Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ Мақолалар Декабр 2018 йилда

БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Янги йил байрами олдидан ижтимоий муҳофазага муҳтож кўп болали ва қариялари бўлган оилаларнинг холидан хабар олиш, шунингдек кундалик эҳтиёжи учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат совғаларни уларнинг байрам дастурхонига етказиб бериш тадбирларини иамалга ошириш аҳолининг байрам кайфиятини кўтариш имконини беради.

Учқудуқ туманидаги 14 нафар кам таъминланган ана шундай оилаларга ҳар бирининг умумий баҳоси 589000 сўм бўлган Вазирлар Маҳкамасининг кундалик эҳтиёжи учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат байрам совғалари топширилди.

Байрам совғаларини туман ҳокими Соли Хамроев, туман ИИБ бошлиғи Акбар Савуров, "Нуроний” жамғармаси туман бўлими бошлиғи Абдулла Керуенбаев ҳамда туман ҳокими ўринбосари хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулбаҳор Аллановалар ўз эгаларига топширдилар ҳамда байрам билан қутладилар.

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: УЧҚУДУҚДА ЯНГИ ЙИЛ ШУКУҲИ

Жаҳоннинг кўпгина халқлари нишонлайдиган янги йил байрами бизнинг юртимизда ҳам катта шоду хуррамлик биланнишонланади.

Янги йилда дастурхон тузаймиз, арча шохларини безатамиз. Кичкинтойлар билан бирга ҳатто биз катталар ҳам янги йилдан мўъжиза, эзгуликлар кутамиз.

Аввал хабар берганимиздек, "Лочин” спорт-мажмуаси майдонида ўрнатилган 20 метр узунликдаги "Янги йил арчаси” атрофида байрам шодиёналари бўлиб ўтмоқда.

30 декабрь куни туман ҳокимлиги томонидан кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган болалар иштирокида янги йил байрами ўтказилди.

Байрам тадбирида Учқудуқ туман ҳокими Соли Хамроев, Учқудуқ туман ИИБ бошлиғи Акбар Савуров ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

65 нафар кичкинтойга байрам совғалари улашилди.

"Қизилқум” маданият уйининг бадиий жамоалари ва эртак қаҳрамонларининг чиқишларини болажонлар катта хурсандчилик билан кутиб олдилар.

УЧҚУДУҚДА УЛКАН БАЙРОҚ ЎРНАТИЛДИ

Учқудуқ туманига кираверишдагирамзий "Учқудуқ” ёнида 5x10 метр ҳажмда Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи ўрнатилди.

35 метр баландликда ҳилпираётган байроқ «Орзу» истироҳат боғига янада кўрк ва салобат бағишлаган.

Улкан флагштокнинг бир томонида рамзий учта қудуқ, бир томонида туялар карвони яна бир томонида "Орзу” истироҳат боғи бор.

Аҳолининг сайлгоҳига айланибулгурган бу майдонда ўрнатилган мазкур байроқ халқимизнинг кайфиятини кўтариб, учқудуқликларга Янги йил байрами совғаси бўлди.

 

 
 
 
 
 
 

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: ОБОД ОВУЛ, ОБОД МАСКАН, ОБОД КЎНГИЛЛАР!

Бугун «Узунқудуқ» овул фуқаролар йиғини Узунқудуқ овулида «Обод қишлоқ» давлат дастури доирасида олиб борилган ишлар ниҳоясига етказилиб, ўнлаб ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди.

Катта тантана билан нишонланган маросимда Навоий вилоят ҳокими ўринбосари Ғофур Мусурмонов, Навоий вилоят Маҳаллалар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Нормурод Исоқов, Учқудуқ туман ҳокими Соли Хамроев ҳамда қатор корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари билан биргаликда кенг жамоатчилик вакиллари овул аҳолиси ва ёшлари иштирок этдилар.

Юртбошимизнинг 2018 йил март ойидаги қишлоқ аҳоли пунктларининг меъёрий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида «Обод қишлоқ» дастури тўғрисидаги фармони ва қарори қабул қилинган эди.

Мазкур ҳужжатлар республикамиздаги кўплаб қишлоқ ва овуллар ҳаётига янги эпкин, янги нур олиб кирди. Жумладан, Учқудуқ тумани Узунқудуқ овулида ҳам узоқ йиллардан бери тўпланиб қолган бир талай муаммоларга ечим топилди.

Ҳудудда «Обод қишлоқ» давлат дастурини амалга оширишга оид туман ҳокимини қарори қабул қилинди. Унга кўра, махсус штаб тузилиб, корхона ва ташкилотларнинги мансабдор шахслари, секторлар раҳбарлари, жамоатчилик вакилларидан иборат комиссия аъзолари мавжуд ҳолатни тўла ва атрофлича ўрганган ҳолда вазиятни тубдан яхшилаш мақсадида маҳаллий йўл харитаси тузилиб, вазифалар белгилаб олинди.

Дастурни амалга ошириш доирасида овулдаги қишлоқ врачлик пункти 100 млн. сўм, овул фуқаролар йиғини биноси 75 млн. сўм, маданият уйи 250 млн. сўм, овул ҳаммоми 55 млн. сўм, бозор қурилиши учун 118 млн. сўм маблағ сарфланди. Шунингдек, 134 млн. сўм эвазига марказий кўчага тунги чироқлар,эстетик завқ берувчи турли хил ёритгичлар ўрнатилди. 3,5 км. тоза ичимлик суви тармоғи 85 млн. сўм сарфланиб жорий таъмирдан чиқарилди. Овул марказидан ўтувчи йўлнинг қурилишига 1 млрд. сўм сарфланди.

Айниқса, овулга кираверишда "Узунқудуқ” стелласи барпо этилгани, чор-атрофи ободонлаштирилиб, брусчаткалар тўшалгани, тунги чироқларнинг ҳар хил товланиб туришидан овул аҳолиси, ёшлари хурсандчилигини изҳор этдилар. Бу мақсадларга 35 млн. сўм маблағ сарф-харажат қилинди.

Халқимизда «Бозоринг билан мозорингни обод тут» деган ҳикматли сўз бор, дастур доирасидаги ишларда овул мозори ҳам эътибордан четда қолгани йўқ. Овул қабристони қарийб, 100 млн. сўм маблағга таъмирланди, бу ерда зиёратчилар учун қулайликлар яратиш мақсадида таҳоратхона ва айвон қурилиб фойдаланишга топширилди.

Ҳозирда 6-сонли умумий ўрта таълим мактабига 850 млн. сўм эвазига 60 ўринли қўшимча бино, 9-сонли «Балдирған» мактабгача таълим муассасаси қарийб 2 млрд. сўм маблағ ҳисобидан янгидан қурилмоқда.

Ҳа, бугун Узунқудуқ овулидаги ўнлаб ижтимоий объектлар қиёфаси тубдан ўзгарди. Эътиборлиси, овулдаги 80 дан ортиқ хонадон фуқаролари обдончилик ишларида фаол иштирок этди. Мақсад ўз уйининг ободлиги саришталиги бўлса, обод овул – обод масканни тезроқ барпо этиш бўлди. Улар меҳнати билан барча уйлар таъмирланди, том қисми таъмирдан чиқарилди. Эски яроқсиз шиферлар янгисига алмаштирилди. Фасад қисми кўркамлашиб, «Обод қишлоқ» дастури эпкини қизилқумнинг олис овулларига ҳам етиб келганлигини билдиряпти.

Халқимизда, «Ободлик кўнгилдан бошланади» деган ҳикматли ибора бор. Дарҳақиқат, маънавий-ахлоқий фазилатларга бой, меҳр-оқибат, саховат, аҳиллик ва тинчлик-тотувлик каби инсонийлик мезонлари билан уйғунлашган ҳар бир жой ободлик ва фаровонлик, тараққиёт ва юксалишга юз тутади.

Янги йилингиз билан!Учқудуқ туман ҳокими Хамроев Соли Фармоновичнинг Янги йил байрами билан туман аҳлига табриги

Ассалому – алайкум азиз учқудуқликлар!

Қадрли дўстлар!

Шу кунларда ҳар биримиз ўз ҳаётимизда ўчмас из қолдирган 2018 йил билан хайрлашиб, эзгу қадамлар билан кириб келаётган 2019 йил­ни кўтаринки кайфият ва яхши ниятлар билан қарши олмоқдамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, барча туманимиз аҳлини ушбу байрам — Янги 2019 йил билан чин қалбимдан самимий табриклайман!.

Дарҳақиқат, бугун барчамиз ўз якунига ета­ётган 2018 йилни зўр қувонч ҳамда эзгу таассу­ротлар билан кузатар эканмиз, "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида "Инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ”, "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” каби тамойиллар ҳаётимизда ўз мазмун-моҳиятини топди.

Фуқароларимизни қийнаб келаётган ижтимоий муаммо ва масалалари, орзу-ниятлари, ҳаётий эҳтиёжларини ўрганиш ва бартараф этишда муҳим босқични бошлаб берди.

Зеро, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган ҳар бир фармон ва қарорларда халқимизнинг турмуш фаровонлигини яхшилашга, фуқароларимиз розилиги, юртимиз ободлигини таъминлашга шунингдек,юртимизда амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалардан кўзланган асосий мақсад ҳам халқимиз турмуш даражасини юксалтиришга қаратилгандир.

Барчамизга маълумки, куни-кеча муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этилди. Мурожаатнома кенг жамоатчилик томонидан сиёсий ҳаётимиздаги муҳим тарихий воқелик сифатида қабул қилинди.

Мурожаатда давлатимиз раҳбари инсон капиталини ривожлантиришга барча куч ва имкониятларимизни сафарбар этиш, бу эсамактабгача таълимдан тортиб, умумий ва олий таълим ҳамда илмий фаолиятни такомиллаштириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш вазифасини қўяди. Бунда олий таълим муассасаларда қамровни ҳозирги 9 фоиздан 2019 йилда 20 фоизга ошириш, кейинчалик бу кўрсаткични янада ошириш, қабул квоталарини олий ўқув муассасалари томонидан мустақил белгиланиши ва абитуриентларга бир вақтнинг ўзида бир неча ОТМларга ҳужжат топшириш тизимини ишлаб чиқиш бўлди.

Азиз учқудуқликлар!

Шу ўринда ортда қолаётган йилимиздамамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби туманимизда ҳам юрт равнақи йўлида кенг кўламли яратувчанлик ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилганлигини фахр билан эътироф этсак, арзийди.

Туманимизда 2018 йил давомида умумий қиймати 22 млрд. 604 млн. сўмга тенг бўлган қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Жумладан, Инвестиция дастурига асосан 4 та умумий қиймати 9 млрд. 583 млн. сўм бўлган ижтимоий ва инфратузилма соҳа объектларининг бунёд этилгани, Инвестиция дастури асосида Йулчилар овулида қарийб, 5 млрд.сўм мавлағ эвазига 226 ўринли умумий ўрта таълим мактаби янгидан қурилиб фойдаланишга топширилган бўлса, туман марказида 3 млрд. 850 млн. сўм маблағ сарфланиб 125 ўринли мактабгача таълим муассасаси янгидан қад ростламоқда.

"Обод қишлоқ” давлат дастури доирасидаэса Қулқудуқ овулида ўнлаб ижтимоий соҳа – таълим, тиббиёт, болалар боғчаси, маданият ва спорт объектлари қулқудуқликлар ихтиёрига топширилди. Ерлер ота зиёратгоҳидан 5 км. масофагақувурлар тортилиб, ичимлик суви ҳар бир хонадонга келтирилди.

Шунингдек, Узунқудуқ овулида ҳам ўнга яқин ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилмоқда. Маҳалла, қишлоқ врачлик пункти, бозор, маданият уйи, ҳаммом сингари бинолардақурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. 3,5 км. масофадаги ичимлик суви қувурлари жорий таъмирдан чиқарилди. 6 – умумий ўрта таълим мактабида 60 ўринли янги блок, 60 ўринли замонавий мактабгача таълим муассасаси янгидан қурилмоқда.

Шаҳарларда арзон кўп қаватли уйларни қуриш дастурига асосан 2017-2020 йилларда Учқудуқ туман марказида 18-24 хонадонли 15 та уй қурилиши белгиланганлиги, ҳозирда 18 хонадонли 3 та кўп қаватли турар-жой биноларининг қурилиши жадаллик билан олиб борилмоқда.

2018 йил давомида туманимизда 513 нафар ногирон ва меҳнатга лаёқати чекланган фуқароларга 6 та ногиронлик аравачалари топширилди. 9 та кам таъминланган оилаларнинг никоҳ тўйлари ўтказилгани меҳр ва эътиборга муҳтож инсонлар қалбига чексиз қувонч улашди.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг 6 нафарига вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан 195 млн. сўм миқдоридаги маблағ уй-жойларнинг бошланғич бадаллари учун тўлаб берилди. Бу каби ишлар янги 2019 йилда ҳам доимий диққат-эътиборимизда бўлади.

Муҳтарам Президентимизнинг тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган ҳаётий қарор ва фармонлари мазкур соҳа тараққиёти учун туб бурилиш ясади.

Кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2018 йилда 47 млрд. 886 млн. сўмлик кредитлар ажратилди. Натижада 2017 йилга нисбатан 20 млрд. 332 млн. сўм яъни 42,4 фоизга кўп кредитлар ажратилишига эришилди. Бу муҳтарам Президентимизнинг Учқудуқ тадбиркорларига яратиб берган имконият ва шарт-шароитларининг бир кўринишидир.

Ўз навбатида бу каби имконият ва имтиёзлар барчамизнинг олдимизга ниҳоятда катта вазифаларни қўяди ва ҳозиргидан керак бўлса, ўн карра кўпроқ шижоат билан ишлашга ундайди.

Туманимизда жорий йилнинг ўтган даврида қиймати 20 млрд. 372 млн. 600 минг сўмлик 86 та лойиҳалар амалга оширилди, пировардида 1143 та янги иш ўринлари яратилди.

Ҳақиқатдан ҳам бу каби саъй-ҳаракатлар замирида инсон қадр – қиммати улуғланиши, келажагимиз ворислари бўлмиш ёш авлоднинг ҳар томонлама етук ва баркамол инсонлар бўлиб камол топиши сингари эзгу-мақсадлар мужассам.

Қадрли юртдошлар!

2019 йилда ҳам бу каби хайрли ишлар изчил давом эттирилиб, халқимизнинг турмуш тарзини янада яхшилаш борасида қатор ишларни амалга оширишни режалаштирганмиз.

Жумладан, "Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида Йўлчилар, Шалхар ва Мингбулоқ овулларидаги ижтимоий соҳа объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади. Овуллар ички йўллари таъмирланади, сув қувурлари тортилади.

Туман аҳолисининг турмуш тарзини янги босқичга кўтариш, аҳолини тиббий-ижтимоий ҳимоя қилиш, кексаларимизни қадрлаш, энг муҳими тинчлик – тотувликни мустаҳкамлаш йўлидаги эзгу ишларимиз бардавом бўлади.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2019 йил – "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилинди.

Зеро, муҳтарам Юртбошимизнинг Мурожаатномасида инвестиция мамлакатда ишлаб чиқариш рақобатбардошлигини таъминлаш, барқарор ривожланишга эришишнинг муҳим шарти, сармоя мамлакатда муносиб турмуш шароити, одамларнинг ҳаётда рози бўлиб яшашларини таъминлашни таъкидладилар.

Муҳтарам Президентимиз томонидан мурожаатда

Азиз тумандошлар!

Яна бир бор барчангизни кириб келаётган янги – 2019 йил билан чин юракдан самимий табриклайман.

Сизларга мустаҳкам соғлик-саломатлик, оилавий бахту-саодат, Ватанимиз равнақи йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Юртимиз тинч, мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

Ўзбекистонда ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамнинг янги миқдорлари белгиланди

2019 йил 1 январданбошлаб 14 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга нафақалар, бола 2 ёшга тўлгунга қадар унинг парвариши бўйича нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдамнинг янги миқдорлари жорий этилади, дебхабар бермоқда«Норма»

 

Айни пайтда ушбу нафақалар ва моддий ёрдам миқдорлари ЭКИҲдан келиб чиқиб белгиланади. 2019 йилдан энг кам иш ҳақига боғланмаган, қатъий белгиланган ставкалар амал қилади. Қуйидаги жадвалда солиштирма таҳлил билан танишишингиз мумкин.

Т/р

 

Ижтимоий нафақаларнинг турлари

 

1.01.2019 йилдан бошлаб белгиланган миқдор

(сўмда)

1.01.2019 йилгача бўлган миқдори

материал эълон қилинган санадаги ЭКИҲдан келиб чиқиб

I

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа

 

 

 

шундан:

 

 

 

битта болали оилага

122000

ЭКИҲнинг 60%и (121638 сўм)

 

иккита болали оилага

203 000

ЭКИҲнинг 100%и(202730 сўм)

 

учта ва ундан ортиқ болали оилага

284000

ЭКИҲнинг 140%и (283822 сўм)

II

Бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа

(корхона ёки ташкилотларда ишлаётган, уларнинг маблағлари ҳисобидан ушбу нафақа тўланаётган оналар бундан мустасно)

406 000

ЭКИҲнинг 200%и (405460 сўм)

III

Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам

305000 дан 610000 гача

1,5 дан 3ЭКИҲгача (304095 сўмдан 608190 сўмгача)

Юқорида кўрсатилган нафақалар ва моддий ёрдам турлари маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари манбалар (жамоат ва хайрия жамғармалари, корхоналарнинг маблағлари, фуқароларнинг ихтиёрий хайр-эҳсонлари ва бошқалар) ҳисобидан тўланади.

IV

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам

(Қорақалпоғистон республика бюджети ва Хоразм вилоятининг вилоят бюджети маблағлари, шунингдек бюджетдан ташқари манбалар (жамоат ва хайрия жамғармалари, юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг ва бошқаларнинг хайрия эҳсонлари) ҳисобидан тўланади).

406000 дан 1014000 гача

йил бошида белгиланган 2 дан 5ЭКИҲгача (344480 сўмдан 861200 сўмгача)

 

Кўриб турганимиздек, жорий этилаётган қатъий белгиланган миқдорлар амалдагиларидан унча фарқ қилмайди, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидаги оилаларга моддий ёрдам бундан мустасно. Ушбу нафақалар миқдорлари қарийб 18 фоизга ошган. Бу уларнинг миқдори йил бошида белгиланганЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисобланишига боғлиқ, 2018 йил 1 январдаги ҳолатга кўра у 172240 сўмни ташкил этган, ҳозир эса 202730 сўмни ташкил этади.

Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, юқорида кўрсатилган нафақалар ва моддий ёрдамни тўлаш тартиби қуйидаги ҳужжатлар билан белгиланган:

Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом;

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом.

Ватанпарварлик ойлиги

ВАТАНГА ХИЗМАТ – ОЛИЙ ФАЗИЛАТ!

Ватаннинг она Ватан, она юрт, она диёр, она маконим, жонажон ўлкам, сўлим гўшам каби атамалар билан аталиши бежиз эмас. «Она» сўзи билан қўшиб айтилишининг ўзи эса, уни кўз қорачиғидек асрашга чорлайди. Демак, Ватан инсоннинг, шу юрт фарзандларининг бор бисотидир.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлиги жорий йилнинг 15 декабридан 2019 йил 15 январигача бўлиб ўтмоқда.

"Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” деган умумий ғоя остида ўтказилаётган тадбирлардан кўзланган мақсад аҳолида миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборатдир.

Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби Учқудуқ туманида ҳам ватанпарвалик ойлигини ўтказишга доир туман ҳокимининг фармойиши қабул қилинди. Ишлаб чиқилган чора-тадбирларга асосан, "Боздун” ОФЙдаги 2-умумий ўрта таълим мактаби, "Кокпатас” МФЙдаги 13-умумий ўрта таълим мактаби, "Шалхар” ОФЙдаги 12-умумий ўрта таълим мактаби, "Йўлчилар” ОФЙдаги 5-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчи-ёшлари билан учрашув ўтказилди.

Ёшлар билан мулоқотларда №99818-сонли ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Х.Арслонқулов, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Б.Кимсанов, туман мудофаа ишлари бўлими ЧЁХХТБ бошлиғи М.Бозоров, ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси О.Тилавов ва бош мутахассис Ф.Солиевлар иштирок этди.

Улар томонидан замонавий ҳарбий хизматчи қандай бўлиши кераклиги, қанақа билим ва кўникмага эга ёшлар ҳарбийликка танлаб олиниши ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек, тумандаги таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида қисқа масофага югуриш ҳамда спортнинг мини футбол турларидан мусобақалар ҳам ойлик доирасида ўтказилди. Фаол иштирокчилар, мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.

"Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” номли умумий ғоя остида ўтказилаётган тадбирлар туманимизда давом этмоқда.

Отабек ТИЛАВОВ,

Ёшлар иттифоқи Учқудуқ туман кенгаши раиси.

ЖИНОЯТЧИЛИКДАН ХОЛИ МАҲАЛЛА

Мамлакатимизда аҳоли хавфсизлигини кафолатлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳар бир маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, бу борада бефарқлик, лоқайдлик ҳолатларига барҳам бериш мақсадида ўзини ўзи бошқариш органлари, ички ишлар идоралари ҳамда жамоат ташкилотлари ўртасида изчил ҳамкорлик йўлга қўйилгани бугун ўзининг амалий самарасини бераётир.

 

Буни турли миллат ва элат вакилларидан иборат 40 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган Учқудуқ тумани мисолида ҳам кўриш мумкин. Ҳудудда 13 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғини мавжуд. 10 мингдан ортиқ хонадонда фуқароларнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашда ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни беқиёс бўлмоқда.

Куни кеча Навоий вилояти ҳокимлигида 2018 йил давомида маҳалла ҳудудида жиноят содир этилишига йўл қўймаганлиги, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашдаги самарали фаолияти учун бир гуруҳ маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига Навоий вилоят ҳокимининг ташаккурномаси берилди.

Улар орасида "Боздун” овул фуқаролар йиғини раиси Майрамкул опа Жалғасбаева ҳам бор.

-Овулимизда мунтазам ўтказиб келинаётган профилактика тадбирлари доирасида ҳар бир хонадоннинг турмуш шароити ўрганилади, - деди "Боздун” ОФЙ раиси М.Жалғасбаева.- Мулоқотларда аҳолини қийнаётган муаммолар аниқланиб бартараф этиш чоралари кўрилаётир. Шунинг натижасида йил давомида маҳалламизда бирорта ҳам жиноят содир этилмади.

МУХБИРИМИЗ.

МУАММОЛАР СЕНАТОР ЭЪТИБОРИДА

Халқимизнинг манфаатларини рўёбга чиқариш, уларнинг яратилган имкониятлардан кенг фойдаланишини таъминлаш, жойларда мавжуд муаммоларни ўз вақтида ҳал этишда халқ билан мулоқот алоҳида аҳамиятга эга. Ана шу мақсадда Учқудуққа ташриф буюрган Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси бош директори, сенатор Қувондиқ Санақулов аҳоли билан учрашди.

Унда туман ҳокимлиги масъуллари, маҳалла фаоллари,оқсоқоллар ва Шимолий кон бошқармаси ишчи-ходимлари ва раҳбарлари иштирок этдилар.

Туман ҳокими С. Ҳамроев тадбирни очиб бераркан, НКМК бош директорини ўзининг фидойи фарзанди деб биладиган учқудуқликлар номидан "Адолатли сенатор” сертификатига лойиқ топилгани билан табриклади.

Шундан сўнг, сўз навбати Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси бош директори, сенатор Қувондиқ Санақуловга берилди.

Кузатаётган йилимиз Учқудуқликлар учун қувончли воқеаларга бой бўлди. Бугун олтин ва уран ишлаб чиқаришда дунёда етакчилик қилаётган НКМК сингари гигант корхонага айнан Учқудуқда асос солинган. НКМК ташкил топганининг 60 йиллиги муносабати билан 4 нафар учқудуқликларнинг юксак Давлат мукофотлари билан тақдирланганини бош директор самимият билан эътироф этаркан, қуйидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди.

"Бу ерда ишлаётганларнинг ҳар бири бундай мукофотларга лойиқ. Чунки, Учқудуқда юксак салоҳиятли ва фидоий кадрлар кўплаб топилади.Ҳар гал муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович билан учрашганимда, оилам тинчлигидан сўнг, албатта Учқудуқ аҳолиси қандай яшаяпти, деган саволни берадилар. Бу Юртбошимизнинг бу ерда яшаб меҳнат қилаётган халққа бўлган меҳр-муҳаббати ва эъборининг бир кўринишидир”.

Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси бош директори, сенатор Қувондиқ Санақулов ўтаётган йилда амалга оширилган ишларни бирма-бир санаб ўтар экан, комбинат ҳисобидан 2019 йилда Учқудуқда 13 млрд. сўм эвазига сунъий кўл, Йўлчилар овул фуқаролар йиғинида болалар боғчаси барпо этилишини маълум қилди.

Айниқса, комбинат бош директори томонидан 1млрд. сўм маблағ эвазига хорижий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган "Кончи” сиҳатгоҳига учқудуқлик қарияларнинг бепул даволанишлари учун йўлланмалар бериш таклифини билдиргани нафақат нуронийларни балки, уларнинг фарзандлари ва оила аъзоларини ҳам хурсанд қилди.

Самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда учқудуқликлар ўзларини қийнаётган муаммоларни сенаторга етказишди. Мурожаатларнинг аксарияти ўз жойида ҳал этилди.

- Болам уч ёшдан ошган бўлса-да, уни болалар боғчасига жойлаштиришда муаммога дуч келаётган эдик. Очиқ мулоқотда ёзма равишда сенаторимиздан масалани ижобий ҳал этишда кўмак сўраган эдим. Ҳозир қизим 12-сонли мактабгача таълим муассасасига қатнаяпти. – дейди ЕсенғалиТулегенов.

Шунинг билан бирга очиқ мулоқотда ҳудудда ишсизлик муаммосини ҳал этиш масалаларига ҳам алоҳида урғу берилди. Ҳозирда туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда манзилли режалар қабул қилинмоқда.

Лайло КАРИМОВА,

ШКБ матбуот хизмати.

УЧҚУДУҚ ЁШЛАРИ ЗАКОВАТДА КУЧ СИНАШДИЛАР!

Яқинда Шимолий кон бошқармаси ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан "Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. Унда корхона тасарруфидаги ташкилотларда меҳнат қилаётган фаол, билимли, салоҳиятли ва етакчи ёшлар ўзаро баҳслашдилар.

"КЕЛАЖАК” ёшлар марказида бўлиб ўтган интеллектуал ўйин ёшларимизга "Келажак пойдевори” ва "Ёш ҳуқуқшунослар” номли жамоалар таркибида куч синашиш учун ажойиб имконият тақдим этди.

Жамоалар билимдонларинингберилган саволларга жавобларини ШКБ маънавият ва маърифат бўлими мутахассиси Клара Мукаррамова, ЎзМТДП туман кенгаши раиси Сарвиноз Носирова ҳамда "Келажак” ёшлар маркази директориИнобат Гаффаровалар баҳолаб бордилар.

Ўйин жуда қизиқарли савол-жавобларга бой тарзда кечди. Тадбир якунида 10:6 ҳисобда "Келажак пойдевори” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Интеллектуал ўйини ғолиб ва иштирокчилари ШКБ ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамда ЎзМТДП туман кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Заковатли ёшларимизга эса, кўпроқ китоб ўқинг, илм олишга иштиёқингиз сўнмасин, шунда Сиз ҳам интеллектуал мусобақалар шоҳсупасида жой эгаллашингизга ишончимиз комил, деймиз.

Фарруҳ АБДУМЎМИНОВ,

Шимолий кон бошқармаси ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси.