Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ Мақолалар Май 2019 йилда

РЎЗА УЛУҒ ИБОДАТ

Ҳамма нарса синов келганда билинади – дўстлик ҳам, муҳаббат ҳам. То синовгача ҳамма ўз муҳаббати, дўстлиги ҳақида лоф ураверади...”

Менга бу сўзларни айтган одам қанчаларҳақ экан. Бугун, рамазонярмиданўтган, вақт асрдан ўтиб шомга яқинлашаётган бўлса-да жазирама иссиқ озгина ҳам пасаймаган шу сонияларда ўйлаяпман. Томоғим қақраб кетяпти, нимага қарамай сув бўлиб кўринади. Қачон шом бўларкин?..

Астағфируллоҳ, нималарни ўйлаяпман? Бу – миннатми? "Бандаларимнинг одамлар кўзи тушгулик барча ишлари (намоз ўқиш, хайр-эҳсон қилиш, закот беришлари) ўзлари учун, тутадиган рўзалари эса Мен учун. Бинобарин, унинг мукофотини Ўзим бераман”.

Шу ҳолимда, нафсим мен билан аёвсиз олишиб, муздай сувдан қониб-қониб ичишга ундаётган, ўзим ҳам шунга мойил бўлиб турганим бир пайтда бу ҳадисни ёдимга солган Улуғ Зотга ҳамду санолар бўлсин!..

Шомдан сўнг...

Ҳақиқатан ҳамҳамма нарсанинг қадри синов келганда билинаркан. Бир дўстимнинг таъбири билан айтганда, "олдин ҳам рўза тутяпмиз деб юрган эканмиз, ҳақиқий рамазон энди бўляпти”.

Араб тилини яхши биладиган дўстим рамазон сўзи маъносига ҳам ишора қилди, шекилли. Чунки рамазон арабча "ар-рамад” деган сўздан олинган бўлиб, қуёшҳароратининг жуда ошиб кетишини, "ар-рамдо” эса қуёш оламни тандирдек ловуллатиб қиздиришини билдиради. Имом Замахшарий айтганларидек: "Ҳар бир ойни номлаш вақтида шу ойдаги бирор белги ёки ўзига хос хусусиятга аҳамиятқилишган. Рамазон ойи йилнинг энг иссиқкунларига тўғри келгани учун уни жуда иссиқ, жазирама маъносида "рамазон” деб аташган”.

Кўп нарсалар ҳикматини шу рамазонда тушуниб етаётгандекман. Масалан, шу пайтгача:"Рўзадор учун икки қувонч бор: бири – оғиз очганида, иккинчиси – рўза тутиб, ёруғ юз билан Аллоҳга йўлиққанида”, деган ҳадисни кўп бора ўқиганман. Ифторлик қувончини ҳам кўп бор ҳис қилганман, аммо... бу рамазондагичалик эмас. Ҳар гал оғиз очганимда қониб сув ичарканман, унинг томирларимга, вужудимга қувват бўлиб ёйилаётганини сезиб тураман ва бошқа рамазондагилардан фарқли равишда дил-дилимдан айтаман Расулуллоҳ(с.а.в.)дан мерос муборак жумлаларни:"Гуноҳкетди, томирлар ҳўлланди ва, иншааллоҳ, ажр собит бўлди”.

Ҳар куни оғиз очарга муздай чой, шарбатлар тайёрлаб қўядиган аҳли аёлимга миннатдор боқарканман:"Рўзадорга ифтор уюштириб берган одам рўзадорнинг савобидан кам бўлмаган савобни олади”, деган ҳадис ёдимга тушиб, ичим ёришади.

Бандамиз, ожизмиз, бунинг устига ишхонада ҳар хил муомала-муносабат... Жаҳлим чиққанида ташналикдан оғзим қуриб, жумлаларни келиштира олмаслигимдан хижолат чекиб эмас, урушмоқчи бўлаётганим ҳамкасбим ҳам худди мендек рўзадор эканини, қийналаётганини ўйлаб, ғазабим шафқатга айланади. Муборак жумлалар хаёлимдан ўтади:"Рўзадор ҳолингизда ёмон сўзларни гапирманг ва жаҳл отига минманг”. Қувонаман – яна бир ҳикмат...

"Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир. Аллоҳнинг ваъдаси – ҳақ! Шу кунгача бирор мушкуллик билмадимки, у билан бирга ёруғлигиниҳам кўрмаган бўлсам.

Илоҳи, Ўзинг бизни синовларга қодирқилгайсан. Улуғ фазлу марҳаматинг билан ифторликдаги севинчларни бутун борича ҳис этиш бахтини насиб қилдинг. Насиб этажагинг иккинчи қувонч, улуғ шодлик, мўмин дилнинг энг ширин орзуси – УлуғКунда Дийдорингга етишиш саодатидан умидвормиз. Бизга бу рамазонни ҳам муборак ва хайрли қил, Раббим!

Абдижалол ТУРДИЕВ,

"Қизилқум” жмомеъ-масжиди имом-хатиби.

БАХТЛИ ОИЛАНИНГ БАХТИЁР КЕЛИН-КУЁВЛАРИ

Оила ва фарзанд ўртасидаги муносабат она қорнидаёқ бошланади. Агар она ҳомиладорлик даврида бахтли ва осуда ҳаёт кечирган бўлса, болада бахтли ва тинч улғайиш кузатилади. Дарҳақиқат, оилада бахтли яшаш учун ҳар бир оила аъзосининг ўз ўрни бор. Арестотель айтганидек: "Идеал инсон яхшилик қилишдан завқланади. Ўзигаяхшилик қилинса хижолат чекади”.

Унутмайлик, бахт миннатдорчилик изҳор этилишини кутадиган одамга эмас, раҳмат эшитса, ноқулай бўладиган инсонга кўпроқкулиб боқади. Бахт манбаи сенда, менда, унда эмас, балки бизда, яъни оилададар.

Ота-онанинг болаларига ажратадиган ярим соатлик эътибори уларни соғлом улғайишини таъминлайди. Оилада ота-она эътиборида вояга етган фарзанд келажакда бахтиёр оилани қурадиган инсон бўлиб етишади.

Мамлакатимиздаумуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, эр-хотин ва уларнинг ота-онасиўртасидаги муносабатларни таҳлилқилиш асосида замонавий намунали оиланинг мезонларини белгилаш, шунингдек, замонавий оиланинг намунали шаклини ҳамда "Оила жамият ва давлат ҳимоясида” конституциявий принципини кенг тарғиб этиш ва жамиятга сингдириш ишлари олиб борилмоқда.

Шу мақсадда 15 май – Халқаро оила куни тадбирларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туманимиздаоила кунини кенг нишонлаш, хусусан ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга оилавий ҳаётлари давомида учрайдиган муаммоларни ижобий ҳалқилишда кўмаклашадиган "Бўлғуси келин-куёвлар мактаби” ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 10 август куниТошкент шаҳар Шайхонтохур туманига ташрифи давомида берилган топшириқларигаасосан, Вазирлар Маҳкамасиҳузуридаги "Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида"Бўлғуси келин-куёвлар мактаби” республиканинг барча вилоятларида ташкил этилди.

Ушбу мактабфаолиятининг туманимизда ҳам йўлга қўйилиши ёшларимизни катта ҳаётга қўядиган илк қадамларида ўз ёрдамини беради, албатта!.

Ёшларимизни оилавий ҳаётга тайёрлаш мақсадида ташкил этиладиганқисқа муддатли курсларда асосан оилавий ҳаёт психологияси, диний ва ахлоқий тарбия, оилавий ҳуқуқий муносабатлар, репродуктив саломатлик, (йигит ва қизларга алоҳида) оила бюджети ва иқтисоди сингари мавзуларда машғулотлар интерактив усулларда ташкил этилади. Асосий мақсад эса оила қуриш арафасидаги ёшларнинг психологик, педагогик, ҳуқуқий ва ахлоқий-диний билимларини оширишдан иборат.

Махсус курснинг вазифалари ёшларга оилавий ҳаётда учрайдиган муаммолар ҳамда уларни оқилона бартараф этиш йўллари ҳақида маълумот ва тавсиялар бериш, оилавий муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, низоларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзи, жинсий ҳаёт психофизиологияси, никоҳдан ташқари муносабатларни олдини олиш, муҳаббат, рашк, садоқат, меҳр-оқибат туйғуларининг оила мустаҳкамлигига таъсири, аёл ва эркак психологиясининг ўзига хос хусусиятларини кенг тушунтиришдан иборат.

"Келажак” ёшлар марказида фаолияти йўлга қўйилаётган "Бўлғуси келин-куёвлар мактаби” нинг очилиш маросимида "Оила” илмий амалий тадқиқот маркази Навоий вилоят бошқармаси бошлиғи М.Ҳамроева, "Оила” илмий амалий тадқиқот маркази Навоий вилоят бошқармасининг етакчи мутахассиси Д.Гаффарова, Зарафшон шаҳар "Оила” марказининг мутахассиси Ш.Кулатова, Томди тумани "Оила” маркази раҳбари У.Холбобоева, Учқудуқ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Бафоев, ҳоким ўринбосари М.Шамуратов, "Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси А.Керуенбаев, туман ФҲДЁ бўлими мудираси Н.Қурбонова, туман адлия бўлими бошлиғи У.Тўраев, отинойилар ва яраштириш комиссияси аъзолари ҳамда энг намунали оилалардан 6 нафари иштирок этишди.

Бўлғуси келин-куёвлар, энг намунали ва ибратли оила вакиллари ташаккурномалар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Мубина КАМОЛОВА,

Учқудуқ туман "Оила” маркази раҳбари.

Кундузи чироқ ёқмай юрган ҳайдовчиларни жаримага тортиш бошланди

Ўзбекистонда 10 майдан бошлаб барча турдаги транспорт воситалари учун куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи ёки кундузги чироқларни ёқиб ҳаракатланишиқоидаси бўйича жаримага тортиш бошланди.

Ушбу қоида 10 апрелдаёқ кучга кирганди, бироқ ИИВ бу ҳақда олдиндан огоҳлантирмагани учун, ҳайдовчиларга бир ойлик «эркинлик» берилганди.

Биринчи марта шундай қоидабузарлик билан қўлга тушган ҳайдовчилар энг кам иш ҳақининг ярми (17 май ҳолатига кўра — 101 365 сўм) миқдорида жаримага тортилади. Такрор ва такрор шундай қоидабузарликка йўл қўйиш яъни кундузи чироқ ёқмай юриш ҳолати қайд этилгандажарима миқдори энг кам иш ҳақининг тўрт баробари 810 000 сўмгача кўтарилиши ёки «права»дан ярим йилга айрилишга сабаб бўлади.

ХАЙР БОҒЧА, САЛОМ МАКТАБ!

Туманимиздаги 2-сонли мактабгача таълим муассасасига киришингиз билан сизни жўшқин кайфиятдаги болажонлар қарши олади. Уларнинг аксарияти эртак қаҳрамонлари образида: айиқча, қуёнча, ниначи, чумоли, "Қизил қалпоқча"...

Куни кеча мазкур муассасада ўтказилган «Хайр боғча, салом мактаб!» маънавий-маърифий тадбирига ота-оналар, маҳалла фаоллари, педагоглар таклиф қилинди.
Тадбирда мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқэтиш борасидаги ишлар болаларни мактаб таълимига тайёрлаш даражасини тубдан яхшилашга хизмат қилаётгани таъкидланди. Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги "2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда куни кеча қабулқилинган мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси бунда дастуриламал бўлаётгани хусусида сўз юритилди.

 

Ҳозирда мазкур таълим муассасасида тўрт юздан зиёд ўғил-қиз тарбияланмоқда. Таълим ўзбек ва қозоқ тилларида олиб борилади. Шунингдек, муассасада рус, инглиз тиллари, рақс, шахмат-шашка, гимнастика тўгараклари болажонлар вақтини янада мазмунли ўтишини таъминлаётир. Жорий йилда муассасани 109 нафар ўғил-қиз тамомлаб, умумтаълим мактабларининг биринчи синфига қабул қилинади.
Ўғлим Шоҳжаҳон шу даргоҳда тарбияланади, – дейди Мунира Қосимова – Мактабга тайёрлов гуруҳида олган сабоқлари Шоҳжаҳоннинг мактабга осон мослашишига, дарсларни ўзлаштиришига ёрдам беради, деб ўйлайман.
"Хайр боғча, салом мактаб!” тадбирида турли викторина ўйинлари, спорт мусобақалари ўтказилиб, ғолиблар рағбатлантирилди. Болалар ижросида Ватанни мадҳэтувчи шеър-қўшиқлар, мақол ва ҳикматли сўзлар, турли саҳна кўринишлари барчага қувонч улашди.

 

Дилдора ЭРМАТОВА,

туманимиздаги 2-сонли МТМ тарбиячиси.

ПРАЗДНИК ОБЛАДАТЕЛЕЙ ПОЧЁТНОЙ ПРОФЕССИИ

Дорогие друзья, уважаемые коллеги!

От всей души поздравляю Вас с профессиональным праздником – Днём работников горной и металлургической промышленности Республики Узбекистан!

В этот день мы чествуем представителей многих профессий, специалистов, благодаря самоотверженному труду которых, рудоуправление из года в год наращивает добычу, переработку, производство золота и урана, способствуя укреплению экономики нашей страны.

Трудно представить успешное развитие промышленности без крепких позиций металлургической отрасли. В этом направлении Гидрометаллургический завод №3 Северного рудоуправления по праву считается локомотивом производства. Благодаря совершенствованию технологии в последний период удалось увеличить объёмы переработки исходных сульфидных руд на ГМЗ-3 на 15 процентов.

На сегодняшний день на ГМЗ-3 завершается строительство и ведутся пуско-наладочные работы по внедрению крупного инвестиционного проекта «Усовершенствование технологии извлечения золота из упорных руд месторождений Кокпатас и Даугызтау». В соответствии с данным проектом, на ГМЗ-3 построен новый комплекс по переработке хвостов сорбционного процесса. Ввод в эксплуатацию нового объекта позволит ещё более полно использовать поступающее на завод исходное сырьё, увеличить извлечение и объёмы выпуска готовой продукции.

Одним из важных звеньев в единой работе нашего рудоуправления является Цех производства серной кислоты. План с апреля 2018 года до апреля 2019 года по выпуску серной кислоты выполнен на 105,9 процента, по отгрузке серной кислоты – 102,7 процента. В текущем году проведён капитальный ремонт ЦПСК. Поставленные задачи досрочно выполнены в полном объёме.

В течение 2018-2019 годов важным событием стало приобретение и поставка новой горной техники: 11 единиц карьерных автосамосвалов БелАЗ 75583, 2 единиц карьерных автосамосвалов БелАЗ 75555, 1 единица экскаватора ЭКГ-10, 3 единицы Бульдозер трактор К-702, 2 единицы Бульдозер TY320, Шинный манипулятор КОМАТSU. Это позволит значительно увеличить объёмы перевозок горной массы и выполнение плана по добыче золотосодержащих руд на рудниках «Восточный» и «Даугызтау».

Претворяя в жизнь Государственную программу «Года активных инвестиций и социального развития» и производственные программы, руководство НГМК и Северного рудоуправления не забывают о значении социальной сферы в жизни работников предприятия. В рамках исполнения госпрограммы за отчётный период в этом направлении подразделениями нашего предприятия проведена огромная работа, главной целью которой является улучшение социально-бытовых условий объектов Северного РУ.

К 60-летию НГМК в профилактории «Кончи» были произведены капитальный ремонт, реорганизация и изменение ландшафтного дизайна. Приобретено медицинское оборудование, соответствующее современным требованиям.

Выполнен текущий ремонт зданий и помещений Медико-санитарной части №2 Северного рудоуправления, произведена полная замена оконных блоков главного корпуса на пластиковую продукцию «AKFA».

На сегодняшний день в городе Учкудуке завершается строительство озера с прилегающей зоной отдыха.

Уважаемые горняки и металлурги!

В этот замечательный праздник примите сердечные пожелания профессиональных побед и личных достижений! Крепкого здоровья и благополучия! Счастья, стабильности и процветания Вам и Вашим близким!

Юрий ЗОЛОТАРЁВ,

директор Северного рудоуправления.

КОНЧИЛИК ВА МЕТАЛЛУРГИЯ САНОАТИ ХОДИМЛАРИ КАСБ БАЙРАМИ

Туман ҳокими Хамроев Соли Фармоновичнинг Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари касб байрами муносабати билан соҳа фидоийларига байрам табриги

Ассалому алайкум азиз учқудуқликлар!

Туманимиз меҳмонлари!

Мана бугун ўн саккизинчи йилдирки, Биринчи Президентимиз фармонига кўра, май ойининг учинчи якшанбасида, Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни байрам қилинмоқда.

Шу муносабат билан кўп минг сонли Навоий кон металлургия комбинати ҳамда Шимолий кон бошқармаси тасарруфидаги меҳнат жамоаларини, у ерда фидоийларча меҳнат қилаётган соҳа ходимларини касб байрами билан самимий муборакбод этаман!

Истиқлолнинг илк йиллариданоқ, кончилар ва металлургия саноати ходимларига берилаётган эътибор ва ғамхўрлик айтиш жоизки, соҳа фидоийлари олдига қўйилган вазифаларни юқори даражада бажаришда куч ва мадад бўлмоқда.

Ҳозирда улкан ишлаб чиқариш ресурсларига эга комбинатда қолаверса, Шимолий кон бошқармасида техник ва технологик модернизация жараёнлари жадаллик билан олиб борилмоқда-ки, бу саъй-ҳаракатлар корхонага жаҳон бозорида салмоқли ўрин эгаллаш имконини бермоқда.

Қадрли соҳа фидоийлари!

Ўзбекистонда аниқланганқимматбаҳо қазилма бойликлар заҳирасининг 85 фоизи Навоий кон-металлурги комбинати ҳиссасига тўғри келади. Шу боис, комбинатни ҳақли равишда мамлакатимиз тоғ-кон саноатининг байроқдори, дейиш мумкин.

Бугун мумлакат кон металлургия саноатининг пешқадамларидан бири бўлган Навоий кон-металлургия комбинатига бешик вазифасини ўтаган – Учқудуқ билан ҳар қанча фахрлансак, ҳар қанча ғурурлансак, арзийди.

Яна бир муҳим жиҳат, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан 2017-2026 йилларда комбинатда 27 та лойиҳа, шу жумладан Учқудуқда 5 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган. Улардан бири Шимолий кон бошқармаси 3-сонли гидрометаллургия заводида қаттиқ рудалардан олтин ажратиб олиш технологиясини такомиллаштириш лойиҳасидир. Лойиҳа қиймати 70 минг АҚШ доллари бўлиб, яқин кунларда мазкур объект фойдаланишга топширилади. Натижада цехда 200 га яқин янги иш ўринлари яратилади.

Шу билан бир қаторда корхонада инсон омилига эътибор, кучли ижтимоий ҳимоя бу ерда меҳнат қилаётган одамлар ҳаётига янгича мазмун бахш этмоқда. Учқудуқда 3 млрд. сўм маблағ сарфланиб бунёд этилаётган сунъий кўл, қайта таъмирдан чиқарилган, энг замонавий даволаш-тиббиёт асбоблари билан жиҳозланган "Кончи” санаторий-профилакторийси аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши билан боғлиқ ижтимоий масалалар доимий эътиборда эканлигидан далолат беради.

Азиз учқудуқликлар!

Авваллари, ер ости бойликларини қазиб олиш базаси ҳисобланган ушбу ҳудуд айни пайтда йирик саноат марказига айланиб бормоқда. Катта-кичик ишлаб чиқариш корхоналари, замонавий маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилмоқда. Энг муҳими, инсонлар истиқлол ислоҳотлари моҳиятини теран англаган ҳолда, эзгу ишларга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Азиз ҳамкасблар!

Бугун дўстликнинг намунаси амалда ўз исботини топган жамоа аҳли мамлакат истиқлолини мустаҳкамлаш йўлида фидокорана меҳнат қилмоқда.

Ана шундай самарали меҳнатингизгақут-барака, оилаларингизга соғлик-саломатлик тилайман!

Учқудуқ олтини жонажон Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши ва ёрқин келажагининг бир гарови бўлиб узоқйиллар хизмат қилаверсин!

Байрамингиз яна бир бор муборак бўлсин, азиз соҳа ходимлари!

Учқудуқ туман ҳокимлиги тасарруфидаги захира ер майдонлари ҳисобидан фермер хўжалиги ташкил этиш учун танлов эълон қилиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 53-моддаси, "Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 11-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 2,12-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 19 ноябрда 1523-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкалари беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосанҳамда юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган туман захирасида турган ер майдонларидан оқилона фойдаланиш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Учқудуқ туманидаги овул фуқаролар йиғини ҳудудларидан иловага мувофиқ туман захира ерларидан фермер хўжалиги ташкил этиш учун танлов эълон қилинсин.

2. Ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга, ижарага бериш ва мулк қилиб бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси:

Ушбу қарор оммавий ахборот воситаларига расман эълон қилингандан сўнг бир ойдан кейин туман ҳокимининг юқоридаги қарорларига асосан фермер хўжалиги ташкил этиш ҳамда фермер хўжаликлари ер майдонларини мақбуллаштириш учун ажратилган ер участкалари 1-иловага асосан қайта танлов ўтказилишини ташкил қилсин.

Фермер хўжалиги ташкил этиш ҳамда фермер хўжаликлари ер майдонларини мақбуллаштириш учун ер участкалари ажратишда амалдаги қонун талабларида белгиланган муддатларга қатъий амал қилинсин.

Фермер хўжалиги ташкил этиш учун ўтказиладиган танлов тўғрисида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари бошқаруви (маъмурияти) биноларига осиб қўйиш вазифаси топширилсин.

Танловга қўйилган лойиҳалар бўйича очиқ ва ошкоралик асосида ўтказилиши таъминлансин.

3. "UCHQUDUQ” газетаси таҳририяти давлат корхонаси (Р.Қодирова)га, туман ҳокимининг ушбу қарорининг 1-иловасига мувофиқ фермер хўжалиги ташкил этиш ҳамда ер майдонларини мақбуллаштириш учун оммавий ахборот воситасида танлов эълон қилиш топширилсин.

4. Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси мазкур қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ойдан кейин танлов ўтказилишини таъминласин.

5.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими С.Хамроев,

6 май 2019 йил №263-Қ.

Ҳурматли фуқаролар ҳамда корхона ташкилот муассасалар диққатига

Учқудуқ туман адлия бўлими аҳолининг кундалик эҳтиёжидан келиб чиқиб, уларни қизиқтирган ҳуқуқий мавзулар бўйича инновацион усулда тарғибот тадбирларини ташкил этиш, янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ҳақида бевосита сизнинг сўровингиз асосида амалга ошириш орқали жамиятда ҳуқуқий маданиятни янада ошириш мақсадида "Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот” лойиҳасини эълон қилади.

Бунда сиз Учқудуқтуман адлия бўлимига ёзма равишда хат юборишингиз талаб этилади.

Мазкур мурожаатингизда қуйидагилар акс этиши лозим:

тарғибот ташкил этилиши лозим бўлган манзил;

тадбир ўтказилиши режалаштирилаётган кун;

иштирокчилари ҳақида умумий маълумот (ёши, касби ва бошқалар);

тадбир иштирокчиларининг сони (камида 10 киши);

тарғибот мавзуси ва тадбир давомийлиги вақти.

Сиз юборган сўровларингиз асосида ҳар ойда тарғибот графиги тасдиқланади. Мазкур график асосида малакали ҳуқуқшунослар томонидан сиз сўраган мавзу бўйича интерактив усулда ҳуқуқий маърузалар қилинади.

Бундан ташқари, "Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот”лойиҳаларини янада самарали ташкил этиш мақсадида соҳага адлия бўлими томонидан тадбир мавзусидан келиб чиққан ҳолда ҳудудий ҳокимликлардан, ички ишлар, кадастр хизмати, солиқ, бандлик, соғлиқни сақлаш, ФҲДЁ, пенсия, қишлоқ хўжалиги ходимлари ва бошқа соҳа вакиллари ҳам жалб қилинади. Нотариуслар иштирок этиши ва адвокатлар таклиф этилади.

"Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот” лойиҳаси доирасида сўровларни қуйидаги манзилларга юборишингиз мумкин.

Учқудуқтуман адлия бўлими

Учқудуқтумани, А.Темур кўчаси 28-уй

Телефон рақам: 593-10-08

uchquduq-t@adliya.uz

“ШОДЛИК” кечки дам олиш маскани ёшлар ихтиёрига берилди

Юртимизда баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантиришга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш бўйича ишларни мутлақо янги тизим асосида ташкил этиш ва амалга ошириш мақсадида "Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури қабул қилинди.

2018 йилнинг августида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбаев дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Учқудуқ туманига ташриф буюрганди.Ёшлар билан мулоқотлар давомидаучқудуқлик ёшлар кечки дам олиш маскани ташкил этишда амалий кўмак сўраган эдилар.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши учқудуқлик ёшларнинг таклифларини эътиборга олиб, 100000000 сўм миқдорида маблағ ажратди.

"Келажак” ёшлар маркази рўпарасидаги бўш майдонда ёшлар учун кечки дам олиш майдони қурилиши бошлаб юборилди.

Куни кеча ушбу масканни фойдаланишга топшириш маросими ўтказилди. 174000000 сўм маблағ сарфланган ушбу иншоотнинг қурилиш ишларини "Ўткир Тоҳир бизнес” хусусий корхонаси олиб борди.

Эътиборлиси, кечки дам олиш маскани қурилишини поёнига етказиш учун Учқудуқ туман ҳокимлиги 74000000 сўм пул ажратди. 30000000 сўм маблағ эвазига ёшлар иттифоқи Учқудуқ туман кенгашига мусиқий асбоб-ускуналар харид қилинди.

Учқудуқ ёшларининг фикр-мулоҳаза ва таклифлари инобага олиниб, кечки дам олиш масканига "Шодлик” номи берилди.

Учқудуқлик журналистлар Зарафшонда

2019 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни арафасида Марказий кон бошқармасида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва журналистлар учун "Навоий кон-металлургия комбинати Қизилқум минтақасидаги янги ишлаб чиқариш корхоналари мамлакатимиз иқтисодиётини жадал ривожлантиришга хизмат қилади” мавзусида медиа-тур ва матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда учқудуқлик икки нафар журналист –"Учқудуқ” газетаси бош муҳаррири Райҳон Қодирова ва Лайло Каримовалар ҳам иштирок этишди.

Медиа-турда иштирок этган 30 га яқин республикас и маҳаллий ОАВ вакиллари ва журналистлар Марказий кон бошқармасига қарашли "Мурунтов”, "Ауминзо-Амантой” конларида бўлиб, соҳа мутахассислари билан суҳбатлашишди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари Зарафшон шаҳридаги Қизилқум саҳросини ўзлаштириш тарихи музейи ва Марказий кон бошқармаси кутубхонаси билан танишдилар.

Медиа-тур доирасида журналистлар "Ауминзо-Амантой” кони, унинг негизида қурилаётган 5-гидрометаллургия заводида бўлиб, инвестиция лойиҳалари асосида бунёд этилаётган улкан ишлаб чиқариш объектлари билан яқиндан танишдилар.

 
 
ШКБ Ахборот Хизмати