Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ “ЗИЁ” БПТ да мустақиллик тадбири.

“ЗИЁ” БПТ да мустақиллик тадбири.

"ЗИЁ” БПТ да мустақиллик тадбири.

“ЗИЁ” БПТ да мустақиллик тадбири.

O’zLiDeP Учқудуқ туман бўлими "ЗИЁ” номли бошланғич партия ташкилотида "Мустақиллик –менинг тақдиримда” номли давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда авволамбор Ўзбекистонда эришилаётган ютуқлар дунё ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилаётганини, ҳусусан, мамлакатимиз жаҳон иқтисодий форуми эълон қилган рейтингда энг тез ривожланаётган давл[url=http://]http://[/url]атлар қаторига кириши эътироф этилди. Бу ютуқлар мустақиллик боис эришилди, ҳалқимизнинг сабр бардоши, ғайрат-шижоати, улуғ келажакка бўлган қатъий ишончи, олижаноб фазилатлари туфайли йўлимизда учраган турли тўсиқлар енгиб ўтилди. Бироқ эришилган ютуқларга махлиё бўлиб, хотиржамлик кайфиятига берилиш, реал воқейликдан узулиб қолиш хавфи борки, бу мамлакатимиз истиқболига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шундай экан ҳозирги мураккаб шароитда ҳар биримиздан жамиятнинг фаол аъзоси сифатида юртимизга, демакки, бизга бўладиган турли кўринишдаги хуружларга тайёр туришимиз талаб этилади. Бунинг учун ер юзида рўй бераётган воқеаларга холис баҳо бера олишимиз зарур эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Ватан-бу сўз замирида шундай маъно ва мазмун мужассамки, у ҳар бир инсон қалбидан ўрин олган. Ватан-бу аждодларимиз ҳоки-пойлари ётган муқаддас замин. Ватанни дунёда ҳеч бир нарсага алмаштириб бўлмайди, у барчамизнинг буюк ва бебаҳо хазинамиздир деб таъкидлади "Зиё” БПТ аъзоси Г.Қаландарова.

Тадбир сўнгида; Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан буён халқимиз, хусусан вояга етаётган ёш авлод қалбида Ватанга-меҳр муҳаббат, садоқат ва Ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, она юрт тақдирига даҳлдорлик ҳиссини уйғотиш борасида ибратли ишларни амалга оширишимиз лозимлиги алоҳида айтиб ўтилди. Зеро мустақиллик бизнинг энг қудратли таянчимиздир.

«Зиё» БПТ аъзоси

O’zLiDePдепутати Н.Рузиева

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: