Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ Мақолалар Март 2018 йилда

ЎзЛиДеП САЙЁР ҚАБУЛ

	
Жорий йилнинг 29 марть куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Учқудуқ туман бўлими, ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи раҳбари Гаффаров Равшан Абдураимович ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида "Дўстлик” маҳалласида сайёр қабўл ўтказилди. 
Йиғилишда дастлаб ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи раҳбари Р.Гаффаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 
28 декабр куни "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган вазифалар ва бу борада бугунги кунда партия ва партия гуруҳи томонидан амалга оширилаётган ишлар билан таништириб ўтди. Шунингдек, "Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонаси”нинг қисқа даврдаги фаолияти аҳолининг энг долзарб муаммоларини ҳал этиш борасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари, барча даражадаги ҳокимиятлар билан фуқаролар ўртасида ҳамкорликнинг самарали механизмига айлангани эътироф этди.

Йиғилишда шунингдек Дўстлик маҳалласи фуқоролари (Дўстова Гулруҳ, Абдурахмонова Сарвиноз, Уринова Доно, Жамилова Зилола, Ўрақов Ёрқин, Эгамова Нодира)нинг муоммолари тингланди. Сайёр учрашув сўнгида халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутатлари билан юқоридаги муаммолар юзасидан берилган топшириқларни назорат қилиш, депутатлик ваколатидан келиб чиқиб, уларга амалий ёрдам беришга келишиб олинди.


“ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЭРТА НИКОХ ҚУРИШНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА”

Яқинда кончилик касб-ҳунар коллежида«Ёшлар ўртасида эрта никоҳ қуришнинг салбий оқибатлари» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси Нодиржон Расулов,«Қизилқум» жомеъ-масжиди имом-хатиби Абдижалол Турдиев, коллеж ўқувчи ва ўқитувчилари иштирок этди.

Юртимизда оила институтини мустаҳкамлаш, нуфузини ошириш, ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, эрта никоҳнинг олдини олиш ҳамда соғлом фарзандни дунёга келтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давра суҳбатида таъкидланганидек, таассуфки, оила пойдеворини барпо этишда шошма-шошарликка йўл қўйилаётгани, айрим ота-оналар ҳали таълим олаётган ёки бирор бир касбни эгаллашга ургурмаган фарзандларни турмушга бериши, уйлантириши оқибатида ёшлар муаммолар гирдобига тушиб қолмоқда. Агар никоҳи бекор этилаётган оилаларни таҳлил этадиган бўлсак, уларнинг деярли учдан бир қисми 16-20 ёш оралиғида турмуш қуришганлигига гувоҳ бўламиз.

Шунингдек, давра суҳбатидаўқувчи-ёшларга Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига никоҳ ёши тўғрисидаги қонун талабларини бузганлик учун жавобгарликни белгиловчи нормалар киритилганлиги ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Дарҳақиқат, жамият гултожи бўлмиш оилани барпо этишда никоҳ ёшининг инобатга олиниши эр-хотиннинг бахтли турмуши-ю, фарзандлар камолотида муҳтим аҳамият касб этади. Қонунларимизда эса бу йўналишга алоҳида эътибор берилаётгани айни шу мақсадга хизмат қилади.