Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ Мақолалар Июн 2018 йилда

"УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади:40 НАФАР ЁШ ИШЛИ БЎЛДИ "

Юртимизда 30 июнь - «Ёшлар куни» деб эълон қилинганига ҳам бир йил тўлди. Сана муносабати билан туманимизда кўплаб хайрли ташаббуслар, эзгу ишлар амалга оширилди. Ана шундай тадбирлардан бири 28 июнда «Хотира» хиёбонида ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлди.

Туман ҳокимлиги, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Ёшлар иттифоқи туман бўлими ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бўлиб ўтган ярмаркада юздан ортиқ фуқаро иш сўраб мурожаат этди. Уларнинг 40 нафарининг бандлиги таъминланди. Жумладан, кончилик касб-ҳунар коллежи битирувчиларини 38 нафарига Шимолий кон бошқармасига ишга жойлашишлари учун йўлланма берилган бўлса, яна 2 нафар ёш «Учқудуқ ширмой кулча» ХК ҳамда «Green grouр» МЧЖга ишга жойлаштирилди.

"УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: «БИЗ БАХТЛИ ОИЛА ҚУРАМИЗ!» шиори остида 5 жуфт келин-куёвнинг никоҳ тўйи ўтказилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлардан аҳоли мамнун.

 

Учқудуқ шаҳридаги "Асилбек” тўйхонасида ўтказилган 5 жуфт келин-куёвнинг никоҳ тўйида бу яна бир бор ўз ифодасини топди.
Халқимизга хос азалий қадриятларни улуғлаш, хайрли ишлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида туман ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитаси ташкилотчилигида ва бошқа ҳомийларнинг кўмагида ўтказилган никоҳ тўйида келин-куёвларнинг қариндош-уруғлари, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Келин-куёвлар «Орзу» истироҳат боғидан сўнг карнай-сурнайлар садолари остида тўйхонага кириб келдилар.
– Президентимиз раҳнамолигида бошланган ушбу тадбирлар ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларнинг кўнглини кўтариб, ҳаётига ўзгача файз ва мазмун киритмоқда, – дейди хонадонига беш нафар келин келгандек, шоду-хурсанд хизмат қилиб юрган туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулбаҳор Алланова. – Келин-куёвлар, уларнинг ота-оналари, яқинлари юзидаги қувонч, мамнунлик, ҳаётдан бахтиёрликни кўриб, шундай юртда яшаётганингдан беихтиёр ғурурланиб кетасан киши. Илоҳим, юртимиз тинч бўлсин, бошимиз тўйлардан чиқмасин.
30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган никоҳ тўйида янгидан барпо этилаётган ёш оилаларга туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман бўлимининг эсдалик совғалари ҳамда китоблар тўплами топширилди.

 

 

– Бугун ўғлим ва келиним Наврўз Қурбонов ва Зуҳра Азаматоваларнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтмоқда, - дейди Абай маҳалласида яшовчи Мақсуда Мавлонова. – Кам таъминланган оилаларга, айниқса, фарзандларимизга кўрсатилаётган ғамхўрликдан бошимиз кўкка етди. Бунинг учун давлатимиздан, туманимиз раҳбарларидан қолаверса, барча саховатли инсонлардан беҳад миннатдормиз.
Фарзандларининг никоҳ тўйида сўз олган ота-оналар, Юртбошимиз раҳнамолигида кам таъминланган оилалар, уларнинг фарзандларига кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрликдан жуда хурсанд эканликларини изҳор этдилар. Хайрли ишларнинг ташаббускори ва унинг бошида турган туман ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитасига омонлик, келин-куёвларга эса бахт тиладилар.

 

"УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: ВАТАН КЕЛАЖАГИ СЕНИНГ ҚЎЛИНГДА! мавзусида ҳоким ва ёшлар учрашуви

«КЕЛЕЖАК» ёшлар марказида"Ватан келажаги сенинг қўлинг­да!" шиори остида туман ҳокими С.Хамроевнинг туман ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Тадбир аввалида, ўтган бир йил давомида ёшлар билан ишлаш, уларнинг билим ва кўникмаларини янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, яратиб берилган шарт-шароитлар хусусидатуман ҳокимининг ахборотини тингладилар.

Шундан сўнг, очиқ мулоқот тар­зида ўтказилган учрашувда ёшлар тадбиркор­лигини қўллаб-қувватлаш, солиқ имтиёз­ла­ридан фойдаланиш каби масалалар ил­гари сурилди. Ёшларнинг им­тиёзли банк кредитларидан фойдалани­ши, иқтисодиётнинг турли соҳаларида фао­­лият бошлаши учун кўмак бериш так­лиф­лари ҳам муҳокама этилди.

-Яқинда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтдим, - деди Беҳруз Абдуллаев. – Ўз мутахассислигим бўйича ишга жойлашишга амалий кўмак беришингизни сўрайман.

Муддатли ҳарбий хизматдан аввал Шимолий кон бошқармасида ишлаган Б.Абдуллаев ўзи ишлаган корхонага ишга жойлаштириладиган бўлди. Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтганучқудуқлик яна 10 нафар йигитнинг ишга жойлашган ёки жойлашмаганлиги, умуман яшаш тарзи ҳақида аниқ маълумот ва таклифлар бериш туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Б.Кимсановга юклатилди.

Бундан ташқари, кончилик касб-ҳунар коллежи битирувчиси Ш.Тошмаматов, Бухоро юридик коллежи битирувчиси М.Нормуродов, 18-мактаб ўқувчиси У.Эргашев, 7 – мактаб ўқувчиси И.Ҳамроева ва бошқалар ўз таклиф, фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Ҳоким ва ёшлар учрашувида мамлакатимизда олиб борилаётган ёшларга доир давлат сиёсати ва унинг амалий натижалари дунёҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотаётганлиги ҳақида сўз юритилди. Ёшларнинг билими, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш, тақдирлаш мақсадида «Зулфия» номидаги давлат мукофотига 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар номзодининг кўрсатилиши, қолаверса, йигитлар учун «Мард ўғлон» давлат мукофотининг таъсис этилиши ўзбек ёшлари ҳаётида муҳим тарихий воқеа эканлиги айтиб ўтилди. Бу қадар юксак эътибор ва ғамхўрлик барча ёшларни ўқишда муваффақиятга эришиб, ижтимоий ҳаётда ўз истеъдодини тўла намоён қилиб, фаоллигини янада оширишга ундайди.

Зеро, Президентимиз таъкидлаганларидек буюк Ўзбекистонимизнинг келажаги навқирон, интеллектуал салоҳиятли ёшлар қўлидадир.


"УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: ОЛҚИШ ВА ОФАРИН эътирофнинг бир кўриниши бўлди

Жамият – ҳар қандай эврилишлар, ўзгаришлар, ўсиш ва ўзгаришлар жараёнида ҳам янги авлод ривожи, камолоти йўлида ҳаракатдан чекинмайди. Шарқ таълимоти манбаларида, тарих зарварақларида ҳам бунинг исботини кўриш мумкин. Аждодларимизнинг мозийга муҳрланган фаолият сарҳадларида бунга аниқ далиллар бисёр. Соҳибқирон Темур бобомизни, Навоий, Бобур ҳазратларини олайлик. Уларнинг камоли учун даврнинг шиддатли бўҳронлари ҳам тўсиқ бўла олмаган. 5 ёшли Алишернинг бийрон шеър мутолаа қилишлари, Бобур Мирзонинг ўтли ғазаллари, дунёни лол қолдирган адолатпеша Темурнинг 7 ёшлигиданоқ жанг сирларини ўрганиши, овчилик, мерганлик усулларини эгаллаб олиши ҳақида жуда кўп манбаларда ҳикоя қилинади. Биз ана шундай фикри теран, иқтидори бутун, зукко ва донишманд аждодларнинг ворисларимиз. Инчунун, уларнинг тарихда қолдирган излари асрлар оша сайқалланиб, биз учун ибрат мактаби бўлиб яшайверади.

Ҳақиқатдан ҳам мамлакатимизда сўнгги бир ярим йил мобайнида мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш борасида қабул қилинган ўнлаб ҳуқуқий ҳужжатлар масаланинг нечоғли муҳим аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради. Соҳа ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш механизми такомиллаштирилди, шу билан бирга боғчада камол топаётган кичкинтойларнинг соғлом ўсиб-улғайишлари учун имконият ва шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Бу ҳақда кўп ва хўб гапириш мумкин. Аммо, лавҳадан муддаомиз Учқудуқ тумани мактабгача таълим тизимида меҳнат қилаётган педагог-ходимларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилган «Олқиш ва офарин» тақдирлаш маросими ҳақида хабар беришдан иборатдир.

26 нафар билимли, тажрибали, фидойи ва фаол педагог-ходимлар меҳнати муносиб равишда эътироф этилган ва тақдирланган маросимда туман ҳокими С.Хамроев, туман прокурори Ш.Шерназаров, туман ИИБ бошлиғи А.Савуров, «Учқудуқ» газетаси муҳаррири Р.Қодирова, туман Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Ж.Булекбаевалар сўзга чиқиб, онадек меҳрибон, отадек улуғ устоз-мураббийлар меҳнатини юксак баҳоладилар. Уларга диплом ва эсдалик совғаларини топширдилар.

Туман мактабгача таълим бўлимимудири Н.Амоновга сўзга чиқиб, педагог-ходимлар бор билим ва салоҳиятини беғубор болажонлар қалбига она Ватанга садоқат, ота-онага ҳурмат, элу-юртга муҳаббат туйғуларини сингдиришга сафарбар этишларини билдирди.

Тантанали тадбирда кичкинтойлар томонидан куйланган қўшиқ, ижро этилган рақслар даврага кўтаринки кайфият бағишлади.


“Ёшлар” телеканали Учқудуқда


"Ёшлар” телеканали ижодкорлари Учқудуқ шаҳрида бўлишди. Ташрифдан мақсад узоқ қизилқум кенгликларида ёшлик шижоати билан мамлакатимиз иқтисодиётига ўз ҳиссасини қўшаётган ёшлар ҳақида махсус кўрсатув тайёрлаш эди. "Ёшлар” телеканали ижодкорларининг илк ташрифи ШКБ АКТМ бўлди, у ерда шамол генератори ихтирочиси бўлган Элбек Холбоев билан суҳбат қилинди. Ёш ихтирочи ўз орзулари,эришган ютуқлари билан мухбирларни таништирди. Шундан сўнг "Келажак” ЁМдаги тўгараклар фаолияти билан танишган мухбирлар яна бир ихтирочимиз Акмал Ҳамроевнинг инновацион ғоялари билан танишишди. Учкудуклик ёшлар учун яратилган имкониятлар доимо бу ерга ташриф буюрувчиларнинг хавасига сабаб бўлган. 3- ГМЗ ташриф чоғида бу яна исботланди. У ерда фаолият юритаётган ёшлар билан махсус интервьюлар тайёрланди. Кечки Учкудуқнинг фусункор табиати айниқса "Учқудуқ” маданият саройи қошидаги мусиқали фаввора янада гўзаллашади. Ишдан кейин дам олишга келганлар учун ШКБ раҳбарияти томонидан тасдиқланган режа асосида ҳафтанинг ҳар шанба куни концерт дастурлари, турли тадбирлар ўтказилиб келинади. "Ёшлар” телеканали томонидан учкудукликларнинг ана шундай файзли окшоми суратга олинди. ШКБ томонидан яқинда қуриб топширилган суньий копламали футбол майдончаси ижодкорларининг назаридан четда колмади. Хуллас ешлар телеканали ижодкорлари Учкудукга келиб ешларимиз неларга қодирлигини, ёшларга яратилган имкониятларни ўз кўзлари билан кўришди. Энди навбат бизга. "Ёшлар”да ўзимизни кўриш.

Учқудуқ шаҳрида иссиқ сув ўчирилади


 ШКБга қарашли  Иссиқсовуқсувгаз таъминоти в канализация цехи маъмурияти  2018-2019 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш муносабати билан Учқудуқ шаҳрида 2018 йилнинг 2 июлидан 31 июлгача Учқудуқ шаҳрида иссиқ сув вақтинча ўчирилишини маълум қилади.

ШКБ ёшлари нимага қарши чиқишди?


   Биз доим қора бўёқ билан кўрсатадиган ичкиликбозлик, гиёҳвандлик одамларга ҳеч қачон наф олиб келмаган. Бунга тарихдан минглаб мисоллар келтириш мумкин.

Бир лаҳзалик кайф- сафо деб ҳаётини, оиласини, гулдек умрини хазон қилганлар озмунча дейсизми? Гиёҳвандлик гирдобига тушиб қолган кишининг тақдири аянчли таназзул билан якунланади. ШКБ ёшлари вакиллари билан "Келажак” ЁМ фаоллар залида ўтказилган . "Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларининг тарқалишига қарши кураш” доирасида ташкил этилган давра суҳбатида туман ИИБ ходимлари, гиёҳвандликка қарши курашувчи соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари томонидан давра суҳбатида ана шундай фикрлар билдирилди.

-Ҳозирги кунда ШКБда 3700 нафардан ошиқ 30 ёшгача бўлган ёшлар меҳнат қилади , -дейди суҳбатдошимиз Ўзбекистон ЁИ ШКБ бошланғич ташкилоти етакчиси Умрзоқ Бадалов.- Бугунги шиддаткор замон келажагимизни ўзимиз авайлашимиз кераклигини бизга уқтирмоқда. Биз баъзида иш билан таъмин этилган ёшларга ёд ғоялар таъсир этмайди деган ақида билан яшаймиз. Бироқ баъзи нопок кимсалар учун чўнтагида пули бор бизнинг ёшларимиз яхшигина ўлжа бўлиши мумкин.

Шунинг учун доимо улар билан ана шундай суҳбатлар ташкил этиб борамиз. Энг муҳими, олиб борилаётган тадбирлар, учрашув ва мулоқотлардан шу нарса аён бўлмоқдаки, бугунги йигит-қизларимиз гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, терроризм ва ақидапарастликка наф рат кўзи билан қарашади. Уларнинг миллий маънавий қадриятларимизга юксак эътиқоди, миллий иммунитетининг пойдорлиги келажакда шу юртнинг муносиб фарзандлари бўлиб етишишидан далолат беради.

ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ ЁШЛАР ПАРАДИДА


  30 июнь – "Ёшлар куни”республикамизнинг сиёсий-ижтимоий аҳамиятга эга саналари қаторидан жой олди.

 

Учқудуқ туманида ҳам санага бағишланган кенг кўламли тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, 3700 нафар ошиқ аъзоси бўлган ШКБда ҳам. Кеча корхона ёшларининг 50 нафаридан зиёди Ёшлар кун билан муносабати билан ўтказилган парадда иштирок этиб, ўз ютуқларини учқудуқлик ёшларга намойиш этишди. Энг қувонарлиси шундаки уларга 1-сонли автокорхона ҳайдовчиси, жаҳон чемпиони Ҳусниддин Бўриев етакчилик қилди. У шу йилнинг август ойида Кубада бўлиб ўтадиган профессионал спортчилар ўртасида жаҳон чемпионатида иштирок этади.

“Ёшлар” телеканали Учқудуқда

 

    "Ёшлар” телеканали ижодкорлари Учқудуқ шаҳрида бўлишди. Ташрифдан мақсад узоқ қизилқум кенгликларида ёшлик шижоати билан мамлакатимиз иқтисодиётига ўз ҳиссасини қўшаётган ёшлар ҳақида махсус кўрсатув тайёрлаш эди. шлар телеканали ижодкорларининг илк ташрифи ШКБ АКТМ бўлди, у ерда шамол генератори ихтирочиси бўлган Элбек Холбоев билан суҳбат қилинди. Ёш ихтирочи ўз орзулари,эришган ютуқлари билан мухбирларни таништирди. Шундан сўнг "Келажак” ЁМдаги тўгараклар фаолияти билан танишган мухбирлар яна бир ихтирочимиз Акмал Ҳамроевнинг инновацион ғоялари билан танишишди. Учкудуклик ёшлар учун яратилган имкониятлар доимо бу ерга ташриф буюрувчиларнинг хавасига сабаб бўлган. 3- ГМЗ ташриф чоғида бу яна исботланди. У ерда фаолият юритаётган ёшлар билан махсус интервьюлар тайёрланди. Кечки Учкудуқнинг фусункор табиати айниқса "Учқудуқ” маданият саройи қошидаги мусиқали фаввора янада гўзаллашади. Ишдан кейин дам олишга келганлар учун ШКБ раҳбарияти томонидан тасдиқланган режа асосида ҳафтанинг ҳар шанба куни концерт дастурлари, турли тадбирлар ўтказилиб келинади. "Ёшлар телеканали томонидан учкудукликларнинг ана шундай файзли окшоми суратга олинди. ШКБ томонидан яқинда қуриб топширилган суньий копламали футбол майдончаси ижодкорларининг назаридан четда колмади. Хуллас ешлар телеканали ижодкорлари Учкудукга келиб ешларимиз неларга қодирлигини, ёшларга яратилган имкониятларни ўз кўзлари билан кўришди. Энди навбат бизга. шларда ўзимизни кўриш.

Учқудуқда хитойликлар билан заргарлик ҳам ривожланади

 

   Қизилқум кенгликлари ўзининг ерости ресурслари захираси билан доимо одамларни ўзига мафтун этиб келган. Эндиликда минг йиллардан буён ўз қарида бойликларни асраб келаётган қизилқумга хитойликлар қизиқиб қолишди. Бир гуруҳ хитойлик инвесторлар Учқудуқ туманида бўлиб, "Жаман каскир", "Айтим", "Сариктау" ва "Акташ" конларидаги ноёб қимматбаҳо тошларни ўрганишди. Улар эндиликдазаминимиздаги бирюза, гранит ва бошқа қимматбаҳо тошларнинг қурилиш саноатида ишлати­ладиган замонавий безакларни тайёрлаш учун зар­гар­лик буюмлари ишлаб чиқаришга сармоя ки­ритишмоқчи. Энг қувонарлиси шундаки хитойлик инвесторлар бевосита "ОРИОН” телестудиясида ҳам бўлиб, махсус интерью беришди.