Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ Мақолалар Октябр 2018 йилда

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: ГИЁҲВАНДЛИК – УМР КУШАНДАСИ!

Ҳар бир инсонга ҳаёт деб аталмиш яшаш имконияти бир мартагина берилади. Буни жуда яхши билсак-да, айрим номақбул ишларга йўл қўямиз ёки йўл қўйишга ундаймиз.

 Озгина бойлик ҳирси туфайли ёвузлик уруғини яширинча сотаётганлар ҳам сизу, бизнинг орамизда топилиб қолади. Уларнинг ёвуз ҳаракатлари тегишли тезкор органлар томонидан ўрганилиб чоралар кўрилаётган бўлса-да, бу каби мудҳиш ва жирканч ҳолатларга дуч келмоқдамиз.

Бундайин, умр кушандаси, ёшлик заволи, залолат ботқоғига ёшларнинг тушиб қолишлари аянчлидир.

Биламиз, гиёҳвандликка чалинган инсонларнинг ҳаёти доимо хавф остида бўлади. Уларни даволаш учун қилинган ҳаракатларнинг барчаси инсонни ҳаётга қайтариш учундир.

Ҳа, гиёҳвандлик инсон умрини кемиришдан бошқа нарса эмас. У нафақат ўзини балки оила аъзоларини, жигаргўшалари бўлмиш фарзандларини ҳам заҳарлайди. Қолаверса, қўни-қўшни, маҳалласига, жамиятга иснод келтиради.

Дунёдаги жамики тинчликсевар халқлар гиёҳвандлик иллатига қаршидир! Негаки, у умрнинг ашаддий кушандасидир.

Шундай экан, азиз ёшлар бу хавфли иллатдан узоқроқ юринг. Зинҳор унга қизиқманг ҳатто яқин ҳам борманг! Ана шунда ҳаётингиз мазмунли, соғлом ва порлоқ бўлади.

28 октябрь- автомобиль транспорти ходимлари куни

    Мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда автомобиль транспорти муҳим ўрин тутади. Бугунги кунда ҳаётни транспорт воситаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки соҳанинг заҳматли ходимлари халқ хўжалик юкларини белгиланган манзилларга етказиб бериб, ишлаб чиқариш жараёнлари ва бунёдкорлик ишлари маромини таъминлашга муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Шунингдек, одамларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш ҳам транспортчилар зиммасида. Шимолий кон бошқармаси тасарруфидаги Автомобиль транспорти бошқармаси ва 1- автобаза ишчи-хизматчилари, муҳандис-техник ходимлари шаънига илиқ сўзлар айтса бўлади. Автомобиль транспорти бошқармаси жамоаси "Шарқий” ва "Довгизтов” конларидан қазиб чиқарилаётган тоғжинсларини омборларга етказиб беради. Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун қайта ишланадиган руда бу ердан темир йўл транспорти орқали 3- гидрометаллургия заводига жўнатилади. 1- автобаза жамоаси кон бошқармаси бўлинмалари ишчи-хизматчиларининг ишга бориб-келишида транспорт хизмати кўрсатишдан ташқари корхонага тегишли моддий-товар бойликларни юртимизнинг турли бурчакларига ташиш билан шуғулланади. Мазкур автокорхоналар парки дунёнинг етакчи компанияларида ишлаб чиқарилган энг сўнгги русумдаги оғир бульдозерлар, катта ҳажмдаги тоғ-кони автоағдаргичлари, юк ортувчи ўзиюрар машиналар, автобуслар, енгил автомобиллар ва бошқа замонавий техника воситалари билан тўлдириб борилмоқда. Двигателларни таъмирлаш цехи реконструкция қилиниб, автомобилларнинг ёнилғи тизимини таъмирлаш ва қайта текширувдан ўтказиш стендлари билан жиҳозлантирилди. Эндиликда ҳарқандай техника воситасининг двигатели "Навоий машинасозлик заводи” ишлаб чиқариш бирлашмасига юборилмасдан, бевосита шу ернинг ўзида сифатли таъмирланади. Демак, катта миқдорда маблағ иқтисодқилинади. Бундан ташқари, эҳтиёт қисмлар сақланадиган янги омборхона барпо этилиб, фойдаланишга топширилди. Яқин келгусида улкан ҳажмли автошиналарни таъмирлаш устахонасини ишга тушириш мўлжалланаяпти. Устахона учун зарур дастгоҳларни етказиб бериш юзасидан шартномалар тузилган. Транспорт бошқармасида меҳнат интизомини мустаҳкамлаш, иқтисодий самарадорликка эришишни кўзлаб инновацион лойиҳалар дадил қўлланилмоқда. Тоғ-кон механизмлари ва транспорт воситаларида марказлашган назорат тизимининг жорий этилганлиги спутник радиотўлқинларидан фойдаланиб, объектнинг ҳаракат йўналишини юқори даражада аниқлаш ва пировардида ёқилғи-энергия ресурсларини тежаш имконини бераяпти.

Кон бошқармаси транспорт корхоналарида кўплаб ўз касбининг фидойилари меҳнат қилишади. Ана шундай заҳматкашларни касб байрамлари билан яна бир бора муборакбод этамиз!

ШКБ Ахборот хизмати

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: ОНА ТИЛИМ ИФТИХОРИМСАН!


21 октябрда «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги қонун қабул қилинганига 29 йил тўлди.

Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида Биринчи Президент Ислом Каримов ташаббуси ва раҳнамолигида давлат тилига ҳуқуқий мақом бериш масаласи кун тартибига қўйилди ва 1989 йил 21 октябрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги алоҳида қонуни қабул қилинди.

Шундан бери ҳар йили 21 октябрь юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади. Бу йил ҳам туманимиздаги корхона-ташкилот ва муассасаларда, мактабларда, касб-ҳунар коллежларида ҳамда кутубхоналарда она тилимиз – ўзбек тилини улуғлаш ва қадрлашга қаратилган кўплаб тадбирлар бўлиб ўтди.


Ҳа, тил ҳар бир миллатнинг улкан бойлиги, беназир қадрияти ва бебаҳо мулки ҳисобланади. Ҳар бир халқ, ҳар бир элат, ўзи ҳурмат ва эҳтиром қиладиган тилга эга. Тилда ана шу тилнинг ижодкори бўлган халқ, элатнинг тарихи ва маданияти акс этади. Айни замонда, тил ижтимоий тараққиётда улуғвор аҳамият касб этади. Тил – ҳар бир миллат ўзлигининг ажралмас белгисидир.

Ўзбек тили – Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг мутлақ кўпчилиги бўлмиш ўзбек халқининг она тилидир. У Ўзбекистон бирлиги ва яхлитлиги, жамият жипслигининг муҳим омили ҳисобланади.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ўзбек адабий тилини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида ўзбек тили давлат тили, давлат рамзи, миллий маданият ва маънавиятни ифодаловчи ҳамда уларни келажак авлодга етказувчи муҳим мулоқот воситаси даражасига кўтарилди.

Ҳозирда ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги нуфузи ошиб, фаол мулоқот воситасига айланиб бормоқда. Турли даражадаги расмий учрашувлар, музокараларда тилимиз кенг қўлланилаётгани, хориждаги кўплаб университетлар, илмий муассасаларда ўзбек тили марказлари ташкил этилиб, уларда она тилимизни ўрганишга қизиқувчилар сафи тобора ортиб бормоқда.


Ўзбекистонда нафақат ўзбек тили, балки бошқа миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ҳурмат қилиниши миллий қонунчилигимизда акс этган. Унинг амалий исботини Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасидаги қуйидаги норма мисолида кўриш мумкин: «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади».

Куни-кеча "Учқудуқ” маданият уйида ўтказилган "Она тилим – ифтихоримсан!” мавзусидаги маънавий – маърифий тадбирда шу хусусда сўз юритилди. Унда туманимиздаги 7-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари томонидан беназир ва бебетакрор ўзбек тили ҳақида шеърлар, ҳикматли сўзлар ифодали айтилди.

"Учқудуқ” маданият уйи бадиий жамоалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва рақсларда она тилимиз мадҳ этилди.

УЧКУДУКСКИЕ САМБИСТЫ НА ЧЕМПИОНАТЕ МИРА

   Расположенный в Учкудукском районе спортивный комплекс Северного Рудоуправления НГМК "Лочин” широко известен не только в республике, но и во многих странах мира.

Этот спорткомплекс, который функционирует более полувека, создал в своё время таких мастеров спорта, как 4-х кратная чемпионка мира по художественной гимнастике Венера Зарипова, участник Олимпийских игр 1988г. 2-х кратный чемпион мира по гандболу Михаил Васильев.

Не ошибемся, если скажем, что эта традиция продолжается и по сей день.

На сегодняшний день молодежь, регулярно занимаясь спортом, не только укрепляет свое физическое состояние, но и достойно защищает спортивные интересы не только Учкудукского района или области, но и всей нашей Республики, занимая почетные места мирового спортивного пьедестала. Конечно же для этого в Учкудуке, не смотря на то, что он считается одним из наиболее отдаленных регионов нашей страны, созданы все необходимые условия. В одном только спорт комплексе "Лочин” Сев. РУ действуют более 15 спортивных секций, в которых занимается свыше 1000 молодых спортсменов.

Особое значение имеют победы и успехи молодежи района, дотигаемые путем самоотверженных тренировок в этом современном спортивном комплексе, оснащенном отвечающим всем мировым стандартам спортивным инвентарем и оборудованием. Вместе с тем, следует признать, что в последние годы в СРК "Лочин” созданы свои, особенные школы таких видов спорта, как "пауэрлифтинг”, "самбо”, "дзюдо”. Воспитанники спорткомплекса принимают успешное участие в чемпионатах не только нашей страны, но и международного масштаба. В частности, особого внимания заслуживает то, что в чемпионатах и кубках республиканского уровня 2017 – 2018гг. наши спортсмены стали обладателями более 20 золотых медалей.

В особенности в течение текущего года огромных успехов достигли воспитанники тренера по дзюдо Алишера Шодмонова.

В начале года одна из его учениц Махлиё Маннонова стала обладательницей государственной премии имени "Зульфии”. В течение 2018г. наши дзюдоисты стали обладателями 19 медалей. Также, в этом году спортсмены получили золотые и серебрянные медали международных соревнований и мировых чемпионатов.

В частности, во время проведенного в г. Ташкент чемпионата Узбекистана по Самбо золодые медали завоевали М. Маннонова, С. Қулдошева, М. Турсунова. Обладательницей первого места чемпионата Узбекистана по борьбе, который прошел в г. Самарканд стала Дилноза Камолова.

10-14 октября текущего года в столице Грузии г. Тбилиси прошел чемпионат мира по самбо, на котором достойные места пьедестала заняли две участники команды Узбекистана Маржона Турсунова и Сабина Қулдошева, которые также являются воспитанницами Учкудукской школы самбо!

Спорткомплекс "Лочин” является одним из любимых мест молодежи Учкудука, - говорит директор СОК "Сокол” Г.Масагутдинова, - благодаря совместной работе по пропаганде здорового образа жизни, организованной совместно с махаллями, наряду с работниками Северного Рудоуправления с удовольствием и пользой для здоровья проводят свое свободное время жители района и города. Ведь у нас имеются все необходимые условия для занятий любимым видом спорта. Каждое утро, начиная с 05:00ч. в спорткомплексе различными видами спорта регулярно занимаются не только молодые люди Учкудука, но и более 100 пенсионеров. Двери нашего спорткомплеса всегда открыты для любителей спорта!

В регулярном порядке организуются мастер классы с участием знаменитых спортсменов. Ведь нашей основной целью является широкая пропаганда среди населения физической культуры и спорта, выявление и воспитание талантливых и перспективных спортсменов для сборных команд нашей Республики, преумножая тем самым количество её побед и наград, с целью укрепления места и роли на мировом спортивном пьедестале.

 

                                                                                                                                 Инфо. Служба СевРу

«Кадр за кадром» покоряют Ташкент

КВН — телевизионные юмористические игры, в которых команды различных коллективов, с различных городов нашей страны соревнуются в юмористических ответах на заданные вопросы, импровизациях на заданные темы, разыгрывании заранее заготовленных сцен. По-моему КВН – лучшее юмористическое шоу , в нём много искренних эмоций , творческих идей и много нового юмора, каждая из шуток особенна и не похожа на другие . Все поставленные театрализованные сцены взяты из жизни. И каждый из нас хоть раз видел в игре ребят . такие же ситуации , которые происходили с ним или его знакомыми . Клуб Весёлых и Находчивых дарит нам ощущение , знакомое с детства и благодаря новым талантам , восходящим звёздам в комедийном стиле мы понимаем , что юмор безграничен и он может быть простым и лёгким как воздушное облако .

В октябре текущего года в столице нашей страны прошёл полуфинал КВН . В котором соревновались самые сильные команды , в числе которых была команда из маленького города Учкудук. Команда- «мастер своего дела» , знающая все нюансы комедийного жанра, команда чьё название знакомо всему Навоийскому ГМК , а теперь ещё и стране – «Кадр за кадром». Давайте же познакомимся с составом команды «знаменитостями нашего города»: восемь человек ,разных по возрасту и все работники Северного Рудоуправления , молодые и перспективные люди. Каждый из них работает в большом русле производства, у каждого своя профессия, далёкая от творческой ,так Зикеев Александр работает в Автобазе №1 Северного Рудоуправления , Сабит Саттанов и Рустам Мустафаев на руднике «Восточный», Пономарёв Илья в Управлении , в отделе МТС Сев РУ, Рудзявичус Витас в ЦРГО, Мизомов Нурмухаммад в Управлении Автомобильного Транспорта , Рахматов Эркин во Дворце культуры «Учкудук», а Бактыбаев Ерлан в Центре ИКТ.


В полуфинале команда заняла 3 место. Может быть они и не победили в полуфинале игры, но они победили в жизни . Это большой шаг и меня долгое время интересовал вопрос что же помогает участникам команды вот уже 10 лет выступать на сцене вместе, на этот вопрос дал ответ Илья Пономарёв : «Нам помогает сбалансированность в команде, дружелюбный характер и отсутствие зависти».

Они доказали нам что нужно верить в свои силы и стремится только вперёд, наша молодёжь должна быть активной и участвовать на различных конкурсах, мероприятиях, мы должны делать то, что нам нравится . Илья также поделился своими воспоминаниями о времени, проведенном в школе под названием КВН:

— КВН – это школа, выпускником которой являются многие публичные личности и руководители крупных организаций, двери данной школы всегда открыты, не зря говорят, что бывших КВНщиков не бывает. КВН научил меня слышать и слушать. Это, безусловно, командная игра, в которой без умения слушать, прислушиваться, понимать сокомандников общего успеха не достичь, но в каждом коллективе должен быть лидер, который в самый ответственный момент возьмет всю ситуацию в свои руки. Игра в КВН формирует образ мышления, креативный подход к любому делу, открывает взгляд на обыденные житейские ситуации под другим, юмористическим, углом. Каждая отдельно взятая игра, дает что-то новое, это эмоциональный толчок, заставляющий совершенствоваться, анализировать плюсы и минусы данного выступления, и сколько бы не было выступлений на сцену всегда выходишь как впервые. Так, что прежде всего здесь я научился терпению, умению слушать людей, смелости, искусству публичных выступлений. А самое главное, наверное – это коммуникабельность, умение выстраивать связи между людьми, которые в дальнейшем, даже когда КВН заканчивается, продолжают быть актуальными.

 

Игрокам команды было немного трудно, волнение не покидало их, но не смотря на это они выложились на все 100% . У них были острые шутки по критерию артистизма, они тоже проявили себя мастерски, построено и преподнесено всё со вкусом. Ребята не отчаиваются и не отпускают руки ведь уже в ноябре будут участвовать на «Кубке Молодёжи» в Ташкенте , по итогам которого разыгрывается одна путевка в финал Высшей лиги КВН Узбекистана, а в декабре в «Золотой лиге» в городе Навои. Команда уже готовится и пишет новые сценарии . В высшей лиге играют лучшие команды со всей республики , команда представляющая город Учкудук по праву лучшая .


 

Общественный корреспондент

Зарина Иминжонова.                                                                                                                          Инфо. Служба СевРу

Учқудуқлик самбочилар жаҳон чемпонатида

  Учқудуқда жойлашган ШКБ қарашли "Лочин”спорт мажмуасини нафақат республикамизда балки дунёнинг кўплаб мамлакатларида яхши билишади. Ярим асрдан кўпроқ вақтдан буён фаолиятини юритаётган бу мажмуада ўз вақтида бадиий гимнастика бўйича 4 карра жаҳон чемпиони Венера Зарипова, 1988 йилги ўтказилган олимпиада ўйинлари иштирокчиси икки карра жаҳон чемпиони гандболчи Михаил Васильев каби спорт усталари етишиб чиққан. Бугун ҳам бу анъана бардавом десак адашмаймиз.

Бугунги кунда спорт билан мунтазам шуғулланаётган ёшлар нафақат саломатлик жиҳатидан улкан фойдага эга бўлишмоқда, балки, ўзлари танлаган йўналишларида бир қатор фахрли ўринларни қўлга киритиб, нафақат Учқудуқ туманимиз, вилоятимиз ва айтиш мумкинки бутун Республикамиз шарафини муносиб ҳимоя қилишмоқда. Ва албатта, бунинг учун мамлакатимизнинг энг олис ҳудуди саналсада Учқудуқда ёшларга барча имкониятлар тақдим этилган. Биргина ШКБ га қарашли Лочин” спорт мажмуасида15дан ортиқ спорт секциялари ишлаётган бўлиб 1000дан зиёд ёшлар спорт билан шуғулланишмоқда. Замонавий спорт мажмуасида, жаҳон стандарти талабларига жавоб берадиган спорт анжомлари ва техникалари билан шуғулланаётган туманимиз ёшларининг қўлга киритаётган ютуқлари ҳам залворли бўлмоқда. Шу баробарида тан олиб айтиш керакки кейинги йилларда "Лочин”да чин маънода пауэрлифтинг, самбо, дюздо мактаблари яратилди. Тарбияланувчилар мамлакатимиз ва халқаро миқ­ёсдаги чемпионат ҳамда турнирларда муваффақиятли иштирок этиб қайтишмоқда. Хусусан, 2017-2018 йилларда республика чемпионатлари ва кубоги баҳсларида, халқаро мусобақаларда спортчиларимиз 20дан ортиқ олтин медалларни қўлга киритилгани диққатга сазовор.

Жорий йилда айниқса, дюздо мураббийи Алишер Шодмонов шогирдлари улкан муваффақиятларни қўлга киритишмоқда. Йил бошида унинг шогирди республикамизнинг донгдор дюздочиларидан бири Маҳлиё Маннонова "Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндори бўлди. 2018 йилнинг ўзида мамлакат чемпионатлари ва кубокларида дюздочилар 19 та медални қўлга киришди. Шунингдек, спортчилар томонидан жаҳон чемпионатлари ва халқаро мусобақаларда олтин ва кумуш медалларни қўлга киритишди. Жумладан, Тошкент шаҳри мезбонлик қилган Самбо бўйича Ўзбекистон чемпионатида М. Маннонова , С. Қўлдошева, М. Турсуновалар олтин медални, Самарқанд шаҳрида кураш бўйича бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида Дилноза Камолова биринчи ўринни эгаллади. Жорий йилнинг 10-14 октябр кунлари Грузиянинг Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам "учқудуқ самбочилари” ўзларининг билаклари кучларини кўрсата олишди. Маржона Турсунова ва Сарвиноз Қўлдошевалар жаҳон турнирининг шоҳсупасида муносиб ўринга эга бўлишди.

— Спорт маскани шаҳримиздаги саноқли гўшалардан бири. — дейди ШКБга қарашли "Лочин спорт мажмуаси директори Гулнара Масагутдинова — Шу боис, ШКБ ишлаётган ходимлар қатори учқудуқ аҳолисининг бўш вақтларини сермазмун ўтказиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида атрофимизда жойлашган ўндан ортиқ маҳаллалар билан ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Бу ерда спорт билан шуғулланувчилар учун барча шароитлар яратилган. Ҳар куни эрталаб соат 5:00 дан бошлаб спорт иншоотларимизда нафақат ёшлар, балки 100 нафардан ортиқ кекса ёшдаги ҳамюртларимиз ҳам бир неч­та спорт тури билан мунтазам шуғулланиб келишади. Спорт билан шуғулланишни истаганларга эшикларимиз доимо очиқ. Ўқувчиларимиз учун таниқли спортчилар иштирокида маҳорат сабоқларини ташкил этяпмиз. Мақсадимиз — аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг тар­ғиб қилиб, иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва тарбиялаш, қўлга киритилаётган ютуқлар кўламини кенгайтириш, терма жамоалар учун муносиб номзодларни тайёрлашдан иборат.
ШКБ Ахборот хизмати

ПРОФИЛАКТОРИЙ «КОНЧИ» ПРИНЯЛ ОТДЫХАЮЩИХ

  6 октября профилакторий «Кончи» в городе Учкудуке, являющийся излюбленным местом отдыха и оздоровления работников Северного рудоуправления, после капитального ремонта принял 90 отдыхающих.

 

В профилактории, который возведён около 50 лет назад и оказывает на протяжении этого времени услуги для оздоровления работников предприятия и членов их семей, осуществлены работы по капитальному ремонту. Для этого Навоийским горно-металлургическим комбинатом направлено 2 миллиарда сумов. В частности, проведены работы по ремонту крыши, замене окон и дверей, а также внутренняя и внешняя отделка и покраска. Кроме того, благодаря поддержке руководства комбината сюда завезено современное медицинское оборудование на 1 миллиард сумов. Также, во всех комнатах установлена современная бытовая техника и мягкая мебель.


 

Ещё одной новинкой на территории профилактория и украшением учреждения стал музыкальный фонтан с подсветкой, построенный за 355 миллионов сумов. Теперь в течение года здесь будут восстанавливать своё здоровье более двух тысяч работников комбината.

Инфо. Служба СевРу

В УЧКУДУК ПРИБЫЛ «КАРАВАН ВЕРБЛЮДОВ»

  С каждым годом преображается облик Учкудукского райцентра – одного из отдалённых районов Навоийской области. Недавно при въезде в город Учкудук при поддержке Северного рудоуправления установлен памятник «Караван верблюдов».

Много лет назад памятники, олицетворяющие символический образ верблюдов, считающихся кораблями пустыни, были установлены при въезде в город Зарафшан и Канимехский район нашей области. А теперь «Караван верблюдов» прибыл и в Учкудук. Автор этого памятника – работник Гидрометаллургического завода №3 рудоуправления Элмурод Шарипов, трудящийся на предприятии с 1991 года. Руководство Северного РУ, зная о таком таланте своего рабочего, постоянно поддерживает его творческие работы. «Караван верблюдов», изготовленный и установленный в течение трёх месяцев, вызвал интерес не только у гостей, приезжающих в Учкудук, но и у горожан.

 

 

                                                                                                                                                   Инфо. Служба СевРу

Машинадан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома бекор қилиниши таклиф этилди


Автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизимини бекор қилиш тўғрисидамурожаат"Менинг фикрим" порталида жойлаштирилди.

"Машинаси бор одамлар яхши билади. Бизда шундай тартиб белгиланганки, оила аъзолари, яқин қариндошлар бир-бирининг машинасидан махсус ишончномасиз фойдалана олмайди. Соддароқ айтсак, битта уйда, ҳовлида яшасак ҳам мен отамнинг, отам менинг номимга расмийлаштирилган автотранспортдан фойдаланиши учун анча вақт ва пул сарфлаб ишончнома олишимиз шарт. Ака-укалар, опа-сингиллар билан ҳам худди шундай аҳвол. Бу ҳам оилавий бюджетга зарар, ҳам ҳужжат тайёрлаш учун кўп вақт сарфлайсиз. Бегона одамларга ишончнома беришни тушуниш мумкиндир, лекин ота-она боласи, ака-ука, опа-сингил бир-бирига ишончнома бериши, очиғини айтсак қадриятларимизга ҳам, менталитетимизга ҳам тўғри келмайди", - деб ёзган мурожаат муаллифи.


Муаллиф фикрига кўра, 1990-йилларда машина ўғирлаш билан боғлиқ воқеалар кўп эди. Балки ўша пайтда бу тизим ўзини оқлагандир. Лекин ҳозиргидай юртимиз инновацион жиҳатдан ривожланиб бораётган, "Хавфсиз шаҳар" тизими ишга туширилган, йўлларимизда видеокамералар ишлаб турган пайтда бунақа ишончнома бериш тартибига зарурат бормикан.

Қайд этилишича, автотранспорт воситаларидан фойдаланишда яқин қариндошларнинг бир-бирига ишончнома бериш тартибини бекор қилиш керак.

Бу ортиқча қоғозбозликнинг олдини олади, оилавий бюджетга ёрдам бўлади, ортиқча оворагарчиликларнинг олди олинади.

Интернет материаллари асосида тайёрланди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти ҳақида нималар маълум?


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти йил давомида давлат ва жамият ҳаётининг турли жабҳаларида фидокорона меҳнат қилаётган, соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, ватанпарвар ёшларни рағбатлантириб бориш мақсадида таъсис этилган.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти давлат ва жамият бошқаруви, иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалиги, фан-таълим ва ижтимоий йўналишлар ҳамда санъат, маданият, журналистика ва спорт соҳаларида юксак натижаларга эришган фаол ва ташаббускор ёшларга 33 та номинация бўйича берилади.

Мукофотни беришда ёшлар фаолият кўрсатаётган соҳадан келиб чиқиб, йил давомидаги иш самарадорлиги, тизим ёки соҳани ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси, ўз соҳасига киритган инновацияси, фаолияти орқали давлат ва жамият ҳаётига келтирган амалий фойдаси, шунингдек меҳнатсеварлиги, фидойилиги, интизоми, иқтидори, жамоат ишларидаги фаоллиги, давлат ва халқаро миқёсда эришган ютуқлари соҳа вакиллари, кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилганлигига эътибор қаратилади.

Мукофот Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда мамлакатимиз ривожи йўлида жонбозлик кўрсатаётган чет эл фуқароларига берилади.

Мукофот илгари бошқа мукофотлар билан тақдирланган ёшларга ҳам берилиши мумкин.

Мукофотга номзодлар вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, жамоат бирлашмалари томонидан кўрсатилади, тавсияномалар ҳамда номзод фаолиятига оид ҳужжатлар тақдим этилади.

Мукофотга талабгорлар бўйича тавсияномалар қабул қилиш бошланиши тўғрисидаги билдириш мукофотлар бериладиган муддатдан икки ой олдин республика оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади ҳамда ҳужжатлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан бир ой давомида қабул қилинади.

Мукофотга тавсия этилган номзодлар ўн беш кун муддатда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида ташкил этилган вазирлик, идора, ташкилот ва жамоатчилик вакиллари ҳамда мутахассислардан иборат Экспертлар комиссияси томонидан соҳаларга оид шўбаларга бўлинган ҳолда кўриб чиқилади, муҳокама қилинади, экспертизадан ўтказилади ҳамда хулосалар асосида тегишли таклифлар тайёрланади.

Экспертлар комиссияси муҳокамаси натижалари ва экспертиза хулосалари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши йиғилишида кўриб чиқилиб, якуний қарор қабул қилинади.

Мукофот совриндорларига энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида пул мукофоти, статуэтка ва махсус диплом топширилади.

Мукофот совриндорлари ҳар йили декабрь ойида тантанали равишда тақдирланади.

 

Интернет материаллари асосида тайёрланди.