Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ Мақолалар Апрел 2019 йилда

2018 йилнинг энг яхши спортчилари тақдирланди

 

Учқудуқ шаҳридаги "Учқудуқ” маданият уйида Шимолий кон бошқармаси 1-Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан "Лочин” спорт-соғломлаштириш мажмуаси фаолиятининг 2018 йилги якунларига бағишланган тантана ўтказилди.

Тадбирда ўтган йилнинг якунлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубокларида, Осиё кубокларида ва бир қатор халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришган 43 нафар спортчи тантанали равишда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Уларнинг ота-онасига фарзандларининг спорт ҳаётида фаол иштирок этгани учун Шимолий кон бошқармаси ва 1-Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раҳбарияти номидан ташаккурномалар берилди.

Шунингдек, спортчиларнинг тайёргарлиги ва юқори натижалари, кон бошқармаси ишчи-ходимлари, уларнинг оила аъзолари, шаҳар ва туман аҳолисини соғломлаштириш юзасидан қилган ишлар учун "Лочин” спорт-соғломлаштириш мажмуасининг Алишер Шодмонов, Ирина Анищенко, Шынгиз Куванышов, Фаррух Худойназаров, Елена Рябенко, Анастасия Чернова, Элеонора Федюк, Алексей Панин, Сардор Сатторов, Отабек Мирзаев каби мураббий-устозларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

Корхона бўлинмалари ўртасида спорт мусобақаларидаги муваффақиятли иштироки ва яхши натижалари учун 3-гидрометаллургия заводи, Геотехнологик кон, Автомобиль транспорти бошқармаси ва Уй-жой коммунал хўжалиги жамоалари тақдирланди.

Ҳеч шубҳасиз, ўтказилган тадбир меҳнаткашларимизнинг келгусидаги ютуқлари ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун энг яхши рағбат бўла олади.

ЭЪЛОН Азиз фуқаролар!

Юртимизда "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя ҳаётда ўз ифодасини топиши, халқ манфаатлари таъминланишига ҳисса қўшиш адлия органлари фаолиятининг асосий мезонидир.

Шу мақсадда, жорий йилнинг апрель ойида "Адлия органлари”, "Ҳуқуқий ёрдам”, "Сўранг, жавоб берамиз”, "Ҳуқуқингни бил ва талаб қил” "Адлия ёрдам беради” махсус ҳуқуқий лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Агар Сизни, ҳуқуқий муносабатларга оид саволлар қийнаётган бўлса, Сизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларингиз асоссиз равишда бузилаётган бўлса, Навоий вилоят адлия бошқармасининг (0436) 223-01-38, 1008 ишонч телефониорқали ёки телеграмм ижтимоий тармоғидаги + 998 (94) 221-00-71 телефон рақамига йўллашинигиз мумкинлиги маълум қилинади.

Унутманг! Сизнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларингиз давлат ҳимоясидадир.

ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга

тегишли автомототранспорт воситаларива

уларнинг тиркамаларини мажбурий техник

кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг ахборотномаси 1993 йил 9-сонли 320-модда) 6, 25-моддалари "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2013 йил 15-сонли 197-модда) 17- моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31-январдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонунҳужжатлари тўпламини 2003 йил 1,2-сонли 17-моддасига) мувофиқ транспорт воситаларининг 2019 йилдаги мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Учқудуқ тумани ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари, мажбурий мавсумий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Мажбурий мавсумий техник кўрикдан ўтказиш бўйича Учқудуқ туман комиссиясининг таркиби 1-иловага мувофиқ, Навоий вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 1-сонли туманлараро рўйхатга олиш ва имтиҳон олиш бўлимида Учқудуқ тумани бўйича рўйхатда турган транспорт воситаларига эга автокорхона, ташкилот, хусусий корхоналар ҳамда муассасаларнинг, 2019 йилдаги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали2-иловага мувофиқтасдиқлансин.

3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқтехник кўрикдан ўтказилсин:

а) Тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқбўлган (ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари) одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган, юк автомобиллари йирик габаритли ва оғир вазнли ҳамда хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари шунингдек уларга тиркамалар бир йилда икки марта;

б) Ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган, (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг "а” кичик бандида кўрсатилган траспорт воситаларидан ташқари) икки йилда бир марта;

в) Ишлаб чиқарган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлган транспорт воситалари, шунингдекишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган траспорт воситалари (мазкур банднинг "а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) бир йилда бир марта;

г) Тиркамалар ва кўрикдаги транспорт воситаси ҳамда шатакчи учун белгиланган муддатларда ДЙҲХХ оргиналларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб, улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, мазкур банднинг "а” кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари;

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарорининг 3-бандида, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмаларининг транспорт воситалари, кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

5. Мазкур қарорнинг 3-банди "а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта жорий йилнинг 1 мартидан, 30 июнгача ўтказилади.

иккинчи марта жорий йилнинг 1 сентябрдан, 30 октябргача ўтказилади.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан, 30 июнгача ўтказилади.

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомига мувофиқ 1 январдан 31 авустга қадар ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

6. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун жарималар ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарори билан тасдиқланган низомда белгиланган тартибларга қатъий риоя қилинсин.

7. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш, туман комиссияси раҳбарига:

транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ҳамдақоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш:

транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари ҳамда нормаларига мувофиқлигини баҳолаш юклатилсин.

8. Учқудуқ тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари мазкур қарорнинг ижроси таъминланганлиги тўғрисида 2019 йилнинг 20 ноябрь кунига қадар Учқудуқ туман ҳокимлигига ёзма равишда ахборот тақдим этиш топширилсин.

9. Туман ҳокимлиги ва "UCHQUDUQ” газетаси таҳририяти давлат корхонаси биргаликда оммавий ахборот воситаларига кенг ёритилишини ҳамда Учқудуқтуман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши тавсия этилсин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Учқудуқ туман ҳокими ўринбосари А.Негматовга, ижросини ташкил этиш Учқудуқ туман ИИБ бошлиғи А.Савуров зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими С.Хамроев

5 апрель 2019 йил, № 161-Қ.

ТАҚДИРГА ТАН БЕРГАН МАЛИКА

Робия султонбегим тахминан 1432 — 1433 йилларда Мирзо Улуғбекнинг Қутлуғ Нигор оға исмли аёлидан туғилган. У ўзининг ақл-заковати, иффати, ҳусн-латофати билан тез орада тилга тушган.

Тарихчи Амриддин Бердимуродовнинг маълумот беришича, Абулхайрхон ва Абусаиднинг бирлашган қўшинлари 1451 йилнинг ёз ойларида Самарқандгақўшин тортадилар. Жанг пайтида Мирзо Абдулло ҳалок бўлади. Абу Саид эса Самарқанд тахтига ўтиради. Абулхайрхоннинг кўмагида ҳокимиятни эгаллаган Абусаид у билан қариндошлик муносабатларини янада яхшилаш мақсадида хоннинг Хонзодабегим исмли қизига уйланади, амакиваччаси Мирзо Улуғбекнингқизи Робия султонбегимни эса ўз валинеъматига узатади.

...Робия султонбегим ота юрти Самарқандни ташлаб Абулхайрхон билан унинг пойтахти Сиғноққа, Дашти қипчоқ томон йўл олади. Зотан унинг тақдирга тан беришдан бошқа чораси қолмаганди. У Абулхайрхон билан 18 йилга яқин ҳаёт кечирди, унга Кучкунчихон ва Суюнчхўжа исмли икки ўғил туғиб берди.

Абулхайрхон 1468 йилда унга қарши фитна уюштираётган Жонибекхон ва Керейхонга қарши юришга отланган чоғида вафот этади. Эрининг вафотидан сўнг Робия султонбегим қолган умрини Туркистонда ўтказиб, Аҳмад Яссавий мақбараси ва марҳум эрининг даҳмаси яқинида яшади.

XVI аср бошларида Марказий Осиёда ҳукумат Абулхайрхон авлодидан бўлган Шайбонийлар қўлига ўтади. 1510 йилда Шайбонийхон Эрон Сафавийлари ҳукмдори Шоҳ Исмоилдан енгилиб, қатл этилганидан сўнг Самарқанд тахтига унинг амакиси, Робия султонбегимнинг ўғли Суюнчхўжа ўтқазилади. Вазият тақозосига кўра тахтга ўтирган Суюнчхўжа 1512 йилда оилада катта фарзанд бўлган акаси Кучкунчихонга Самарқанд тахтини бўшатиб берди ва ўзи Тошкент ҳокимлигини эгаллади.

Гарчи икки ўғли ота-боболари юртини қайтақўлга киритган бўлишса-да, Робия султонбегимга Самарқандни яна кўра олиш насиб этмади. У 1485 йилда 53 ёшида вафот этди. Маликани фарзандларининг отаси Абулхайрхоннинг хоки қўйилган Туркистонда, буюк мутафаккир Хожа Аҳмад Яссавийнинг мақбараси олдида дафн этишди.

Саккиз қиррали хонада Робия султонбегимнинг қабри устида ўрнатилган мармартошда араб тилида қуйидаги сатрлар битилган:«Бу файзли оромгоҳда покдомон, меҳрибон, Аллоҳ гуноҳлардан фориғэтган Робия султонбегим — Улуғбек Кўрагон қизи ётибди. Шаҳид этилган қудратли ва улуғ ҳукмдор Мирзо Улуғбекқудратли султон Шоҳрух Мирзонинг ўғли эди. У эса улуғ амир, соҳибқирон Амир Темурнинг ўғлидир. Аллоҳуларнинг қабрига то қиёматга қадар ўз нурларини ёғдирсин. Марҳуманинг фоний дунёдан боқий оламга сафар қилиши ҳижрий 890 йилнинг сўнгги ойларида юз берди. Унга Аллоҳнинг шафқати ва марҳамати ёғилсин!».

...Мазкур обида Туркистон халқлари бошига тушган кўплаб қора кунларнинг ҳам шоҳиди бўлди. Хусусан, Черняев, Скобелев сингари саркардалар айнан шу мақбара ёнидан от чоптириб ўтдилар, қадимий ва бетакрор шаҳарларимизни ўққа тутдилар. Ана шу босқинлар ва талотўплар сабабли Аҳмад Яссавий мақбараси ҳам, унинг рўпарасида турган Робия султонбегим мақбараси ҳам харобага айланди. Кейинчалик, орадан йиллар ўтиб, бу қадимий обидаларҳам таъмирланди.

Бугун буюк аждодларимиз хоки ётган бу тарихий обидалар кўҳна ва навқирон Туркистоннинг ҳуснига худди узукка кўз қўйгандек ярашиб турибди. Мақбара атрофида кезаркансиз, унда аллақандай файзли сокинликни ҳис этасиз.

 Фарида НУРМУРОДОВА тайёрлади.

ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ

*Дўст-душмандан кимки менга илтижо қилиб келса, дўстларга шундай муомала қилдимки, дўстлиги янада ортди, душманларга эса шундай муносабатда бўлдимки, уларнинг душманлиги дўстликка алмашди.

*Менда бирор бир кимсанинг ҳақи бўлса, ҳақини ҳеч вақт унутмадим.

*Бирор киши билан танишган бўлсам, уни ҳеч вақт назаримдан четда қолдирмадим.

*Давлатим ва салтанатим қуёши кўтарилиб келаётган вақтда менга илтижо қилиб келган яхши-ёмон одамлар, хоҳяхшилик, хоҳ ёмонлик қилган бўлсин, салтанат тахтига ўтирганимдан кейин уларни хайр-эҳсонларим билан хижолатга қўйдим. Ўзимни уларнинг ёмонликларини унутгандек тутиб, ёмон қилмишлари дафтари устига афв қаламини тортдим.

*Ҳеч кимдан ўч олиш пайида бўлмадим. Тузимни тотиб, менга ёмонлик қилганларни Парвардигори оламга топширдим.

*Иш кўрган, синалган, шижоатли эр-йигитларни қошимда тутдим. Софдил кишилар, саййидлар, олимлар ва фозилларга даргоҳим доим очиқ эди.

*Нафси ёмон ҳимматсизларни, кўнгли бузуқ қўрқоқларни мажлисимдан қувиб юбордим.

*Очиқ юзлилик, раҳм-шафқат билан халқни ўзимга ром қилдим. Адолат билан иш юритиб, жабр-зулмдан узоқроқда бўлишга интилдим.

Фарида НУРМУРОДОВА тайёрлади.

Амир Темур ибн амир Тарағай таваллудига 683 йил тўлди АДОЛАТ ТИМСОЛИ

Буюк давлат арбоби, ўрта асрлар ислоҳотчиси, саркарда, адолат учун толмас курашчи, бобокалонимиз Амир Темур даврида илм-фан, маданият ва таълим мислсиз даражада юксалган эди.

Зеро, сиёсий майдонга қадамқўйганда, у эндигина 24 ёшда бўлган. Мамлакат пароканда, маҳаллий-сиёсий кучлар ўртасидаги ўзаро қарама-қаршиликлар авж олган, Чингизхон авлодлари Мовароуннаҳрга тез-тез босқинчилик қилиб турарди. Жамиятда озодликка ва тараққиётга бўлган интилишларни ўзида мужассам этган халоскор доҳий зарур эди. Амир Темур ана шундай йўлбошчи сифатида тарих саҳнасига чиқди.

1370 йилда Балхда бўлиб ўтган қурултойда улуғ амир деб эълон қилинган Амир Темур, тарқоқликни бартараф этиб, ўлкаларни ягона давлатга бирлаштирди. Амударё билан Сирдарё оралиғи, Фарғона ва Шош вилоятлари, Марказий Осиё давлатлари, Ҳинд ва Гангадан Зарафшонгача, Тянь Шандан то Босфоргача улкан салтанат барпо этди.

Тарих Амир Темурни македониялик Искандар, Доро I, Юлий Цезар каби йирик саркардалар билан бир қаторгақўяди.

«Куч – адолатдадир» шиори соҳибқирон давлати ҳудудида ахлоқий ва маънавий мезонга айланган эди. Улкан ва бепоён мамлакатнинг пойтахти рутбасини олган Самарқанд курраи заминда энг гўзал шаҳар сифатида чирой очди. Ўрта Шарқ ва Марказий Осиёнинг энг яхши меъморлари тўпланган ушбу кентда жаҳон меъморчилигида янги йўналиш – Шарқона услуб пайдо бўлди.

Амир Темур, шунингдек, мамлакатда маънавиятнинг қўллаб-қувватланиши, юксалиши ва ўтмиш даврларнинг олий анъаналари тикланиши учун шарт-шароит яратди. Темурийлар сулоласи вакилларининг маънавият ва маданиятга алоҳида эътибори туфайли ХIV-ХVI асрларда юксак илмий ва ижодий ютуқларга эришилди.

Машҳур немис тарихчиси Ф. Шлоссер соҳибқирон ҳақида «Темурнинг давлатни бошқаришдаги донишмандлигига, унинг ахлоқи ва сиёсий принципларига қойилқолиш керак», деб ёзган эди.

Ҳеч қайси бир давлат сардорига бунчалар ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилмаган. Ҳеч бир Султон ўзининг адолати, халқпарварлиги билан бунчалар ном қолдирмаган эди. Ҳатто унинг ўзи ҳам«мен икки вазиримга (Маҳмуд Шаҳоб Хуросоний ва Насриддин Маҳмуд ал-Аромийга) доимо мени кузатиб туришини ва агар адолатсизлик қилсам дарҳол тўхтатишини, кимнингдир ёлғон сўзларига ишонсам ёки бегона кимсанинг йўлидан фойдаланадиган бўлсам, дарҳол мени огоҳлантиришларини таъкидлаб қўйдим»,деган эди.

Н. Шомийнинг «Зафарнома» асарида эса Темурнинг қуйидаги ўгити келтирилади: «Ҳар ким нимани билса, бехавотир бизнинг арз – иззатгоҳимизга етказсин, ҳар нарсаки, мамлакат ислоҳи, унга алоқадор ва мазлумлар бошидан уларни даф этиш унга боғлиқ бўлса, у ҳақда бизга етказишда бепарволик қилмасин, эътиқод ва тўла ишонч билан очиқ кўрсатсин. Ростини айтсин, хушомад қилмасин, чунки менга тўғрилик ёқади.»

Соҳибқироннинг ушбу ўгитлари ҳозирга қадар ҳам ўз кучини йўқотмаган. Зеро, буюкларнинг ўзи ҳам, сўзи ҳам ҳамиша барҳаётдир.

Фарида НУРМУРОДОВА тайёрлади.

СУД ХАЛҚ МАСЛАҲАТЧИЛАРИ САЙЛОВИ

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди ва Учқудуқтуман судига сайланган халқмаслаҳатчиларининг икки ярим йиллик ваколат муддати тугаётганлиги муносабати билан 2019 йил сентябрь ойининг 30 кунига қадар суд халқ маслаҳатчиларининг сайлови белгиланган.

Қонун талабига кўра, 30 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси муқаддам судланмаган иш жойида обрў-эътибор қозонган ходимлар ўз жамоасида ташкил қилинган сайловда кўпчилик овоз бериш йўли билан жиноят ишлари бўйича вилоят ва туман судларида халқ маслаҳатчиси сифатида сайланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 30-моддасига мувофиқ, "жиноят ишини кўришда ушбу суд таркибига тайинланган ёки сайланган судьялар ва халқ маслаҳатчилари қатнашадилар” деб кўрсатилган.

Қонун талабига кўра, биринчи инстанция судида ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноят ишлари судда раислик қилувчи судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.

Агарда, биринчи инстанция судида ўта оғир жиноят ишлари кўрилаётган бўлса, мазкур ишлар судья ва икки халқ маслаҳатчиси қатнашувида ўтказилади.

Жиноят ишлари халқ маслаҳатчилари иштирокида кўрилаётганда халқ маслаҳатчилари ҳам судьянинг ҳуқуқларидан фойдаланади.

Суд барча масалаларни оддий кўпчилик овоз билан яъни, раислик қилувчи ва ҳар бир халқ маслаҳатчисининг овозлари тенглиги билан ҳал қилади.

Албатта халқмаслаҳатчилари қонунларни билса-да, судда раислик қилувчига қараганда чуқур билимга эга эмас. Лекин улар ҳаётий ва касбий тажрибага эга бўлиб, бу ишни асосли кўриб чиқишда судьяга кўмаклашиши мумкин.

Шу сабабли, туман корхона ва ташкилотларида халқ маслаҳатчилари сайловларини қонуний, беғараз ва кўтаринки руҳда ўтказилишида халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгаши депутатларининг ҳам ҳиссаси катта.

Масаланинг долзарблиги инобатга олиниб туман суди Шимолий кон бошқармаси, туман тиббиёт бирлашмаси, туман молия, туман халқтаълими бўлими, туман ДСИ, туман ТИФ "Миллий банк” бўлимларига ўз жамоаларида халқ маслаҳатчиларининг сайловини ташкил этиш бўйича ўз тавсияларини юбормоқда.

Жаҳонгир КАРИМОВ,

жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси.

РАИС ЛАВОЗИМИГА МУНОСИБЛАР САЙЛАНАДИ!

Жорий йилнинг май ойида юртимиздаги барча маҳалла фуқаролар йиғинида сайловлар ўтказилади. Айни пайтда туманимизда ушбу сиёсий жараёнга жиддий тайёргарлик кўрилмоқда.

Сайловда туманимиздаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳолининг 12 фоизияъни 3172 нафар аҳолиқатнашиши кўзда тутилмоқда. Ҳозирда барча маҳаллаларда кўмаклашувчи комиссиялар фаолияти йўлга қўйилиб, ишчи гуруҳлари тузилди.

Шу билан бирга, раис лавозимига номзодларни саралаш жараёни ҳам бошланди. Шунга кўра номзодларнинг маълумоти, ҳаётий тажрибаси, билими, ташкилотчилик қобилияти, аҳоли ўртасидаги обрў-эътибори инобатга олиняпти. Фуқаро ва давлат манфаатларини тенг қўя оладиган кишилар номзод қилиб кўрсатилмоқда.

Маҳалла раислигига сайланадиган номзод эртага ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш билан бирга, маҳалладагиҳар бир оила, ҳар бир инсон тақдири учун масъулиятни зиммасига олишга қодир фидойи бўлиши, йиғин аҳлининг фикр-ўйлари, мақсад-муддаоларини иш фаолияти орқали ифода этиши талаб қилинади.

Эндиликда фуқаролар йиғини раисининг ваколат муддати 3 йил қилиб белгиланди.

Маҳалла раиси сайловларига яширин овоз бериш тизими жорий этилди. Қонунга ушбу қоиданинг киритилиши тумандошларимиз характерида шаклланган андиша, бир-бирига ҳурмат каби фазилатларнинг жараёнга салбий таъсир қилишининг олдини олиб, йиғин раислигига ҳар томонлама муносиб номзодларни сайланишини кафолатлайди.

Ҳурматли ватандошлар , маҳалламиз , жамиятимиз ҳаётида фаол иштирок этайлик!

Икром РАХИМОВ,

туман маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси.

«Ең жақсы кітапшы» сайысы болып өтті

19 март күні Елбасымыз басшылығында өткізілген видеоселектр жиналысында жастарға деген назарды одан әрі күшейту, оларды мәдениет, өнер, спортқа қызықтыру, жастарда ақпарат технологиялардан пайдалану дағдысын қалыптастыру, еліміз жастары ортасында кітапқа деген қызығушылықты арттыру, әйел-қыздарды жұмыспен қамтамасыз ету мәселелеріне кең көңіл бөлінді.

Әсіресе жастар ортасында кітапқа деген қызығушылықты асыру, әрбір жанұяда кітап оқуға деген мәдиетті қалыптастыру жайында рухани-ағарту жұмыстарын дамыту елбасымыз тәрепінен белгілеп берілген тапсырмалар негізінде маңызды жұмыстар алып барылуда.

Солардың бірі ретінде жақында «Ең жақсы кітапшы» сайысы осыған дәлел.

Сайысқа аудан бойынша 12 мектептен оқушылар қатынасып, өз білімдерін сыннан өткізді. Сайысты аудандық халыққа білім беру бөлімі меңгерушісі Нұрладин Мұратов ашып беріп оқушыларға сәттілік тіледі.

Жарыс 4 шарт бойынша бағаланып, 1-санды орта мектептен қатынасқан оқушылар «Ең білімді оқушы» номинациясы Ануар Идирисовқа бұйырса, «Ең мәнерлі оқушы» номинациясы Надежда Абдибаева еншіледі.

Асемнұр ҚОҢЫРБАЕВА,

1-санды мектептің кітапханашысы.

С ДНЁМ РАБОТНИКА ЖИЛИЩНО-КОММУНАЛЬНОГО ХОЗЯЙСТВА

В августе 1958 года, когда было создано Северное рудоуправление Навоийского горно-металлургического комбината, одним из первых появился жилищно-коммунальный отдел. Сегодня Жилищно-коммунальное хозяйство представляет большую организацию с развитой структурой, в которую входят 25 участков. По количеству работников ЖКХ – одно из многочисленных подразделений Северного РУ. Здесь работают около 800 человек, из них женщины составляют 80 процентов.

За это время коллективом Жилищно-коммунального хозяйства немало сделано во благо города Учкудука. Так, в 2017 году появился центр молодёжи «Келажак», в строительстве которого были задействованы многие работники ЖКХ. Также их усилиями посреди пустыни Кызылкум возведён парк отдыха и развлечений «Орзу», где есть различные аттракционы, бассейн и светомузыкальный фонтан, радующие не только детей и взрослых, но и гостей города.

Несмотря на сложные климатические условия в Учкудуке, здесь на протяжении долгих лет плодоносит лимонарий, который удивляет всех своими ярко-жёлтыми плодами. Продукция, выращиваемая в теплице ЖКХ Севервного РУ, доставляется дошкольным образовательным учреждениям и населению города.

В коллективе ЖКХ немало мастеров своего дела, на которых можно равняться и у кого поучиться. Они не только трудятся, но и активно участвуют в общественной жизни города. Каждый работник старается внести свой вклад в общее дело – в повышение процветания города Учкудука.

Шоди ЭШМУРОДОВ,

начальник жилищно-эксплуатационной конторы.