Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Йўлчилар ОФЙ худудидан ер ажратиш бўйича тендер эълон қилинмокда

Йўлчилар ОФЙ худудидан ер ажратиш бўйича тендер эълон қилинмокда

 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI NAVOIY VILOYATI UCHQUDUQ TUMAN HOKIMINING

Q A R O R I  
 
 « 28 » май  2018у (г).                                                       №  262-К


Учқудуқ туман "Йўлчилар” овул фуқаролар йиғини ҳудуди Йўлчилар қўрғонидан ким-ошди савдосига чиқариш учун 15.0 га ер участкаси ажратиш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил25 февралдаги "Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 54-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрдаги 272-сон қарори, туман бош режаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида” ги қонуннинг 6-моддасига асосан,

 

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

 

1. Учқудуқ туман "Йўлчилар” ОФЙ ҳудуди Йўлчилар қўрғонидан якка тартибдаги турар-жой биноларини қуриш учун ким-ошди савдоларига чиқаришга жами 15.0 га ер участкаси ажратиш тўғрисидаги туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг далолатномаси тасдиқлансин. (Далолатнома илова қилинади).

2. Учқудуқ туман "Йўлчилар” ОФЙ ҳудуди Йўлчилар қўрғонидан якка тартибдаги турар-жой биноларини қуриш учун ким-ошди савдоларига чиқаришга жами 15.0 га ер участкаси туман захира ерларидан, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер участкаси ажратилсин. (Ер участкасининг чегаралари илова қилинади).

3. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Х.Юлдашев) га ушбу қурилаётган "Якка тартибдаги турар-жой” биноларини, тасдиқланган лойиҳа асосида қурилишини назорат қилиб бориш топширилсин.

 

4. Туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (З.Каримов) га 
2019 йил 1 январ ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш топширилсин.

 

5. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси 10-бандига биноан, ажратилган ер участкасидан уч йил давомида белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда ер участкаси ўрнатилган тартибда туман ҳокимлиги заҳира фондига қайтариб олиниши белгилансин.

6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари А. Негматов зиммасига юклатилсин.


Туман ҳокими                                                    
С.Хамроев

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: