Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ Мақолалар Март 2019 йилда

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: “Joy of babies” МТМ фойдаланишга топширилди

Мактабгача таълим узлуксиз таълимнинг бошланғич қисмиҳисобланади. У боланинг соғлом ва ривожланган шахс бўлиб шаклланишини таъминлаб, ўқишга бўлган иштиёқини уйғотиб, тизимли ўқитишга тайёрлаб боради. Шу боис, бугун мазкур масала давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралади.

Туман марказида "Joy of babies” номли мактабгача таълим муассасасини фойдаланишга топшириш маросими катта хурсандчилик билан нишонланди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ва маҳалла аҳли иштирокида ўтказилган тадбирда мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол тарбиялаш йўлида амалга оширилаётган ишлар алоҳида таъкидланди.

Инвестиция дастури асосида 125 ўринга мўлжалланган муассаса қурилишига қарийб 4 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланди. Бу ерда болажонларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш учун барча шароит яратилган. Машғулот хоналари зарур жиҳозлар, кўргазмали қуроллар, ўқув қўлланмалари билан таъминланган. Муассасада 5 та гуруҳга 150 нафар кичкинтой қамраб олинган.

– Вилоятнинг энг чекка туманида болажонлар учун шундай замонавий боғча барпо этилишида эртамиз эгаларига қаратилаётган доимий эътиборнинг амалдаги ифодасини кўриш мумкин, – дейди Навоий вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ў.Тиллаев. – Президентимизнинг 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни 100 фоиз мактабгача таълим муассасасига қамраб олишга эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар бу борадаги ишларни янги босқичга кўтарди.

Давлат, нодавлат, давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосидаги мактабгача таълим муассасалари кўпайиши баробарида, уларда таълим-тарбия жараёни ҳам давр талабига мос такомиллаштириб бориляпти. Мазкур боғчадаҳам барча шароит яратилган, кичкинтойларга инглиз ва рус тилларичуқур ўргатилади.

"Joy of babies” МТМ очилиш маросимида туман ҳокими С.Хамроев иштирок этди ва сўзга чиқди.

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: “ЖУЗҚУДУҚ” овулида “ХАЛҚ КУТУБХОНАСИ” иш бошлади

Жорий йилнинг 19 март куни муҳтарам Юртбошимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига урғу берилди.

Айтиш керакки, турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ эканини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди.

Аҳоли айниқса, ёшлар ўртасида китобга қизиқишни ошириш, ҳар бир оилада мутолаа маданиятини шакллантириш борасидаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини юксалтиришда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Мамлакатимиз бўйлаб бошланган хайрли ташаббусга туман ҳокими С.Хамроев бошчилигида бутун учқудуқликлар "лаббай” деб жавоб бердилар. Ҳар бир депутат, ҳар бир раҳбар 10 тадан китобни жамғарилаётган "Халқ кутубхонаси”га келтириб топширдилар.

Бугун 20 март куни тўпланган 400 донага яқин ўзбек, қозоқ ва рус тилларидаги бадиий, тарихий ҳамда сиёсий адабиётлар Жузқудуқ овулидаги 2-умумий ўрта таълим мактабига берилди. Бу ерда мўъжаз "Халқкутубхонаси” ташкил қилинди.

– "Халқ кутубхонаси”ни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, оилаларда, айниқса, ўқувчи-ёшлар ва аёллар ўртасида халқимизнинг бой маданий мероси, миллий қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, хусусан, китоб ва китоб мутолаасига қизиқишни оширишдир, - дейди Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев. – Бу юртдошларимизни эзгу ишларга кенг сафарбар этиш, жамиятнинг китобхонлик даражасини юксалтириш, оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Янгидан ташкил этилган "Халқкутубхонаси” - жамоатчилик зиё масканининг очилиш маросимида истеъдодли ёш ижодкорлар томонидан намойиш этилган бадиий дастур, ўқилган шеър ва ғазаллар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: “НУРАФШОН” оилавий МТМ фаолияти йўлга қўйилди

Мамлакатимиз раҳбарининг 2018 йил 30 июлдаги "Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида Учқудуқ тумани марказида илк бор оилавий мактабгача таълим муассасаси фаолият йўлга қўйилди.

Якка тадбиркор Икром Рўзиев томонидан ўз хонадонида ташкил этилган уй-боғча15 нафар тарбияланувчи қамровига мўлжалланган.

"Нурафшон” номи билан аталадиган оилавий мактабгача таълим муассасасида кичкинтойларнинг ўсиб-улғайиши учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Бугун 30 март куни "Нурафшон” оилавий МТМ нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда маҳалла нуронийлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда туман ҳокими С.Хамроев, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ў.Тиллаевлар иштирок этди.

Дарҳақиқат, оилавий боғчаларнингқулайлиги кўп. Биринчидан, хонадонингизнинг бўш турган жойидан унумли фойдаланасиз, маҳалладошларингизнинг фарзандларига таълим-тарбия берасиз, якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият юритасиз. Шунингдек, ота-оналар билан келишган ҳолда турли тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиб,қўшимча даромад ҳам олишингиз мумкин. Фақатгина бу соҳада етарли билим ва кўникмага эга бўлиб, баркамол авлод тарбиялашдаги масъулиятни ҳис қилсангиз, кифоя.

O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдагийиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олиш борасида туман ИИБ бошқармаси томонидан олиб борилаётган ишлар ва Халқ депутатларининг ўзлари сайланган сайлов округлари ҳудудларида "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат ва ҳудудий дастурлари бажарилишини назорати бўйича амалга оширган ишлари муҳокама қилинди.

Ҳукукбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олиш юзасидан "Йўл харита”лари ишлаб чиқилиб, хизмат вазифалари белгилаб олиниб,туман ҳудудида содир этилган жиноятларнинг сабаблари ва шароитлари ўрганилиб, ҳар бир содир этилган жиноятларни келтириб чиқарган омилларга баҳо берилиб, туман ҳудудида содир этилган жиноятларнинг геоинфармацион харитаси ишлаб чиқилиб, келгусида жиноят содир этишга мойил, оилавий жанжалкаш, спиртли ичимликка ружу қўйган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар билан виктимологик профилактикалар ўтказилиб, ушбу шахсларни келгусида жиноят содир этишини олдини олиш мақсадида туман ҳудудидаги барча ташкилотларга топшириқлар берилиб, уларни ишга жойлаштириш борасида бандликка кўмаклашиш маркази билан, оиладаги жанжалларни бартараф этиш борасида профилактик суҳбатлар ўтказилиб, амалий ёрдам берилиб келинаётганлиги, олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида туман ҳудудида содир этилган жиноятлар ўтган йилга нисбатан 12 та (2018 йил-17 та, 2019 йил-5та) жиноят камайишига эришилганлиги таъкидланди.

Шунингдек туманда умумий қиймати 275,5 млрд.сўм бўлган 76 та ҳудудий ва инвестиция лойихалари амалга ошириш натижасида 1 225 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилаётганлиги айтиб ўтилди. Жумладан, 22 та йирик лойиҳаларга 263,1 млрд.сўм, шундан 24,3 млн.АҚШ долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинади ва 1101 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилаётганлиги ало-ҳида таъкидлаб ўтилди. Ва шунингдек ушбу лойиҳаларни амалга оширишда туманда бир нечта муаммолар мавжудлиги ҳам айтиб ўтилди.

Биринчидан, туманга "Ўзтрансгаз” АЖ га қарашли газ қувури 13километрга яқин жойгача келган, лекин шахарга кириб келмаган.

Агар ушбу 13 километр (3,5 млрд.сўм маблағ ҳисоб-китоб қилинган) газ қувури тортилса, бугунги куннинг ўзида 6 та ташаббускор томонидан туз, мармар, гранит маҳсулотларини қайта ишлаш лойихалари ҳамда шу каби йирик инвестиция лойихалари амалга оширишга имкон яратади .

Иккинчидан, туманда техзник сув муаммоси мавжуд бўлиб, агар туман марказидан 75 км узоқликда жойлашган "Янги Аймурза” сув манбасидан сув қувурлари тортилса, нафақат техник сув таъминоти балки худуд ахолисининг ичимлик сув таъминотига бўлган муаммоси ҳам ечилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

O`zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари

Р.Гаффоров


“Иссиқ нон” БПТ да ҳисобот сайлов йиғилиши.

Ҳаммамизга маълумки охирги икки йил давомида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси давлат ва жамоат ташкилотлари, партия ва депутатлик корпуси сафи мамлакатни модернизация қилиш ва замонавий эркин жамиятни барпо этиш билан боғлиқ энг мураккаб вазифаларни ҳал эта оладиган янги авлод кадрлари билан кучайтириш, шунингдек, партия электорати муаммоларини ҳал этиш, аҳоли ҳаётига реал таъсир қилувчи иш фаолиятида бошланғич партия ташкилотлари иштирокини кенгайтириш масалаларига алоҳидаэътибор қаратмоқда.

Бошланғич партия ташкилотлари фаолияти замон талабларидан келиб чиқиб қайтадан ташкиллаштирилди. Бу амалий ишлар кўлами Учқудуқ туман бўлимида ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда тумандаги партия БПТ ларида навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилмоқда. Жумладан "Иссиқ нон” хусусий корхонасида ташкил этилган "Иссиқ нон” БПТ фаолияти қайта кўриб чиқилди.

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: ИСТЕЪДОД ВА ИҚТИДОР УЙҒУНЛИГИ

Юртимизда иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида таъсис этилган Зулфия номидаги Давлат мукофоти камолга етиб келаётган қизларимизнинг ижодий, интеллектуал, маънавий ва жисмоний салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Зулфия номидаги Давлат мукофоти ҳар бир вилоятдан таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган икки нафардан иқтидорли қизга берилиши аҳамиятга моликдир. Ҳужжатга мувофиқ Зулфия номидаги Давлат мукофотини 22 дан 30 ёшгача бўлган иқтидорли қизларга тақдим этилиши, ёш чегарасининг узайтирилганлиги фан-таълим соҳасида илмий изланишлар билан шуғулланаётган олима қизлар учун кенг имкониятларни яратмоқда.

Яқинда Юртбошимизнинг қарорига мувофиқ аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун бир қатор қизлар мазкур юксак давлат мукофотига сазовор бўлишди. Улар орасида таълим йўналишида ғолиб бўлган Навоий давлат кончилик институтининг 4-босқич талабаси Рухсора Абдуллаева ҳам бор.

— Ютуқларим замирида бир фоиз истеъдод бўлса, қолган тўқсон тўққиз фоизи меҳнат самарасидир. Устозларимнинг ўгитларига амал қилган ҳолда фан ва таълим соҳасида бўлаётган янгиликлардан доимо хабардор бўлиб келаман. Мен институтда аниқ фанларни ўзлаштириш билан бир қаторда, талабалар ва уюшмаган ёшлар ўртасида "Ёшлар навоси” ансамблини ташкил этдим, — дейди Рухсора Абдуллаева.

Зулфияхоним қизларининг ўзига хос ижодий-интеллектуал салоҳияти, фаол турмуш тарзи улғайиб келаётган ёш қизлар учун ибрат мактабидир. Рухсорахоннинг изланишлари, интилишлари билан институтда ташкил этилган "Табиатнинг ўзи табиб” фитобар ўқитувчи-талабаларнинг саломатлигини яхшилашга ёрдам бермоқда. Р.Абдуллаева илмий изланишдан тўхтамайди. У икки йилдан буён Россия, Германия, АҚШ, Япония каби давлатларда ўтаётган халқаро илмий анжуманлар ва танловларда иштирок этиб, сертификат соҳиби бўлди ҳамда илмий мақолалари тўпламларга киритилди. У институтнинг энерго-механика факультети электр-энергетика кафедраси катта ўқитувчиси Нодир Атауллаев раҳбарлигида "Шамол энергетикасидан фойдаланишни янада такомиллаштириш” мавзусида илмий тадқиқот ишини олиб бораяпти.

— Хабарингиз бор, шамол энергетикаси барча энергия манбалари ичида энг арзони ҳисобланади. — Шу боис кўплаб ривожланган мамлакатларнинг ушбу муқобил энергия манбасига қизиқиши катта. Ҳозирда денгиз ёки океан билан чегардош Буюк Британия, Франция, Германия каби давлатлар минглаб километрга чўзилган шамол генераторларига эга. Агар бизнинг юртимизда ҳам мавжуд ресурслардан унумли фойдаланилса, саноат ва турли ишлаб чиқариш объектларининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қисман қондирган бўлардик. Шу мавзуда олиб бораётган илмий изланишларим яқин орада амалиётга жорий этилса, иқтисодий самарадорликка эришилади, — дея фикрлайди у.

Демак, кон-металлургия саноати ривожи йўлида илмий изланишларини давом эттираётган ёш олима қизимиз Рухсорахон келажакда соҳада етук мутахассис бўлиб вояга етмоқда.

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: ҚРИМ – КОНГО: геморрагик иситмасидан эҳтиёт бўлинг!

Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги ўта хавфли юқумли касалликлар гуруҳига киради. У маҳаллий аҳоли тилида "қора ўлим" деб ҳам юритилади.

 

Касаллик одамларга асосан майда шохли ва йирик шохли қорамоллардаги каналарни териш, уларни жунини олиш ёки чўл ҳудудларида уларни боқиш жараёнида кана чақиши орқали юқади. Иксод каналарининг ҳазм йўлларида кўплаб миқдорда касаллик қўзғатувчиси бўлган вируслар бўлади ва кана одамни чаққанда қонига тушади.

 

Ушбу касаллик билан ҳайвонлар касалланмайди ва клиник белгилар намоён қилмайди. Ҳайвонлар касаллик қўзғатувчиси ва ташувчиси (каналар) учун резервуар бўлиб ҳисобланади.

Вирус ажратган моддалар натижасида одам қони ивиши издан чиқади. Оқибатда бурун ва бошқа табиий тешиклардан қон кетиши кузатилади. Касаллик оғир кечади ва ўз вақтида ёрдам кўрсатилмаса оқибати нохуш тугаши мумкин.

Касаллик фаолияти чўл ҳудудлари, яъни табиий ўчоқлар билан боғлиқ бўлган касб эгалари: чўпон, уларнинг оила аъзолари, мол боқувчилар, овчилар, қўйлар жуни қирқимига вақтинча жалб қилинганларда кўпроқ учрайди.

Касалликнинг яширин даври ўртача 2 – 3 кун давом этади. Баъзида бу давр бир неча соатларга қисқариши ёки 14 кунгача чўзилиши мумкин.

 

Касаллик ўткир бошланиб, беморнинг тана ҳарорати 39-40 даражагача кўтарилиши, совқотиб қалтираши, мушаклари оғриши, баданга тошма тошиши, юз, бўйин, кўкрак қисми терилари қизариши, милк, бурун, ошқозон-ичаклардан қон кетиши каби аломатлар билан намоён бўлади. Баъзи ҳолатларда касаллик оғир кечиб, бемордан қон кетиши натижасидаўлим қайд этилади.
Канани қўлда териш, ўлдириш мумкин эмас.

Иксод каналарини бутунлай йўқ қилишнинг иложи йўқ. Улар ниҳоятда яшовчан бўлиб молхона девори тирқишида ўн йилгача оч ухлаши исботланган.

Касалликка қарши курашиш учун нима қилиш лозим?

Қишлоқ ҳудудларидаги якка хўжаликларда чорва молларини сақлаш шароитини тўғри ташкил этиш ва каналарнинг кўпайишига йўл қўймасликларига алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Каналарни йўқ қилиш учун уй ҳайвонлари териси йилнинг март ойидан сентябрь ойига қадар ҳафтада бир марта хлорли бирикмалар билан махсус ишловдан ўтказилиши лозим.

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: 1 июлдан таксичилар учун янги қоидалар кучга киради

Юртимизда жорий йилнинг 1 июлидан лицензияланган таксиларга нисбатан бир қатор янги талаблар кучга киради.

Унга кўра, йўналишли таксилар учун талаб этилувчи тўлов терминаллари, таксометр ҳисоблагичлар ва радиоалоқа қурилмалари алмаштирилаётган ускуналар функцияларини таъминлайдиган махсус иловаларга эга қурилмалар (мобил телефонлар, планшетлар, электрон тўлов тизимлари) билан алмаштирилиши мумкин.

Қонунчилик билан талаб этилувчи рангни ўзи ёпишувчи материаллардан фойдаланиш йўли билан бўяш заруратисиз бериш, йўналишли такси сифатида ишлатилувчи ва ташқи ҳамда ички безак ягона белгилари билан жиҳозланган енгил автомобиллар йўналишли транспорт воситалари ҳаракатининг махсус йўлагидан юриши, шунингдек, «Тўхташ тақиқланган» белгиси амал қилувчи жойда тўхташига рухсат берилмоқда.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари Транспорт вазирлигига бир ойлик муддатда Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда енгил автомобилларда йўловчи ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга юридик шахслар инвентаризациясини ўтказиш вазифасини юклади.

Амалга киритилаётган бу кабиянги қоидалар йўловчилар, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчиларга қатор қулайликлар туғдиради.

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: СУДЬЯЛИК ЛАВОЗИМИГА НОМЗОДЛИК ЗАХИРАСИГА ҚУЙИДАГИ ФУҚАРОЛАР КИРИТИЛАДИ!

Судьялик лавозимига номзодлик захирасига судьялик лавозимлари учун зарур билими бор, етарли ҳаётий тажрибага ва бенуқсон обрў-эътиборга эга юқори малакали юристлар орасидан ўттиз ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик ихтисос бўйича камида беш йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари киритилиши мумкин.

СУДЬЯЛИК ЛАВОЗИМИГА НОМЗОДЛИК ЗАХИРАСИГА КИРИТИШ ТАРТИБИ

Захирага киритилиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Судьялари олий кенгашига ариза билан мурожаат қилади.

Бундай мурожаат тегишли судьялар малака ҳайъатлари орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.

ҚУЙИДАГИ ШАХСЛАР СУДЬЯЛИК ЛАВОЗИМИГА НОМЗОДЛИК ЗАХИРАСИГА КИРИТИЛИШИ МУМКИН ЭМАС

Муқаддам судланганлар;

Одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликларга ёки жисмоний нуқсонларга эга бўлганлар;

Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар;

Ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун ваколатлари олдинги иш жойи бўйича белгиланган тартибда тугатилганлар.

Судьялик лавозимига номзодлик захирасига киритилиши истагини билдирган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига бевосита ёки Кенгашнинг "sudyalar oliy kengashi.uz” расмий веб-сайти орқали ёхуд Кенгашнинг 11-90 ёки 200-26-00 рақамли ишонч телефонлари, 215-73-08 ёки 215-73-11 хизмат телефонлари орқали мурожаат этишлари ҳамда ўзларини қизиқтирган барча маълумотларни олишлари мумкин.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ.

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: ҚОНУН ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

Учқудуқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари ва аъзолари истемолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимояланиши ва жойларда таъминланиши, поймол бўлишга йўл қўймасликни ўзларининг бош вазифаси деб биладилар.

Бу борадаги амалий ишларга эътибор қаратадиган бўлсак, Чўл гули кўчаси 8 - уй 1 - хонадонда яшовчи фуқаро жамиятга ариза билан мурожаат этади. Истеъмолчи аризада қайд этишича, "Строй центр” савдо марказидан 5000 000 сўмга компьютер сотиб олган. Лекин 9 ой деганда янги компьютер ишдан чиққан. Кафолат муддати 3 йил бўлишига қарамай, сотувчи компьютерни на алмаштириб берган на таъмирлаб берган.

"Отангга бор, онангга бор”, қабилида иш тутган савдо дўкони раҳбари жамият аралашувидан сўнг истеъмолчига компьютерни таъмирлатиб, соз ҳолатга келтириб берди.

Яна бир факт. "Петрова” кўчаси 12-уй 1-хонадонда яшовчи фуқаро Г.Қобилова Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги "Янги бозор” ҳудудидаги 108-сонли дўкондан 266 000 сўмга "Faberlik” маҳсулотларини буюртма асосида харид қилган. Буюртмани 108-сонли савдо дўконини Севара исмли сотувчиси жўнатган. Маҳсулотни олган Г.Қобилова жўнатилган товарларнинг муддати ўтган ва ишлатилганлигини аниқлаган. Фуқаро дўкон сотувчисига товарни қайтариш ёки алмаштириш бўйича мурожаат қилганида ишни пайсалга солган. Қўнғироқларига жавоб бермаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ИҲҲҚ жамиятидаги ҳамкасбларимиз билан боғландик. Ҳамкорликда дўкон сотувчисига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қабул қилинган қонун талаблари тушунтирилди. Натижада сотувчи муддати ўтган ва ишлатилган товарларни янгисига алмаштириб берди.

И.Бухорий кўчаси 4-уй 22-хонадонда яшовчи фуқаро Ж.Эргашев "Деҳқон бозори” ҳудудида жойлашган телефон ва эҳтиёт қисмлар билан савдо қилувчи дўкондан 850000 сўмга харид қилган "А-3” русумли телефон носоз чиққанлиги хусусида шикоят аризаси билан мурожаат қилди.

Аризани жойида ўрганиб, сотувчига мавжуд қонун талаблари тушунтирилди. Натижада сотувчи носоз телефонни янгисига алмаштириб берди.