, "Ёш­лар мар­кази" ва бошқа мажмуаларнинг ишга ту­ши­ри­ли­ши ҳам ёшларимизнинг бўш вақтларини маз­мунли ўтказишларига, янги истъедодларни кашф этишга имконият яратди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти­нинг 2017 йил 25 апрелдаги "Навоий вилоятининг олис чўл туманлари аҳолиси турмуш даражаси­ни янада оширишга доир қўшимча чора-тад­бир­лар тўғрисида"ги қарори мактаб ва мактаб­гача таълим тизимининг моддий-техника ба­засини мустаҳкамлаш, малакали педагог кадр­лар билан таъминлаш, чекка овулларда тиббий хизмат ма­даниятини ошириш, малакали шифо­кор­ларни жалб этиш учун аниқ йўналиш бел­гилаб берди. Айни пайтдаолис чўл ҳудудларида муқим яшаб, иш­лаш истагини билдираётган оилалар сафи кен­гайиб бормоқда. Бунинг учун барча ша­роит­ларни яратиб берамиз.

Ўтаётган ҳар бир кунимизга шукрона айтиб, тинч ва осойишта, гўзал бетакрор юртда яшаб, меҳнат қилаётган эканмиз, Мустақиллигимизни ас­раб-авайлаш, ҳимоя қилиш бурчимиз экан­лигини унутмаймиз. Ватан, эл-юрт туйғусини қалб­­­ларига жо қилган учқудуқликлар тараққиёт­нинг ойдин йўлидан дадил одимлайверади.
 
"Дўстлик байроғи" газетасининг 56-сонидан
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: