Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ Мақолалар Январ 2019 йилда

Тарихи билан фахрланган ёшлар

Юртимиз тарихий обидаларга бой. Дунё сайқали деган  таърифни  олган Самарқанд нафақат чет эл сайёҳларини балки  юртдошларимизни ҳам ўзига  мафтун этади. Ўзбекистон Президентининг мамлакатимизда туризм салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган фармони ижросини таъминлаш ҳамда ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси билан таништириш мақсадида Шимолий кон  бошқармасининг  50 нафардан зиёд ёшлари Самаркандга саёҳат қилишди. 
- Шимолий кон бошқармаси ''Ўзбекистон ёшлар иттифоқи'' бошланғич ташкилоти етакчилари ҳамда фаол аъзолари билан биргаликда ''Биз Туризм билан бирга'' акциясини эълон қилганмиз – дейди ШКБ ёшлар етакчиси Фаррух Абдумўминов - Биринчи ташрифимиз Самарқандга бўлгани бежиз эмас. Чунки бу заминда  Имом Ал Бухорий дай азизларнинг руҳлари қўним топган. Ўз миллатининг қудратини қурган иморатлари билан ҳам намойиш этган  Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг қадам излари бор. Истиқлолнинг жарчиси бўлган   Биринчи Президентимиз Ислом Каримов  қабрлари жойлашган. Тарихий қадамжоларга, улуғ авлиё ва буюк аждодларимизнинг муқаддас зиёратгоҳларига  ташриф буюрган ёшларнинг қалбида ғурур, фахрланиш, миллий анъана ва қадриятларга ҳурмат руҳи уйғонди.  Икки кунлик сайёҳат давомида ШКБ ёшлари Хўжа Дониёр мақбараси, ҳазрати Довуд зиёратгоҳларида ҳам бўлишди. 
Бундай сайёҳатни ташкиллаштиришда ШКБ раҳбарияти ва  1-сонли Касаба уюшмаси  қўмитаси   ёшларга ҳомийлик қилди. 
- Мен биринчи марта Самарқандга ташриф буюришим – дейди  Сабит Таърифлаганларидан ҳам зиёда жойлар экан. Айниқса ҳазрати Довуд зиёратгоҳи менга ўзгача таассурот  қолдирди. Оила аъзоларимни ҳам Самарқандга олиб келишни ният қилдим.  Энг қувонарлиси шундаки,  Президентимизнинг ташаббуси билан ички туризмини ривожлантиришга қаратаётган эътиборлари сабаб  энг олис ҳудудда яшаётган учқудуқлик ҳам  бу имкониятлардан фойдаланишмоқда.

БЎЛАЖАК ТАДБИРКОРЛАР УЧУН МАСТЕР-КЛАСС

Жорий йилнинг 30 январь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Учқудуқ туман бўлими томонидан туман Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда Келажак Ёшлар марказида мастер-класс ташкил этилди. Тадбирда ЎзЛиДеП Навоий вилоят ҳудудий партия ташкилоти Ёшлар бўлими мудири Асланов Журабек Мансурович иштирок этди ва йиғилганларга ҳурматли Призидентимиз томонидан юртимизда амалга оширилаётган иқтисодий ва сиёсий ислоҳатлар, 2019 -"Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурига киритилган масалалар тарғиботи ҳақида гапириб ўтди.

Шунингдек тадбиркор Муҳаммедов Асилбек Азаматович томонидан йиғилганларга тадбиркорлик билимлари ва бошланғич кўникмалари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек йиғилганларга "Ёшлар келажагимиз жамғармаси” маъсул ходими томонидан тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшларга жамғарма томонидан кўрсатилаётган амалий ёрдамлар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. Йиғилиш сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди. Йиғилиш баҳс ва мунозараларга бой тарзда қизиқарли, мазмунли ўтди.

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ: кимлар ихтиёрий равишда бадал тўлаб, ПЕНСИЯ УЧУН СТАЖ ТЎПЛАШ ИМКОНИЯТИГА ЭГА?

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясидаги устувор йўналишлардан бири бу – ижтимоий соҳани ривожлантиришдир.

Қолаверса, кекса авлод вакилларига бўлган эътибор, уларниҳар томонлама ижтимоий ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш доимо давлатимиз раҳбарининг диққат марказида турибди. Бу борада Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ – 5597 – сонли фармони муҳим аҳамият касб этади.

Ўзини – ўзи иш билан таъминлаётган қуйидаги жисмоний шахслар, давлат пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқларини таъминлашлари мумкин:

*чет элда ишлайдиганлар;

*деҳқон хўжалиги аъзолари ва қорамол етиштирувчи шахслар;

*балиқчилик;

*лимончилик;

*паррандачилик ва шу каби қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ўзининг томорқасида етиштириш ва сотиш билан банд бўлган барча фуқаролар.

КИМ ҚАНЧА БАДАЛ ТЎЛАЙДИ

-2018 йил 1 июлдан бошлаб қуйидагилар Пенсия жамғармасига йилига энг кам ойлик иш ҳақининг 1 БАРОБАРИ (ҳозирда энг кам иш ҳақи 202730 сўм) миқдорида суғурта бадали тўлаган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилади. Яъни, деҳқон хўжалиги аъзолари ҳамда 4 – сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётганлар.

2018 йил 1 августдан хорижда ишлаётган фуқаролар томонидан Пенсия жамғармасига энг кам иш ҳақининг 4,5 баравари миқдорида йиллик суғурта тўловларини ихтиёрий равишда тўлаш тартиби жорий этилди. Бунда тўловлар амалга оширилган даврлар белгиланган тартибда меҳнат стажига қўшилади.

Пенсия жамғармасига тўланган ихтиёрий тўловлар ҳисоби фуқаронинг доимий яшаш органлари томонидан юритилади.

Агар бир энг кам иш ҳақидан зиёд бадал тўлайдиган бўлса, ёши етганда оладиган пенсияси миқдори ҳам тегишлича кўп бўлади.

ИМТИЁЗЛИ ПЕНСИЯГА ЧИҚИШ НИМА ДЕГАНИ?

Бу белгиланган ёшни қисқартирган ҳолда пенсияга чиқиш мумкинлигини билдиради. Сиз ҳозир 53 ёшдасиз. Биласизки, ёшга доир пенсияга эркаклар 60 ёшдан чиқади. Қонуннинг 11-моддаси "а” бандига асосан ерости ишларида, меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар эркаклар – иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга.

Юқоридаги мисоллардан ҳам кўриниб турибдики, бугун давлат ишида ишламайдиган айрим тоифадаги фуқароларга ҳам кексайганда пенсияга чиқиш имконияти берилмоқда. Албатта, бунинг учун хоҳловчилар Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда белгиланган тўловларни амалга оширишлари керак бўлади.

Вали Қувондиқов,

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Учқудуқ туман бўлими бошлиғи.

ОВИР бекор қилинди яна қандай ўзгаришлар кучга кирди?

Мамлакатимизда 2019 йил 1 январидан фуқароларга хорижга чиқишга рухсат берадиган стикер бекор қилиниб, хорижга чиқиш биометрик паспорти жорийқилинмоқда.

Ушбу паспорт мамлакат ҳудудида ўрнатилган тартибда ҳужжат топширилган кундан бошлаб ўн кун ичида берилади. Хорижда эса дипломатик почта юборилиши графигига асосан топширилади.
Биометрик паспортларга келадиган бўлсак, улар чет элга чиқиш учун 16 ёшдан катта шахсларга 10 йил муддатга берилади. Ўн олти ёшгача бўлган болаларга хориж паспортлари - беш йил муддатга берилади.
Амалда бўлган 2011 йилда берилган стикер ёпиштирилган биометрик намунадаги паспортлар 2021 йилга қадар амал қилади. Ўзбекистон фуқаролари ушбу паспорт билан визасиз режим ўрнатилган давлатлар, шу жумладан Россияга ҳам чиқишлари мумкин.
Шунингдек, аввалги биопаспорт билан унда мавжуд бўлган стикер муддати тугагунга қадар бошқа мамлакатларга ҳам чиқиш мумкин.
Дарвоқе, хорижга чиқиш паспортини олиш учун давлат божининг қиймати энг кам иш ҳақининг 120 фоизини ташкил этади. Яъни, 2019 йил 1 январдан ушбу қиймат 243276 сўмга тенг.

 

16 ёшга тўлмаганлар хорижга чиқиш паспортини олиш учун давлат божи ЭКИҲнинг 80 фоизига тенг – 162184 сўм тўлайдилар.

Ўзбекистонда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар учун уларнингёшларидан қатъий назар, давлат божи ЭКИҲнинг 100 фоизига тенг – 202730 сўм бўлади.

Зайниддин САТТОРОВ,

туман ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи катта мутахассиси, сержант.

ҚҚСдан озод қилинган маҳсулотлар рўйхати кенгайди

Бунгача қўшимча қиймат солиғидан озод қилинган маҳсулотлар рўйхатига 9 турдаги маҳсулот кирган.

24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан қўшимча қиймат солиғидан озод қилинган маҳсулотлар рўйхатига ўзгартириш киритилди.
Қарорга мувофиқ, сут Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатигакиритилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур рўйхатдан 9 турдаги маҳсулот: мол, қўй, товуқ гўшти шунингдек, ҳайвонлардан: қорамол ва парранда тирик ҳамда уларнинг сўйилган маҳсулотлари, балиқ, картошка, пиёз, тухум, гуруч, шакар, нон ўрин олганди.

Ўзбекистонда ходимларга тўлаш мумкин бўлган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори 75 минг сўмга оширилди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасига ўзгартириш киритилди.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-, 2- ҳамда 3-разрядлари коэффициентлари 2,476, 2,725, 2,998 дан тегишлича 2,847, 2,997, 3,148 га оширилган.

«Киритилган қўшимчалар шуни англатадики, ходимларга тўланадиган иш ҳақининг энг кам миқдори 501 минг 959 сўмдан 577 минг 172 сўмга оширилди», — дейилади Адлия вазирлиги ахборотида.

Эндиликда, Ўзбекистонда 577 минг 172 сўмдан кам ойлик иш ҳақи тўланиши мумкин эмас.

МАҚСАД – ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ

Департаментнинг Учқудуқ туман бўлими томонидан тадбиркорликни қўллаб – қувватлаш, уларга берилаётган имконият ва имтиёзларни кенг тушунтириш мақсадида жойларда фуқаролар, тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.

Унда банк, солиқ ва бошқа молия идоралари вакиллари иштирок этиб, фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун берилаётган имтиёз ва имкониятлар, улардан самарали фойдаланиш хусусида батафсил тушунчалар берилмоқда. Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда солиқ базасини кенгайтириш департамент органларининг вазифаси эканлиги ҳақида сўз юритилмоқда.

Мазкур йўналишда амалга оширилган ишлар натижасида 94 та тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий ва амалий ёрдамлар кўрсатилиб, 135 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди. Ўтган йилнинг 9 ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги "Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5446 – сонли фармони талаблари ижросини таъминлашга қаратилган ўрганишлар олиб борилган. Натижада 11 та жиноят иши қўзғатилиб, 19 та маъмурий иш юритилган. Тегишлилиги бўйича Учқудуқ туман маъмурий судига юборилган.

Ушбу аниқланган ҳолатлар бўйича 817,5 млн. сўмлик қўшимча маблағлар ҳисобланиб, 823,7 млн. сўм маблағлар ундирилган. 8 та яширин ишлаб чиқарувчилар фош этилиб 48389,0 минг сўмлик товар-моддий бойликлар олиб қўйилган. Ҳуқуқбузарларнинг 1 тасига жиноят иши қўзғатилган бўлса, 7 та маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Нодирбек ТОШЕВ,

ИЖҚК департаментининг Учқудуқ туман бўлими бошлиғи.

Гиёҳвандлик – аср вабоси ЁШЛАРИМИЗНИ – ЗАҲРИ ҚОТИЛ ДОМИДАН АСРАЙЛИК!

Ҳаёт эзгулик билан гўзал.Аммо баъзан эзгуликка ёвузлик кўланка солади. "Аср вабоси”номини олган гиёҳвандлик инсоннинг осуда ҳаётига рахна солиб, онгини ўзига бўйсундирувчи заҳри қотилдир. Бу шундай қуролки, ўз домига илинтирган одамни разолат дунёсига етаклайди ва бу жараёнда инсон жамиятдаги ўрнини йўқота бошлаганини билмай қолади.

 

ГИЁҲВАНДЛИК – инсонмаънавиятига зид бўлган, унинг ижтимоий-руҳий ҳолатини буткул издан чиқарадиган ғоят хатарли иллат, бедаво хасталик.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, гиёҳвандларўртача йигирма беш йил умр кўради. У фақатгина ўз соғлигини бой бермай, балки ўз хатти-ҳаракатларини ҳам назорат қила олмайди.

 

Олимларнинг тадқиқотларида шу нарса аён бўлдики, гиёҳвандлар асосан 16 ёшдан 35 ёшгача бўлиб аксарияти ўзига тўқ оилалардан экан.

 

Гиёҳвандлик ижтимоий хавфга ҳам эга. Гиёҳвандликка берилган инсон жамиятга ҳеч қандай фойда келтирмайди, балки бошқаларни ҳам ўз домига тортишга ҳаракат қилади. Унинг домига тушган ёшларда ўқишга, ишлашга, умуман ҳаётга қизиқиш қолмайди. Бу иллатнинг, айниқса ёшлар ва аёллар орасида кўпайиши катта ижтимоий хавфга эга бўлиб, меҳнатсиз пул орттириш, фақат маишат қилишга тобелик аянчли ҳолатдир. Афсуски, бугунги кунда ўз илдизларига болта ураётганлар сони кўпайиб кетмоқда.

Навқирон келажак эгаси бўлмиш ёшларимизни гиёҳвандлик балосидан асраш кўп жиҳатдан кенг жамоатчиликка, ота-оналарга, таълим муассасалари мураббийларига, маҳалла оқсоқолларига боғлик.

Бу йўналишда ёшлар бўш вақтининг мазмунли ўтишини ташкил этиш, вақтдан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган шароитларни яратиш, турфа тўгарак машғулотларини кенгайтириш яхши самара беради.

Шундай экан гиёҳвандликка қарши фақат ўқитувчи, ёки нарколог, милиция ходими ёки божхона назоратчиси эмас, барчамиз ҳамжиҳат бўлиб курашишимиз керак.

Гулчирой САИДОВА,

20-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

Янгича хайрия ҳашари ўтказилди

Ҳашардан тушган маблағлар Орол денгизининг суви қуриган майдонларида ҳимоя ўрмонларини барпо этишга сарфланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Оролбўйидаги экологик ҳалокат оқибатларини юмшатиш борасидаги ташаббуслар ва саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш бўйича жойлардаги жамоатчилик вакилларининг таклифларини ҳисобга олиб минтақада экологик ҳолатни ва аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида фармойиши қабул қилинди.
Фармойишга асосан, 2019 йил 26 январь куни умумхалқ экологик хайрия ҳашари ўтказилди. 
Хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида Учқудуқ туманида ҳам маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар ва корхона-ташкилот  бинолари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар тартибга келтирилди.
Мазкур хайрия ҳашаридан тушган маблағлар Орол денгизининг суви қуриган майдонларида ҳимоя ўрмонларини барпо этиш, минтақада экологик ҳолатни ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби тадбирларга сарфланади.

3-ГИДРОМЕТАЛЛУРГИЯ ЗАВОДИ намунали объект

Куни-кеча НКМК ДК ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг махсус буйруғига асосан ўта муҳим ва тоифаланган корхоналарда "Ёнғинга қарши ҳолати намунали бўлган объект” номинациясида кўрик-танлов ўтказилди.

Танлов шартларига кўра, объектларнинг ёнғингақарши ҳолати, ёнғинларнинг олдини олиш борасидаги тизимли ишлар, ишчи-ходимлар ўртасида кенг қамровли тушунтириш ишлари ҳамда объектларда ташкил этилган синфхоналар ва ундаги тарғибот материалларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ёнғинга келтирувчи ҳолатларни вақтида аниқлаш, техник созлиги, янги қурилишларда лойиҳага киритилган меъёрий ҳужжатлар талабларининг бажарилиши борасида ҳам танлов иштирокчилари ўзаро беллашдилар.

Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир объектдан тақдим этилган ҳужжатлар ва видеоматериалларни кўриб чиқиб, Навоий машинасозлик заводи ишлаб чиқариш бирлашмасига биринчи, ШКБ 3-сонли гидрометаллургия заводига иккинчи ҳамда МКБ "Шахта-М” объектигаучинчи ўринни беришди.

Фахрли иккинчи ўринни қўлга киритган 3-сонли гидрометаллургия заводи саноат ва ёнғин хавфсизлиги муҳандиси Хуршид Сувонов НКМК ДК ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва республика ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.