Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ «УЧҚУДУҚ» газетаси хабар қилади: МАМЛАКАТИМИЗДА ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАР солиқ қарзларидан воз кечилди.

«УЧҚУДУҚ» газетаси хабар қилади: МАМЛАКАТИМИЗДА ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАР солиқ қарзларидан воз кечилди.

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқлар, пенялар, молиявий жарималар ва суд харажатлари бўйича ҳисобланган қарзларидан воз кечилди.

Ўзбекистон Республикаси президенти "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга мувофиқ қуйидагиларнинг солиқлар, пенялар, молиявий жарималар ва суд харажатлари бўйича ҳисобланган қарзларидан воз кечилди яъни ҳисобдан чиқарилди.

Жумладан, 2018 йил 1 апрелга қадар якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахслар ва 2018 йил 1 апрелдан молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлиги учун бир йиллик қатъий белгиланган солиқ суммаси ҳисобланган жисмоний шахслар, қарздан воз кечилиши учун мазкур шахслар 2019 йил 1 январга қадар муддатда тадбиркорлик фаолиятини тиклаши ёки давлат рўйхатдан ўтган ҳолда фаолиятни давом эттириши лозим бўлади.

Ҳақиқатдан ҳам, якка тартибда тадбиркорлик билан шуғулланаётган бизнес вакилларига берилаётган бу каби кенг имконият улар фаолиятини ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, мамлакатга хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатли ҳимоясини таъминлаш имконини беради.

Нодирбек ТОШЕВ, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учқудуқ туман бўлими бошлиғи.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: