Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ Мақолалар Июл 2018 йилда

Суд залидан озод бўлган йигит “ Ёш китобхон” совриндори

   Муаллиф: Лайло Каримова

...Катта денгизлар дарёлар ҳисобига, дарёлар жилғалар ҳисобига тўлиб тургани каби инсон ҳам ўз маънавий оламини китоб орқали бойитиб бораркан. Китоб ҳаётда қоқилган пайтимизда энг тўғри йўл кўрсатувчи экан... Булар менинг фикрим эмас. 2017 йилнинг 10 ноябрида 17 ёшида жиноят содир этиб суд залига олиб борилган, бугун эса «Ёш китобхон» танловининг туман саралаш босқичи ғолиби ШКБ гиотехнология кони навбатчи-чилангари учқудуқлик Норбой Мамбетовнинг фикрлари... Ёшликнинг ғўрлиги, ота-онадан бироз муддат узоқда яшаб, қилган хатоси – ўғрилиги сабаб Учқудуқ Кончилик коллежи талабаси бўлган Норбой Мамбетовни суд ҳукми билан 5 йил озодликдан маҳрум этиш жазо қўлланиши мумкин эди. Бироқ ҳаётда ҳамма нарса биз истагандек амалга ошмайди. Кимдир билиб-билмай хато қилади, қоқилади, тўғри йўлдан адашади. Тағин, бундай ҳолатга ҳали ўн гулидан бир гули очилмаган бола тушса, бундан ёмони йўқ. Давлатимиз раҳбари берган ишонч сабаб, Норбойнинг ўз қилган ишидан пушаймонлиги инобатга олиниб, ЁИ учқудуқ туман кенгаши кафиллиги билан унга бериладиган жазо бекор қилинди. ШКБ ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси коллежни битирганидан кейин уни ШКБ ишга олишни ўз зиммасига олди.

Вояга етмаган бир ўспирин атрофдагиларининг ҳимояси боис тўғри йўлни топишга эришди. Норбой Мамбетов орадан бир йил ўтмасдан ШКБ Гиотехнология кони навбатчи-чилангари, Паурлифтинг бўйича Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби, Ўзбекистон ЁИ Учқудуқ туман кенгаши "Жасорат” клуби сардори, Халқ демократик партиясининг "Ёш сиёсатчи”, "Ёш китобхон” танловининг туман саралаш босқичи ғолибига айланди. Булар унинг суд залида туриб "Мен қилган ишимдан қаттиқ пушаймонман. Энди фақат менга ишонган президентим учун чин фарзанд бўламан” дея берган йигитлик ваъдасидан устидан чиқиб эришган ютуқлари. У буларнинг ҳаммасига китоб сабаб бўлганини эътироф этади.

–Мен олдинлари фақат интернетда турли ўйинлар ўйнардим. –дейди Норбой.- Энг ачинарлиси бир куни ўша қутичадаги ўйинларни ҳаётда қилиб кўришга уриниб катта хатога йўл қўйдим. Шундан кейин миямни заҳарлаётган интернетдан воз кечиб китобни ўзимга дўст тутдим. Ҳозирда ўз кутубхонам бор. Унда 30дан ошиқ китобим бор. Буларни барини турли танловларда эришган ютуқларим учун ташкилотчилар менга совға қилишган.. Китоб ҳаётда қоқилган пайтимизда энг тўғри йўл кўрсатувчи экан...

Құшағы ыстық Қызылқұм жаратылысы

 

Қызылқұм қойнауында таң атты. Оқ бойы көтерілген күн жер ананы нұрға бөлеуге асықты. Оның шұғыласы әлемге біреулеп, таңдалғандай таралып жатқан еді. Шөл — екі әлемді еске салады. Таң әсем бойын көтеріп, күн сұлулығын көрсеткен кезде айнала барлық сиқырлы, тартымды болады. Бірден әлемге жусанның жұпары таралады. Оны жанға дауа жағымды жел аямай шашады. Осы кезде салқын ауадан тойып тыныс ала бастайсың. Күн жоғары көтерілген сайын бар әлем шаршап, тыныштыққа шомады. Ыстықта сексеуілдердің тәні алауға айналады. Құшағы қайнаған, жүрегі қайнаған Қызылқұмның бұрыннан жазылмаған бір заңы бар — кім яки не күшті болса, сол жеңіске жетеді.

Қыстағы жұптасудан кейін ана қасқыр қарнындағы баласын алпыс төрт күн алып жүрді. Қаңтар айында өзін және де абайлап қалды, пана жер іздеп, балалауға дайындық көре бастады. Иесіз шөлде осы жерді таңдап, өзі және туылатын балаларына арнап ін қазды. Сол інінде балалады. Төрт баласы еме беріп сілесін қатырып жіберді. Олар бір жарым айлық болғанда тамақты шайнауды үйретті. Кейін қаңғырып жүріп, бір жусан алдына келіп тоқтады. Шамал бір жағымды иісті мұрнына соқтырды. Ол иіскеленіп иіс қай жерден келіп жатқанын білді. Қараса, жаңа туылған құмқоян балалары болып, әлі көзі ашылмаған екен. Бір-бірінің ығына тығылып, дір-дір қалтырар еді...

Қасқыр біржола 5 құмқоян баласын жеген болса да, әлі қарны тоймағанын сезді. Бірақ өз балаларының жағдайы не болғанынан хабарсыз еді.

Арадан 12 ай өтіп, ұрғашы қарашаян 11 балалады. 12 күн бойы бірін қойып, бірін сүйеп, балаларын үстінде алып жүрді. Кейін олар әр жаққа тарқалып кетті. Қазір ғана ана шаян инесін жүндері жұмсақ, әлі аузына қан тимеген бейкүнә бөлтіріктердің біреуіне сұққан еді. Ол осы улы инесімен олжасын жансыздандырды. Күшті аурудан бөлтірік тыпыршылай-тыпыршылай тынып қалды. Ана қасқыр балаларының қасына қайтқан кезде шаян олжасын әбден сорып, құм астына кіріп, ғайып болған еді. Ана қасқыр далбаса ішіндеталаса-таласа жан тапсырған баласын іннен сүйреп, сыртқа алып шықты. Қайтып келген соң, дерлік жартылай қорытылған асқазанында «піскен» құмқоянның етін құсып, балаларын азықтандырды. Енді біразтынышталып, дем алып жатқан балаларын қойып, ойы оны жер жастанып жатқан баласы жаққа жетектеді. Ол тыныштала алар ма еді?! Жауыз, жыртқыш бүтін барлығымен толғанды. Баласын сүйреп, түп-түп болып өскен сексеуілдер арасына тастап келді...

Тамақ іздеп, таба алмай, ініне бос қайтқан ана құмқоянның іші өртенді. Ол «қию-қию» деген дауыс шығарып, күңіренді. Әттең, не бір үмітпен бес баланы дүниеге әкелген еді-ау...

Құмқоян, және оны «құмтауысқан» дейді, қысқасы, бұл жануар жылында екі-үш рет балалайды. Осы жолы ол біраз тәжірибе арттырған емес пе, нәсілін ерекше дайындық көріп, кепкен жусан төселген інде дүниеге әкелген еді.

Үлкен-үлкен ұзын құлақтарын түріп алған күйде, маржандай дөңгелек көздерімен айналаға мөлтілдеп қарады.Жел оның құм түстес терісін бір ырғақта, жұбатқан секілді сылай есіп тұр еді. Ол балалары жатқан жерді аңсап бір иіскеп шықты. Кейін дұшпан аралаған бұл киесіз інді тастап кетті. Енді ол өзі үшін тыныш, қауіпсіз жерді таңдауы керек. Шөлде ызғып-ызғып, бір қалыпты тербеліп тұрған сексеуілдер мекеніне қарап жүрді. Боранбай ауылына жақын жерде сексеуілдер ішінен өзіне шұңқыр қазып, жататын жер әзірледі...

Райхан Қадірова, 

МТДП депутаты.

Пенсия ва нафақалар миқдори ошди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги ПФ-5469-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ:

2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги энг кам:

Иш ҳақи – ойига 184300 сўм;

Ёшга доир пенсиялар – ойига 360460 сўм;

Болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – оийга 360460 сўм;

Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 221190 сўм белгиланди.

2017 йил 1 декабргача тайинланган пенсиялар юқорида кўрсатиб ўтилган Фармонда белгиланган 1,07 барвар миқдорда ошириш йўли билан қайта ҳисобланади.

Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам ойлик иш ҳақидан (184 300) келиб чиқиб аниқланади.

2018 йил июль ойи учун тўлов қайдномаларда пенсия, компенсация ва ижтимоий нафақалар 1, 035 баравар оширилган миқдорда тузилди.

ЖАРИМА ТЎЛАШИГА ТЎҒРИ КЕЛДИ

Қонун устувор жамиятда ўзаро тенглик, адолат бўлади. Бироқ, ноқонуний фаолият билан шуғулланиб соғлом рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатаётган, белгиланган талабларга амал қилмасдан, нафсини давлат ва жамият манфаатларидан устун қўяётган айрим фуқаролар учраб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 5059-сонли фармони ижроси юзасидан назорат ишлари Мажбурий ижро бюроси томонидан олиб борилмоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, айрим истеъмолчилар ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатларни нотўғри талқин қилиш, қонунларни менсимаслик, энергия етказиб берувчилар билан тузилган шартнома шартларига риоя қилимаслиги оқибатида табиий газ ва электр энергиясини талон-тарож қилиш ҳамда бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига йўл қўймоқдалар.

Мажбурий ижро бюроси Учқудуқ туман бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даврида ўтказилган назорат тадбирларида 34 та электр энергияси тармоқларига ноқонуний уланиш каби ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, давлат манфаатларига етказилган 81 млн. 739 минг сўмлик зарар тўлиқ ундирилган. Ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган фуқаролар жарима жазосига тортилган.

Жумладан, 10 июнь кунги ўтказилган назорат тадбирида «Кокпатас» МФЙ да яшовчи фуқаро А.Мавлонов (исми-шарифи ўзгартирилган)нинг электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келганлиги аниқланди. Оқибатда, Учқудуқ туман электр таъминоти корхонаси манфаатларига 6 млн. 220 минг сўм миқдорида зарар етказилган.

Қонунбузилишига йўл қўйган А.Мавлоновга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари, яъни 861200 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Салоҳиддин ИБОДУЛЛАЕВ,

Мажбурий ижро бюроси Учқудуқ туман бўлими инспектори.

КЕЛИНИНГ АЙНИСА, ЎҒЛИНГДАН КЎР!

Бу – доно халқимизнинг мақоли. Келин хонимнинг кўз қарашлари, ўзларини тутишларию, муомалалари ўзгарса, ундан ранжиманг-да, аввал ўғлингизнинг рафторига разм солинг. Ўғлингиз яқинларининг ҳурмат-иззатини ўрнига қўйиб, мувозанатни бузмаса, келин ҳам ўрнини билади.

Яна кексаларимиз: «Бели боғлиқнинг кўнгли боғлиқ бўлади», дейишади. Улардан ошириб бир нарса дейишимиз қийин. Лекин айрим ўғиллар уйланганидан сўнг жигарларига, ҳатто ота-онасига ҳам меҳри бўлинганига кўп бора гувоҳ бўлганмиз.

Тўғриси, бу қандайдир ёзилмаган қонунга айланиб кетган. Афсуски, ҳаётнинг мана шу ўзгармас қонуниятидан ўзимиз ҳам жабр кўрганмиз. Келинойиларим остонамиздан кириб келган кунданоқ акаларимнинг бизга меҳри бўлинган. Эсимда, шундай ҳолатдан оғриниб йиғлаганимда, онам: «Қўявер, қизим, мен она бўла туриб ўғлимнинг беоқибатлигидан кўраётган озоримни сиртимга чиқармаяпман-ку. Шулар хотини, оиласи билан тинч бўлса бўлди», деб мени юпатган эдилар.

Ривоятларда келтирилганидай, ака ўз синглиси ҳолидан хабар олиш учун кетаётганида қаршисидан буғдойзор дала чиқиб қолса, йўлни қисқартириш учун уни босиб ўтишига ижозат берилган. Шунинг ўзи ҳам акалар ўз сингилларига қандай муносабатда бўлишлари кераклигини кўрсатиб турибди. Замонамиз оғалари эса кўпинча вақти етишмаслиги, қўли қисқалиги, синглиси унга яхши муомалада бўлмагани, у хотинига ёқмаслиги ва бошқа сабабларни баҳона қилиб, қиз жигарлари ҳолидан хабар олиш, мушкулотида ёрдам бериш, кўнглини кўтаришдан ўзларини олиб қочадилар. Бу ишлари билан буғдойзор дала қолиб, кўнгил далаларини пайҳон қилиб юрганларини ўйлаб, ўзларини тафтиш қиладиган акалар кўпайишидан умидвормиз.

Райҳон ҚОДИРОВА,

Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгаши ЎзМТДП депутати.

ОНА ВАСИЯТИ

Инсон она сабаб ёруғ дунё юзини кўради, бу азалий ҳақиқат. Тўққиз ой кўкси тагида ардоқлаб, ўзини ўйламай, жигарпорасининг ўн икки мучаси соғлом туғилишини ўйлаб минг бор титраган ким? ОНА! Чақалоғи тетапоя қилганда жаҳонга сиғмай, у билан қадам-бақадам ташлаб суюна юрган ким? ОНА! Энг қувончли ёки ташвишли дамларда кимга суянамиз, албатта ОНАга!

Беваликнинг оғир юкини ортмоқлаган она бир ўғил ва бир қизни оқ ювиб, оқ тараб жон фидолик билан улғайтирди. Энди буёғига фарзандлар орзу-ҳавасини кўраман, деганда мунису мушфиқ она бандаликни бажо келтириш куни аниқлигини юракдан ҳис этди. Кўзининг оқу қораси, ҳаётининг нури бўлган ўғлини ёнига ўтқазиб, шундай васият қилди: «Ўғлим биласан, опангнинг сендан бўлак ҳеч кими йўқ. Мендан кейин опангни ёлғизлатиб қўйма, унга тоғдек суянчиқ бўл».

Опа-ука онаизорини йиғлаб-йиғлаб сўнгги манзилга кузатди. Волидасининг сўнгги васиятига амал қилиб, аввалига опа ҳолидан тез-тез хабар олиб турди. Бу орада опасининг эри ҳам хасталаниб ҳаётдан эрта кўз юмди. Ҳаётидаги бундай ғам-андуҳни кўтаролмай опанинг қадди букилди. Оҳлари оламни тутди.

…Тўрт нафар ёш бола билан чирқираб қолган опанинг ука уйига ташрифидан келин оғринди. Унинг очиқчасига қилган қовоқ-тумшуғидан опанинг кўзи ёшли, дили аламли бўлди, бу кўнгилсизликларнинг адоғи йўқдек туюлар эди.

Опа учун қаддини буккан йўқотишлар баробарида укаси дийдоридан мосуво бўлишлик ҳам бор эди, афсус. Тўрт нафар боласини тишида тишлаб оёққа қўйди. Тўю, томошалар билан ўғил уйлантириб қиз узатди.

Ана шундай қувончли кунларда онаси васият қилганидек, ука унга тоғдек елка бўлишни истади. Опа қалбини укага бўлган соғинч куйдирса, ука юрагини ҳасрату армон ёндирар эди. Бу армону аламларни, тавбаю, тазарруни баён этмоқлик учун опа-укада журъат етмади.

Орадан йиллар сув мисоли оқиб ўтди. Ўртадаги опа-укалик ришталари таранг тортилиб, интизорликда узилиб ҳам бўлди. Улар соғинчу ҳасратларини йиллар қатига яшириб, диллар тубига кўмиб яшадилар.

…Бир кун ука биродарлари билан бироз отамлашиб, дам олиш учун тоққа кета туриб, опа яшайдиган қишлоқ ёнидан ўтиб қолди. Ука кўксидаги куйик нуқталар ранж ила бош кўтарди. Ўнг қўлини елдек учириб бораётган машина ойнасидан чиқарганча дўстига деди: «Ҳув, ана у қишлоқда опам яшайди».

Орадан йиллар ўтди. Опа соғинчида титраб турган умидвор ука юраги тўхтади. Во дариғ, она васиятига амал қилмаган фарзанд дея қораланиб, ука дўзах оловида ёнар эди. Не ажабки, унинг ўнг қўли, ўнг юзи ва ўнг қулоғи ёнмас эди.

«Бу не сир-синоат» деди безовта руҳ. Шунда ваҳийдан овоз келди: «Узоқдан бир марта бўлса ҳам опага меҳр кўрсатган қўлинг, юзинг, қулоғингни ўнг томонини дўзах оловидан асрайман».

Албатта бу баён этилган воқеа ривоят - қисса. Қиссадан ҳисса шуки: Қариндошларимизга меҳр-мурувват кўрсатиб, ўзаро қавм-қариндошлик ришталарини мустаҳкамлаш орқали бир-биримизга қанчалик яхшилик ва раҳм-шафқат қилсак, ота-она, оға-ини, опа-сингилларимизнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг кўнгилларини шод қилиш билан Яратганнинг марҳаматига эришамиз.

Насиба РЎЗИЕВА,

Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгаши ЎзЛиДеП депутати.

ИНСОФ САРИ БАРАКА…

Ота вафот этиб, бир қоп буғдой мерос бўлиб қолибди. Ака-ука буғдойни тенг иккига бўлиб олишибди.

Тунда уканинг кўзидан уйқу қочиб, ўзига-ўзи дебдики: «Эй нодон, нима қилиб қўйдинг? Сен шу буғдойга муҳтожмисан? Сўққабош бўлсанг, биттагина қорнингни тўйдиролмайсанми? Акангнинг болалари бор, уларга нон топиш осонми?» Шу хаёл билан ука ўрнидан туриб, омборхонага чиқибди-ю, ўзига тегишли буғдойдан акасининг хумига солиб қўйибди.

Иттифоқо, шу дамда аканинг кўзидан ҳам уйқу қочибди, у ўзига ўзи дебдики: «Эй нодон, сен нима иш қилиб қўйдинг? Отанг сени уйлантириб, укангнинг тўйини кўрмай ўтди. Уканг энди қорин ташвишидан ташқари уйланиш ташвишини ҳам қилиши керак. Унга инсоф қил». Ака ўрнидан туриб омборхонага чиқибди-ю, ўзига тегишли бўлган буғдойдан укасининг хумига солиб қўйибди.

Бу ҳаракатлар ҳар куни такрорланаверибди.

Ой ўтибди, йил ўтибди, аканинг ярим хум буғдойи ҳам, уканики ҳам ҳеч тугамасмиш. Улар бу сирдан ажабланиб донишмандга боришибди. Донишманднинг талаби билан тундаги қилмишларини айтиб беришибди. «Инсоф сари барака», деган ҳикматни донишманд ўшанда айтган экан.

Қиссадан ҳисса шуки: Ҳовлиларни бўлиб олаётган, юзкўрмас бўлиб юрган ака-укалар! Ўзингиз тиклаган девор атрофида ота-оналарингизнинг руҳлари азоб чекиб, чирқираб юрган бўлиши мумкинлигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Абдижалол ТУРДИЕВ,

«Қизилқум» жомеъ-масжиди имом-хатиби.

«УЧҚУДУҚ» газетаси хабар қилади: КИЧИК БИЗНЕС – ЁШЛАР КЕЛАЖАГИ

Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар ижросини таъминлаш ҳамда жойларда амалга оширилаётган сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёшларга тўлақонли тушунтириш, ёш авлодни ушбу жараёнларга кенг жалб этиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказиб келинаётган "Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари Учқудуқ туманида ҳам юқори савияда ташкил этилмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бири «КЕЛАЖАК» ёшлар марказида ўтказилди. Унда Навоий вилояти тўртинчи сектор раҳбари, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи А.Бозоров, туман ҳокими С.Ҳамроевлар иштирок этди.

Тадбир аввалида, бугунёшлар сиёсатига қаратилган эътибор, шу билан бирга бу борадаги ислоҳотлар узвий давом эттирилаётгани, мамлакатимизда амалга оширилаётган бар­ча ислоҳотлар аҳоли, айниқса, ёшлар ке­­лажаги учун эканлигини ҳамда мазкур учрашув ёшларнинг сиёсий, иж­тимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёни­га кенг жалб этиш, бундай тизимли ишлар са­марадорлигидан доимий хабардор­ли­ги­ни ошириш ҳамда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб қувватлашга хизмат қилаётгани алоҳида таъкид­ланди.

Ёшларнинг туман ҳокими билан ташкил қилинган очиқ мулоқот тар­зидаги учрашувда ёшлар тадбиркор­лигини қўллаб-қувватлаш, солиқ имтиёз­ла­ридан фойдаланиш, ажратилаётган имтиёзли кредитлар хусусида солиқ ва банк мутасаддилари томонидан кенг маълумотлар берилди.

Шундан сўнг, ёшларнинг талаб ва таклифлари тингланди. Элнора Юсупова, Дилдора Махмудовалар чорвачилик, Элмира Норматова паррандачилик билан шуғулланиш истагини билдириб, имтиёзли кредит ажратилишида амалий ёрдам сўрадилар. Салоҳиддин Баҳриддинов эса Истиқлол массивида маиший хизмат кўрсатишга мўлжалланган ёшлар мажмуасини қуриш учун 200 млн. сўм имтиёзли кредит олишда ёрдам сўраб мурожаат этди.

Шунингдек, Солия Сайфуллаева имтиёзли кредит асосида берилаётган тикув машинасининг маркаси, неча хил чокда тикиш имконияти мавжудлиги тўғрисида маълумот беришларини сўради.

Учрашувда билдирилган аксарият таклифлар қисқа муддатларда ижобий ҳал этилиши назоратга олинди.

Тадбирдан қайта туриб дилимдан кечган ўйлар шу бўлди: интилган, меҳнат қилган одам бор-ки, мамлакатимизда ўз меҳнатисамарасини ҳам кўради, бадавлат умр кечиради.

«УЧҚУДУҚ» газетаси хабар қилади: САЙЁР УЧРАШУВ: Эл дардига малҳам бўлмоқда!

Мамлакатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев ташаббуси билан, халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилмоқда.

Албатта, мулоқотнинг шакли кўп. Аммо инсонлар билан юзма-юз, яқиндан саломлашиб, айниқса шимол офтобнинг тафтидан қувват олган чеҳраларига қараб суҳбатлашишнинг гашти ўзгача.

Учқудуқ тумани Навоий вилоятининг саноати, чорвачилиги ривожланган ҳудуди ҳисобланади. Айниқса, Учқудуқ ўз номига монанд табиати, қизилқум чўлида марварид янглиғ жилоланиши билан ҳам ҳар бир инсонни эътиборини тортади.

Ана шундай қадим ва навқирон Учқудуқ ва Узунқудуқда саноат ходимлари, чорвадорлар, тадбиркору, ҳунармандлар ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшаётган юртдошларимиз кўпчиликни ташкил этади.

Навоий вилоят тўртинчи сектор раҳбари, вилоят олиқ бошқармаси бошлиғи А. Бозоров, вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Бахронов, туман ҳокими С.Ҳамроев, Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири С.Амонов ҳамда тегишли корхона-ташкилот раҳбарларибилан Узунқудуқ овул аҳолисининг сайёр учрашуви ўтказилди.

Учрашув аввалида туман ҳокими мамлакатимиз сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида кечаётган кўламли ислоҳотлар, аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, хусусан, Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисид»гиқарори бўйича секторлардақилинаётган ишларҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори асосида ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Шундан сўнг фуқароларнинг ариза ва шикоятлари тингланди. Овул фуқароларидан Т.Деҳқонов, Қ.Нормуродовалар фарзандларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги «Навоий вилоятининг олис чўл туманлари аҳолиси турмуш даражасини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2925-сонли қарори асосида олий ўқув юртига имтиёз билан қабул қилинишда зарурий ҳужжатларни расмийлаштиришга амалий ёрдам сўраб мурожаат этди. Х.Умирбаева, П.Урозовалар эса уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқини берадиган кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмаганлиги учун ҳам бу масалани ижобий ҳал этишда амалий кўмак сўрадилар.

 

Бундан ташқари, Д.Назаров овулни интернет тармоғига улаш таклифини ўртага ташлаган бўлса, яна бир фуқаро Ж.Шералиев яшаб турган уйини таъмирлашда ҳомийларнинг кўмагига муҳтожлигини билдирди.

Сайёр учрашувда овул фуқаролари томонидан ўртага ташланган муаммо ва мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Муддат талаб этиладиган масалалар ижросини ижобий ҳал этиш мутасаддиларга юклатилди.

Яқин кунлардаовулда амалга оширилиши кўзланган «Обод қишлоқ» дастури доирасида олиб борилиши режалаштирилаётган ишлар хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Учқудуқ кончилик касб-ҳунар коллежига 2018-2019 ўқув йилида тўлов- шартнома асосида иккинчи мутахассисликка ўқишга қабул қилиш тўғрисида

 

 ЭЪЛОН

Учқудуқ кончилик касб-ҳунар коллежига 2018-2019 ўкув йилида ўрта махсус , касб – ҳунар маълумотига эга бўлмаган шахсларни, умумтаълим мактабларнинг 11- синф битирувчиларини касбий тайёргарликка эга бўлишлари учун ҳамда иккинчи мутахассисликни олишни хоҳловчи ўрта- махсус, касб- ҳунар маълумотли шахслар учун тўлов – контракт асосида қуйидаги тайёрлов йўналишлари (касби) бўйича ўқишга қабул қилиш бошлаганлигини эълон қилади.

Тайёрлов йўналишлари қуйидагилар:

1.Фойдали қазилмаларини очиқ усулда қазиб олиш бўйича техник ;

2.Очиқ кон машина ва жиҳозларини ишлатиш ва таъмирлаш бўйича уста;

3.Мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси;

4.Электр станциялари ва электр тармоқлари ускуналарига хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва монтаж қилиш бўйича электромонтёр.

Ўқиш ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ва ажралмаган ҳолда (сиртқи) ташкил этилади.Иккинчи ва ундан кейинги ўрта – махсус, касб – ҳунар маълумотини олиш учун ўқишни хоҳловчилар таълим муассасасининг қабул комиссияга қўйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак :

·Таълим муассасаси директорига ариза;

·3.5 х 4.5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат;

·Доимий яшаш манзили тўғрисидаги маълумотнома;

·11- синфни тугатганлиги тўғрисида аттестат ёки ўрта – махсус, касб – ҳунар маълумоти тўғрисида давлат намунасидаги диплом ( асл нусхаси) иловаси билан (хорижий давлатлар таълим муассасаларнинг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари ўрнатилган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим );

·№086 – У шакли бўйича тиббий маълумотнома;

·Паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги хақидаги ҳужжат нусхаси;

Мурожаат учун телефон : 593-43-57