Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ Мақолалар Июл 2019 йилда

Давлат ва фуқаролар мол-мулкининнг даҳлсизлиги – ишончли қўлларда!

 

Ҳозирги кундаги жадаллашув жараёнида ҳуқуқбузарлар томонидан фуқароларнинг хонадонларига кириб, содир этаётган ҳолатлари ҳақида барча бирдек бохабар бўлиб бормоқда. Шу ҳолатлардан келиб-чиқиб, ҳар ким ўз хавфсизлигини, яшаб турган уйи, мол-мулкини доимо даҳлсиз бўлишини истайди. Юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар негизида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, мол-мулкининг ишончли ҳимоя қилиниши бўйича бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, ҳаётга таътбиқ этиб келинмоқда. Жумладан; Президентимизнинг ўтган 2018 йил 12 декабрь кунидаги "Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4060 сонли Қарори ҳам шулар жумласидан. Президентимизнинг ушбу қарори билан республикамизнинг барча ҳудудларида қурилаётган янги кўп қаватли турар жойлар 2021 йилгача тўлиқ Қўриқлаш хизмати томонидан қўриққа олиниши ва фуқаролар хонадонлари, мол-мулкини ишончли қўриқланиши белгилаб берилган.

Бугунги кунда ўз хонадони, мол-мулкини қўриқланишини, хавфсизлигини ўйлаётган фуқароларимиз сафи янада кенгайиб, ошиб бормоқда. Буни Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси 7-Алоҳида отряди Техник қўриқлаш пунктига ўз хонадони ва мол-мулкини хавфсизлигини таъминлаш бўйича ариза билан мурожаат этаётган фуқаролар сони кўпаётганлигидан ҳам билсак бўлади.

Ҳозирги кунда отряд Техник қўриқлаш пункти томонидан қарийб 480 дан ортиқ ҳар хил турдаги объектлар қўриққа олинган бўлиб, шундан 280 га яқини халқ хўжалиги иншоотлари бўлса, қолгани фуқароларимизнинг хонадонлари ҳисобига тўғри келади. Отряд Техник қўриқлаш пункти томонидан қўриқланаётган фуқаролар хонадонларидан тушаётган ҳар битта "ташвиш” ҳабари бизнинг масъул тезкор ҳаракатланувчи гуруҳимизни ташвишлантирмасдан қўймайди. Улар қисқа муддатда воқеа жойига зудлик билан етиб келиб, ҳар қандай туғилажак ҳавф-хатарни ситқидилдан ўз вақтида бартараф этиб, фуқароларимизни хавфсизлигини таъминлаб, содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳолатни олдини олиб келмоқда.

Фуқароларимизнинг бизга ишониб топширган ўз хонадонлари, барча мол-мулкларини жисмонан чиниққан, ҳар қандай ҳуқуқбузарни қўлга оладиган, мард, жасур отряд Техник Қўриқлаш пункти Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи ходимлари ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб бўлсада, халқ ишончини, тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш йўлида касбига бўлган садоқатини кўрсатиб эл ишончини оқлаб келмоқда.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар, савдо дўконингиз пайнет ва қимматли қоғозлар айланмаси мавжуд шаҳобчаларингизни, ўз хонадонингиз, мол-мулкингизни хавфсизлигини айниқса, ҳаммабоп, арзон нархларда таъминланишини истайсизми? Унда бизга, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси 7-Алоҳида отряди Техник қўриқлаш пунктига мурожаат этинг, бизнинг манзил: Учқудуқ тумани А.Темур кўчаси 5-уй, Нотариал идора рўпарасида.

Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси

7-Алоҳида отряди ТҚП бошлиғи лейтенант Ж.Қ.Эргашев

Уй-жойга мухтож 36 нафар оилаларга янги уйлар калитлари топширилди

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 феврал санасидаги "Ариза берувчи-уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 103-сонли қарори асосида белгиланган низом талабларига асосан, тумандаги кўп болали, тўлиқ бўлмаган оилада болани тарбиялаётган оналар, даромади юқори бўлмаган оилалар, таркибида биринчи гуруҳ ногирони бўлган ёхуд сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида хонада яшашга эҳтиёж сезувчи шахс бўлган 36 нафар оилаларга уй-жой берилаётганлигининг гувохи бўлиб турибмиз. Юртимизда аҳолини уй-жой билан таъминлаш, бунинг учун замон талабларига тўла жавоб берадиган кўп қаватли уйлар бунёд этишга катта эътибор қаратилмоқда. Бунда кам таъминланган, кўпболали, ногиронлиги бўлган оилаларга мўлжалланган арзон уй-жойлар қурилиши ҳам назардан четда қолаётгани йўқ.

Шунингдек, ушбу оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида 3 нафар ногиронлиги бўлган ва қарамоғида ногирон шахс бўлган фуқароларга хомийлар томонидан, 6 нафар хотин-қизларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги "Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга мухтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 285-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан бошланғич бадал пуллари тўлаб берилди. Жумладан, ушбу фонд орқали ногиронлиги бўлган 3 нафар хотин-қизлар ногиронлик аравачалари билан, 3 нафар хотин-қизлар эшитиш мосламалари билан ва 2 нафар хотин-қизлар бошқа реабилитация воситалари билан таъминланди.

Энг улуғ, энг азиз айём – мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами шукуҳи кезиб юрган шу кунларда ушбууй-жойларнинг фуқароларга топширилиши ҳам бежиз эмас албатта.

Шу муносабат билан Ўзбекистонимиз мустақиллигининг муборак 28 йиллик айёми ҳамда тантанали равишда топширилаётган ушбу хонадонлар барчага муборак бўлсин!

ОГОХ БЎЛИНГ!

Ёз фаслида кунлар кескин исиб кетиши натижасида одамларнинг совутиш воситаларига бўлган эҳтиёжи ортиб боради, шу уринда биз яшаётган уйларнинг аксарияти қурилганлигига анча вақт бўлганлиги ва уша вақтдаги электр мосламаларга мослашганлиги, бир резиткага ҳархил турдаги электр воситаларни улаб олиш, совутиш воситаларини вақти-вақти билан дам олдирмаслик, ностандарт электр воситалларидан фойдаланиш каби ҳолатлар ёнғинларнинг содир бўлишига ва ушбу ёнғинлар натижасида инсонларнинг тан жарохат олиб ҳалок бўлишига олиб келмоқда.

Содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида электр ускуналардан фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя қилиш, ностандарт электр воситалардан фойдаланмаслик, совутиш воситалари ва бошқа электр мосламаларни вақти-вақти билан дам олдириш, электр сим кабелларни ёнувчи махсулотдан узоқроқ ҳолда фойдаланиш лозим.

Содир бўлаётган ёнғинларнинг асосий қисми электр ускуналаридан келиб чиқмоқда.

 

Учқудуқ тумани ЁХБ

бошлиғи капитанҒ.Х.Уралов

ЁНҒИНДАН САҚЛАНИНГ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 май кунидаги "Ички ишлар органлари Ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2992-сонли қарориижросини таъминлаш мақсадида ҳар ҳафтанинг чоршанба куни "Ёнғинлар профилактикаси куни” тадбирларини ўтказилиши ва тадбирлар давомида фуқаролар билан олиб борилган тарғиботлар натижасида Республикамизда 2019 йилнинг 6 ойи давомида 4671 та ёнғин қаид қилинган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 604 тага камайшига эришилган, ёнғинлардан кўрилган моддий зарар 17316606843 сўмни ташкил этиб, 141 нафар фуқаро тан-жароҳатини олган ва 62 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Вилоят ҳудудида ўтган 6 ой давомида 98 та ёнғин қаид қилинган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37 та камайган, кўрилган моддий зарар миқдори 559586727 сўмни ташкил қилган, 4 нафар фуқаро тан-жароҳатини олиб, 3 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Учқудуқ туманида 6 ой давомида 3та ёнғин қаид қилинган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 та камайган, кўрилган модий зарар миқдори 724000 сўмни ташкил қилиб, тан-жароҳати ва ўлим билан боғлиқ ҳолатлар қаид қилинмаган.

Шу ўринда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш орқали ўзингизни ва яқинларингизни ҳаётини ва мол мулкини ёнғин балосидан сақланг, зеъро "Олов - тилсиз ёв” унинг содир бўлиши фақатгина сизга боғлиқлигини унутманг.

Ёнғин ўз-ўзидан ҳосил бўладиган жараён эмас балки кимнингдир хатоси ва лоқаидлиги оқибатида келиб чиқади.

Учқудуқ тумани ЁХБ

бошлиғи капитанҒ.Х.Уралов

ТЕСТДАГИ ЎЗГАРИШЛАР: кўп сонли абитуриентларни қийнаётган саволлар

2019-2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжат билан 2019-2020 ўқув йили учун Олий таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича квоталар тасдиқланди. Унга кўра, республика миқёсида бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

*кундузги таълимга – 80430 нафар;

*сиртқи таълимга – 19985 нафар;

*кечки таълимга – 1985 нафар талабаларни қабул қилиш белгиланди.

*Магистрлар учун эса бу йил 7695 та ўрин ажратилди.

Бу йил олий таълим тизимида, айнан қабул масаласида бир қатор ўзгаришлар рўй берди. Президентимизнинг мазкур қарорида республика миқёсида 18180 та жой грантга, 62250 та жой тўлов-контракт учун ажратилди. Эътиборли ва муҳим жиҳати эса бу йилги қабул квоталари ўтган йилги қабул квоталарига қараганда 20 фоиз кўп. Бу дегани жорий ўқув йилида 120 мингдан ортиқ абитуриентнинг талаба бўлиш имконияти бор. Олий таълимга қаратилаёган бундай эътибор, бир жиҳатдан, турли соҳаларда малакали кадрларнинг етишмовчилиги сабаб шу йўналишда кўпроқ мутахассис тайёрлаш зарурати бўлса, бошқа томондан фуқароларнинг айниқса, ёшларнинг билимли ва олий маълумотли бўлиш даражасини ошириш баробарида олимларни етиштириб чиқариш ва кўплаб аҳолининг бандлигини таъминлашдан иборатдир.

Дарҳақиқат, бу йилги қабул жараёнларига кўпгина ўзгаришлар киритилди ва бу янгиликларнинг барчаси фуқароларнинг олий таълимга янада кўпроқ жалб қилишга, уларга бу борада енгиллик ва имкониятлар беришга қаратилган.

Айтиш жоизки, сиртқи таълим бўйича ўтган йилгига нисбатан кўпроқ олий таълим муассасаларига квота берилди.

Жорий йил 46 та таълим муассасаси сиртқи таълим бўйича талабаларни қабул қилади.

Магистратурага қабул бўйича жорий этилган бир қанча ижобий янгиликларни эса алоҳида тилга олиш керак. Магистратура учун ОТМларга 7695 та жой ажратилган бўлса, шундан 4131 таси давлат гранти, 3564 таси тўлов-контракт асосида. Бу ерда сезиларли равишда магистратура учун давлат грантига жойлар кўпайтирилганлигини кўриш мумкин. Қабул квоталари ҳақидаги мазкур қарорда айрим олий таълим муассасалари алоҳида келтирилганки, уларда магистратурага фақат давлат гранти асосида жой ажратилган.

Бундан кўзланган мақсад эса, илмий изланиш қиладиган, илмни юксалтирадиган, ёшларни тарбиялашдан иборатдир.

Муҳтарам Президентимиз раислигида жорий йил 24 майда Ўзбекистон Миллий университетида бўлиб ўтган йиғилишда ҳам айнан илмни ривожлантириш, ёшларни шу йўналишга кўпроқ жалб этиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Қарор билан бу йил 60 та олий таълим муассасасига магистратура учун қабулни амалга оширишга имконият берилаяпти. Шунингдек, илгари фақат турдош йўналишлар бўйича бакалавриат битирувчиларининг магистратурага ўқишга топшириш имконияти мавжуд бўлган бўлса, бу йилдан турдош бўлмаган йўналишлар кесимида ҳам магистратурага топшириш имконияти мавжуд. Масалан, педагогика йўналишини тамомлаган бакалавр, юридик университетига магистратурага ҳужжат топшириши мумкин.

2019-2020 ўқув йилида 3 та йўналиш бўйича мақсадли қабулни амалга ошириш кўзда тутиляпти. Бу соғлиқни сақлаш, маданият ва қишлоқ хўжалиги йўналишлари. 2013 та ажратилган квотанинг ҳаммаси давлат гранти асосида. Бу чекка ҳудудларда кадрлар етишмовчилиги масаласини ҳал этиш учун ҳам 11 та олий таълим муассасаси мақсадли қабулни амалга оширади.

Кўп абитуриентларни бир савол қийнайди. Қачон тест бўлади? Имтиҳонлар июль, август ойларида бўлиб ўтиши ҳаммамизга маълум. Мазкур қарор билан имтиҳон ўтказиладиган аниқ саналар белгилаб берилди.

Бу йил республикамиз ҳудудида 25 июлдан 20 августгача тест синовлари бўлиб ўтади. Яна бир янгилик, бу йилдан 16 та янги таълим муассасасига қабул бошланди. Булардан 8 таси маҳаллий ОТМ лар бўлса, 8 таси хорижий ОТМлардир.

Яна бир муҳим жиҳат, ўтган йили тест ишлаб чиққан абитуриент эртаси куниёқ, талаба бўлган ёки бўлмаганлигини билиши мумкин эди. Бу ўқув йилидан бундай тартиб ўзгарди. Сабаби, абитуриент учта йўналиш учун тест топширганидан кейин эртасига дарҳол жавобини чиқариб беришнинг имкони бўлмайди, албатта. Чунки, битта таълим муассасасининг жавоби чиқмай туриб, наригисини аниқлаб бўлмайди. Бунда йўналишлар бўйича тўпланган баллар бевосита бир-бирига боғлиқ. Абитуриентнинг ўзи неча балл олганини эртаси куниёқ билади, лекин талабаликка тавсия этилдими йўқми, буни аниқлаб бўлмайди.

Мамлакатимиз бўйича барча имтиҳон жараёнлари тугайди. Охирги муддат 20 август деб белгиланган бўлса, шундан бир ҳафта ўтиб, Давлат тест марказининг расмий сайти орқали жавоблар эълон қилинади.

Яна бир эътибор берадиган жиҳат, олий ўқув юртларига бу йил асосий квотадан ташқари жами 16 фоиз қўшимча квоталар ажратилди. Яъни:

*5 фоиз ҳарбийларнинг фарзандларига;

*5фоиз ҳарбий хизмат ўтаб имтиёз олганларга;

*3фоиз Ички ишлар ходимлари фарзандларига;

*2фоиз ногиронларга;

*1фоиз чин етимларга.

Шунингдек, ҳарбий хизматни ўтаганлик имтиёзига эга абитуриентлар учун мазкур қарор билан алоҳида квоталар ажратилди. Бу дегани улар алоҳида квота бўйича ўқишга қабул қилинади. Бошқа абитуриентларнинг ўқишга кириш имкониятига бу ҳолат таъсир кўрсатмайди.

Бундан ташқари, жорий ўқув йилида бир қанча олий ўқув юртларининг филиаллари ташкил этилганлиги ҳақида ҳам Ҳукумат қарорлари қабул қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 488 ҳамда 489-сон қарорлари билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогига университети ва Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиаллари ташкил этилди.

Талабалик бахти билимли абитуриентларга насиб этади. Шундай экан, улкан довон олдида турган талабаликка талабгорёшларга омад ҳамроҳ бўлсин, деймиз!.

 

Райҳон ҚОДИРОВА, туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

UzAuto Motors компанияси янги моделлар ва янги ранглардаги автомобилларни йил охирига қадар тақдим этади

4 июль куни Асака автомобиль заводида бўлиб ўтган матбуот анжуманида UzAuto Motors компанияси бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов компания томонидан ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган янги моделлар ва автомобилларга сепиладиган янги ранглар ҳақида маълумот берди.

«Афсуски, ҳамма маълумотни ошкор эта олмайман. Чунки бу компания сири. Айтишим мумкинки, биз янги моделларни ўзлаштириш бўйича шартнома имзолаганмиз. Янги моделлар мутлақо янги технологиялар асосида ишлаб чиқарилади. Уларнинг двигатели, электроникаси, хавфсизлик техникаси умуман бошқача бўлади. Биз ҳозирда янги моделларни ишлаб чиқариш учун станоклар харид қилиш юзасидан иш олиб бормоқдамиз», — дейди Рустам Ражабов.

UzAuto Motors компанияси раҳбарининг қайд этишича, Cobalt ўрнига янги модель ишлаб чиқарилади ва у йил охирига қадар тақдим этилади.

Шунингдек, йил охирига қадар SUV тоифадаги машиналар ҳамда Тошкентда йиғиладиган Chevrolet Trailblazer, Chevrolet Equinox ва Chevrolet Traverse автомобилларининг ҳам ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, сентябрь охиридан бошлаб компания янги ранглардаги автомобилларни ҳам ишлаб чиқара бошлайди. Ушбу ранглар GM компанияси заводлари ичида фақат Ўзбекистонда жорий этилмоқда.

Эксклюзив буюртма қилинадиган автомобиллар учун GK2 — жилосиз қора рангдан фойдаланилади. Шунингдек, GBO — ҳўл асфальтрангнинг янги жилоси, GAN тўқ феруза ранг, GD8 — қора туслардан ҳам фойдаланилади. Янги рангли автомобиллар тўртинчи чоракдан бошлаб мижозларга етказилади.

Транспортчилар мавзуси оилага бағишланди

Шимолий кон бошқармаси Автомобил транспорти бошқармаси ишчи – ходимлари билан Учқудуқ туман ҳоким ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулбаҳор Алланова ва Учқудуқ туман прокурори катта ёрдамчиси Бобир Махмадмуродов иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Унда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш, ҳамда оила мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажримланинг олдини олиш ҳақида сўз борди.

-Кон бошқармаси ишчи – ходимлари ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилган меҳнати билан бир қаторда оилаларининг тинч-тотув яшашлари учун масъулдирлар –дейди ШКБ кадрлар бўлими бошлиғининг маънавий - маърифий ишлар бўйича ўринбосари Умрзоқ Бадалов.- Чунки жамиятнинг филтр бўғини- оила ҳисобланади. Оиласида бахтли одамлар атрофдагиларни бахтли эта олади.

Тадбир сўнгида ишчи-ходимларни қизиқтирган саволларга мутассадилар томонидан жавоблар берилди ва тушунтириш ишлари олиб борилди. Шу билан бирга ходимларга ШКБ юридик бўлим ҳуқуқшуноси Муҳиддин Эгамов томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 

ШКБ Ахборот Хизмати

УЧТА ҚУДУҚ БЎЛГАНМИ?

Хўш, бугун биз истиқомат қилаётган Учқудуққа кираверишдаги рамзий учта қудуқ аслида бўлганми? Ёки бўлмаса у шунчаки рамзий маънони англатадими, деган савол кўпчиликни қизиқтирса, ажаб эмас.

-Учқудуқ учта қудуқдан бошланган, - дея ҳикоя қилади «Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси Абдулла ота Керуенбаев. – Отарбай балхи уруғининг бийи Майдабек Балқараев уч нафар ўғли учун учта қудуқ қазиб сув чиқарган. Ўғилларининг уччаласи ҳам мол чорвачилиги билан шуғулланишган. Ўзининг отарида икки мингдан ортиқ қўй-эчки, от-туяси бўлган экан. Катта ўғли Дуйсенбай Балқараевнинг эса мингдан ортиқ моли бўлган.

ОЛИС ВА ЯҚИН ЙИЛЛАР

Дунёда ҳеч бир нарса сабабсиз пайдо бўлмайди ва беному нишон йўқолиб кетмайди. Ҳар нарсанинг пайдо бўлиши ёки йўқолиб кетиш тарихи бор. Биз макон этган Қизилқум кенгликлари, олимларнинг эътироф этишича Тетис денгизи эгаллаган майдонда бўлган. Ҳозирда бизни қуршаб турган қир, дашт адирлар, чўллар денгиз қуриши, табиат, иқлим ўзгариши натижасида юзага келган.

Маълумки, бундан 2,5 минг йил илгари Шарқ билан Ғарбни боғлаган савдо йўлига асос солинган. Илмий манбаларда у «Буюк Ипак йўли» деб юритилади. Бу савдо йўли қадимги Хитойнинг Даньхуан шаҳридан асосий: жанубий ҳамда шимолий қисмларга ажралган. Унинг шимолий қисми Ўрта Осиё ҳудудидан ўтган. (Манбалардан олинди.)

Бу савдо йўлининг аксарият қисми бепоён чўлу саҳроларга тўғри келарди. Ер ости сувларининг кўмилиб кетиши ва қуриб қолиши туфайли сув танқислиги муаммоси йўловчиларни доим қийнаб келган.

Айниқса, жазирама ойларда бу муаммо жуда оғирлашган. Чўллардаги қор ва ёмғир чучук сувидан фойдаланишга бўлган интилиш, ер остидан қудуқ қазиб сув чиқариш аждодларимизни сардоба ва қудуқ сингари иншоотларни барпо этишга ундаган.

У ёки бу сабабларга кўра Қизилқумдагиқудуқлар ва уларнинг жойлашуви ҳақидаги маълумотлар манбаларда учрамайди. Аммо, Бохантау қояларига чизилган ҳайвонлар, туялар ҳамда одам – қуш сурати бу атрофда инсонлар минглаб йиллар муқаддам истиқомат қилганидан далолат.

Жисмоний тарбия ва спорт университетида қишки спорт турлари кафедраси ташкил этилади

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2019/20 йилги ўқув йилидан бошлаб қишки спорт турларига ихтисослаштирилган кафедра ташкил этилади

Янги ўқув йилидан мазкур спорт турининг (хоккей) юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш йўлга қўйилади.

Бакалавр битирувчилари қуйидаги фаолиятни олиб бориши мумкин:

Хоккей мураббийи

Ушбу спорт турига оид билимларга эга ўқитувчи

Бундан ташқари, қишки спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш кенгайтирилади. Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдантакомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонини амалга оширишдаги қадам бўлади. Бунда эса спорт соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш бўйича таълим сифатини янада ошириш, аҳоли, жумладан, ёшларни спортга, шу билан бирга, қишки спорт турларига қизиқтириш кўзда тутилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида янги спорт турига ҳужжатларни қабул қилиш кундузги таълим йўналиши бўйича 15 июлга қадар, сиртқи таълим йўналиши бўйича эса 1 июлдан 30 июлгача давом этади.

Қишки спорт турлари бўйича олий маълумотга эга бўлишни хоҳловчилар учун «Икки томонлама диплом» дастури доирасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Беларусь давлат жисмоний тарбия университети билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйди. «1+3» лойиҳаси бўйича бакалаврга қабул қилинга талабалар 3 йил Ўзбекистонда, 1 йил эса Беларусда ўқишни давом эттириш имкониятига эга бўлади. Натижада, битирувчилар хоккей бўйича икки давлат дипломига эга бўлади.