Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ Мақолалар Июн 2019 йилда

“ОЛҚИШ ВА ОФАРИН” даги рағбат

Бугун туман мактабгача таълим муассасаларида 2018-2019 ўқув йили якунларига бағишлаб "Учқудуқ” маданият уйида "Олқиш ва офарин” тадбири ўтказилди.

 

Дарҳақиқат, жамиятдаги ўсиш ва ўзгаришлар жараёнида ҳам янги авлод ривожи, камолоти йўлида ҳаракатдан чекинмайди. Шарқ таълимоти манбаларида, тарих зарварақларида ҳам бунинг исботини кўриш мумкин. Аждодларимизнинг мозийга муҳрланган фаолият сарҳадларида бунга аниқ далиллар бисёр.

Соҳибқирон Темур бобомизни, Навоий, Бобур ҳазратларини олайлик. Уларнинг камоли учун даврнинг шиддатли бўҳронлари ҳам тўсиқ бўла олмаган. 5 ёшли Алишернинг бийрон шеър мутолаа қилишлари, Бобур Мирзонинг ўтли ғазаллари, дунёни лол қолдирган адолатпеша Темурнинг 7 ёшлигиданоқ жанг сирларини ўрганиши, овчилик, мерганлик усулларини эгаллаб олиши ҳақида жуда кўп манбаларда ҳикоя қилинади. Биз ана шундай фикри теран, иқтидори бутун, зукко ва донишманд аждодларнинг ворисларимиз.

Зеро, уларнинг тарихда қолдирган излари асрлар оша сайқалланиб, биз учун ибрат мактаби бўлиб яшайверади.

Ҳақиқатан ҳам, ҳар бир мурғак болани ўз фарзандидек ардоқлаб, ёш авлод тарбияси учун кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бахш этадиган педагог-тарбиячилар том маънода фидоий касб эгаларидир.

Мамлакатимизда сўнгги икки йилда мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш борасида қабул қилинган ўндан ортиқҳуқуқий ҳужжатлар масаланинг нечоғли муҳим аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради. Жумладан, соҳа ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш механизми такомиллаштирилди, шу билан биргабоғчада камол топаётган кичкинтойларнинг соғлом ўсиб-улғайишлари учун етарлича имконият ва шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

Биргина, Учқудуқ тумани мисолида айтадиган бўлсак, ўтган йилнинг ноябрида Қулқудуқдаги 40 ўринли 3-сонли МТМ "Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида таъмирдан чиқарилган бўлса, шу кеча кундузда Мингбулоқдаги 40 ўринли 4-сонли МТМ таъмирланмоқда. Шунингдек, Узунқудуқдаги 60 ўринга мўлжалланган МТМда ҳам қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилиб, мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.

Жорий йил бошида туман марказида 125 ўринли мутлақо замонавий кўринишдаги 10-сонли МТМ янгидан қурилиб болажонлар ихтиёрига берилди. Шалхар ОФЙ да ҳам 100 ўринли замонавий болалар муассасаси қад ростламоқда.

Бундан ташқари, муҳтарам Президентимизнинг 2018 йилдаги Навоий вилоятига ташрифи доирасида Йўлчилар овулида 160 ўринли болалар боғчаси қурилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда энг сўнгги замонавий русумдаги муассаса барпо этилмоқда. Мазкур болалар маскани ҳам энг улуғ ва энг азиз байрам мустақиллик кунларида кичкинтойлар ихтиёрига берилади.

Ҳозирда туманимиздаги 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим тизимига қамраб олиш кўрсаткичи нафақат вилоятда балки республикамизда ҳам энг юқори бўлиб, 89 фоизни ташкил қилади.

Тадбирда таъкидланганидек, туман ҳокимлиги бу борадаги ишларни изчил давом эттириб, фарзандларимизни мактабгача таълим тизимига қамраб олиш, уларга сифатли таълим ва тарбия бериш ишларини энг муҳим устувор вазифаларидан бири деб билади.

"Олқиш ва офарин” тадбирида энг яхши тарбиячи, энг яхши психолог, энг яхши дифетолог ва бошқа номинацияларда соҳанинг фаол ва фидойи ходимлари рағбатлантирилди.

Туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Абитуриентлар учун ДХМ дан янгилик

Айнан давлат хизматлари агентлиги ташаббуси билан ўтган йили олий ўқув юртларига ҳужжат топширишнинг соддалаштирилган тартиби синовдан ўтказилди. Ўтган йили Тошкент давлат юридик университетида ҳужжат қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби синаб кўрилди.Қатор ҳужжатларга - У-086 тиббий маълумотномаси, яшаш жойидан маълумотнома, фотосурат ҳамда пойтахтга келиш ва яшаш билан боғлиқ харажатлар йўқ бўлди.
Натижа маълум - 7 мингдан ортиқ оила 1,5 млрд сўмдан ортиқ маблағни тежашга эришди. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, олий ўқув юртларига ҳужжат қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилиши натижасида шунча маблағ тежаб қолинган. Шундай қилиб, Ўзбекистон аҳолисининг маблағлари оила бюджетида қолади, уларнинг қимматли вақтлари тежалди.

Бу йил эса Давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжатлар топширилиши белгиланган 5 та олий таълим муассасасига марказ орқали, онлайн ва ўша таълим муассасаларининг қабул комиссиялари томонидан ҳам амалга оширилади.
Учқудуқ туман давлат хизматлари маркази томонидан учқудуқлиу абитуриентлар Тошкент давлат юридик университети, Қорақалпоғистон давлат университети, Гулистон давлат университети, Фарғона давлат университети ва Самарқанд давлат университетига ҳужжатларни соддалаштирилган тартибда топшириш мумкин.
Агарда фанлар кетма-кетлиги танланган асосий йўналишга мос бўлса, яна иккита ўқув юртини танлаш мумкин бўлади
Масалан, абитуриент Самарқанд давлат университетида «физика-математика» йўналишини танлаган бўлса ва унда биринчи фан физика, иккинчиси – математика, учинчиси – инглиз тили бўлса (мазкур йўналишда фанлар тартиби фарқ қилиши мумкин), у ҳолда танланувчи қолган икки йўналиш ҳам шунга мос бўлиши керак. Абитуриент танлаган қўшимча йўналишлар юқоридаги таълим муассасаси тоифасига кириш-кирмаслигидан қатъи назар.

Кўпчилик абитуриентларни давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz портали орқали ҳужжат топширганида қанча миқдорда тўлов тўлаши қизиқтираётгани маълум . шуни маълумот учун айтамизки, ўрта таълим муассасаларини жорий йилда битирган абитуриентлар имтиҳонда қатнашиш учун ҳамда ДХМ ходимлари хизмати учун пул тўламайди. Ўрта таълим муассасаларини аввалги йилларда битирган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун ЭКИҲ ярим баравари (101 минг 365 сўм) миқдорида тўлов тўлайдилар. Ҳужжатларни электрон тарзда топширмоқчи бўлганлар учун тўланадиган сумманинг 10%и миқдорида чегирма қилинади, яъни 91 228 сўм 50 тийин тўлашади ва бу пуллар давлат тест марказига йўналтирилади.

Умид билан ҳужжат топшираётган, илм олишга интилаётган ҳар бир ёшга Учқудуқ туман Давлат хизматлари маркази омад тилаб қолади.

 

 

 

Умарқул Худойқулов,

Учқудуқ туман Давлат хизматлари маркази бошлиғи                                                                                     ШКБ Ахборот Хизмати

ЖУРНАЛИСТЛАР ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Навоий шаҳридаги "Фаровон” тантаналар уйида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда вилоятда фаолият юритувчи оммавий ахборот воситалари вакиллари, соҳа фахрийлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тадбирда Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Фахриддин Солиев сўз олиб, йиғилганларни касб байрами билан қутлаб, матбуотнинг жамиятдаги ўрни ҳақида маъруза қилди. Вилоятимиз ижтимоий – иқтисодий ривожланишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб, аҳолини, айниқса, ёшларни миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялаш, Ватанга садоқат ва бағрикенглик тушунчаларини кенг тарғиб қилиш борасида самарали меҳнат қилаётган журналистлар, матбаачилар ва ноширлар номини алоҳида эътироф қилди.

Тантана давомида 20 нафар журналистга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари, ташаккурномалар ва телевизор сингари қимматбаҳо совғалари берилди.

Жумладан, Учқудуқ туман "Учқудуқ” газетаси мухбири Мулдир Буркитбаева ҳам вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғасига сазовор бўлди.

Туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Матбуот котиблари АОКА хулосаси билан лавозимга тайинланади, улар ҳар 3 йилда агентликда аттестациядан ўтади — Президент қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди. Ҳужжат матни ЎзАдакелтирилган.

Мамлакатимизда сўз эркинлигини таъминлаш, ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасини бошқариш тизимини қайта ташкил қилиш, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожланишнинг муаммоли масалаларини ҳал этишда оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, соҳадаги ҳозирги ҳолат таҳлили медиа маконда юзага келаётган чақириқларга тезкорлик билан муносиб жавоб қайтарилмаётганини кўрсатиб, мамлакатда амалга оширилаётган улкан миқёсдаги ислоҳотлар тўғрисидаги кенг қамровли маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш бўйича жамият эҳтиёжлари ахборот соҳасидаги ишларни сезиларли даражада оширишни, давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари, оммавий ахборот воситаларининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишни тақозо этмоқда.

Оммавий ахборот воситаларининг фаолияти учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш, давлат ва жамият ўртасида сифатли мулоқотни йўлга қўйиш, аҳолига ислоҳотларнинг мақсади, вазифалари ва натижалари ҳақида тезкор, холис ва тўлиқ ахборот етказиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти шаффофлигини ошириш, шунингдек, уларнинг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ва ахборот хизматлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан яхшилаш мақсадида:

1. 2019 йил 1 октябрдан эътиборан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ болалар адабиётлари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган маҳсулотлар чоп этишга ихтисослашган нашриётлар ноширлик фаолиятини амалга оширишга лицензия берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинади.

2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (кейинги ўринларда – давлат органлари ва ташкилотлари)нинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик ва аҳолини хабардор қилиш соҳасидаги фаолияти қониқарсиз деб топилсин.

3. Қуйидагилар давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари, матбуот марказлари, жамоатчилик билан алоқалар бўйича хизматлари (кейинги ўринларда – ахборот хизматлари)нингасосий вазифалари этиб белгилансин:

давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти ҳақидаоммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан, матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этиш йўли биланаҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш;

давлат органлари ва ташкилотларида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий тараққиёти жараёни ҳақида ахборот бериш ва ёритиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

давлат органлари ва ташкилотларинингижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, ижтимоий сўровлар ўтказиш ва бошқа шаклларда жамоатчилик фикрини ўрганиш;

ахборот сиёсати соҳасида зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) билан самарали амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш;

оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш, ахборот хизматлари билан доимий ишловчи журналистлар ва блогерлар доирасида тезкор маълумотларни тарқатиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда кенг аҳоли қатламларининг иштирокини таъминлаш мақсадида экспертлар гуруҳини шакллантириш;

мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларидадавлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг чиқишлариниташкил этиш;

ахборот макони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириш, оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига алоқадор ахборотни тарқатиш бўйича ишларни ташкил қилиш;

давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш учун хабар, маълумот, шарҳ ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти тўғрисида жамоатчилик фикрини, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг позициясини ўрганиш, долзарб таклифлар ишлаб чиқиш ва улар тўғрисида давлат органлари ва ташкилотлари раҳбариятига ахборот бериб бориш;

давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини хорижий оммавий ахборот воситаларида сифатли ёритиш мақсадида ваколатли вазирликлар ва идоралар орқали Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналариниахборот материаллари(босма маҳсулотлар, фото-, аудио-, видеоматериаллар ва ҳ.к.)билан таъминлаш;

давлат органлари ва ташкилотларининг ваколатига кирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳамда уларнинг тасдиқланган матнларини белгиланган тартибда ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириш;

давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятига алоқадор матнли, фото-аудио- ва видеоматериаллардан иборат маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаб бориш.

4. Белгилаб қўйилсинки:

a) давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари ходимлари устувор равишдажурналистика соҳасида олий маълумотгаэга бўлган шахслар орасидан лавозимга тайинланади;

б) давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари:

бир вақтнинг ўзида давлат органи ва ташкилоти раҳбаринингматбуот котиби ҳисобланиб, ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг ўринбосарига тенглаштирилади;

тегишлича Агентлик ёки унинг ҳудудий бўлинмалари хулосасини ҳисобга олган ҳолдалавозимга тайинланади;

ҳар уч йилда Агентликдааттестациядан ўтади;

в) давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмаларида ахборот хизмати назарда тутилиши шарт.

Давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидаги ахборот хизматлари ходимларининг сони, қоида тариқасида, уларнинг штат бирликлари доирасида шакллантирилади ҳамда матбуот котиби билан бир қаторда оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан алоқалар, веб-ресурслар ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш учун масъул ходимлардан иборат бўлади.

Давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратларидаги ахборот хизматлари ходимларининг сони тегишли идора фаолиятининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда унинг раҳбари томонидан белгиланади.

Давлат органлари ва ташкилотларининг идоравий ва ҳудудий бўлинмалари ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш тегишли идораларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб белгиланиши мумкин.

г) давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот фаолиятини мувофиқлаштириб бориш Агентлик томонидан амалга оширилади.

д)Қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматларига уларнинг хизмат мажбуриятига кирмайдиган қўшимча мажбуриятларни юклашга;

ахборот хизматларининг функциялари ва вазифаларини давлат органлари ва ташкилотларининг бошқа бўлинмалари зиммасига юклашга;

е) давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари:

ахборот хизматларининг замонавий моддий-техника воситалари, шу жумладан, телевизор, фото- ва видео ёзиб олиш воситалари, юқори тезликдаги Интернетдан фойдаланиш имконияти, зарур дастурий маҳсулотлар билан таъминланганлиги, шунингдек, малакали мутахассисларни жалб қилиш учун шахсан жавобгар ҳисобланади;

ахборот хизматлари ходимларига, бошқа тўловлардан қатъий назар, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ойлик устама тўлашга ҳақлидир;

ж) ахборотлар давлат органлари ва ташкилотларининг веб-сайтларида, ижтимоий тармоқларда, мобил мессенжерлардаги саҳифаларида кунига камида бир марта жойлаштирилиши ва янгиланиши лозим.

5. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини мониторинг қилишнинг самарали тизимини жорий этиш, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича ишларини ташкил этишда уларга кўмаклашиш, шунингдек, ахборот хуружларига тезкорлик билан жавоб қайтариш мақсадида Агентликнингдавлат органларининг ахборот хизматларини мувофиқлаштириш бўлимиАгентлик марказий аппарати бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сонини тегишлича ошириб, 5 та штат бирлигиниқўшимча ажратган ҳолдаАхборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси сифатида қайта ташкил этилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаларида 14 та штат бирликларини қўшимча ажратган ҳолдаахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш сектори ташкил этилсин.

6. Давлат органлари ва ташкилотлар:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда матбуот котибларини алоқа воситалари, жумладан, ҳукумат алоқаси, шунингдек, кенг полосали Интернет тармоғига уланиш имконияти билан таъминласин;

давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари ходимларини тажриба орттириш ва хорижий мамлакатларнинг тегишли ташкилотлари фаолияти билан яқиндан танишиш, шунингдек, уларни ахборот жиҳатдан таъминлаш учун сафар қилувчи делегациялар таркибига киритиш чораларини кўрсин.

7. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идоралар, мутахассислар ва экспертларни жалб этган ҳолда қабул қилиниши режалаштирилган ва қабул қилинган ижтимоий аҳамиятга молик норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қоидаларининг, шунингдек, долзарб масалалар бўйича кутилаётган ташкилий чора-тадбирларнинг оммавий ахборот воситаларида ва Интернет тармоғида кенг ёритилишини таъминласин.

8. Агентлик:

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг ижро этилиши ҳақидаги жамоатчилик фикрини, шунингдек, уларнинг ижроси борасида оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғидаги веб-сайтларда давлат органлари ва ташкилотлари эълон қилган материалларни мониторинг йўли билан доимий равишда ўрганиб борсин ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўриш учун тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ахборот (кўрсатмалар) киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотларидаги ахборот хизматлари ходимлари ва раҳбарларинингмалакасини ошириш курсларини ташкил этсин;

икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартибини, шунингдек, уларнинг иш самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

2020 йил 1 январга қадар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини қонун ҳужжатларига мувофиқ аттестациядан ўтказсин;

давлат органлари ва ташкилотларига улар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигини яхшилаш, шунингдек, ахборот хизматларини услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича доимий ёрдам кўрсатиб борсин;

оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғи, жумладан, ижтимоий тармоқлар ва мобил мессенжерларда эълон қилинаётган аҳолининг кенг қатламлари фикрига салбий таъсир кўрсатувчи маълумотларнинг доимий мониторингини амалга оширсин ҳамда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари муносабат билдириши учун уларга юборсин;

давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматларининг ходимларини, шу жумладан, давлат мукофотларига тавсия этиш орқали рағбатлантириб бориш чораларини кўрсин;

давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари реестрини шакллантирсин ва уни доимий янгилаб борсин;

давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини, уларнинг малакали кадрлар, моддий-техник воситалари билан таъминланганлиги ва зиммасига юклатилган вазифаларнинг ижросини ўргансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

хорижда Ўзбекистоннинг ижобий имижини илгари суриш ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида тарғибот қилиш ва жамоатчиликни кенг хабардор қилишга қаратилган ахборот кампанияларини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар йили 20 миллиард сўм ажратилишини таъминласин;

ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари таъминоти ва моддий-техник жиҳозланиши учун маблағларни назарда тутсин.

12. Агентликка тадбирлар (анжуманлар, брифинглар, «давра суҳбатлари», тақдимотлар ва бошқалар)ни ташкил этиш билан боғлиқ юклатилган вазифаларнинг лозим даражада бажарилишини таъминлаш мақсадида Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ишлар (хизматлар) етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга истисно тариқасида рухсат берилсин.

13. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хавфсизлиги манфаатларидан келиб чиққан ҳолда давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг Интернет тармоғидан фойдаланиши, техник хизмат кўрсатилиши ва уланиши ҳамда уларнинг серверлари TAS-IX тармоғига жойлаштирилиши билан боғлиқ харажатларни камайтириш чораларини кўрсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ–4151-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Агентлик, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига оммавий ахборот воситалари ва матбаа корхоналарини давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек, ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламентлари лойиҳаларини киритсин;

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маълумот тақдим этмаганлик ёки нотўғри маълумот тақдим этганлик, шунингдек, оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилганлик ва журналистларга босим ўтказганлик учун жавобгарликни белгилаш тўғрисида таклифлар киритсин.

16. Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов зиммасига юклансин.

ОММАВИЙ-АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КАСБ БАЙРАМИДА БИР ГУРУҲ СОҲА ХОДИМЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

27 июнь куни Тошкентда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ташкиллаштирилган маросимда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов давлат мукофотларини эгаларига топширди.

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Мамлакатимизда демократик тамойиллар, сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, аҳолига холис ва ҳаққоний ахборот етказиш, жамият ва давлат идоралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, янгиланиш ва инновация жараёнларини кенг ёритиш, ёш авлодни она Ватанга садоқат,миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда ижтимоий ҳаётдагифаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист»

1. Пардабаева Халида Эшанкуловна - «Сирдарё ҳақиқати» газетаси маънавият бўлими мудири, Сирдарё вилояти

2. Юнусов Темурмалик - Бадиий сўз устаси

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими»

3. Отамуротов Икром Исломович - «Шарқ юлдузи» журнали бўлим мудири

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

4. Садинов Махмуд Халикулович - «Маърифат» газетаси бўлим муҳаррири

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

5. Атакулов Ходжимурад Инамович - «Ориат телерадиокомпанияси» масъулияти чекланган жамияти бош муҳаррири, Тошкент шаҳри

6. Есебаев Куатбай Матекович - Қорақалпоғистон ахборот агентлиги бош муҳаррири

7.Қудратходжаев Шерзодхон Тажитдинович - «Халқаро пресс-клуб» нодавлат нотижорат ташкилоти раиси

8. Саидов Зафар Хашимович - «Менинг юртим» нодавлат телеканали бадиий кенгаши масъул котиби

9. Халилов Абдужалил Вакилевич - «Бухоронома» ва «Бухарский вестник» газеталари бош муҳаррирининг ўринбосари, Бухоро вилояти

«Дўстлик» ордени билан

10. Абдисаматов Шамиль Мирзаевич- Томди тумани «Тамди шаруагери» газетаси муҳаррири, Навоий вилояти

11. Атаджанов Азамат Юсупбаевич - «Gazeta.uz» веб-сайти бош муҳаррири

12. Ғойимов Уралбой Содиқович - «Халқ сўзи» газетасининг тезкор ахборотларни мувофиқлаштириш гуруҳи раҳбари

13. Магай Алла Владимировна - «Корё Синмун» газетаси бош муҳаррирининг ўринбосари, Тошкент шаҳри

14. Мисков Вячеслав Юрьевич - «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи чоп этувчиси

15. Ризаев Наврўз Ибодуллаевич- Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» телеканали катта муҳаррири

16. Саттаров Акрамжон Усманович - Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Наманган вилояти бўйича шарҳловчиси

17. Ташпулатова Назира Курбановна - Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика назарияси ва амалиёти кафедраси мудири

«Келажак бунёдкори» медали билан

18. Худайбердиев Хушнуд Ғайратович - Ижтимоий тармоқлардаги «Xushnudbek.uz» саҳифалари администратори

19. Юсупов Бекзод Дилшадович - «UzNews.uz» веб-сайти бош муҳаррири

«Шуҳрат» медали билан

20.Абдурахмонов Абдуғани Абдурасулович - «Xabar.uz» веб-сайти бош муҳаррири

21.Алибаев Сергей Назаралиевич - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» телеканали бош муҳаррири ўринбосари

22. Ғафурова Рухсора Ўмирзақовна- Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси Ахборот марказининг «Замон» ахборот-таҳлилий дастури муҳаррири

23.Лапасов Абдушукур Хужахмадович - «Жиззах ҳақиқати» газетаси бўлим муҳаррири, Жиззах вилояти

24. Мамбетшерипова Назира Абдиганиевна - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» телеканали бўлим мудири

25. Нарматов Усманали Наркулович - «Сурхон тонги» ва «Заря Сурхана» газеталари бирлашган таҳририяти масъул котиби, Сурхондарё вилояти

26.Норқобилов Жамшид Буриевич - Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Қашқадарё вилояти бўйича фотомухбири

27. Тешабоев Ахмадали Тешабоевич - «Фарғона ҳақиқати» газетаси бош муҳаррири, Фарғона вилояти

28. Тошмуродов Тошпулат - Нарпай тумани «Пахтакор овози» газетаси бош муҳаррири, Самарқанд вилояти

29. Туйчиева Гулноза Абдукаримовна - «Ўқитувчи» нашриёт-матбаа ижодий уйи муқоваловчиси

30. Умирзоқов Жамшиддин Абдуразоқович - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Тошкент» телеканали катта муҳаррири

31. Хидиров Қобил Уролович - Ижтимоий тармоқлардаги «Davletov.uz» саҳифалари администратори

32.Шермухамедов Умид Хатамович - «Kun.uz» веб-сайти бош муҳаррири

33. Эгамов Эркинбой Собирович - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Хоразм вилояти телерадиокомпанияси «Воҳа» тезкор ахборот гуруҳи муҳаррири

34. Эралиева Зарифа Ашуровна - Тошкент вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи

УЧҚУДУҚЛИК СПОРТЧИЛАР ХАЛҚАРО ТУРНИРДА

Куни-кеча учқудуқлик спортчилар Қирғизистонда ўтказиладиган халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун жўнаб кетишди.Қирғизистонда хизмат кўрсатган тренер П.Н.Тельпизов хотирасига бағишланган турнирда Шимолий кон бошқармаси "Лочин” спорт мажмуасининг А.Шодмонов мураббийлигидаги дзюдо тўгараги тарбияланувчилари Бакир Тўраев, Зариф Зокиров, Феруза Бобоқулова, Робия Абдиллаева, Асал Шавкатова, Моҳинур Абдурашидова, Маржона Турсунова, Равзахон Адашова иштирок этади.

Мусобақалар натижалари ҳақида қўшимча маълумотларни веб сайтимизда ўқишингиз мумкин.

Учқудуқлик ёш спортчиларга омадлар ёр бўлсин!

 

Туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Солиқ имтиёзлари ўрнига тўлов муддатини кечиктириш таклиф этилмоқда

 

Президентнинг «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасидасолиқ имтиёзлари ўрнига тўлов муддатини кечиктириш таклиф этилмоқда. ҚҲТБТ порталида 3 июлга қадар унинг муҳокамасида иштирок этиши мумкин.Бу ҳақда Норма ахборот-ҳуқуқий порталихабар қилади.

 

 Лойиҳада ҚҚС тўловчиларнинг тўлақонли занжирини яратишга асосий урғу берилган, бу ҳақда батафсилбу ерда. Бундан ташқари қуйидагилар ҳам таклиф этилган:

— календар йили давомида хизматларни реализация қилишдан олган тушуми 100 млн сўмдан ошган, бироқ 1 млрд сўмдан кўп бўлмаган телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун — хизмат ҳақи суммасидан 25 фоизгача ЯСТ ставкасини ошириш (1.08.2019 йилдан). Шу тариқа, агар лойиҳа ўзгартиришсиз тасдиқланса, ЯТТ ушбу ҳолатда юридик шахслар қанча тўласа, шунча тўлайди, ҳозир улар учун 4 фоиз ЯСТ ставкаси амал қилади;

— юридик шахсларнинг тижорат банкларига жойлаштирган маблағларидан фоиз кўринишида олинган тўлов манбаини фойда солиғидан озод қилиш бўйича имтиёзларни бекор қилиш (1.10.2019 йилдан).

— ҳокимликларнинг юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва ягона ер солиғи борасидаги ваколатига тузатиш киритиш: улар бўйича имтиёзлар бериш ўрнига тўлов муддатини 24 ойгача муддатга кечиктириш имкониятини тақдим этиш. Тўлов муддатини кечиктиришни тақдим этишда солиқ қарздорлиги бўйича белгиланган пеня миқдоридаги фоизлар ундирилади.

Солиқ кодексининг 171-моддаси иккинчи қисми 13-бандида назарда тутилган имтиёзнинг амал қилиш шартини киритиш, суғурталанган шахснинг ҳаёти учун суғурта тўловлари шартнома бўйича суғурта муддати бошланган кундан бошлаб камида 12 ойдан кейин амалга оширилган тақдирда, суғурта шартномаси амал қиладиган ҳар бир йил учун имтиёз қўлланади. Шартнома муддатидан илгари бекор қилинганда ва суғурта қилинувчига суғурта мукофотининг бир қисми ёки ҳаммаси қайтарилганда, суғурталовчи тўлов манбаида ЖШДСни ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиб бериши лозим бўлади;

 Тадбиркорлик субъектларига нисбатан асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт шартномалари юзасидан муддати ўтган дебитор қарздорлик учун, агарда асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 кундан ортиқ бўлса, молиявий жазо чоралари қўлламаслик.

 Кейинги норма ижодкорлиги ишида божхона имтиёзларини тақдим этиш ва илгари тақдим этилганларни бекор қилиш тартибини қайта кўриб чиқиши керак. Хусусан, импорт қилганда ҚҚСдан имтиёз ўрнига 120 кунгача бўлган муддатга шу солиқни тўлашни кечиктиришни тақдим этиш кўзланмоқда. Шунингдек, технологик асбоб-ускуналар учун божхона имтиёзларини бериш механизми такомиллаштирилади ва оптималлаштирилади.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

ҚҚСнинг тўлақонли занжирини яратиш ва барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг шароитларни таъминлаш мақсадида қуйидагилар белгиланмоқда:

2019 йил 1 октябрдан бошлаб ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан белгиланган ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинади;

 

2019 йил январь ойидан сентябрь ойигача 1 миллиард сўмдан ортиқ пул айланмаси (тушуми)га эга бўлган ёки 50 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларига эга бўлган ягона ер солиғи тўловчилари ҚҚС тўловчилари ҳисобланадилар ва белгиланган тартибда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтишлари шарт. Бунда2019 йил 1 октябрдан бошлаббелгиланган пул айланмаси (тушуми) чегаравий даражасига етган ягона ер солиғи тўловчилар ушбу даражага эришилган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб ҚҚС тўлашга ўтади;

пахта хомашёсини ишлаб чиқарувчилар 2019 йил ҳосилидан бошлаб ҚҚС тўлашга ўтадилар. Бунда уларга 2018 йилнинг 1 октябридан илгари бўлмаган вақтда ҳақиқатда олинган ва пахта хомашёсини етиштириш учун ишлатилган товарлар (иш, хизматлар) учун тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқи берилади.

 Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари қисми бўйича қўшилган қиймат солиғидан имтиёзга эга бўлган юридик шахсларга имтиёздан воз кечиш тўғрисида хабарнома бериш асосида, ушбу хабарнома берилган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб ҚҚСни тўлаш ҳуқуқи берилсин.

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда ҚҚСнинг киритилиши муносабати билан пахта хомашёсининг 2019 йил ҳосили учун янги харид нархларини тасдиқлайди.

Ижтимоий ёрдам-керакдир ҳар дам!

Ижтимоий ёрдам-керакдир ҳар дам!

Учқудуқ туманида шонли саналарда оғир турмуш шароитида яшаётган, якка-ёлғиз, ногирон, кам таъминланган ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан ҳабар олиш одат тусига айланган. Жумладан, жорий йилнинг 27 июн санасида ҳамкорлик асосида Хотин-қизлар қўмитаси ва Шимолий кон бошқармасига қарашли ГМЗ-3 корхонаси ходимлари томонидан "Йўлчилар” овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи оғир турмуш шароитида яшаётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар холидан ҳабар олиниб, гўшт ва бошқа озиқ овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

Ижтимоий ёрдам-керакдир ҳар дам!


БЕШИНЧИ ТАШАББУС АМАЛДА Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида кўргазмали семинар

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Учқудуқ туманида  ҳозирги кунда 19 мингга яқин турли миллатга мансуб хотин – қизлар яшаб келаётган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуси”нинг бешинчи ташаббусидаги "Хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалалари” юзасидан хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳунармандчиликка кенг жалб этиш мақсадида туманда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, туманда турли туманлардан келган 568 нафар ишсиз хотин-қизлар мавжуд бўлиб, шундан 407 нафари аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳисобида туради.
БЕШИНЧИ ТАШАББУС АМАЛДА Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида  кўргазмали семинар
 

2019 йилнинг 6 ойи давомида 168 нафар иш ўринлари яратилган бўлиб, корхона ва ташкилотлардаги бўш иш ўринларига 71 нафар, кичик корхоналарга 29 нафар, бошқа йўналишларда 68 нафар хотин-қизлар ушбу иш ўринларига ишга жойлаштириш орқали бандлиги таъминланди.

БЕШИНЧИ ТАШАББУС АМАЛДА Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида  кўргазмали семинар

Жумладан, жорий йилнинг 27 июн куни Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан тумандаги хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳунармандчиликка кенг жалб этиш мақсадида тумандаги ҳолатига бағишланган кўргазмали семинар тумандаги Баркамол авлод марказида Қўл меҳнати маҳорати юзасидан "Тикиш бичиш сирлари”, "Биргаликда тўқишни ўрганамиз”, "Рангли тошлардан фойдаланиб гўзаллик яратиш” мавзуларида амалий машғулотлар ўткавзилди ҳамда "Дўстлик” МФЙ худудида ташкил этилган тикув цехи ва аёллар сартарошханасига ташрифлар уюштирилди ҳамда очилиш маросими ўтказилди.

БЕШИНЧИ ТАШАББУС АМАЛДА Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида  кўргазмали семинар

БЕШИНЧИ ТАШАББУС АМАЛДА Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида  кўргазмали семинар
 БЕШИНЧИ ТАШАББУС АМАЛДА Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида  кўргазмали семинар
БЕШИНЧИ ТАШАББУС АМАЛДА Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида  кўргазмали семинар
БЕШИНЧИ ТАШАББУС АМАЛДА Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида  кўргазмали семинар
БЕШИНЧИ ТАШАББУС АМАЛДА Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида  кўргазмали семинар