Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ Қозоғистонда бензин жуда кўпайиб кетди. У Ўзбекистонга экспорт қилинади

Қозоғистонда бензин жуда кўпайиб кетди. У Ўзбекистонга экспорт қилинади


 

Қозоғистон раҳбарияти қўшни давлатларга бензиннинг ортиқча қисмини жўнатишни режалаштирмоқда, дея ёзади «Деловой Казахстан».

«Октябрь-ноябрь ойларида ёнилғи-мойлаш материалларини экспорт қилиш муҳим аҳамият касб этади, акс ҳолда Қозоғистонда аввал ҳеч қачон бўлмаган тўхташларни амалга ошириш талаб этилади (заводлардаги махсус қурилмалар). Бугунги кунда иккита модернизация қилинган завод бизга бензин профицитини берди. Агарда бу 500 минг тонна бўлса, мамлакат бозори маҳсулотга тўлиб кетади», - дея маълум қилди Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумбаев.

Унинг сўзларига кўра, бензиннинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши Қозоғистон ёқилғи қуйиш шохобчаларида нархнинг ўртача 10 тенгега пасайишига олиб келди. Айни пайтда расмийлар ёқилғи-мойлаш материалларини Россия, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга сотиш бўйича келишувларни имзоламоқдалар.

Шу билан бирга, Қозоғистон шартномаларда назарда тутилганидан ортиқ бензинни сотмайди ва ички бозор ҳар доим устувор бўлади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: