Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ Мақолалар Август 2019 йилда

Энг Улуғ, Энг Азиз Байрам муборак!

Ассалому – алайкум азиз учқудуқликлар! 

Қадрли байрам иштирокчилари!

Авваламбор, Сиз азизларни ва бутун туманимиз аҳлини энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 28 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.

Бу йил халқимиз Ватанимиз Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигини "Жонажон Ўзбекистоним, мангубўл омон!” деган бош ғоя билан байрам қилмоқда. Ўзбекистон аталмиш шу буюк Ватанга халқимизнинг муҳаббатини ифодаловчи бу эзгу сўз ҳар бир хонадонга, ҳар бир юртдошимиз қалбига чексиз ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди, албатта!.

Ўтган йигирма саккиз йил давомида мамлакатимиз қолаверса, Навоий вилоятида, Учқудуқ туманида ҳам асрларга татигулик бунёдкорлик ишлари амалга оширилди, тарих билмас ўзгаришлар юз берди. Бу ўзгаришларнинг улуғворлигини ҳис этиш учун узоққа бормай, айни кунларда юртимизнинг барча шаҳар ва қишлоқларидаги улкан бунёдкорлик ишларини кўриш, қалбан ҳис этишнинг ўзи етарли деб ўйлайман.

Фахр билан айтиш керакки, биз бугун жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнига эга, иқтисодиёти барқарор ривожланаётган, эркин фуқаролик жамияти сари дадил қадам ташлаётган келажаги буюк ва қудратли мамлакатда яшамоқдамиз.

Хусусан, муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан белгилаб берилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ниҳоятда улуғвор мақсадлар ўз ифодасини топган. Бу дастурий ҳужжатдаЎзбекистоннидунёнинг етакчи давлатларидан бирига айлантириш, инсон манфаатларининг устуворлигини таъминлаш бош мақсад қилиб қўйилган. Унинг замирида халқнинг оғирини енгил қилиш, дардига малҳам бўлиш, ҳар бир фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашдек эзгу ният мужассам.

Азиз юртдошлар!

Истиқлолнинг 28 йили давомида эришилган ютуқларни, қўлга киритилган муваффақиятларни сарҳисоб этадиган бўлсак, мамлакатимизнинг барча ҳудудларисингари туманимизда ҳам улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилганлигига гувоҳ бўламиз.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг яна бир ташаббуслари билан амалга оширилаётган "Обод қишлоқ” дастури элимиз учун ҳаётбахш аҳамиятга эгадир. Мазкур дастур доирасида "Мингбулоқ”, "Йўлчилар”, "Шалхар” овул фуқаролар йиғинларида дилда фахр, ифтихор уйғотадиган кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди ва бу ишлар давом эттирилмоқда.

Бу дастур 5930 нафардан ортиқ овул аҳолисини ичимлик суви, электр энергияга бўлган эҳтиёжини давр талаби даражасида қондиришга омил бўлди. 25,2 километр ичимлик суви тармоқларини қурилиб, 31 километр ички йўллар таъмирдан чиқарилди.

Ҳудуддаги 295 та кўп қаватли уйлар ва 1289 та якка тартибдаги уй-жойлар тўлиқ таъмирдан чиқарилди, 3 та мактаб, 5 та мактабгача таълим муассасаси, маданият уйи, қишлоқ врачлик пункти, маҳалла фуқаролар йиғини каби бир қатор бино ва иншоотлар капитал таъмирланиб, замонавий кўриниш касб этди.

Шунингдек, фаол ижтимоий сиёсатни амалга оширишни давом эттириш мақсадида яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож оилалар учун 6 та, ижтимоий ҳаётда фаол бўлган ёш оилалар учун4 та уй-жойларни қуриш ишлари бошланиб, яшаш учун барча қулайликларга эга бўлган хонадонлар босқичма-босқич ўз эгаларига топширилмоқда.

Ҳурматли дўстлар!

Мамлакатимизда 2019 йил Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан "2019 йил - "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"деб эълон қилинди.

Давлат дастурида белгиланган тадбирларни ўтган давр мобайнида изчил амалга оширилиши натижасида қурилиш, айниқса иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларни ривожлантиришда бир қатор ижобий натижаларга эришилди.

Хусусан, туманни комплекс ривожлантириш, хизматлар кўрсатиш тармоқларини модернизация қилиш йўли билан умумий қиймати 5,9 миллиард сўмликянги лойиҳалар ишга туширилди. Бунинг эвазига400 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Саноат корхоналарида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини техник ва технологик жиҳатдан янгилаш жараёнларининг жадаллашиши натижасида 2019 йилнинг ўтган етти ойи мобайнида 58,8 сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши таъминланиб, ўсиш суръати 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 101,2 фоизни ташкил этди.

Хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб–қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган чора–тадбирларни амалга оширилиши натижасида, кичик бизнес томонидан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 102,5 фоизга ошиши таъминланди.

Тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар жорий йилда 557 та кичик бизнес субъектларини ташкил этиш имконини берди ва жами кичик бизнес корхоналари сони 1161 тадан ошди. Бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 118,3 фоизга кўпдир.

Барчамизга аёнки, ўтган қисқа вақт ичида мамлакатимизда инвестиция муҳити яхшилангани натижасида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларга тўғридан-тўғри сармоялар фаол кириб келмоқда. Жумладан, 2019 йилнинг ўтган даврида туманда 3 та янги қўшма ва хорижий корхона рўйхатдан ўтказилиб, бугунги кунда фаолият юритаётган ушбу турдаги корхоналар сони 6 та бўлди.

Хорижий инвесторлар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалардан бири бу Россия Федератив Республикасининг "ПМ Капитал” МЧЖ таъсисчилиги асосида "Учқудуқ Агро Комплекс” МЧЖкорхонасидир. Ушбу корхона томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида 20 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилиб, 20 минг бош қўй ҳамда 1000 бош туячилик кластерини ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Натижада 872 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

Ҳурматли келажагимиз бунёдкорлари - азиз туманимиз ёшлари!

Барчангизга аёнки, Муҳтарам Юртбошимизнинг 2018 йил 27 июндаги фармонига асосан "Yоshlаr - kеlаjаgimiz” Давлат дастури қабул қилинди. Дастурга асосан, ёшлар билан суҳбат қилиш орқали уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш, шу асосда уларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан туман ҳокимлиги ҳамда давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбар-ходимларидан иборат идоралараро ишчи гуруҳлари фаолият юритмоқда.

Улар томонидан "Ёшлар-келажагимиз” давлат дастури доирасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган тумандаги 10 нафар ёшларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, мазкур 10 та лойиҳанинг қиймати 2 млрд. 86 млн. сўмни ташкил этади. Бугунги кунда 2 та лойиҳа учун жамғарма томонидан 300 млн. кредит ажратилиб, ёш тадбиркорларга берилди.

Албатта, бу каби эзгу мақсадларга эришиш барчамиздан фидойилик ва машаққатли меҳнатни, катта синовлардан ўтишни, Юртбошимиз бошлаган ислоҳотларни изчил давом эттиришни, юксак ватанпарварликни, бир ёқадан бош чиқариб, бирдамлик билан баҳамжиҳат ҳаракат қилишни талаб этади.

Азиз учқудуқликлар!

Муҳтарам Президентимиз томонидан Навоий кон-металлургия комбинатида 2017-2026 йилларда қимматбаҳо металларни ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган дастурлар доирасида 3-гидрометаллургия заводида ҳам қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Кокпатас ва Даугизтау олтин конлари маъданларини қайта ишлаш технологиясини янада такомиллаштиришга қаратилган лойиҳа "Ўзгеорангметлити” институти ҳамда Германиянинг "Инжиниринг Доберсек” компанияси ҳамкорлигида ишлаб чиқилди. Германия технологияси учун 70 млн. АҚШ доллари, лойиҳага сарфланаётган умумий қиймат эса 114 млн. АҚШ долларини ташкил қилади.

Куни-кеча юқори технологик ушбу мажмуа фойдаланишга топширилди.

Энг муҳими, нафақат туманимиз балки Навоий кон-металлургия комбинати ривожида яна бир зарҳал саҳифа очаётган мазкур цехнинг ишга туширилиши туманимиз аҳолисини бандлигини таъминлашга ҳам ҳисса қўшади. Чунки бу ерда 150 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди.

Азизлар!

Мустақиллик байрамимизнинг яна бир қувончли жиҳати шундаки, ушбу шодиёна арафасида муҳтарам Президентимизнинг фармонлари билан барча соҳаларда фидокорона меҳнат қилаётган, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, олиб борилаётган ислоҳотларни рўёбга чиқаришга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ юртдошларимиз Ватанимизнинг юксак унвон ва мукофотлари билан тақдирландилар. Улар орасида туманимизнинг фидойи вакилларидан ____________________ борлигидан ҳам фахрланамиз.

Ушбу юксак давлат мукофотларига сазовор бўлган юртдошларимизни бутун туманимиз аҳли номидан қизғин муборакбод этаман.

Ҳаммангизни Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами билан яна бир бор чин қалбимдан табриклар эканман, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Ватанимизни, халқимизни Яратганнинг ўзи ёмон кўзлардан асрасин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Энг улуғ, энг азиз байрам шодиёналари туманимизда кўтаринкилик билан нишонланди

Бугун бепоён ва бетакрор мамлакатимизда бўлгани каби туманимиз фуқаролари ҳам халқимизнинг асрий орзуси бўлган муборак истиқлолнинг 28 йиллигини зўр шоду хуррамлик билан нишонламоқдалар.

Қутлуғ айём арафасида туман марказидаги "Олтин кўл” сув ҳавзаси 12 млрд. 800 млн. сўм маблағсафрланиб янгидан барпо этилди. Давлат хусусий шериклик асосида 150 ўринли "Порлоқ юлдузчалар”,160 ўринли "Келажак юлдузлари” мактабгача таълим муассасалари фойдаланишга топширилди.

Эътиборлиси, дунёда ягона саналаётган мажмуа Навоий кон металлургия комбинати муҳандислари, "Ўзгеорангметлити” институти олимларининг олиб борган илмий тадқиқотларидан кенг фойдаланилган ҳолда ҳамкор – дунёнинг етакчи компанияси ҳисобланган Германиянинг "Инжиниринг Доберсек” фирмаси билан биргаликда Шимолий кон бошқармаси 3-гидрометаллургия заводида бунёд этилди.Ҳудудда кўплаб кичик корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари ишга туширилди.

Нафақат туман марказида балки, "Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида овулларда ҳам олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари натижасида ҳудуд ўзгача қиёфа касб этмоқда.

Байрам арафасидатуманимизда "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” бош мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар, маҳаллаларда байрам шодиёналари ўтказилмоқда.

Асосий байрам тантаналари эса марказий"Лочин” ўйингоҳида 30 август куни кеч соат 19-00 да бўлиб ўтди. Тадбирда туман аҳолиси, туман фаоллари, корхона-ташкилот, муассаса ишчи-ходимлари, фаол ёшлар, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Туман ҳокими Соли Хамроев, Навоий кон металлургия комбинати бош директорининг транспорт масалалари бўйича ўринбосари Ҳамидулла Эргашев йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллиги байрами билан табриклади.

Шундан сўнг, "Учқудуқ” ва "Қизилқум” маданият уйлари бадиий жамоалари ҳамдаҳаваскор санъаткорлар томонидан тайёрланган театлаштирилган концерт дастури намойиш қилинди.

Ижро этилган куй - қўшиқларда Ватанга бўлган муҳаббат, юртни улуғлаш туйғулари намоён бўлди.

 

Туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

ҰСТАЗ МӘРТЕБЕСІ – ҰЛТ МӘРТЕБЕСІ

Білімнің сарқылмас «көзі» - мектепте!

Ой-пікір

Президентіміз Шавкат Мирзиёев басшылығында 23 шілде де халық тәлімі тізімін дамыту, педагогтардың тәжірибесі мен қоғамдағы абыройын асыру, жас ұрпақтың рухани санасын арттыру мәселелеріне арналған видиеоселектор жиналысында айтқан сөздері барлық оқытушы-педагогтардың жүрегіндегі, ойындағы сөздер болды.

Бұл жай ғана жиналыс емес, бүкіл ұлтқа, халыққа үндеу салу болды. Мемлекеттің дамуы, ұлт тағдырының бастау нүктесі мектеп екенін және бір рет көрсетіп өтті.

Жиналыстың жаңа оқу жылы алдынан ұйымдастырылғаны біз педагогтар үшін өте дұрыс болды. Себебі, онда салаға қатысты мәселелердің түп тамыры ашылғандай болып, оқытушылар мен жаттықтырушыларға тапсырмалардың негізі туралы толық, жан-жақтама сөз жүргізілді.

Президентіміздің биыл 29 сәуірдегі жарлығына сәйкес, халық ағарту тізімін 2030 жылға дейін дамыту концепциясы бекітілді. Онда 48 ге жуық мақсатты көрсеткішке қол жеткізу бойынша анық механизмдер бергіленді. Мысалы, 2030 жылға барып оқытушылар білімін бағалау бойынша PISA халықаралық дәстүр рейтингісінде Өзбекстанның әлемдегі жетекші 30 мемлекет қатарынан орын егелеуі мақсат етіп қойылған.

Мемлекетіміз басшысы оқытушының мәртебесі мен беделін көтеру, құқықтары мен мүмкіншіліктерін кеңейту мәселелеріне ерекше назар аударды. Бұл бекерге емес, себебі 2030 жылда Өзбекстанды ең дамыған 50 мемлекеттің қатарына кіргізу мақсат етіп қойылған. Сол уақытта бүгін мектеп партасында отырған оқушыларымыз мемлекетке, қоғамға қызмет ететін кемел ұрпақ болып бой жетеді, демек, мемлекет тағдыры, келешегі бүгінгі күнде мектеп қабырғасында десек, артық айтпаған боламыз.

Жаңа оқу жылы алдынан өткізілген аудандық педагогтардың август конференциясында жұмысты неден бастаймыз, қандай істерді амалға асырамыз деген сұрақтарға жауап іздедік және де жаңа оқу жылы үшін «Білім саласындағы реформалар: өзгерулерді өзімізден бастаймыз!», - деген ұранды қабылдадық. Оқытушылардың ойлау қабілеті, олардың өз үстінде жұмыс алып баруы әрдайым марапатталатын болды.

Елбасымыз айтқандай: «...Келешек ұрпағымыз тағдыры, бүкіл ұлтымыз, халқымыз, мемлекетіміз тағдыры құрметті ұстаздарымызға байланысты». Шыныменде оқытушы өзгермесе, білім сапасы өзгермейді.

Жас ұрпақ – мемлекеттің ертеңгі күні, оның шынайы иелері. Оларға тәрбие беру сияқты жауапкершілікті істе педагогтар, ата-аналар, мектеп ұжымы, бір жеңнен қол шығарып, бір жағадан бас шығарып ұйымшылдықпен жұмыс атқарса, күтілген нәтиже беруі мүмкін. Елбасымыздың білім саласына деген қымбатты ойларынан түйіндейтін қорытынды білім мен тәлім саласына қарайтын уәзірліктер мен мекемелер, әрбір оқытушы өзі үшін анық нәтиже шығарып, балаға білім беру деген жауапты жұмысқа жауапкершілікпен кірісуі бойынша белгілі тапсырмалар белгілеп алынды десек болады. Білім беру бағытына қаратылып жатқан басты назар мемлекетіміздің ертеңгі күні қандай болуын белгілеп беретін негізгі фактор екенін уақыттың өзі көрсетіп болған.

Халыққа білім беру тізімінде бастаған оң реформалар қоғамның бет пердесі болған оқытушы мәртебесін көтеру, білім берудегі мәселелерді шешу, шешімін табу арқылы дамуымыздың негізгі тірегін берік ұстауға қаратылғанымен маңызды. Ал,біз ұстаздар одан сайын шабыттанып, өз мамандығымызға, еліміздің гүлденуіне, болашағымыз болған жас ұрпаққа біліміміз бен күшімізді аямаймыз.

1-мектеп оқытушысы.

ОРЗУЛАРИ ОСМОН МАЛИКАМ!

Сентябрь - мактабларга ўқувчи ёшларнинг бахтиёр шовқини қайтадиган кунлар келди. Қадрдон мактаб яна ўз қақажонларига қучоқ очади. Илмга ташна қалблар, келажакка умид билан боққан нигоҳлардан нафақат мактаб балки олам ёришиб кетади. Эсимда, илк мактаб кунларида синф раҳбаримиз доим ўқувчиларнинг бир қатор маълумотлари билан бирга келажакда ким бўлиши ҳақидаги сўровномани ҳам тўлдирардилар. Синф хонаси бир пасда орзулар уммонига айланар ва бу тўртбурчак хонада келажакдан эшитилаётган қўшиқ, яқинлашаётган поезд шовқини, тикув дастгоҳларининг шиқирлаши, ёзув тахтасига шавқ билан урилаётган бўрнинг тиққиллаши, йигирма олти нафар ўқувчининг орзу-умидлари акс-садолари қоришиб кетарди. Мана йиллар шамолдек ўтиб бугун ўзим ўқитувчиман. Юлдуздек чақнаган кўзчалар, офтобдек иссиқ юзчалар устоз деб чақиришганда кўнглим ўсади. Ҳар тонг мактабга томон шошган қадамларимда кўнглим ёшаради.

Ким бўлсам экан?- мавзусида ижодий иш ёзишяпи ўқувчиларим.Бир-бирини кутишга сабрлари етмай, саволлар ёғдиришади. Устоз, мен ҳарбий бўламан деб ёзяпман! Устоз, мен дадамга ўхшаб қурувчи бўлмоқчиман! Устоз, онам менинг шифокор бўлишимни истайдилар- дейди бири.

-Сен нимани истайсан ?- дейман.

-Мен онамнинг хурсанд бўлишларини истайман !-дейди у ёруғ нигоҳ билан. Ҳалидан буён навбат кутаётган Малика ким бўлишини танлолмаётганини айтиб , ёрдам сўрайди.

-Мен журналистикага қизиқаман, ўқитувчиликка ҳам, дизайнер бўлишни ҳам истаяпман, дейди қизгинам. Бу соҳалар ўзаро яқин, кел, сен билан бу соҳаларни умумлаштирамиз, сен журналистикада ўқишинг ёки ҳунар эгаллаб бу ҳунарингни бошқаларга ҳам ўргатиб устоз бўлишингмумкин ,- дейман. Агар устозликни танласам, сиздек одобнома фанидан дарс беришни истайман лекин журналист бўлишни ҳам жуда истайманда, дейди ростакамига қийналиб. Унда журналистликни танлаймизми, чунки журналист ҳам аслида одобнома фани устозидир, фақат унинг синф хонаси кенг бўлади, эл бўлади, халқ бўлади, дейман. У менинг сўзларимни тушундимикан деб кўзларига чуқур разм соламан. Танаффус қўнғироғи чалиниб, ҳамма ўқувчилар "Ким бўлсам экан?” мавзусида ёзган ижодий ишларини бирин-бирин столимга келтирибқўйишади. Малика эса ҳамма истаган орзуларини ёзишга улгурмаганини айтиб, уйда ёзиб келишга рухсат сўрайди. Орзулари осмоним қизим, ёз майли!

-Танаффусда савол бериб олсам майлими, устоз? Болалар боғчасида интизор кутиб турган болаларим ва ер тепиб кутаётган боғча опамиз кўз олдимдан ўтиб кетади.

-Майли қизим, сўрайқол,- дейман.

-Кеча бир китобда "Сен дунёга киргин, эҳтиёт бўлки, дунё сенга кирмасин”,- деб ўқидим, дунё менга қандай киради? Бу эндигина тўртинчи синфда ўқиётган дур-у жавоҳирнинг саволларига жоним садқа бўлсин, сени бу ой кўнглинг билан катта қилаётган бахтли оиланг бор бўлсин.

-Бу китобни мактаб кутубхонасида ўқидингми, номи нима экан?- дейман аллақачон севикли адибимнинг нафасини таниб турсам ҳам. Уйда онамни китобларидан сўрамай ўқигандим, - дейди уялиб. Китоб ўқийдиган онанг камолингни кўрсина сенгинанинг, сен дунёга кир, уни ўрган, билганларингни ўргат аммо дунёнинг ҳуснига маҳлиё бўлма, кўнглингни дунёга ҳавас эгаллаб олмасин, дунё мақсад эмас, мақсадларга элтувчи восита холос. Сен кўп ўқиб ўргансанг, ўрганганларингни таҳлил қилиб, ҳаётга тадбиқ этсанг, мана шу оппоқ кўнглингни ўткинчи ҳавасларга бериб қўймасанг, улуғ аждодларимиз асарларида куйлаганкомил инсон таърифига лойиқ бўласан. Кетишга чоғланганимни кўриб яна биттагина савол беришга рухсат сўрайди.

– Устоз, ҳозир менинг кўнглимга дунё кирганми? –дейди. Нигоҳи ёруғим, юраги ойдин қизим, сенга дунё кирмади ҳали! Сен дунёнинг озод руҳисан, ойдин томчисисан. Сен ҳам, синфдошларинг ҳам ҳар бирингиз шундай озод юракларсиз, оппоқ тилакларсиз! Ҳар бирингиз бир озод дунёсиз. Бугун тўрт йиллик бошланғич синфни тугатиб, янги поғонага қадам ташладингиз. Йўлингиз ойдин бўлсин, орзулари осмонларим!

Шаҳноза КАДИРОВА, 5-умумтаълим мактаби

бошланғич таълим ўқитувчиси.

Сүйікті Өзбекстаным, әрдайым аман бол! ТҰҒЫРЛЫ ТІРЕГІМІЗ – ТӘУЕЛСІЗДІК!

Тәуелсіздік – осы бір ұлы сөз еліміз азаматтары жүрегі төрінен берік орын алып, баршаны жарқын болашаққа бастауда. Тәуелсіздік – ата-бабаларымыз армандап өткен ұлы мұрат. Міне, осы күнге жеткенімізге, үстіміздегі жылы 28 жыл толып отыр.Отанымыз Тәуелсіздігі сөнгенімізді жандырып, ұмыт болған, ұмыт бола бастаған құндылықтарымызды қалпына келтірді. Ана тіліміз мәртебесі биіктеп, тарихымыз тіктелді, дініміз қайта оралды. Бүкіл әлем өркениетіне сүбелі үлес қосқан ғұламаларымыз есімі қайта жаңғырып, руханиятымыз байытыла түсті.

Тәуелсіздіктің алғашқы жылдарынан басталған саяси-әлеуметтік, экономикалық реформалар тереңдей түсуде. Экономикамыздың қозғаушы күші – кәсіпкерлікпен айналысуға кең қолайлылықтар, үлкен мүмкіншіліктер жасалуда. Кәсіпкерлікті қолдап-қуаттауға бағытталған Президентіміздің Жарлық, Қаулылары, үкіметіміз қаулылары, мемлекеттік құжаттар қабылданып, өмірге енгізілуде. Осының нәтижесінде елімізде кәсіпкерлік, шағын және орта бизнестің үлесі арта түсуде. Тәуелсіздік арқасында егеменді Өзбекстан ауыл шаруашылығы дамыған, индустриялы елге айналды.

Тәуелсіздік жылдарында Отанымыз ауылдары мен қалаларының ажары ашылды. Ата-бабаларымыз құрған әлемге әйгілі тарихи жәдігерлер қалпына келтіріліп, реконструкция жасалуда, әлем стандарттарына жауап беретін осы замандық құрылыс нысандары бой көтеруде. Егеменді Өзбекстанда еліміз ертеңі, болашағымыз – жас ұрпақтың оқып, білім, мамандық алуына, жан-жақты дамыған кемел азамат болып қалыптасуына жоғары көңіл бөлінуде.Мақтанышпен айтып өтсек болады, егеменді Өзбекстан жас ұрпақ білімі мен тәрбиесіне ең көп қаржы бөлетін санаулы елдердің бірі.

Халқымыздың денсаулығына, әлеуметтік жағдайына да жоғары көңіл бөлінуде. Бүгінгі күні шалғай ауылдардың өзінде соңғы үлгідегі медицина құралдары–техника жаңалықтарымен жабдықталған ауылдық дәрігерлік пункттер жұмыс алып баруда. Үстіміздегі жыл құрметті Президентіміз бастамасымен «Белсенді инвестициялар және әлеуметтік даму жылы» деп жарияланып, осыған байланысты қабылданған мемлекеттік бағдарлама талаптары табысты орындалуда.

Мұның барлығы, әрине, еліміз Тәуелсіздігінің шарапаты. Тәуелсіздік жылдарында біздің ауданымызда да игі істер жүзеге асырылды. Ауданымызда бірнеше заманауи ғимараттар бой көтеріп, ауданымыз көркі көркейе түсті. Тұрғындардың әлеуметтік жағдайы жақсарып, олардың кәсіпкерлікпен шұғылдануына кең мүмкіншіліктер жасалуда.

Ауданымыз тұрғындары Тәуелсіздігіміздің 28 жылдығын жаңа табыстар, ауданымыз тарихында аса маңыз иелейтін жарқын жаңалықтармен қарсы алуда.

Сонымен қатар елімізде "Обод қишлоқ” даму бағыты бағдарламасы жүйелі жалғасын табуда. Нәтижеде қаншама ауылдар жаңа заманауи көрініске ие болып, ауылдық жерлердегі ел, халық жағдайы жақсара түсуде. Бұл істерге Өзбекстан Республикасы Президентінің 2018 жылғы 29 наурыздағы "Обод қишлоқ бағдарламасын 2018 жылда жүзеге асыру бойынша қосымша іс-шаралар туралы” ПҚ-3630-санды қаулысы негізгі түрткі болды. Жалпы республикамыз көлемінде "Обод қишлоқ” даму бағыты шеңберінде Республикамыздың алыс шалғай жерлеріндегі ауылдарда, біздің ауданымызда да осындай жөндеу және абаттандыру жұмыстары жүзеге асырылып, ауылдарымыз көркі заманауи көрініс алды.

Еліміздегі бірлік пен ынтымақтың берік болғандығынан осындай жетістіктерге жетіп отырмыз. Елімізде атап айтарлық кең көлемде белгілі халықаралық деңгейдегі форумдар мен фестивальдар өткізіліп келеді. Бұлар да еліміздің бірден бір жетістігі мен қол жеткізген жоғарғы дәрежесі деп санаймыз. Тәуелсіздігіміз мәңгі, тұғырымыз биік, мәртебеміз асқақтай берсін!

 

 

Тұяқбаев Толыбай Нұржауұлы 1974 жылдың 5 желтоқсанында Үшқұдық ауданы Мыңбұлақ ауылында дүниеге келген.

Солтүстік кен басқармасында еңбек етіп, 2006 жылы Қазақстан Республикасы Қостанай қаласына қоныс аударған.

Толыбай жастайынан өлең жазумен қызығып, өзінің тумалас бабалары сыр сүлейлерінің бірегейіТұрмағанбет Ізтілеуовтың жыр-дастандарында орындайтын қабілеті бар.

Энг улуғ байрам ОЗОД ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИ

Бугунги кунда жамиятимизнинг қайси жабҳасига кўз ташламайлик мустақиллик берган кенг имкониятлар, янгиланишлар ва улар замирида қўлга киритилган улкан ютуқларнинг гувоҳи бўламиз . Жаннатмакон юртимизнинг қай бир гўшасига борманг, бунёдкорлик ва фаровонликка, янги ташаббуслар амалиётига дуч келасиз. Дарҳақиқат, ҳар қандай давлат ва жамиятнинг эртанги кунини кучли, салоҳиятли ва маҳорат ли мутахассислар, билимли ва соғлом фикр, теран дунёқарашли ёшлар белгилайди. Мустақиллик-улуғ неъмат. Уни қадрлаш, асраб-авайлаш эса ҳар бир юртдошимизнинг муқаддас бурчидир. Истиқлолни эъзозлаш, уни тараннум этиш ҳамда бу йилги истиқлол тантаналари "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида нишонланаётганини кенг халқ оммасига етказиш мақсадида Ёшлар иттифоқи Учқудуқ тумани кенгаши томонидан бадиий дастурлар, ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида ёшларни маънавий етук ва жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидоий этиб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя килиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бугун юртимизда ёшларга бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ёшлар иттифоқи Учқудуқ тумани кенгаши ҳам туманимиз ёшларининг ташаббусларини қўллаб қувватлаш ва уларнинг ижодий салоҳиятларини юзага чиқаришда мустаҳкам асос вазифасини ўтамоқда. Учқудуқ туман ёшлар иттифоқи кенгаши "Камалак" болалар ташкилоти номидан юртдошларимизни энг улуғ, энг азиз байрамимиз билан муборакбод этамиз.

Камола АХМАТОВА

Учқудуқ туман ёшлар иттифоқи кенгаши таълим

муассасалари билан

ишлаш бўйича бош мутахассис, "Камалак

" болалар ташкилотираиси

В УЧКУДУКЕ ВВЕДЁН В ЭКСПЛУАТАЦИЮ НЕ ИМЕЮЩИЙ АНАЛОГОВ В МИРЕ ПРОИЗВОДСТВЕННЫЙ КОМПЛЕКС

Население Учкудукского района, где расположены ведущие предприятия горно-металлургической промышленности, довольно происходящими большими изменениями. Это можно заметить на примере того, как за счёт новых сооружений преображается облик расположенного посреди пустыни Кызылкум края горняков.

Вчера в преддверии 28-летия государственной независимости Республики Узбекистан учкудукцы стали свидетелями исторического события. На Гидрометаллургическом заводе №3 Северного рудоуправления введён в эксплуатацию Комплекс по высокоэффективному обжигу хвостов сорбционного процесса.

На торжественной церемонии открытия данного комплекса участвовали передовики горно-металлургической отрасли, зарубежные партнёры, проектировщики и строители, молодые специалисты, представители Северного рудоуправления, Гидрометаллургического завода №3, хокимиятаУчкудукского района и общественности.

Выступившие в мероприятии генеральный директор Навоийского горно-металлургического комбината К.Санакулов, генеральный директор немецкой компании «EngineeringDobersek»А.Доберсек выразили праздничные пожелания и благодарности, а также высказали свои мнения о важности данного проекта в экономической жизни нашей страны.

Как было отмечено, в рамках обозначенной главой государства программы развития НГМК до 2026 года одним из крупных инвестиционных проектов считается проект «Усовершенствование технологии извлечения золота из упорных руд месторождений Кокпатас и Даугызтау». Благодаря своим передовым инженерно-техническим решениям, уровню технологического оснащения данный комплекс является единственным и не имеющим аналогов в мире, ввод в эксплуатацию которого наряду с повышением эффективности использования сырья на ГМЗ №3 на 8 процентов и увеличением производства готовой продукции на 11 процентов, позволит создать 150 новых рабочих мест.

В возведении этого нового и современного производственного комплекса активно участвовали специалисты, проектировщики, строители иностранных компаний «Engineering Dobersek» и «Eirich»(Германия), «Tenova» (Италия), «Cemtec» (Австрия), треста «Промэлектромонтаж» и строительно-монтажного управления «Северный» Зарафшанского управления строительства, дочернего предприятия «Элементкурилиш», производственного объединения «Навоийский машиностроительный завод» и общества с ограниченной ответственностью «Электроизолит».

В мероприятии, проведённом в канун праздника независимости, группа иностранных партнёров, специалистов и строителей комбината награжденаНавоийским горно-металлургическим комбинатом нагрудными знаками «Шахтёрская слава» разных степеней, званием «Ветеран НГМК», почётными грамотами и ценными подарками.

По традиции после нажатия символической кнопки ввода в эксплуатацию прозвучали громкие аплодисменты. После этого участники мероприятия поближе ознакомились с данным комплексом.

Пресс-центр НГМК.

“ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ, МАНГУ БЎЛ ОМОН!” ШИОРИ ОСТИДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ

“ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ, МАНГУ БЎЛ ОМОН!”  ШИОРИ ОСТИДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ

Жорий йилнинг 27 август куни Навоий вилояти учқудуқ туманининг чегара ҳудудлари ҳисобланган "Алтинтау”ҳамда "Мингбулоқ” овул фуқаролар йиғинларида профилактик тадбирлар ўтказилди. Тадбирда вилоят тарғиботчилар гуруҳи ҳамда туман ҳокими ўринбосари Г.Алланова, туман ИИБ бошлиғи А.Савуров, туман имом хатиби А.Турдиев, туман Маҳаллалар Кенгаши бошқаруви раиси И.Рахимовлар иштирок этди ва маҳалла фуқароларини кенг жалб этган ҳолда тушунтириш-тарғибот ишлари амалга оширилди. Маънавий-маърифий тадбирда сўзга чиққанлар "Экстремизм, терроризм ва миссионерлик каби бузғунчи ғояларнинг вайронкор оқибатлари”, "Жиноятчиликни барвақт олдини олишнинг самарали услублари, маҳаллалардаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари”, "Оммавий маданият, ижтимоий иллатларнинг миллий қадриятларимиз ва жамият барқарорлигига таҳдиди”, "Тинчлик-энг олий неъмат, юртимиз тинчлиги, ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилиш ҳар бир фуқаронинг инсонийлик бурчи” мавзуларида, "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиорининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар бердилар ҳамда "Зиё” медиа маркази томонидан таёрланган, ёшларни бузғунчи ғоялар моҳиятидан огоҳ этишга бағишланган махсус фильм намойиш этилди. Шундан сўнг тадбир иштирокчилари ва фуқаролар билан савол-жавоблар ўтказилди.

“ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ, МАНГУ БЎЛ ОМОН!”  ШИОРИ ОСТИДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ


Комил Рашидов Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланди

Комил Қаюмович Рашидов Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг маслаҳатчиси - Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролаpи ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги фармони билан Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаментиташкил этилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг маслаҳатчиси - Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаментининг мудири лавозими киритилди.

Маълумот учун: Комил Рашидов бундан олдин Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси сифатида ишлаб келган.

Қорақалпоғистон Республикасида янги Бўзатов тумани ташкил этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида депутатлар дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси таркибида Бўзатов туманини тузиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишди.Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабарберишича, депутатлар томонидан «Қорақалпоғистон Республикаси таркибида Бўзатов туманини тузиш тўғрисида»ги қарор қабул қилинган.

«Халқ вакиллари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қарорини кўриб чиқиб, «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига Кегейли тумани «Қусқанатов», «Еркиндарья», «Аспантай» овулларининг, «Бўзатов» шаҳарчасининг ҳамда Чимбой тумани «Кўк-сув» овулининг ҳудудларини бирлаштириб, Бўзатов туманини тузишга розилик бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилдилар», дейилади хабарда.

Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатига юборилди.

Маълумот учун, чорвачиликка ихтисослаштирилиши кутилаётган Бўзатов тумани илк бор 1979 йилда ташкил топган ва 1988 йилда тугатилиб, 1990 йилда яна туман сифатида тузилган. Сўнг 2004 йилда Кегейли тумани таркибига қўшиб юборилган.