Манзилимиз
Ёпиш
  • Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Учқудуқ тумани, Амир Темур кўчаси, 28-уй
  • Мўлжал: Деҳқон бозори.
  • Почта индекси: 210900
  • Иш вақти: 09:00 - 18:00
  • Тушлик вақти: 12:00 - 13:00
  • Фуқаролар аризаларини қабул қилиш: 09:00 - 17:00
  • Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Алоқа рақами: (0-436) 593-11-03, факс: (0-436) 593-11-01
  • Ишонч телефони: (0-436) 593-11-03
  • Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Жўрев Жамшид Абдуғаниевич, тел.:(0-436) 593-31-55
  • E-mail: uchquduq@nv.uz


“Хотин-қизлар спорт хафталиги”

Туман ҳақида / Янгиликлар


 

     Туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан туманда хотин-қизлар ўртасида жисмоний маданиятни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини шакиллантириш мақсадида 11-16 феврал кунлари "Хотин-қизлар спорт хафталиги” доирасида Халқ таълими бўлимига қарашли таълим муассасаларида хотин-қизлар ўртасида турли хил спорт  мусабақалари ўтказилди.

Жумладан, Хафталик давомида спортнинг шахмат-шашка, стол-тенниси, волейбол, баландликка сакраш, енгил атлетика турлари бўйича мусабоқалар ўтказилди.

      Жорий йилнинг 16 феврал куни 3-умумтаълим мактабда хафталик давомида ғолиб бўлган спортчи аёл-қизларимизни ХҚҚ "Фаҳрий ёрлиқлар"и ҳамда касаба уюшмаси томонидан эсталик совғалари билан тақдирланишди.



   
 
 


“Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш”

Туман ҳақида / Янгиликлар

  


Учқудуқ туман Хотин-қизлар қўмитаси, туман Прокуратураси, туман Ички ишлар бўлими, Оила илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда туман Маънавият ва маърифат бўлими хамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4075-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида миллий қадрият ва урф одатларни сақлашда аёлларнинг ўрни, хуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, чет давлатда ишлашнинг қонуний асослари, ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари ҳамда оилавий нотинчлик, фарзандлар назоратсизлигининг олдини олиш борасидаги манзилли дастур асосида Халқ таълими бўлимига қарашли 9-умумтаълим мактаби, туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси, туман Ветинария бўлими ва Давлат санитария эпидемиология назорат марказларида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

 

 

 





Инновацион ғоялари билан 5 млрд фойда келтирди

Туман ҳақида / Янгиликлар

Бугунги кунда 60 мингдан ошиқ ишчи-хизматчилар фаолият юритаётган Навоий кон-металлургия комбинатидай гигант корхонанинг асосий ишчи кучини ёшлар ташкил этади. Улардаги илм ва салоҳиятни юзага чиқариш мақсадида ўтган йилнинг декабрь ойида НКМК ёшлар иттифоқи ташкилоти томонидан корхона ёшлари ўртасида "Энг яхши инновацион ғоя ва рационализаторлик таклифи - 2018" танлови эълон қилинган эди.

Яқинда ана шу танловнинг сарҳисоби бўлиб ўтди. Танловда Марказий кон бошқармаси, Шимолий кон бошқармаси, Жанубий кон бошқармаси, 5-кон бошқармаси, 1-сон ГМЗ кон бошқармаси, НКМК бошқармасидан 80 дан ортиқ ёшлар ўз инновацион ғоя ва таклифлари билан иштирок этишди. 35 ёшгача бўлган 32 нафар ёшларнинг ишлаб чиқаришга тақдим қилинган 45 та рационализаторлик таклифлари бор эди. Энг қувонарлиси шундаки, уларнинг 7 нафари Шимолий кон бошқармаси ишчиларидир.

Танловда ёш мутахассислар томонидан ишлаб чиқаришга жорий этилган янги лойиҳалари, улар натижасида ишлаб чиқариш ҳажми ва унумдорлигининг ортиши, инновацион ишланмаларнинг республикамиз иқтисодиётини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси асосий мезонлардан бири бўлди.

Энг муҳими тадбир орқали ёшларнинг ноёб кашфиётлари юзага чиқарилди. Масалан, «Шарқий” кони муҳандиси Нуриддин Камолов танловда "Экскаватор иш циклини такомиллаштириб ёқилғи энергияси сарфини тежаш ва самарадорлигини ошириш” таклифи билан иштирок этди. Ушбу лойиҳанинг аҳамиятли томони шундаки, рудани қазиб чиқаришда модернизация қилиш натижасида сарфланаётган ёқилғи сарфи камайиб ишлаб чиқариш ҳажми ортади. Ҳозиргача экскаваторлар тоғ жинсларини машиналарга юклашда 135 градусгача бурилар эди. Нуриддин таклиф этаётган лойиҳада эса юк олиш майдончасида схемасини ўзгартириш билан оғир юк ташувчи машиналарнинг ҳаракатланишини икки баробар камайтиради. Бунинг учун фақат экскаватор машинисти авто ағдаргич ҳайдовчисига сигналга қўшимча равишда юклашга қулай жойни чўмич ёрдамида кўрсатиб қўйиши керак.

Энг муҳими бунда авто ағдаргичнинг аввалги рейсда чўмичидан тўкилган тошни босиш эҳтимоли йўқолиши ҳисобидан ғилдиракларнинг ишлаш муддати ошади. Ковжай тозалашга техника ва вақт кескин камаяди.Мазкур таклифнинг амалга татбиқ этилиши натижасида йилига қарийб 2 миллиард 900 млн. сўм қўшимча фойда олинади.

Аслида бу танловдан кўзланган мақсад ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, ёш мутахассисларнинг инновацион ғоя, лойиҳа ва технологияларини ҳаётга тадбиқ этиш орқали ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва фаоллигини ошириш, шунингдек, иқтидорли ёшларни муносиб рағбатлантириш, - эди дейди ШКБ ишлаб чиқариш инновация бўлими бошлиғи Азим Каримов. -"Энг яхши инновацион ғоя ва рационализаторлик таклифи – 2018” танловида 7 нафар ёшларимизнинг турли номинацияларда ғолиб бўлиши жуда қувонарли ҳол. Энг асосийси улар ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўз ғоялари билан корхонамизга йилига 5 млрд. 290 млн. сўмлик соф фойда келтирадиган бўлди.

Лайло КАРИМОВА,

Шимолий кон бошқармаси матбуот хизмати.

Суратда: Илғор инновацион ғояларга эга бўлган ёшларимиздан бир гуруҳи.



ЁШЛАРИМИЗНИ ЗАҲРИ ҚОТИЛ ДОМИДАН АСРАЙЛИК!

Туман ҳақида / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳар йили ёшлар ўртасида наркотик воситаларнинг тарқатилишига қарши курашиш ойлиги ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилда ҳам 1 февралдан 1 мартгача мамлакатимизда "Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқатилишига қарши курашиш ойлиги” деб эълон қилинди.

Туманимиздаги 2 та касб-ҳунар коллежи ҳамда 19 та умумий ўрта таълим муассасасига ички ишлар органларининг масъул ходимлари бириктирилиб, ёшлар билан ўтказилаётган учрашувларда уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилиши, гиёҳванд моддалар истеъмол қилинишининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари, учрашув ва давра суҳбатлари уюштирилмоқда.

Тадбирларга туман тиббиёт бирлашмаси, Шимолий кон бошқармаси № 2-ТСҚ нарколог врачлари ҳамда наркотик моддаларнинг ғайриқонуний айланишига қарши курашиш бўйича фаолият олиб борувчи ходимлар таклиф қилингани учрашувларнинг яна ҳам мазмунли ва таъсирли ўтишини таъминламоқда. Профилактика тадбирлари давомида гиёҳвандликнинг аянчли оқибатлари акс эттирилган "Умр заволи” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Гиёҳандлик қадим-қадим замонлардан бери маълум иллат. Унинг турлари кўп бўлсада, асорати битта-сиртмоғига илинган кишиларни ўлим томон етаклайди. Шу боис, бу заҳри қотил домидан ёшларимизни асрайлик!

Ҳамза НУРМАТОВ,

туман ИИБ жиноят-қидирув бўлими тезкор вакили, капитан.

БЎЛИМЛАР