Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ Мақолалар Май 2018 йилда

Ёшлик наволари

  Юртимизда ёш авлодни ҳеч кимдан кам бўлмаган, соғлом ва мустақил тафаккурли инсонлар этиб камолга етказиш, уларнинг ижодий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, халқимизнинг маданий ҳордиқ чиқариши учун барча зарур шароит ва имкониятларни яратиш борасида амалга оширилаётган эзгу амалий чоралар кўлами тобора кенгайиб бормоқда.

  Бу жараёнда ёшларнинг бўш вақтини самарали ва мазмунли ташкил этиш, истеъдодини эрта аниқлаш ва тўғри йўналтириб боришнинг муҳим воситаси сифатида Болалар мусиқа ва санъат мактабларида фаолият юритаётган тўгаракларни янада ривожлантириш, улар ишини бугунги замон руҳи билан ҳамоҳанг тарзда йўлга қўйишга жиддий эътибор қаратилмоқда.
  Туманимиздаги 10 – сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби йигирмага яқин ижодий жамоани бирлаштирган. Уларда 355 нафар ўғил-қиз санъатнинг турли йўналишлари бўйича ўз маҳоратини оширмоқда. Мазкур Болалар мусиқа ва санъат мактаби ижодий жамоалари томонидантуманимизда бўлиб ўтаётганбайрам тадбирларида чиқишлар ташкил этилмоқда. Шунингдек, 2017-2018 ўқув йилида мактаб жамоаси бир қанча ютуқларни ҳам қўлга киритган.

  Жумладан, 10 йилдан буён миллий урф-одатлар асосида фаолият юритаётган ёш мусиқачиларни қўллаб - қувватлаш, қишлоқ жойларда яшовчи болалар орасидан янги истеъдодларни кашф этиш мақсадида "Наврўз садолари" фестивали ўтказилиб келинади. Ушбу фестивалнинг республика босқичида 10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби бадиий жамоалари фахрли учинчи ўринга сазовор бўлди. Шунингдек, "Шўх тарона”, "Наво” ансамбллари ҳам нафақат вилоятда балки, республика миқёсида юқори натижаларга эришмоқда.

  Куни-кеча ушбу билим маскани тарбияланувчиларининг "Ёшлик наволари” деб номланган ҳисобот концерти бўлиб ўтди. Унда ўқувчи ва ўқитувчилар, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, бир йил мобайнида амалга оширилганишлар, қўлга киритилган ижодий ютуқлар билан яқиндан танишдилар.

  Бу ерда фаолият юритаётган халқ чолғу, театр, рақс, амалий ва тасвирий санъат бўлимлари иқтидорли ўқувчи ва ўқитувчиларининг чиқишларини тадбирга йиғилганлар самимий кутиб олдилар.Истеъдод соҳибларининг Ватан, истиқлол, ёшлик, дўстлик, севги ва садоқат каби мавзулардаги куй-қўшиқлари йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

  Ўз навбатида Болалар мусиқа ва санъат мактаби маъмурияти томонидан вилоят, республика миқёсида ўтказилган кўрик-танловларда совриндор бўлган ўқувчи ва ўқитувчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

  Ҳисобот концертига ташриф буюрган ота-оналар ўз фарзандининг истеъдодини кўриб, уларнинг ютуқларига гувоҳ бўлиб мамнунлик ҳис этган ҳолда зални тарк этдилар.

Райҳон ЎРАЛОВА,

тумандаги 10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари.


МУРОЖААТ ОРТИДА ИНСОН ТАҚДИРИ


Мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларга тезкор ва жойида ечим топишнинг замонавий ва самарали механизми йўлга қўйилгани одамларнинг адолатга, давлатга, эртанги кунга ишончини мустаҳкамламоқда.

Учқудуқ туман Шалхар ҳамда Йўлчилар овул фуқаролар йиғинида туман ҳокими, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, корхона-ташкилот, муассаса мутасаддилари ҳамда жойларда фаолият юритаётган сектор аъзолари томонидан ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда ҳам бу яққол ўз ифодасини топди.


Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси ПрезидентинингУчқудуқ туман Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар тегишли идора мутасаддилари иштирокида кўриб чиқилди.

Мурожаатлар асосан банкдан кредит олиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, турар-жой, коммунал хизмат, соғлиқни сақлаш, таълим тизимига алоқадор масалалар, пенсия ва нафақа таъминоти, тадбиркорлик ривожига тўсқинлик қилаётган муаммоларга оид бўлиб, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

 Жумладан, Шалхар ОФЙ фуқароси У.Қулманбаева, ўзи истиқомат қилаётган уйнинг том қисмини шифер қилиб беришда амалий ёрдам сўради. Мазкур мурожаат туман «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳамда туман хотин-қизлар қўмитасига топширилди. Овулнинг яна бир фуқароси Ж.Агунбаева, ногирон турмуш ўртоғига биометрик паспорт олишда кўмак сўради. Фуқаронинг мурожаати туман ички ишлар бўлими миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи томонидан ижобийҳал этиладиган бўлди.

Шунингдек, Йўлчилар овулида ўтказилган сайёр қабулда фуқаролар томонидан 50 дан ортиқ мурожаат келиб тушди. Уларнинг аксарияти, уй-жой қуриш учун ер ажратиш масаласи эди. Яқин кунларда аукцион ўтказилиши, тендер савдоларига қўйилаётган ер участкаларига эгалик қилиш учун ҳужжатларни қай тартибда расмийлаштириш хусусида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Бундан ташқари, бандлик масаласида яъни иш сўраб мурожаат қилган аҳолининг кўпчилиги ўзини ўзи бошқариш органлари қошида фаолият юритаётган ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.

 Ҳа, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири туради. Бинобарин, мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган. Бу Учқудуқ туманида ўтказилган сайёр қабулда ҳам фуқаролар муаммосига вақтида ва оқилона ечим топилганида яна бир карра намоён бўлди. Одамларни ўйлантираётган муаммоларга ечим топишнинг бундай самарали механизми уларнинг бугунидан рози бўлиб яшаши, эртанги кунга ишончи янада мустаҳкам бўлиши, юртимизда кечаётган улкан ўзгариш ва янгиланишларга дахлдорлик туйғуси юксалишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сайёр қабулда туман ҳокими Хамроев Соли Фармонович сўзга чиқиб, мамлакатимизда инсон омили бош масала эканлиги, ҳозирда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, пенсия таъминотини янада такомиллаштиришмақсадида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат хизматлари марказида аҳолига кўрсатилаётган хизматлар ҳақида кенг тушунчалар берди.Сайёр учрашув иштирокчилари томонидан берилган саволларга жавоблар қайтарилди.

 

Райҳон ҚОДИРОВА.

В Узбекистане с 1 января запретят выдачу бесплатных пакетов в магазинах

 В Узбекистане с 1 января 2019 года будет запрещена бесплатная выдача в магазинах пластиковых пакетов, сообщает корреспондент Sputnik Узбекистан со ссылкой на постановление главы государства.

 Сегодня в стране сложилась ситуация, когда массовая бесплатная выдача пластиковых пакетов во всех без исключения магазинах и торговых центрах привела к тому, что республика практически погрязла в полиэтиленовом мусоре. Поэтому, начиная с 1 января 2019 года, продавцам будет не только запрещено предлагать покупателям при приобретении товара бесплатные полиэтиленовые пакеты, но и включать их стоимость в цену реализуемого товара.

 Под запрет попало и производство в стране пакетов из полимерной пленки, толщиной менее 40 микрон. Исключение оставят пакеты без ручек из био разлагаемых полимерных материалов, являющиеся неотъемлемой частью товаров или реализуемых для пользования в быту.

 В страну также нельзя будет ввозить пакеты из полимерных пленок, только если они не для личного пользования, а также транзитного перемещения товара.

 Кроме того, предусматривается серьезное реформирование системы управления бытовыми отходами.Уже с 1 августа частные компании будут участвовать в конкурсных торгах на единой электронной площадке E-IJRO для получения районов и территорий, где они намерены заниматься вывозом мусора. Сейчас такие разрешения выдает специальная комиссия.

 При этом, компании будут получать право работать на той или иной территории с обязательным соблюдением важных правил— они должны поддерживать чистоту на закреплённых за ними мусорках, а также самостоятельно сортировать все отходы. Если определенная территория или жилой массив не заинтересуют частные компании, то извозом мусора здесь займется государственное предприятие «Тоза худуд».

 В целом, в стране в ближайшие четыре года планируется закупить 590 мусоровозов, 83 бульдозера, 59 автопогрузчиков, направить 29 миллиардов сумов на строительство 644 мусоро сборочных пунктов, 3,6 миллиардов сумов— на покупку 2576 контейнеров.

 Еще одна интересная инициатива— разработка специального портала в интернете, где любой человек сможет размещать фото- и видеоматериалы о правонарушениях в данной сфере.

 Будут пересмотрены и механизмы усиления контроля за правонарушениями в сфере обращения с отходами. Так, предлагается не только увеличить штрафы, но и ввести их новые виды.

Сейчас, например, размер штрафа для физического лица за мусор вне положенном месте составляет от 1 до 3 минимальных размеров заработных плат.

Ўзбекистонда 1 январдан пластик халталарни бепул тарқатиш тақиқланади

 Ўзбекистонда 1 январдан полимер плёнкадан тайёрланган пластик халталарни бепул тарқатиш тақиқланади. Президент Шавкат Мирзиёев маиший чиқиндилар билан муомала тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади, деб ёзади «Газета.uz» «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастурига таяниб.

 Янгиликдан мақсад табиатнинг пластика билан ифлосланиш даражасини камайтириш ва аҳолида пакетларга нисбатан иқтисодий муносабатни шакллантиришдан иборат.

 Кейинги йилдан бошлаб сотувчиларга маҳсулот сотиб олган харидорларга бепул полиэтилен пакетларни тақдим этиш тақиқланади. Бундан ташқари, сотиб олинаётган маҳсулотлар нархига пакетлар қийматиниқўшиш ёки уларни таннархидан паст нархларда сотиш ҳам тақиқланади.

 Мамлакат ҳудудидақалинлиги 40 микрондан кам бўлган полимер плёнкадан пакетлар ишлаб чиқариш тақиқланади. Фақатгина биологик парчаланувчи дастасиз полимер материаллардан тайёрланган пакетлар— маҳсулотларниқадоқлашнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар ҳамда турмушда фойдаланиш учун сотиладиган ўрамларга рухсат берилади.

 Қарорбилан мамлакат бўйлаб янги чиқинди йиғиш пунктларини қуришга 29 миллиард сўм, уларнинг чиқинди контейнерлари билан таъминланишига эса 3,6 миллиард сўм ажратилади.

 2019—2021 йилларда «Тоза ҳудуд» автопарки 590 тачиқинди ташиш машинаси, 84 табульдозер ва59 таавтоюкортгич билан тўлдирилади.

 Атроф-муҳит ҳолати устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш режалаштирилмоқда. Ахборот вазирлигига 1 сентябргача ушбу соҳадаги қоидабузарликлар ҳақидаги фото вавидеоматериалларни жойлаштириш мумкин бўлган портални ишлаб чиқиш топширилди.

 Давлат экология қўмитасига ИИВ билан ҳамкорликда ҳудудларни ифлослантирганлик учун жавобгарликка тортиш бўйича амалий механизмларни ишлаб чиқиш, шунингдек фуқаролар вамутасадди шахсларнинг чиқиндилар билан муомала соҳасидагиқоидабузарликлар учун жавобгарлигини оширишни кучайтириш топширилди.

Камбағалликка сабаб бўлувчи амаллар

 Бугунги кунда мусулмонлар кўп яшайдиган давлатларда, ҳатто, нефтга бой бўлган Яқин Шарқ ерларида ҳам, қашшоқлик муаммолари ечим топмади, деб ёзади «Islom.uz».

 Дарҳақиқат, бошқа мусибатларни синов деб билгани каби, қашшоқлик ҳам Аллоҳ тарафидан келган синов ё банданинг Яратган олдида мақоми ортишига сабаб, ёки бўлмаса, у қилган гуноҳларга жазо бўлиши мумкин. Умматнинг қашшоқлашишига асосий сабаб унинг шариат рукнларига амал қилмаслигидир. Рукнлардан бирини камчиликларсиз бажо қилиш, масалан, закот бериш тўлақонлигича қашшоқликнинг  олдини олиши мумкин. Бунга тарихдан машҳур бир воқеани далил қилиш мумкин.

 Умар ибн Абдулазиз бутун мусулмонларга амирлик қилган даврларида деярли бирорта закотга муҳтож инсон қолмаган. Иқтисодий ислоҳотлар натижасида аҳолининг яшаш шароити етарли даражада юксалган. Инсонлар шундай яхши яшашганидан, закот беришга одам топишга қийналишган.

 Бундан ташқари,қашшоқликнинг кўплаб сабаблари бор. У сабаблар орасида инсон оқибатини ўйламай қиладиган нотўғри амаллар ҳамбўлиши мумкин. Ушбу мақолада айни сабаблар ҳақида гаплашамиз, токи ҳар кимса улардан огоҳбўлсин ва узоқлашсин.

                                                                                   Зино

 Қашшоқликкасабаб бўладиган гуноҳларнинг бошида хиёнат туради. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳсаллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:

«Агар бирор жойда зино ва судхўрлик тарқалса, ўша ернинг аҳолиси ўзига Аллоҳнинг азобини чақиради».

(Ал Ҳаким, Табароний)

 Унинг жазоларидан бири қашшоқлик ҳисобланади. Бошқа ҳадисда айтилганидек, қашшоқликнинг сабаби зинодир. Аллоҳнинг Расули шундай деганлар:

«Зино қашшоқликка олиб келади».

(Ал Байҳақий, «Шуъаб ал-иймон», 4/363)

 Бундан чин тавба, тез-тез гуноҳларини кечиришини сўраш ва кўплаб солиҳамаллар қилиш билан қутулиш ҳамда Охиратда жазолардан озод бўлиш мумкин. Зино қилиб, қилган гуноҳи, ифлос иши билан фахрланиб юрувчиларга кўплаб мисол келтириш мумкин. Аммо уларнинг ҳаёти маданиятли одамларнинг ҳаётидан фарқли бўлади. Бугун у инсонлар биридан қарз олади, эртага бошқасидан. Буларнинг бари навбатдаги тунги базмда ўзига ўхшаш қарз олганларни атрофига тўплаб, гуноҳ амалларни қилиш учундир. Мана шунинг ўзи айни зинодир.

Тиланчилик

 Қашшоқликнингэшиклари тиланчилик билан шуғулланувчилар учун ҳам очилади. Абу Кабши Умар ибн Саъд Ал Анмордан ривоят қилинганҳадислардан бирида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:

«Садақа билан мол камаймайди».

(Термизий (2325), Имoм Аҳмад (4/231, №18031)

 Ушбу ҳадиснинг Имoм Ғаззолий ўзининг «Ихяулумм ад-дийн» китобида келтирган бошқа шарҳида шундай дейилган:

«Ким ўзига тиланчилик эшигини очса, Аллоҳ унга қашшоқликнинг 70 та эшигини очиб қўяди».

 

Рибо (Судхўрлик)

Кенг тарқалган ва одамларни яхшиликлардан тўсиб қўядиган гуноҳлардан бири, минг афсуслар бўлсинким, замонамизда оддий ҳолга айланган судхўрликдир. Бу фақат фоизли қарз олувчилар эмас, балки фоизли қарз берувчи ёки рибонинг бошқа турлари билан шуғулланувчиларнинг ҳам қашшоқлашишига сабаб бўлиши мумкин. Амр ибн Ал Асо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, «Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганларини   эшитдим:

 «Судхўрлик кенг тарқалган халқ қандай бўлишидан қатъи назар, қашшоқлик билан жазоланади. Порахўрлик билан шуғулланган халқ эса қўрқув билан жазоланади ва қўрқув уни тарк этмайди».

(Имoм Аҳмад).

 Аллоҳ таоло Қуръонда шундай марҳамат қилади:

«Аллоҳ рибони доимо нуқсонга учратади ва садақаларни зиёда қилади. Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш кўрмас»

Шарҳ:

 Судхўрнинг пули ҳисоб жиҳатидан кўп бўлса ҳам, Аллоҳ ундан баракани кўтариб, егани ўзига юқмайдиган қилиб қўяди. Судхўрни турли касалликларга дучор қилади, тинчлигини, хотиржамлигини олади. Яна биз билмайдиган кўп бало-офатларга дучор қилади. Шунингдек, сиртдан қараганда, садақа қилган кишиларнинг моли камайганга ўхшайди. Аслида эса, иш бунинг тескариси бўлади:

 Аллоҳ «Садақаларни зиёда қилади. Агар ҳисобда садақа қилувчининг моли ҳажми оз бўлса ҳам, Аллоҳ унга барака ато қилади, бало-офатлардан сақлайди, ўзини тинч, хотирини жам қилади»

(Бақара, 276).

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Судхўрлик кўплаб маблағни келтирса ҳам, унинг охири етишмовчилик бўлади».

(Имoм Аҳмад)

 Биз ушбу мақолада камбағалликка сабаб бўлувчи бир қанча амалларни келтирдик, холос. Барчамиз бу иллатлардан узоқ бўлмоғимиз ва шариатимиз буюрган амалларни бажармоғимиз даркор. Ана ўшанда Аллоҳнинг изни билан қашшоқлик ҳам, бошқа мусибатлар ҳам келмайди, дейилади мақолада.

19-21 МАЙ КУНЛАРИ ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАРИ ЎТДИ

  Туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштириб борадиган корхона-ташкилот, муассаса ва хўжалик юритувчи субъектлар мутасаддилари учун уч кунлик ўқув-амалий семинар машғулотлари ўтказилди.

  Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежида ўтказилган машғулотларда юздан ортиқ иштирокчи 6 та гуруҳга бўлинган ҳолда семинар ўқувларида қатнашди. Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад, маҳаллий ижроия ҳокимиятининг қуйи бўғинларида мамлакатимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарали ва тизимли ижросини таъминлаш, қишлоқ аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини оширишда бевосита раҳбарларнинг касбий маҳорати, масъулияти ва жавобгарлигини оширишдан иборат бўлди.