Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ Мақолалар Ноябр 2018 йилда

“Ижро интизоми-давр талаби”

“Ижро интизоми-давр талаби”
 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармонининг тумандаги корхона ва ташкилотлардаги ижросини тўғри йўлга қўйиш ва жойларда ПФ-5325 сонли Фармон бўйича олиб борилаётган ишлардаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида ҳотин-қизлар қўмитаси томонидан "Ижро интизоми-давр талаби” мавзусида семинар ташкил этилди. Семинарга барча ташкилотларнинг хотин-қизлар бошланғич ташкилот раислари, туман махаллаларда оилаларда маънавий ва ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар иштирок этди.


“Ижро интизоми-давр талаби”

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: “ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ – ЯНГИ ЗАМОН БУНЁДКОРЛАРИ” фестивали доирасида ҳоким ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Мустақил мамлакатимизда эртамиз эгалари бўлган ёшларни ҳар томонлама етук ва баркамол инсон бўлиб камол топишлари йўлида амалга оширилаётган ишлар эътиборга молик.

Учқудуқда ҳам айнан ёшлар учун яратилаётган чексиз имкониятлардан оқилона фойдаланаётган ўғил-қиз борки, мустақил ҳаётда ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлиши йўлида тинмай изланмоқда. Ана шундай изланувчан, билимга чанқоқ, спортда юқори марраларни забт этаётган ёшларимиз билан ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак арзийди.

Туманда тўрт кун давомида бўлиб ўтаётган "Ўзбекистон ёшлари — янги замон бунёдкорлари” фестивали доирасидаги лойиҳаларни ёшларимиз кўтаринки кайфиятда, ҳар бир иштирокчи ўзларининг фаоллигини намойиш этган ҳолда кутиб олмоқдалар.

Ана шундай яна бир лойиҳа "Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бугун "Келажак” ёшлар марказида бўлиб ўтди.

Унда тумандаги касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва ёшлар етакчилари, халқаро ва юртимиз миқёсидаги мусобақалар ғолиблари, иқтидорли ёшлар фаол иштирок этдилар.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган тадбир аввалида сўз олган туман ҳокими Хамроев Соли Фармонович,Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Отабек Тилавовлар озод ва обод юртимизда яратилаётган шароитлардан унумли фойдаланиб, эгаллаган билим ва кўникмаларни амалиётга жорий эта олиш етук тажрибали мутахассис бўлишнинг энг биринчи қоидаси эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек ёшларга оид давлат дастурида кўзда тутилаётган мақсад ва вазифалар, айни кунларда амалга оширилиши режалаштирилаётган янгиликлар очиқ мулоқотларда баён этилди.

Таълим тизимида олиб борилаётган, хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги "Навоий вилоятининг олис чўл туманлари аҳолиси турмуш даражасини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2925-сонли қарори асосида Учқудуқ ёшларига, аҳолисига берилаётган имтиёзлар ва енгилликлар,тадбиркорлик фаолиятини қандай қилиб амалга ошириш каби мавзулардаги саволларга туман ҳокими ва туман мутасаддилари атрофлича жавоб бериб ўтишди.

Айниқса, туманимиздаги қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Шаҳбоз Бомуродов ногиронларни соғломлаштириш марказини ташкил этиш борадасидафикр-мулоҳазаларини баён этди. Шаҳбознинг ўзи ҳам ногирон бўла туриб бошқа тиббий кўмакка муҳтож инсонлар соғлиги ҳақида қайғуриши таҳсинга сазовор. Туман раҳбари Ш.Бомуродовнинг ташаббуси ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, яқиндан кўмак берилишини билдирди.

"Ҳоким ва ёшлар” учрашувида ёшлар олдида турган муҳим вазифалар яъни ўқиш, билим олиш, дарс машғулотларида тўлиқ иштирок этиш, хуқуқбузарлик ва жиноятчилик каби бебошликлардан ўзини тия билиш сингари кўплаб масалаларда мулоҳазалар ўртага ташланди.

Ихтиро сабаб 30 та иш ўрни очилди

   

     Маъумотларга кўра охирги йилларда Учқудуқ конларида таркибида металл бўлган катта миқдодаги қум уюмлар пайдо бўлган. Бу саноат чиқиндисидан қайта тайёр маҳсулот олиш мақсадида мутахассислар йиллар давомида олиб борган изланишлари натижасида 2014 йилда НКМК бош директори К, Санақулов бошличилигидаги бир гуруҳ ихтирочиларнинг «Радиоктив кон ағдармаларни рекультивация килиш усуллари” ихтирочилик иши Ўзбекистонда патенлаштирилди. ШКБга қарашли Геотехнологик конида якинда таркибида урани бор маъданларни рекультивация килиш участкаси ташкил этилиб бу ихтиро ишлаб чиқаришда тадбиқ этилди.

- Кунига 600-800 тонна ағдармани қайта ишлаш қувватига эга бу участкада 30та янги иш ўрнини яратдик . –дейди Геотехнологик кони бошлиғи Фазлиддин Мамажонов.-Эндиликда конда уран ишлаб чиқариш режасининг 3-5% янги участкага тўғри келади. Энг асосийси аҳоли яшаш жойларида яқин ҳудудларда тоғлардек салобат тўкиб турсада экологияга жиддий хавф солаётган қумлар таркибидаги нодир ашёлар одамзод қўли билан унинг турмушини яхшилашга йўналтирилмоқда.

 

 

 

ШКБ Ахборот Хизмати

Эҳтиётсизлик оқибатлари

 

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Навоий вилоятининг Кармана туманида қурилиш ишларини олиб бораётган "Ғолиб Жавоҳир қурилиш монтаж” МЧЖга тегишли вагонда ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин 03:35 да ўраб олиниб, 03:45 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида вагоннинг 24 кв.м. майдонида ички қисми ёниб зарар кўрган ҳамда вагонда маст ҳолда ухлаб ётган, шу корхонанинг 5 нафар ишчиси куйиш жораҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Ёнғин вагонда электр иситиш печини ёқиб назоратсиз қолдириши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эҳтиётсизлик, бепарволик оқибатида ёнғин чиқиши табийдир. Натижада қанчадан-қанча давлат ва халқ мулкига зарар етказилади. Газ, электр асбобларидан нотўғри фойдаланиш ҳам салбий натижалар билан тугайди. Шундай экан, ҳар бир фуқаро хох иш жойида бўлсин, хох хонадонида, аввало ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қаътий амал қилиши шарт. Ана шундагина кўнгилсиз ходисаларнинг олди олинади.

Ота-оналар фарзандларига бу борада тушунчалар беришлари зарур. Қиш фаслининг совуқ, ёнғин-сочинли кунлари яқинлашиб келаётган шу кунларда болаларни уйда, дала ховлида ёлғиз қолдирмаслик, уларнинг қўлига гугурт бермаслик, газ ва электр асбобларидан фойдаланишда эҳтиёт бўлиши талаб этилади.

Хурматли ҳамшаҳарлар эл-юрт фаровонлиги халқимиз бойлигидир. Шунинг учун ҳам бежизга «Ўт балосидан асрасин», «Олов-тилсиз ёв» дейишмаган.

Ёнғин содир бўлганида "101” ёки 597-20-01 телефон рақамларига қўнғироқ қилинг.

 

 

 

ШКБ ЁХБ Ёнғин назорати ва профилактикаси гуруҳи кичик инспектори

                                                     сафдор Алишер Рахманов

                                                      сержант Даврон Асадов
 
ШКБ Ахборот Хизмати

ЁНҒИННИ ОЛДИ ОЛИНМОҚДА

Куз-қиш мавсуми айниқса Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг масъулиятини икки баравар оширади. Бу борада Навоий кон-металлургия комбинати ДК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Шимолий Кон Бошқармасига қарашли объектларни ёнғиндан муҳофаза қилувчи Ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан Учқудуқ шаҳридаги ҳар бир аҳоли хонадонда ис газидан заҳарланиш, иситиш тизимидан фойдаланиш қоидалари тўғрисида фуқаролар билан тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шу жумладан, ёнғин хавфсизлиги ҳолати таъминланаётган ўта муҳим ва тоифаланган объектлардаги одамлар кўп йиғиладиган жойлар, овқатланиш жойлари, ётоқхоналар, вагон уйларда иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этишини таъминлаш мақсадида ишчи-хизматчиларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қаратилган видео-роликлар, йўриқномалар, давра суҳбатлари ва эслатмалар орқали янада кенгроқ кўникмалар бериб борилмоқда. Тадбирларда асосий эътибор қуйидагиларга қаратилмоқда:

иш жойларида, аҳоли яшаш хонадонларида газни ёқиб қаровсиз қолдириш;

газни улашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик,

ис газларидан заҳарланиш ҳолатлари билан боғлиқ бахтсиз ходисалар;

хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган қўлбола ностандарт газ жихозларидан фойдаланиш;

газ тармоқларига резина шланглар улаш, носоз ҳолатдаги дудбуронлардан фойдаланмаслик;

қўлбола иситиш ва носоз электр жихозлардан фойдаланмаслик ва бошқа шу каби ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган бир қатор ҳолатларга қаратилди.

Ҳурматли ишчи-хизматчилар! Бундай нохуш ҳолатларни олдини олиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Аниқроғи ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинг ва узоқ умр кўринг.

 

 

 

 

 

ШКБ ЁХБ Ёнғин назорати ва профилактикаси гуруҳи инспектори сержант

                                                                    Даврон Асадов

 

ШКБ Ахборот Хизмати

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: “Ўзбекистон ёшлари — янги замон бунёдкорлари” фестивали!


 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган "Ўзбекистон ёшлари – янги замон бунёдкорлари” шиори остидаги ёшлар фестивалитуманимизда 24-29 ноябрь кунлари бўлиб ўтмоқда.

Фестиваль доирасидан ўрин олган "Ёшлар билан очиқ мулоқот”, "Муваффақиятга эришиш сирлари”, "Конституция ҳафталиги”, "Фарзандлик бурчим”, "Болалар китоби”, "Ёшлар нашрлари куни” сингари йигирмадан зиёд йирик лойиҳаларда Учқудуқ тумани ёшларининг ислоҳотларга даҳлдорлик туйғусини шакллантириш ижтимоий фаоллигини оширишдекмуҳим вазифалар кўзланган.

Тадбир доирасида ўтказилган "Депутат ва ёшлар” учрашуви туманимиздаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди. Учрашувда таълим муассасаси ўқувчилари, ёш устозлари иштирок этди.

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутатлари Р.Қодирова, Н.Нажмиддинова, Н.Амонова, О.Тилавов, Д.Ғиёсова ҳамда С.Сайфиддиновлар билан ёшларнинг мулоқотидаПрезидентимиз раҳнамолигида ёшларнинг пухта билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқариши учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар хусусида сўз юритилди.

Шунингдек,"Ўзбекистон Республикасида депутатларнинг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунида белгилаб берилган ҳуқуқий нормалар, депутатнинг сайловчилар олдидаги мажбуриятлари ва вазифалари ҳақида атрофлича маълумот ва тушунчалар берилди.

Тадбирда мактаб ўқувчи-ёшлари ўзларини қизиқтирган савол, таклиф ва мулоҳазалари билан халқ вакилларига мурожаат қилдилар. Жумладан, мактабнинг 8-А синф ўқувчиси Суҳроб Алимов мактаб олдидан ўтган катта асвальт йўлида пиёдалар ўтиш учун махсус йўлакчалар чизиш, автомашиналар тезлигини меъёрлаштириш мақсадида устунчалар қўйиш таклифини билдирди.

11-А синф ўқувчиси Сабина Иброҳимова мактаб янгидан қуриб, куни кеча фойдаланишга топширилганлиги боис, кутубхонамизда бадиий адабиётлар сони етарли эмас. Шу масалада амалий ёрдам берсангиз, дея таклиф берди. Ушбу масалага шу ернинг ўзида жавоб қайтарган депутатлар яқин кунларда мактаб кутубхонаси қўшимча яна 100 дона бадиий адабиётлар билан таъминланишини айтдилар.

9-А синф ўқувчиси Феруза Амонова Йўлчилар овул фуқаролар йиғинида бирорта ҳам дорихона фаолият юритмаслиги бу ерда яшаётган аҳолига ноқулайликлар туғдираётгани юзасидан мурожаат қилди.

"Депутат ва ёшлар” учрашувида ўқувчи-ёшлар томонидан билдирилган таклиф, мурожаатлар соҳа мутасаддиларига манзилли етказилди ва қисқа фурсатларда ижро этилиши юзасидан Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Учқудуқ туман Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан назоратга олинди.

 

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: КОНСТИТУЦИЯ ҲАФТАЛИГИ лойиҳасида!

Учқудуқ туманидаЎзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги олдидан "Ўзбекистон ёшлари – янги замон бунёдкорлари!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ҳамда"Yoshlar – kelajagimiz " давлат дастури тўғрисида”ги фармонлари ижросини таъминлаш, шунингдек, Бош қомусимизда белгиланган нормаларни ёшлар ўртасида кенг тарғиб этишни мақсад қилган ёшлар фестивали кенг қамровли, турли йўналишдаги лойиҳаларни ўзида мужассам этган.

Туманимиздаги кончилик касб-ҳунар коллежида ўтказилган "Конституция ҳафталиги” лойиҳасида Учқудуқ туман Адлия бўлими бошлиғи У.Тўраев, Учқудуқ туман фуқаролик суди раиси Н.Расулов, "Нуроний” жамғармаси Учқудуқ туман бўлими раиси А.Керуенбаев ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Учқудуқ туман кенгаши раиси О.Тилавовлар иштирок этдилар.

Улар ўз маърузаларида бахтимиз қомусига айланган Конституциямиз тўғрисида атрофлича маълумот бериб, унда инсон ҳуқуқ ва бурчлари умумэътироф этилган қонун нормаларига мос тарзда тузилгани ва миллий давлатчилигимизнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлаб ўтдилар.
Мулоқот эркин-жонли тарзда ўтиб,касб-ҳунар коллежи ўқувчи-ёшларининг фаол иштироки алоҳида аҳамият касб этди.

Ҳа, бу каби тадбирлар ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда муҳим ҳисобланади.

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси президентининг қарори

Мамлакатимизда янги иш ўринларини ташкил қилиш ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш йўли билан аҳоли фаровонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, мамлакатнинг айрим ҳудудларида ижтимоий тангликнинг кучайиши, шу жумладан, қимматбаҳо металларни ноқонуний қазиб олишнинг давом этаётганлиги билан боғлиқ бўлган криминоген вазиятнинг ёмонлашиши кузатилмоқда.

Бунинг асосий сабаби миқдор ва сифат жиҳатидан саноат усулида қазиб олиш объекти ҳисобланмайдиган ер қаъри участкаларида қимматбаҳо металларни носаноат усулда қазиб олиш билан қонуний шуғулланиш имкониятининг мавжуд эмаслиги ҳисобланади.

Қимматбаҳо металларни ноқонуний қазиб олиш Навоий, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида тизимли тус олиб, қимматбаҳо металларнинг яширинча айланишига ва чет элларга ноқонуний олиб чиқиб кетилишига олиб келмоқда. Ноқонуний равишда олтин қазиб олиш чоғида шикастланишлар ва ўлим ҳолатлари содир бўлмоқда.

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишни тадбиркорлик тури сифатида ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ер қаъри участкасини самарали ўзлаштириш, шунингдек, олтин ва заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, "Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекциясининг 2019 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик таваккалчилиги асосида қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини жорий қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2019 йил 1 мартдан бошлаб:

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти ер қаъридан фойдаланишнинг алоҳида тури ҳисобланади ва у ер қаъри участкаларида амалга оширилади;

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкалари, шу жумладан, ўлчамлари 1 гектардан ортиқ бўлмаган сочма олтин конлари тақдим этилади;

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия берилади, бунда қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш ҳуқуқига алоҳида лицензия олиш талаб қилинмайди;

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияларга жисмоний ва юридик шахслар талабгор бўлишлари мумкин;

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасидаги электрон аукцион якунлари бўйича 3 йил муддатга берилади;

электрон аукционни ўтказиш ва мазкур қарорга мувофиқ лицензияни беришнинг умумий муддати «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида амалга ошириладиган барча жараёнларни ўз ичига олган ҳолда, истисно тариқасида, 10 кундан ошмайди;

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога қўйишнинг бошланғич нархи 7,5 миллион сўмни ташкил қилади;

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат бериладиган ер қаъри участкалари рўйхати ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси таклифи асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;

лицензияни ёки ер қаъри участкасидан (тўлиқ ёки қисман) фойдаланиш ҳуқуқини учинчи шахсларга бериш (топшириш), шунингдек, битта ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензияни бир неча шахсга беришга йўл қўйилмайди;

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг реестрини юритиш ва уларга ажратилган ер қаъри участкаларининг давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан амалга оширилади;

олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни реализация қилиш "Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ ва "Навоий кон-металлургия комбинати” ДКга, шунингдек, заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга ва якка тадбиркорларга келишилган нархларда амалга оширилади;

қимматбаҳо металларни яшириш, шу жумладан, уни 6 ой ичида реализация қилмаслик, шунингдек, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш чоғида ишларни бехатар олиб бориш талабларининг бузилиши оқибатида инсонларнинг оғир тан жароҳати олиши ёки ўлимига олиб келиши лицензияни бекор қилиш ва мазкур фаолият билан шуғулланишни бир йил давомида чеклаш учун асос бўлади;

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилгандан сўнг, ер қаъридан фойдаланувчилар зиммасига ер қаъри участкаларини рекультивация қилиш ва уларни кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш мажбурияти юкланади.

3. Белгилансинки, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини "E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида реализация қилишдан олинган пул маблағлари ва ушлаб қолинган закалат суммаси, аукционни ташкил қилиш хизматлари учун тўлов суммалари чегирилган ҳолда:

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти олиб бориладиган ҳудудлардаги тегишли туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетларига қўшимча даромад манбаи сифатида;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг йиллик давлат дастурларини амалга оширишга мақсадли йўналтирилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг махсус ғазначилик ҳисобрақамларига тенг улушларда ўтказилади.

4. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини ушбу қарорда белгиланган шартларга риоя қилган ҳолда амалга оширадиган шахслар қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш қисми бўйича барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари) озод этилсин.

5. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини тартибга солишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси "Саноатгеоконтехназорат” ДИ, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2019 йилнинг 1 февралига қадар қуйидагиларни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

а) қуйидагиларни назарда тутувчи Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда – Низом):

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия бериш тартиби, шу жумладан, «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида электрон аукционни ўтказиш регламенти;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари, шу жумладан, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишнинг рухсат этилган усуллари ва воситалари, шунингдек, фойдаланиладиган асбоб-ускуналар ва техникага қўйиладиган талаблар;

олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металлар нархини белгилаш, уларни харид қилиш, ҳисобини юритиш, сақлаш ва реализация қилиш тартиби;

ишларни олиб бориш қоидалари ва нормаларига риоя қилиш бўйича талаблар, шунингдек, ер қаъридан фойдаланувчиларнинг қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун жавобгарлиги;

фойдаланиб бўлинган ерларни рекультивация қилиш ва уларни маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг захира фондига қайтариш механизми;

б) ишончли, аниқ контурлари ва чегараларини кўрсатган ҳолда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун берилаётган ер қаъри участкаларининг рўйхатини (кейинги ўринларда – Рўйхат).

7. "Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ ва "Навоий кон-металлургия комбинати” ДКга 2019 йилнинг 1 мартига қадар мамлакат ҳудудларида олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни сотиб олувчи ихтисослаштирилган қабул кассаларини очиш ва сотиб олишнинг шаффоф механизмини ўрнатиш тавсия қилинсин.

8. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишни амалга оширувчи шахсларга, шу жумладан, услубий, амалий ва юридик маслаҳатлар бериш йўли билан ҳар томонлама ёрдам кўрсатсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, тегишли вилоят ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда қимматбаҳо металларни ноқонуний йўл билан қазиб олиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни тасдиқласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси:

Интернет тармоғидаги ўзларининг расмий сайтларида жойлаштириш орқали Низом ва Рўйхатдан эркин фойдаланиш имкониятини таъминласин ва уларни тизимли равишда янгилаб борсин;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш меъёрлари ва қоидаларига, шунингдек, табиатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши устидан белгиланган тартибда қатъий назорат ўрнатсин;

Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б.Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М.Мавлонов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти Ш.Мирзиёев

Тошкент шаҳри, 2018 йил 26 ноябрь

Президент мактаблари унда ўқитиш тизими қай йўсинда йўлга қўйилади?

Мамлакатнинг гуллаб-яшнаши, унинг ривож топиши, дунё давлатлари ичида ўзининг муносиб ва мустаҳкам ўрнига эга бўлишида салоҳиятли кадрларга эҳтиёж сезилади. Юксак билимли мутахассислар эса ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, уларни тарбиялаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш талаб этилади.

Таъкидлаш жоизки, Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги Президент мактабларларининг ташкил этилиши борасидаги ташаббусидан кўзланган асосий мақсад ҳам шу аслида. Айтиш керакки, бу эзгу ташаббус юртимиздаги ота-оналар қувончига сабаб бўлди. Ахир ким ҳам фарзандини ўқитиш тизими илғор, шарт-шароитлари аъло даражада бўлган Президент мактабида ўқитишни истамайди, дейсиз?! Қолаверса, бу ҳолат кўп­лаб саволларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда.

Илк Президент мактаби қаерда ва қачон ташкил этилади?

Президент ташаббусига кўра биринчи мактаб Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида келаси ўқув йилидан ташкил этилади. Бу каби таълим муассасалари босқичма-босқич мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам очилиши кўзда тутилган.

Бу каби муассасалар қандай йўналишларга ихтисослаштирилади каби ўринли савол туғилади. STEAM (Science (фан), Technology (технология), Engineering (муҳандислик), Art (санъат) ва Mathematics (математика) фанларини ўқитишга ихтисослашган бўлади. Яъни, Президент мактабларида ёшларга математика, физика, кимё, биология ва ахборот технологиялари ҳамда хорижий тиллар илғор таълим методологиялари асосида чуқур ўргатилади.

Хорижлик педагоглар ҳам дарс ўтадими?

Президент мактабларида ўқувчиларни танлаш ва таълим сифатини таъминлаш учун уларни хорижлик мутахассислар бошқарадилар. Шу билан бирга, мактабга малакали хорижлик ҳамда маҳаллий педагог­лар жалб этилади ва уларнинг фаолиятига керакли шарт-шароитлар яратилади.

Ҳозирда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан Президент мактаблари фаолияти ва ўқувчиларни қабул қилиш масалаларини тартибга солувчи керакли меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳужжатлар ўқувчиларга қўйиладиган талаблар ва қабул қилиш жараёнини белгилаб беради. Халқ таълими вазирлиги томонидан олинган маълумотларга кўра лойиҳа 2 ойда тайёр бўлади.

Интернет материаллари асосида тайёрланди.

Э Ъ Л О Н

Туман адлия бўлими томонидан "Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларидаги вакант штат бирликларини малакали ҳуқуқшунослар билан тўлдириш ойлиги” деб эълон қилинган.

Учқудуқ туманида қуйидаги корхона ва ташкилотларда ҳуқуқшунос лавозимларига ишга таклиф этилади.

1.Учқудуқ туман халқ таълими бўлимига-юрисконсульт

2.НКМК давлат корхонаси Шимолий кон бошқармаси юридик бюросига- юрисконсульт

3.Туман тиббиёт бирлашмасига-юрисконсульт.

4.Туман мактабгача таълим бўлимига - юрисконсульт

Талабгорлардан олий юридик маълумот ва лавозим бўйича иш стажи талаб этилади.

Мурожаат учун телефон рақам: 593-10-08;

Учқудуқ туман адлия бўлими.