Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: “ШОДЛИК” меҳмонларни чорлайди

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: “ШОДЛИК” меҳмонларни чорлайди


Мамлакатимизда туризм фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун яратилаётган кенг имконият ва имтиёзлар жойларда кўплаб замонавий объектлар барпо этилишига хизмат қилаётир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги "Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ, жойларда оилавий меҳмон уйлари ташкил этилаётир.


 

Жумладан, Учқудуқ туманида ҳам "Шодлик” оилавий меҳмон уйи яқинда ўз фаолиятини бошлади. Бу ерда 10 нафар меҳмонга яшаш ва эрталабки нонушта бўйича хизматлар кўрсатилади.

-"Микрокредитбанк” ОАТБ Навоий вилояти Учқудуқ филиалидан олинган 100 млн. сўм кредит эвазига ушбу оилавий меҳмон уйини ташкил этдик, - деди "Шодлик” ХК раҳбари Фурқат Шарипов. – 4 та янги иш ўрни яратилди, яна 1 нафар админстратор вазифасига инглиз, хитой ва бошқа чет тилларини биладиган ходимни ишга олиш учун туман Бандликка кўмаклашиш марказига ҳисобот топширдик.


 

Биз бу ерда бўлганимизда бошқа вилоятлардан ташриф буюрган меҳмонлар билан бирга яна 2 нафар хитойлик тадбиркорлар ҳам яшаётганлигининг гувоҳи бўлдик. Ўзини Wu Zhaoуang деб таништирган хитойлик тадбиркор бу ерда яратилган шарт-шароитлардан айниқса, ҳар бир ходимнинг муомала маданиятидан мамнунлигини изҳор этди.

Энг муҳими, "Шодлик” оилавий меҳмон уйи ўзбек тилидан ташқари, рус ва инглиз тилларида ёзилгани меҳмонлар учун қўшимча қулайлик яратмоқда.

Мухтасар айтганда, юқорида зикр этилган қарор ижроси Учқудуқ туманида ҳам туризмни янги босқичга кўтариш билан бирга, аҳоли бандлигини таъминлаш, турмуш фаровонлигини юксалтиришга ҳам хизмат қилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: