Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси

Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.

Мутал Бурхонов мусиқаси

Абдулла Орипов сўзи

Серқуёш ҳур ўлкам, элга баxт, нажот,

Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!

Яшнагай то абад илму фан, ижод,

Шухратинг порласин токи бор жахон!

 

Нақорат:

Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,

Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!

Улуғ xалқ қудрати жўш урган замон,

Оламни маҳлиё айлаган диёр!

 

Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,

Еркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!

Истиқлол машъали тинчлик посбони,

Xақсевар, она юрт, мангу бўл обод!

 

Нақорат:

Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,

Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!

Улуғ xалқ қудрати жўш урган замон,

Оламни маҳлиё айлаган диёр!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: