Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ Мақолалар Июл 2017 йилда

Халқ депутатлари Учкудук туман Кенгашининг навбатдан ташқари ХХ-сессияси

Халқ депутатлари Учкудук туман Кенгашининг навбатдан
 
ташқари ХХ-сессияси

 

КУНТ А РТИБИ

2017 йил 14 июль соат 12-00.


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2017 йил 13 июнда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифаларнинг муҳокамасига бағишланган йиғилиш баёнида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш юзасидан шаҳардаги суд органлари раҳбарларининг ахборотлари тўғрисида.

Ахборот берувчилар:

Ж.Каримов - Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси;

Н.Расулов- Фуқаролик ишлари бўйича тумани суди раиси;

Музокарада сўзга чиқувчи:

Н.Нажмиддинова-Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси

 

Учқудуқ тумани жиноят ва фуқаролик судлари раисларининг ахборотлари тўғрисида

 

 

 

 

2017 йилнинг 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарликларида суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилиш суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган муҳим тарихий тадбир бўлди. Қабул қилинган Президент Фармонлари ва видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш билан бир қаторда одил судловга эришиш даражасини ошириш имкониятини бермоқда. Мазкур ҳужжатлар судларни ўтмишдаги жазолаш органидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи чинакам мустаҳкам институтга айлантириш борасида янги босқични бошлаб берди.

Юртбошимизнинг маърузаларида одамларимизни ўйлантириб келаётган долзарб муаммоларнинг аниқ ечимлари ва келажакда амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди.

Жумладан, судьяларнинг ўз фаолиятлари юзасидан Судьялар олий кенгаши аъзолари иштирокида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ахборот бериши ҳамда судьяларнинг фаолиятига халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг тавсифномаси асосида баҳо берилишини амалиётга киритиш бўйича вазифалар белгиланди.

Кун тартибидаги масала бўйича ахборотларни эшитиб ва билдирилган фикр мулоҳазалар ҳамда таклифларни инобатга олган ҳолда халқ депутатлари туман Кенгаши

 

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

 

1. Учқудуқ тумани жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судлари раисларининг фаолияти давомида олиб борилаётган ишлари тўғрисидаги ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин.

2. Тумандаги жиноий (Ж.Каримов), фуқаролик (Н.Расулов) судлари туманда сайёр суд мажлисларини ўтказиш, одил судловни амалга ошириш жараёнлари, халқ билан мулоқот натижалари ва судлар фаолиятига доир бошқа масалалар тўғрисида оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда чиқишларни ташкил этсинлар.

3. Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари (А.Негматов), туман молия бўлими (С.Ражабов)га янгидан ташкил этилган судларнинг бинолар билан тўлиқ таъминланиши ва жиҳозланишини таъминлаш масалаларини ҳал этиш топширилсин.

4. Ушбу қарор ижросининг назорати халқ депутатлари туман Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартиботни ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссияси (Н.Нажмиддинова) зиммасига юклатилсин.


Учқудуқ туман хокимининг 2017 йил 04 июлдаги 06-Қк-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 21 ва 25 моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши,

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :

 

1.Учқудуқ туман ҳокимининг 2017 йил 04 июлдаги "Очилов Дилшод Муродуллаевични Учқудуқ туман ҳокимининг иқтисодий ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод этиш тўғрисида”ги 06-Қк сонли қарори тасдиқлансин.


 

Туманда мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, манту синамаси ва бошқа эмлашлар даврийлигининг ҳолати, тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолатлари юзасидан олиб борилган ўрганиш ишлари тўғрисида

 

 

Жорий йилнинг мамлакатимизда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши тарихий аҳамиятга молик бўлди. Бу одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш – аҳолининг давлат ва жамиятга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 7 февралида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони имзоланди. Унга мувофиқ, "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури қабул қилинди.

Шу мақсадда, Ўзбекистон "Адолат” СДПнинг Халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан "Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, манту синамаси ва бошқа эмлашлар даврийлигининг ҳолати, тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолатлари” юзасидан жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон "Адолат” социал-демократик партиясининг халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳининг ташаббус ва таклифларини инобатга олиб, Халқ депутатлари туман Кенгаши

 

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И

 

1. Ўзбекистон "Адолат” социал-демократик партиясининг халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан "Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, манту синамаси ва бошқа эмлашлар даврийлигининг ҳолати, тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолатлари” юзасидан олиб борилган ўрганиш ишлари тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

2. Тумандаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича алоҳида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилсин.

3. Туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими бўлими (С.Сайфитдинов)га, уч кун муддат ичида туман ДСЭНМ билан келишган ҳолда "Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари тоза ичимлик суви билан таъминланиши тўғрисида”ги 0102-00-сонли "СанПин” меъёр талабларига мувофиқ умумтаълим мактабларида қайнатилган тоза ичимлик сувини ташкил этиш;

мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларини тоза ичимлик суви билан таъминланмаганлик ҳолати ва сабабини аниқлаб, уни ечими ҳамда бартараф этиш йўллари бўйича таклифлар киритилсин.

4. Туман ДСЭНМ (Г.Ислямова)га, Халқ таълими вазирлиги ва Бош Давлат санитария врачи томонидан 2000 йил 6 декабрда тасдиқланган 0102-00-сонли "Умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг ўқитишда гигиения талаблари”га мувофиқ мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги юзасидан ҳақиқий ҳолат бўйича таклиф тайёрласин.

5. Туман тиббиёт бирлашмаси (З.Расулов)га, мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида умумий тиббий хизматнинг аҳволи, дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, манту синамаси ва бошқа эмлашларни ўз вақтида амалга оширилаётганлиги юзасидан ҳақиқий ҳолат бўйича таклиф тайёрлаб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида аниқ чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилсин;

тумандаги умумтаълим мактабларида тиббиёт хоналарини ташкил этиш, тиббий асбоб-ускуналар, дори-дармонлар билан таъминлаш чоралари кўрилсин;

ушбу қарор ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича халқ депутатлари туман Кенгашининг "Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари доимий комиссияси”га ҳар чоракда ахборот тақдим этиб борсин.

6. Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (Шамуратов) юқорида кўрсатиб ўтилган чора- тадбирларни ўз вақтида бажарилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.

7. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига:

ҳудуддаги таълим муассасаларида синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, манту синамаси
ва бошқа эмлашлар даврийлигининг ҳолати, тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолатларини бажарилиши юзасидан депутатлик
ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича тегишли чоралар кўрсин;

халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари раҳбарларининг олиб бораётган фаолияти таҳлиллари ҳар чоракда Кенгаш сессияларида муҳокама қилиб борилсин.

8. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг "Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари доимий комиссияси” (Шамуратов) зиммасига юклатилсин.

 

Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси раиси, Ўзбекистон "Адолат” социал-демократик партиясининг халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Ж.Бобомуродовнинг маърузаси


Жорий йилнинг мамлакатимизда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши тарихий аҳамиятга молик бўлди. Бу одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш – аҳолининг давлат ва жамиятга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 7 февралида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони имзоланди. Унга мувофиқ, "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури қабул қилинди.

Шу мақсадда, Ўзбекистон "Адолат” СДПнинг Халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан "Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, манту синамаси ва бошқа эмлашлар даврийлигининг ҳолати, тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолатлари” юзасидан жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Шу билан бирга, "Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларининг тарбияланувчи ва ўқувчиларига бирламчи тиббий-санитария ва профилактик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, манту синамаси, силга қарши 7 ёшли болалар учун АДЦ-М-5, ОПБ-5,
БЦЖ-2; 14-15 ёшли болалар учун БЦЖ-3; 16 ёшли болалар учун АДЦ-М-6 вакциналари билан эмлаш назарда тутилган бўлсада, айрим ҳолларда оммавий эмлаш ишлари ўз вақтида ўтказилмаслиги оқибатида турли даражадаги юқумли ва бошқа оғир касалликлар келиб чиқиш хавфи ортиб бормоқда.

Бундан ташқари, 2000 йил 6 декабрда тасдиқланган 0102-00-сонли "СанПин” меъёр талабларига мувофиқ "Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари тоза ичимлик суви билан таъминланиши” лозимлиги кўзда тутилган. Лекин, сир эмаски, бугунги кунда қишлоқ жойлардаги кўплаб мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари тоза ичимлик суви билан таъминланмаган. Бундай ҳолатда "СанПин” меъёрлари талабларига мувофиқ, таълим муассасаларида ўқувчилар истеъмоли учун қайнатилган сув ташкил этилиши лозим бўлади.

Аксарият ҳолларда, айниқса, ҳаво ҳарорати юқори бўлган пайтларда қайнатилган сув ташкил этилмаслиги сабабли ўқувчилар ариқ ёки канал сувларини истеъмол қилиши оқибатида, турли касалликларнинг (диарея, тиф ва бошқа) келиб чиқиши ўқувчилар соғлигига жиддий хавф солади.

Учқудуқ туманида бугунги кунда 19 та умумий ўрта таълим мактаби ва 2 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатиб, мактабларда жами 5989 нафар ўқувчи, мактабгача таълим муассасаларида эса 590 нафар бола тарбияланмоқда. Бугунги кунда тумандаги 19 та мактабдан 7 тасида ва 2 та мактабгача таълим муассасаларида тиббиёт хоналари ташкил этилган. Ҳаммаси бўлиб 21 та муассасадан 11 тасида тиббиёт хоналари мавжуд эмас.

Ишчи гуруҳ томонидан Учқудуқ туманидаги 3, 7, 9, 10, 20 умумтаълим мактаблари ва 1 хамда 2-сонли мактабгача таълим муассасалари ўрганилганда қўйидагилар аниқланди.

1-сонли ва 2-сонли МТМларида қайнатилган сув ошхоналарда ва гуруҳларда ташкил этилган. МТМ ларнинг майдони, жойлашуви биноси ҳаво ва иссиқлик режими СанПин Меъёрларига мос келади. Тиббиёт хоналари ташкил этилган бўлсада, тиббий турдаги асбоб анжомларнинг
20 фоизи етарли эмас.Асосий турдаги дори-дармонларнинг барчаси билан таъминланган.

Тумандаги, 3, 4, 7, 9, 10,18, 20 умумтаълим мактабларининг барчасида синф хоналарида қайнатилган сув ташкил этилган. 20-сонли умумтаълим мактабининг жойлашуви ва биноси СанПин таълабларига мос келмайди, Сабаби, бу мактаб аввал яшаш учун ётоқхона бўлиб қайта мактабга мослаштирилган. Шу сабабли бинонинг айрим синф хоналарининг ҳажми кичикроқ кўринишда. Бундан ташқари, мактабнинг айрим синф хоналарида ўқувчиларнинг сони 42-45 нафарни ташкил этмоқда, бу хол ўқувчиларнинг ҳар бир синфга оптимал сиғими бўйича ва санитария гигиена таълабларига мос келмайди.

Мактабларда тиббиёт хоналари мавжуд бўлиб, тиббий асбоб анжомларининг 80 фоизи ва асосий турдаги дори-дармонларнинг деярли барчаси билан таъминланган. Тиббий ходимнинг ҳужжатлари тўлиқ юритилмаган. 20, 3, 9, 10 мактабларда мактаб ошхонаси фаоллар залининг бир қисмида жойлашган бўлиб, ўқувчиларнинг ошхоналарга кириб чиқишлари учун ноқулайлик тўғдирмоқда. Тумандаги 10-умумтаълим мактабида ҳам айрим синфларда ўқувчиларнинг сони белгиланган меъёр яъни 35-нафардан ортиқ.


2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни

2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Қайд этилсинки, узоқ муддатли истиқболда ичимлик суви таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизациялаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ва мақсадли дастурларни амалга ошириш асосида республикамиз аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ижтимоий сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

 

Кейинги йилларда республикамизнинг аксарият минтақаларида аҳолини марказлаштирилган ичимлик суви билан таъминлаш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Ҳозирги пайтда 69 та шаҳар, 335 та посёлка ва 2 902 та қишлоқ аҳоли пунктлари аҳолисининг эҳтиёжлари ер ости сувлари захиралари ҳисобига қондирилмоқда.

 

Шу билан бирга, охирги 40-50 йилда саноат ва қишлоқ хўжалигининг жадал ривожланиши чучук ер ости сувлари ҳолатига салбий таъсир кўрсатди, бу ўз навбатида сув олиш иншоотларининг рухсатсиз қурилиши ва сувни назоратсиз олиш оқибатида конлардаги захираларнинг 35 фоизга қисқаришига ҳамда айрим манбаларда сув захираларининг тугашига олиб келди.

 

Республикамизнинг айрим ҳудудларида ер усти сувларини чиқариб ташлаш тармоқлари ва дренаж тизимларининг қониқарсиз ҳолати, ер ости сувлари сатҳининг интенсив кўтарилиши, шунингдек, режали асосда гидрогеологик мониторинг олиб борилмаганлиги оқибатида айрим шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ер ости сувлари сатҳининг кўтарилиши кузатилмоқда.

 

Ер ости сувлари мониторингининг 1 465 кузатув пунктидан иборат амалдаги тизими сув манбаларининг ифлосланишига, ер ости сувлари захираларининг камайишига ва аҳоли пунктлари ҳудудларида ер ости сувлари сатҳининг кўтарилишига олиб келаётган салбий омилларни ўз вақтида ва тўлақонли баҳолаш имконини бермаяпти.

 

Сифатли ичимлик суви тақчил бўлган айрим минтақаларимизда сувни индустриал чучуклаштириш қурилмаларидан етарли фойдаланилмаяпти, республикамизда уларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмаяпти.

 

Ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва уларни ҳисобга олишни йўлга қўйиш, самарали мониторинг тизимини яратган ҳолда уларнинг захираларини янада кўпайтириш, камайиб кетиш ва ифлосланишдан муҳофаза қилиш, шунингдек, республикамиз аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан 10 073 та сув қудуғи хатловдан ўтказилганлиги, хатлов натижаларига кўра қуйидагилар аниқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

 

қонунчилик базаси такомиллаштирилмагани оқибатида 6 679 та қудуқдан ер ости сувлари назоратсиз олинмоқда ва уларнинг ифлосланиши ва захиралари камайиши давом этмоқда;

 

ер ости сувларини ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш юзасидан зарур назоратнинг мавжуд эмаслиги оқибатида 59 фоиз ер ости сувлари белгиланган тартибда тасдиқланмаган захиралардан олинмоқда;

 

сув манбалари сатҳлари ифлосланишининг ҳозирги суръатларида яқин ўн йилларда чучук ер ости сувлари мавжуд ресурсларининг ярмидан кўпини тиклаб бўлмас даражада йўқотишнинг реал хавфи мавжуд.

 

2. 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб қуйидаги тартиб белгилансин, унга мувофиқ:

 

белгиланган тартибда рухсат олинмасдан, бироқ техник талабларга риоя этган ҳолда қазилган фойдаланиш қудуқлари кейинчалик белгиланган тартибда фойдаланиш учун тегишли сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан расмийлаштирилиши лозим;

 

белгиланган тартибда рухсат олинмасдан ва техник талаблар бузилган ҳолда қазилган фойдаланиш қудуқлари, тегишли сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларини муқобил сув манбаларига улашни ҳисобга олган ҳолда, белгиланган тартибда тугатилади;

 

юридик ва жисмоний шахсларга сув олиш учун қудуқ қазишга белгиланган тартибда гидрогеологик хулоса бериш фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг гидрогеология корхоналари томонидан амалга оширилади;

 

сув олиш учун қудуқ қазишга рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик экспертизаси хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу банд билан ўрнатилаётган тартибнинг амалга оширилишини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

 

3. Белгилаб қўйилсинки:

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси, "Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ер ости сувларини ҳисобга олиш ва улардан оқилона фойдаланиш юзасидан тегишли назоратни таъминлаш учун ваколатли давлат органлари ҳисобланади;

 

сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчилари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, олинаётган сув ҳажмини тегишли тарзда ҳисобга олиш, уларнинг ифлосланиши ва камайишининг олдини олиш, шунингдек, ваколатли давлат органларига белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этишга доир вазифалари рухсат берувчи талаблар ва шартларга киритилиши лозим.

 

4. Қуйидагиларни ўз ичига олган 2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари дастури:

 

2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари комплекси 1-иловага мувофиқ;

 

2017-2021 йилларда чучук ер ости сувлари захираларини кўпайтиришнинг мақсадли параметрлари 2-иловага мувофиқ;

 

2018-2021 йилларда ер ости сувлари мониторинги кузатиш пунктлари тармоғини кенгайтириш дастури 3-иловага мувофиқ;

 

2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси гидрогеология корхоналарининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари 4-иловага мувофиқ;

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2018-2019 йилларда қуриладиган ва жиҳозланадиган ҳудудий гидрогеология станцияларининг ишлаб чиқариш базалари рўйхати 5-иловага мувофиқ;

 

2018-2020 йилларда шаҳарлар ва туманлар марказларида дренаж ва кузатув қудуқлари қуриш ҳамда коллекторлар қуриш ва уларни мукаммал таъмирлаш параметрлари 6-10-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

 

Вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари масъул ижрочи раҳбарларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига тасдиқланган Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун шахсий масъулият юклансин.

 

Тегишли тадбирларнинг амалга оширилиши учун масъул вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари назарда тутилган ҳар бир лойиҳа бўйича бир ой муддатда "йўл хариталари” ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.

 

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида 11-иловага мувофиқ, ҳар йилги:

 

республиканинг минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш дастури доирасида 2-5-иловаларда назарда тутилган чучук ер ости сувлари захираларини кўпайтириш бўйича гидрогеология ишларини амалга ошириш, уларнинг ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш, гидрогеология-мелиорация тадқиқотлари ўтказиш, гидрогеология корхоналарининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ҳудудий гидрогеология станцияларининг ишлаб чиқариш базаларини қуриш ва жиҳозлаш учун;

 

Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастури доирасида (халқаро молия институтлари маблағлари ва маҳаллий бюджетлар параметрларини қўшган ҳолда) 6-10-иловаларда назарда тутилган 2018-2020 йилларда шаҳарлар ва туманлар марказларида дренаж ва кузатув қудуқлари ҳамда коллекторлар қуриш ва уларни мукаммал таъмирлаш учун маблағ ажратишни назарда тутсин.

 

6. 2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича 12-иловага мувофиқ Ишчи гуруҳ ташкил этилсин.

 

Ишчи гуруҳ (Ғ.И.Ибрагимов) 2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш учун масъул бўлган вазирлик ва идоралар фаолиятини самарали ва ўз вақтида мувофиқлаштиришни таъминласин, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботлари тизимли равишда эшитиб борилсин.

 

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси:

 

2018 йилнинг охиригача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда мавжуд барча сув олиш қудуқларини ўрганиб чиқсин ҳамда қудуқларни тиклаш, консервация қилиш ёки эгаси бўлмаганларини тугатиш юзасидан ҳудудий "Сувоқова” давлат унитар корхоналарига тавсиялар берсин;

 

2021 йилнинг охиригача 500 та автоматлаштирилган кузатув тизимини ўрнатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда барча сув манбалари бўйича маълумотлар базасини тайёрлаган ҳолда ер ости сувлари мониторинги кузатув пунктларининг самарали тармоғини яратсин.

 

8. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги:

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда 2017 йилнинг охиригача мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган чучуклаштириш қурилмаларининг самарадорлигини аниқлаш бўйича тажриба-синов ишларини амалга оширсин;

 

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда мамлакатимизда чучуклаштириш қурилмаларини саноат асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш юзасидан 2018 йилнинг 1 январигача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

 

9. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг:

 

Тошкент ирригация ва мелиорация институтида "Мелиоратив гидрогеология” таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлашни ташкил этиш;

 

Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти негизида "Мелиоратив гидрогеология” илмий-тадқиқот лабораториясини қайта тиклаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

 

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб Тошкент ирригация ва мелиорация институтига қабул квоталарини шакллантиришда "Мелиоратив гидрогеология” таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлашни назарда тутсин.

 

10. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига гидрогеология ишлари учун замонавий бурғулаш ускуналари ва уларга эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритсин.

 

11. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида икки ой муддатда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

 

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И.Ибрагимов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2017 йил 4 май

Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича

Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

 

Янги иш ўринларини ташкил этиш, иқтисодиёт тармоқлари корхоналари ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтиришда уларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ йўналтирилган ва тизимли ишлар олиб боришда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекс ҳудудий органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини кучайтириш, шу асосда банд бўлмаган аҳолини, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш масалаларини ҳал қилиш мақсадида:

 

1. 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларини аҳоли бандлигини ошириш учун моддий рағбатлантириш ва шахсий масъулиятини кучайтириш тизимини жорий этиш, унга мувофиқ:

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари аҳоли бандлиги ўсишининг тасдиқланган ҳар чорак прогноз кўрсаткичлари (кейинги ўринларда – прогноз кўрсаткичлари) бажарилишини таъминлаган тақдирда уларга лавозим маошларининг 15 фоизи миқдорида мукофот тўланади, прогноз кўрсаткичлари бажарилиши таъминланмаган тақдирда лавозим маошларининг 15 фоизи миқдорида жарима шаклида интизомий жазо чоралари қўлланилади;

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарларига, иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларига прогноз кўрсаткичлари бажарилиши таъминланган тақдирда лавозим маошларининг 20 фоизи миқдорида мукофот тўланади, прогноз кўрсаткичлари бажарилиши таъминланмаган тақдирда лавозим маошларининг 20 фоизи миқдорида жарима солинади.

 

2. Қуйидагилар:

 

Аҳоли бандлиги ўсишининг прогноз кўрсаткичларини бажарганлиги учун маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларини моддий рағбатлантириш ва шахсий масъулиятини кучайтириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари кесимида 2017 йилнинг III ва IV чорагида аҳоли бандлиги ўсишининг прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда 2017 йилнинг III ва IV чорагида аҳоли бандлиги ўсишини таъминлаш ҳудудий прогноз кўрсаткичларини туман ва шаҳарлар кесимида тасдиқласин.

 

3. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йилдан бошлаб:

 

аҳоли бандлиги ўсишининг прогноз кўрсаткичлари республикамиз ҳудудлари кесимида ҳар чорак бўйича тақсимланган ҳолда, тасдиқланган ҳудудий ва тармоқ ривожланиш дастурларига мувофиқ ташкил қилинадиган доимий иш ўринлари кўрсаткичларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган ҳар йилги Аҳоли бандлиги дастурига киритилади;

 

аҳоли бандлиги ўсишининг прогноз кўрсаткичлари шаҳар ва туманлар кесимида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган ҳар йилги аҳоли бандлиги манзилли ҳудудий дастурларига киритилади.

 

4. Қуйидагилар белгилансин:

 

маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ва уларнинг биринчи ўринбосарларига ҳамда иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларига мукофот ёки жарима ҳажмини белгилаш учун асос бўладиган аҳоли бандлиги ўсиши кўрсаткичларини аниқлашда банд аҳоли сонининг тасдиқланган прогноз кўрсаткичларига нисбатан ўзгариши ҳисобланади;

 

банд аҳоли сони Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаётган фуқаролар умумий сони асосида аниқланади;

 

маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ва уларнинг биринчи ўринбосарлари ҳамда иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларига мукофот бериш ва уларнинг ойлик маошидан жарима ундириш ҳар чорак прогноз кўрсаткичлари бажарилиши натижаларига кўра келгуси чорак давомида амалга оширилади.

 

5. Маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларини аҳоли бандлигини ошириш учун моддий рағбатлантириш ва шахсий масъулиятини кучайтириш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича комиссия (кейинги ўринларда – Комиссия) таркиби 3-иловага мувофиқ ташкил этилсин.

 

Комиссия (А.Н.Арипов):

 

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан прогноз кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимида бажарилиши тўғрисида киритилган маълумотлар асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ва уларнинг биринчи ўринбосарларига нисбатан уларни моддий рағбатлантириш ва шахсий масъулиятини кучайтириш чораларини қўллаш ҳақидаги масалани ҳар чорак якунлари бўйича кўриб чиқсин;

 

аҳоли бандлиги прогноз кўрсаткичларини бажариш учун моддий рағбатлантириш ва шахсий масъулиятни кучайтириш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар, шунингдек, иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларига нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо қўллаш бўйича тегишли чоралар кўриш тўғрисида таклифлар киритсин.

 

Комиссияга, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг прогноз кўрсаткичлари амалда бажарилиши динамикасидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиққан асосланган таклифлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари кесимида тасдиқланган 2017 йилнинг III ва IV чорагида аҳоли бандлиги ўсиш прогноз кўрсаткичларига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

 

6. Белгилансинки, прогноз кўрсаткичлари бажарилганлиги учун мукофотлар тўлаш, бажарилмаганлиги учун лавозим маошларидан жарималар ундириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳамда уларнинг биринчи ўринбосарларига – Комиссиянинг тақдимномаси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида;

 

шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда уларнинг биринчи ўринбосарларига – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари қарорлари асосида;

 

иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларига – иқтисодий комплекснинг республика органлари раҳбарлари қарорлари асосида.

 

7. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг раҳбарлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, шунингдек, иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларига мукофотлар тўлаш манбаи бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди ҳисобланади.

 

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят,, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарлари ўз иш фаолиятида иқтисодиёт тармоқлари корхоналари ҳамда тадбиркорлик субъектларига улар фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтиришга тўсқинлик қилаётган муаммоларни, жумладан, жойларга чиққан ҳолда тизимли ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатиш, шу асосда банд бўлмаган аҳолини, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш масалаларини ҳал қилишга қатъий ва сўзсиз риоя этсин.

 

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, шунингдек, иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарлари узлуксиз икки чорак давомида ёки йил давомида уч чоракда прогноз кўрсаткичлари бажарилмаганлиги тақдирда уларнинг аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлари қониқарсиз, деб топилиши ва эгаллаб турган лавозимларига нолойиқлиги масаласи кўриб чиқилиши ҳақида огоҳлантирилсин.

 

10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бир ой муддатда иқтисодий комплекс ҳудудий органлари раҳбарларининг аҳоли бандлиги ошишини таъминлашда моддий рағбатлантириш ва шахсий масъулиятини ошириш тартибини, жумладан, тегишли прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва унинг бажарилишини назорат қилишни ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

 

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти                 Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2017 йил 6 май

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрами

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

 

1 сентябрь – Мустақиллик куни мамлакатимиз истиқлолга эришган, жаҳон харитасида янги, мустақил ва суверен давлат – Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлган, халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан буюк тарихий сана бўлиб, эл-юртимиз томонидан энг улуғ, энг азиз байрам сифатида доимо катта шоду хуррамлик билан нишонланиб келади.

 

Буюк ва бебаҳо неъмат – мустақилликнинг миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажаги учун беқиёс аҳамияти йиллар ўтиши билан тобора ортиб бормоқда. Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келмоқда.

 

Ватанимиз тарихида мутлақо янги саҳифа очган Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллигини муносиб кутиб олиш, истиқлол даврида эришаётган ютуқларимизни яна бир бор сарҳисоб қилиб, эл-юртимизни янги марралар сари руҳлантириш мақсадида:

 

1. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссиясининг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Республика комиссияси бир ҳафта муддатда "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқсин.

 

Мазкур дастур 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурининг маъно-мазмунидан келиб чиққан ҳолда тайёрлансин.

 

Бу борада қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилсин:

 

"Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” деган тамойилга асосан мамлакатимизни модернизация қилиш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, парламент ва сиёсий партияларнинг ролини, давлат бошқаруви тизимининг сифати ва самарасини янада ошириш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш орқали давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли ишларни атрофлича ёритиш;

 

"Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойил асосида жойларда давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан халқ билан очиқ ва самарали мулоқот олиб бориш тизими йўлга қўйилгани, бунинг натижасида фуқароларнинг кўплаб мурожаат ва муаммолари қонуний ҳал этилаётганига алоҳида эътибор қаратиш;

 

қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, ички ишлар тизими ва прокуратура органларида амалга оширилаётган туб ислоҳотларни асосий мавзулардан бири сифатида акс эттириш;

 

иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш, унинг рақобатдошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан комплекс ва мутаносиб тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш, эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш бўйича белгиланган вазифалар ижросини ёритишга кенг ўрин ва аҳамият бериш;

 

"Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” деган ғоя асосида аҳоли, айниқса, ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, оилавий бизнес ва касаначилик, томорқа хўжалигини ривожлантириш учун янги имконият ва преференциялар яратиб бериш, банклар томонидан имтиёзли кредитлар ажратиш, тегишли ташкилотлар орқали зарур ресурслар етказиб бериш тизими йўлга қўйилганини аниқ мисоллар билан кўрсатиш;

 

ижтимоий соҳада аҳоли бандлигини таъминлаш, унинг реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, таълим-тарбия, илм-фан, маданият, санъат ва адабиёт, спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини самарали олиб боришга қаратилган ишларга алоҳида урғу бериш;

 

шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфаси тобора очилиб бораётгани, аҳоли учун намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар ва инфратузилма тармоқларини барпо этиш, кекса авлод вакилларини, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, электр энергияси, тоза ичимлик суви ва табиий газ таъминотини яхшилашга қаратилган ишларни атрофлича ёритиш;

 

"Маънавият – энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз” деган тамойилга мувофиқ аҳолининг маданий савиясини юксалтириш, ёшлар ўртасида китобхонлик, жумладан, электрон китобхонликни ривожлантириш, ижодкор зиёлиларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва уларнинг ютуқларини тарғиб этиш борасидаги ишларни кенг акс эттириш;

 

қўлга киритган барча ютуқларимизнинг асосий омили ва мезони сифатида биринчи навбатда халқимизнинг фидокорона меҳнати, одамларимиз, авваламбор, ёшларимизнинг дунёқараши, сиёсий онги ва тафаккури ўзгариб, фуқаролик фаоллиги тобора кучайиб бораётганини ҳаётий далил ва мисоллар орқали талқин этиш;

 

хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш орқали давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, қўшниларимиз билан рақобат қилиш эмас, балки ҳамкорлик қилиш, минтақамиздаги муаммоларни биргаликда ҳал этиш тамойилига асосан амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг мазмун-моҳиятини очиб бериш;

 

мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, чегараларимиз дахлсизлигини асраш, Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини кучайтириш, жаҳон миқёсида рақобат, қарама-қаршилик тобора бешафқат тус олаётган, радикализм, терроризм, экстремизм, "оммавий маданият” каби таҳдидлар кучайиб бораётган таҳликали замонда доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш, сафарбарлигимизни янада ошириш – бугун ҳаётнинг ўзи талаб қилаётган энг муҳим ва долзарб вазифамиз эканини кенг жамоатчиликка етказиш.

 

3. Республика комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирлар ўтказиш мақсадида таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар ва санъаткорлардан иборат маънавий-маърифий тарғибот гуруҳлари ташкил этилсин ҳамда уларнинг аниқ режа асосида фаолият олиб бориши таъминлансин.

 

4. Республика комиссияси ўз йиғилишларида белгиланган чора-тадбирлар марказда ва жойларда қандай амалга оширилаётгани юзасидан ҳар бир ҳудуд, вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб борсин.

 

5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган байрам дастурларини тайёрлашга оммавий томошалар бўйича юксак маҳорат ва тажрибага эга бўлган сценарист ва режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, композитор ва балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш ижрочилар, фольклор санъати вакилларидан иборат ижодий гуруҳлар кенг жалб этилсин.

 

6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон Ёзувчилар ва Ўзбекистон Бастакорлар уюшмалари билан биргаликда юртимиз истиқлолини тараннум этишга қаратилган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари учун "Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика танловининг якуний босқичини ўтказсин.

 

Танлов ғолиблари ва совриндорлари Мустақиллик байрами арафасида эълон қилинсин.

 

7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси билан биргаликда ёш ижрочилар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун "Ниҳол” мукофотига номзодларнинг республика саралаш босқичини ҳамда ғолиблар ижросидаги концерт дастурини август ойининг биринчи ярмида юқори даражада ташкил этсин.

 

8. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, "Тасвирий ойина” уюшмаси ва бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда "Энг улуғ, энг азиз”, "Сени куйлаймиз, замондош!”, "Ранглар жилосида – она диёр”, "Ватан учун яшайлик!” каби анъанавий кўрик-танловларни юқори даражада ўтказишни таъминласин.

 

9. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан;

 

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.

 

10. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Жаҳон” ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилсин.

 

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов зиммасига юклансин.

 

 

 

 

                    Ўзбекистон Республикаси Президенти                  Ш.МИРЗИЁЕВ

 

 

Тошкент шаҳри, 2017 йил 27 июнь

 

Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш

Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Таъкидлаш жоизки, иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва диверсификациялаш, фаол инвестиция сиёсати юритиш ҳисобига етакчи тармоқларни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни рағбатлантириш асосида ҳар йили минглаб янги иш ўринлари яратилмоқда, бу ўз навбатида ўта долзарб муаммо ҳисобланган аҳоли, авваламбор ёшлар бандлигини таъминлаш имконини бермоқда.

 

Шу билан бирга, бандлик соҳасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда ҳалигача эскирган иш шакллари ва услубларидан фойдаланилмоқда, меҳнат бозоридаги ҳақиқий вазиятни бузиб кўрсатиш ҳоллари сақланиб қолмоқда, муҳим ижтимоий масала ҳисобланган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчиларини ишга жойлаштиришга юзаки ёндашув ҳолатлари учрамоқда. Аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларида жойларда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, таълим муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кенг жамоатчилик ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва жавобгарлик механизмларидан яхши фойдаланилмаяпти.

 

Янги ташкил этилган барқарор иш ўринлари сонининг меҳнат бозори талабларига мос келмаслиги меҳнат бозорида мувозанатлиликнинг бузилишига, республикамизнинг айрим минтақаларида ишсизлик даражасининг ошиб кетишига, ноқонуний меҳнат миграцияси ва норасмий бандликнинг ўсишига олиб келмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 майдаги ПҚ-2690-сонли қарорига мувофиқ жойларда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва иқтисодий комплексга кирувчи ҳудудий органлар раҳбарларининг, уларни моддий рағбатлантириш ёки уларга нисбатан интизомий чора қўллаш бўйича тегишли тизимни жорий этган ҳолда, аҳоли бандлигининг ўсиши ва уни иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги ва самарадорлиги учун маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларининг шахсий масъулияти оширилди.

 

Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш, банд бўлмаган аҳолини, айниқса, ёшларни ишга жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнат муҳофазасини кучайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича мувофиқлаштирилган самарали ишларни амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг масъулиятини тубдан кучайтириш мақсадида:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги этиб қайта ташкил этилсин.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва тузилмаларининг устувор вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

 

меҳнат бозоридаги ҳақиқий ҳолатни республикамиз минтақалари кесимида чуқур таҳлил қилиш асосида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳудудий ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш, янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича давлат буюртмаларини ишлаб чиқиш ва аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун иш жойлари квотасини белгилаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

 

меҳнат органларига мурожаат қилган ишсизларни ишга жойлаштиришни таъминлаш, аҳолини жамоат ишларига, биринчи навбатда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга, йўл ва уй-жой коммунал инфратузилмасини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилишга, шаҳарлар ва туманларни ободонлаштиришга, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларида иштирок этишга жалб этиш;

 

ишга жойлашишга муҳтож шахсларни, айниқса, банд бўлмаган ёшларни, имконияти чекланган шахсларни ва ишсизларни иқтисодиётнинг ҳамда меҳнат бозорининг реал талабларидан келиб чиққан ҳолда, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш;

 

вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчиларини улар эгаллаган мутахассисликларга мувофиқ ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

 

меҳнат бозорини тартибга солиш, бандлик, меҳнатга доир муносабатлар, меҳнат муҳофазаси, касбий ва меҳнат стандартлари, гендер тенгликка риоя этилиши, банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ишсизларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида бозор муносабатлари шароитларига мос келадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

 

ишга жойлаштириш жараёнига илғор ахборот технологияларини фаол жорий этиш, жумладан, Миллий вакансиялар базасини яратиш ва доимий ривожлантириб бориш;

 

ишга жойлашишга кўмаклашиш бўйича хизматлар кўрсатиш бозорида замонавий инфратузилма ва рақобат муҳитини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги маҳаллий ҳокимият органлари, таълим муассасалари, нодавлат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлашнинг самарали механизмларини шакллантириш;

 

бандлик ва меҳнат муҳофазаси соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш, меҳнат шароитлари экспертизасини амалга ошириш, меҳнат муносабатларини, меҳнатни моддий рағбатлантириш механизмларини янада такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;

 

аҳоли ва иш берувчилар ўртасида меҳнат ҳуқуқлари ва муҳофазаси масалалари бўйича кенг ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш;

 

кам таъминланган оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам тўланиши бўйича мониторингни амалга ошириш, меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаоллигини ошириш орқали оилани кам таъминланганликдан чиқариш юзасидан индивидуал дастурларни ишлаб чиқиш.

 

3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ва унинг ўринбосарларига қуйидаги вазифа ва устуворликлар амалга оширилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин:

 

ҳудудий ва тармоқ аҳоли бандлиги дастурлари тизимли ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишининг мувофиқлаштирилишини таъминлаш, самарали бандлик шаклларини ривожлантириш, меҳнат бозори ва аҳолининг айрим ижтимоий-демографик гуруҳлари талабларини ҳисобга олган ҳолда, иш ўринлари яратиш бўйича давлат буюртмаларини шакллантириш;

 

ишсиз аҳолини, ёшларни, авваламбор касб-ҳунар коллежи битирувчиларини, шунингдек, аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини ихтисослаштирилган иш ўрни ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш, аҳоли ва иш берувчилар учун меҳнат органлари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва ҳаммабоплигини ошириш йўли билан ишга жойлаштиришга кўмаклашиш;

 

шахсий бизнесини ташкил этишни хоҳловчилар, илк бор меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари амалга оширилишини рағбатлантириш ва кўмаклашиш, банд бўлмаган ишга жойлаштиришга муҳтож аҳоли учун касб-ҳунарга тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг самарали тизимини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан ажратилаётган маблағларни ушбу мақсадлар учун мос равишда оширган ҳолда ташкил этиш;

 

кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий муҳофазаси манзиллилигини кучайтириш, нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашда ўрнатилган тартибга амал қилинишини назорат қилиш, уларни фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда оилавий тадбиркорликка ва ҳунармандчиликка жалб этиш чораларини кўриш, шунингдек, аҳолини ўзини ўзи банд қилишнинг турли шаклларини ривожлантиришни рағбатлантириш.

 

4. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:

 

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тавсияси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва ундан озод этиладиган вазир раҳбарлик қилади;

 

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва ундан озод этилади;

 

Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирини лавозимга тайинлаш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири билан келишган ҳолда амалга оширилади;

 

вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларининг бошлиқларини лавозимга тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан келишган ҳолда амалга оширилади;

 

туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари раҳбарларини лавозимга тайинлаш Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари бошлиқлари томонидан туман ва шаҳарлар ҳокимлари ва Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири билан келишган ҳолда амалга оширилади.

 

5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига аҳолининг ташқи меҳнат миграциясини ташкил этиш тизимини ҳамда Аҳоли ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар киритсин.

 

6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг:

 

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий таълим муассасаларининг биринчи марта ишга жойлашган битирувчилари иш ҳақидан олинган даромадларидан ягона ижтимоий тўловнинг ўрнатилган ставкасини, таълим муассасасини тамомлаган кундан бошлаб уч йилдан ортиқ вақт ўтмаганлик шарти билан, уларни ишга жойлашганликларидан кейинги бир йил ичида 50 фоизга, иккинчи ва учинчи йил давомида 25 фоизга, бюджет ташкилотлари, монополист ташкилотлар, устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларга ишга жойлашганлар бундан мустасно бўлган ҳолда, камайтириш;

 

ходимларнинг иш жойи ва давлат ижтимоий суғуртасига тўлов қилган даври бўйича рўйхатга олишнинг "электрон меҳнат дафтари” тизимини жорий этиш, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб биринчи марта ишга жойлаштирилган ходимларга қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчалари берилишини тўхтатиш ва меҳнат дафтарчаларидаги ёзувларни солиқ тўловчининг индивидуал рақами (СТИР) ва фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тўлови бўйича индивидуал рақами (ПТИР) асосида, ходимнинг иш жойи ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига тўловлар амалга оширилган даври бўйича ҳисобга олиш билан босқичма-босқич алмаштириб бориш;

 

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларнинг барча ўқувчиларини, уларнинг ҳар бирига солиқ тўловчининг индивидуал рақами берилган ва электрон рақамли имзо (ЭРИ)ни тегишли тўловни ундирмасдан берган ҳолда, солиқ тўловчи сифатида давлат солиқ органларида рўйхатга қўйиш;

 

2018 йилнинг 1 июнидан бошлаб нодавлат ташкилотларга фуқароларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишга жойлаштириш соҳасида пуллик, улар томонидан фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш фаолияти амалга ошириладиган ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан бериладиган лицензия асосида хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини бериш;

 

микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларига, тегишли таълим муассасасини тамомлаган даврдан бошлаб уч йил ичида биринчи марта ишга кираётган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчилари билан тузиладиган меҳнат шартномаларидан ташқари, ходимларнинг розилигини олган ҳолда, муайян муддатли меҳнат шартномалари, жумладан, вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришга (муддатли меҳнат шартномалари) тузишга рухсат бериш;

 

туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларини сақлаб туриш харажатларини, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириш, натижада Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг бўшайдиган маблағларини ишсизларни касб-ҳунарга тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этишга, ишсиз фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва меҳнат органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чораларни амалга оширишга йўналтириш;

 

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида иш ташкил этишнинг барча давлат хизматларини тўлиқ ҳажмда қайта кўриб чиқиш (реинжиниринг), ишга танлов асосида қабул қилиш, "ягона дарча” тамойилида давлат хизматлари кўрсатиш, меҳнат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, меҳнатга ҳақ тўлашнинг замонавий рағбатлантирувчи услубларини қўллаган ҳолда, самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари (KPI) асосида ходимлар меҳнатининг сифати ва самарадорлигини баҳолашнинг илғор шаклларини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

 

7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Жамоат ишлари жамғармаси ташкил этилсин, унинг асосий вазифаси вақтинчалик банд бўлмаган аҳолининг йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда, йўл ва уй-жой коммунал инфратузилмаси объектларини қуришда, таъмирлаш ва реконструкция қилишда, шаҳар ва туманларни ободонлаштиришда, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларида иштирок этишини молиялаштириш ҳисобланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2017 йилнинг 1 сентябригача Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини, жамғарма тузилмасини тасдиқлаш, жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари, шунингдек, маблағлардан фойдаланиш тартибини белгилаган ҳолда, ташкил этиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

 

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда, икки ой муддатда кичик бизнес, касаначилик, якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорликни, шахсий томорқа хўжалигини ривожлантириш асосида бандликни таъминлаш учун молия ресурсларини тақдим этиш, аҳолининг кенг қатламларига, биринчи навбатда қишлоқ жойларда микромолиялаштириш хизматларидан фойдаланишнинг қулай имкониятларини яратиш борасида "Микрокредитбанк” АТБ фаолиятининг ва барча банк тизимининг самарадорлигини танқидий таҳлил қилиш асосида ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:

 

2017-2020 йилларда фаолиятини энди бошлаётган тадбиркорлар учун микромолиялаш хизматларидан фойдаланиш қулайликларини, йўналиш ва ҳажмларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш, унда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида янги иш ўринлари ташкил этишга тижорат банклари томонидан ажратилаётган микрокредитларнинг манзиллилигини таъминлашни кучайтириш, биринчи навбатда кам таъминланган оила аъзоларини, айниқса шаҳарларда, энг аввало якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорлик соҳасига, касаначиликка, қишлоқ жойларда эса шахсий томорқа хўжаликлари асосида иқтисодий фаолликка жалб этишга қаратилган тадбирлар ва механизмлар ишлаб чиқиш;

 

"Микрокредитбанк” АТБнинг аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларидаги ролини тубдан оширишни таъминлайдиган банк фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг мезон ва кўрсаткичларини ишлаб чиққан ҳолда, унинг қўшимча капиталлашувини ошириш, тузилмасини, бошқарув тизимини такомиллаштириш ва филиаллари жойлашувини оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

 

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда мазкур фармонни амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини, унинг янги тузилмасини тасдиқлаган ҳолда, ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритсин.

 

10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу фармондан келиб чиқадиган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

 

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 февралдаги "Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4782-сонли фармонининг 3- ва 4-бандлари ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.

 

12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.

Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизоми

Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ёқилғи-энергетика комплексини модернизация қилиш ҳамда технологик қайта жиҳозлаш, электр энергияси ва табиий газ (кейинги ўринларда энергия ресурслари деб аталади) етказиб бериш ва истеъмол қилиш соҳасида шартнома мажбуриятларига сўзсиз риоя этиш, шунингдек, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг таъсирчан механизмларини яратиш – мамлакатимизда олиб борилаётган, энг аввало, иқтисодиётнинг барча тармоқларини жадал ривожлантириш, инвестициявий жозибадорлик ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни самарали амалга оширишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

 

Шу билан бирга, мазкур соҳаларда тўпланиб қолган жиддий камчилик ва муаммолар энергия ресурслари бўйича дебитор қарздорликни кескин камайтиришга ва электр энергетика ва газ тармоқларини янада ривожлантириш, ижро иши юритиш самарадорлигини оширишга имкон бермаган. Жумладан:

 

биринчидан, таъминотчи корхоналар томонидан етарли чоралар кўрилмаганлиги оқибатида истеъмолчиларнинг шартнома мажбуриятларига риоя этиши лозим даражада таъминланмаган, уларнинг аксарияти истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўловларни мунтазам равишда амалга оширмаган;

 

иккинчидан, энергия ресурслари истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш муддатларининг кечиктириб юборилганлиги етказиб берилган ва истеъмол қилинган ҳажмлар ҳисоби юритилишининг ҳаққонийлигини таъминлашга ҳамда ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширишга ўта салбий таъсир кўрсатмоқда;

 

учинчидан, эскирган электр узатиш тармоқлари, трансформатор подстанциялари ва пунктлари, газ қувурлари ҳамда тегишли инфратузилмани янгилаш суръатларининг сустлиги – технологик йўқотишларнинг кўпайишига ва энергия ресурсларининг, айниқса, жойларда, сурункали узилишлар билан етказиб берилишига олиб келмоқда;

 

тўртинчидан, энергия ресурслари бўйича қарздорлик ҳолатини онлайн тарзда кузатиб бориш имконини берувчи замонавий электрон тўлов тизимларини ривожлантириш паст даражада қолмоқда;

 

бешинчидан, "Ўзбекэнерго” АЖ ва "Ўзтрансгаз” АК томонидан назоратчилар ишининг ташкил этилиши устидан идоравий назорат лозим даражада ўрнатилмаганлиги дебитор қарздорликнинг ҳаддан зиёд ўсишига олиб келмоқда;

 

олтинчидан, қарздорларни электр ва газ тармоғидан узиш бўйича амалий чоралар кўрилмасдан, аслида мавжуд бўлмаган қарздорликни ундириш ҳақида судларга аксарият ҳолларда "бир хил қолипдаги” аризаларнинг киритилиши таъминотчиларнинг энергия ресурслари учун ҳақ ундириш борасидаги ишларни ташкил этишга расмиятчилик билан ёндашаётганлигидан далолат бермоқда;

 

еттинчидан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти (кейинги ўринларда Суд департаменти деб аталади) фаолиятини ташкил этишдаги жиддий камчиликлар ижро иши юритилиши самарадорлигига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. Амалдаги ундирув кўрсаткичининг 2016 йилда атиги 45 фоизни ташкил этганлиги ҳам бундан далолат беради;

 

саккизинчидан, идоралараро ҳамкорликнинг ва Суд департаменти фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг паст даражадалиги ижро ҳужжатлари ҳисоби юритилишида ҳаққонийликни таъминлашга, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижро этилишига салбий таъсир кўрсатмоқда;

 

тўққизинчидан, қонунийликни ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ишларида йўл қўйилган камчиликлар оқибатида 2016 йил ва 2017 йилнинг I чораги давомида содир этган ҳуқуқбузарликлари учун "Ўзбекэнерго” АЖ ва "Ўзтрансгаз” АКнинг 665 нафар, Суд департаментининг 36 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилган.

 

Электр ва газ таъминоти соҳасида ечимини кутаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича таъсирчан чораларнинг кўрилмаганлиги иқтисодиётнинг барча тармоқларини жадал ривожлантириш, ёқилғи-энергетика комплексини модернизациялаш ҳамда технологик қайта жиҳозлаш, инвестициявий жозибадорлик ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш, мамлакатнинг энергетика хавфсизлигини таъминлашга тўсқинлик қилувчи омил ҳисобланади.

 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, шунингдек, электр ва газ таъминоти соҳасида бошқарув тизимини, назорат ва ҳисобга олиш механизмларини янада такомиллаштириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, жавобгарликни кучайтириш, ижро иши юритишнинг самарадорлигини тубдан ошириш мақсадида:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) ташкил этилсин.

 

2. Қуйидагилар Бюронинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

 

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш, ижро иши юритишда сансалорлик ва суиистеъмолчилик ҳолатларининг олдини олиш;

 

электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш;

 

энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш;

 

энергия ресурслари истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимлари, шунингдек, муқобил энергия манбаларининг жорий этилиши устидан мониторинг ўтказиш;

 

энергия ресурсларини сотиш ва истеъмоли ҳисобини юритишда иштирок этиш;

 

энергия ресурслари истеъмолчиларининг масъулияти ва ҳуқуқий маданиятини ошириш чораларини кўриш;

 

комплекс таҳлил ўтказиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, энергия ресурслари учун ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш ва мажбурий ижро тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

 

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш, суриштирув ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш.

 

3. Белгилаб қўйилсинки:

 

тугатилаётган Суд департаментининг Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган вазифалари, функциялари ҳамда ваколатлари Бюрога ўтказилади;

 

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш Бюронинг давлат ижрочилари томонидан амалга оширилади;

 

Бюронинг давлат ижрочилари лавозимларига олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга, айрим ҳолларда бошқа мутахассисликдаги олий маълумотга эга шахслар, Бюронинг бошқа лавозимларига – олий ёки ўрта махсус маълумотли бошқа мутахассисликка (иқтисодчи, молиячи, муҳандислар ва бошқалар) эга шахслар ҳам тайинланади;

 

давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари Бюрога мазкур Фармонга мувофиқ юклатилган вазифа ҳамда функцияларини бажаришда ҳар томонлама кўмаклашишга мажбурдирлар.

 

4. Бюро ва унинг ҳудудий тузилмаларига энергия ресурсларини етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасидаги вазифаларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

 

энергия ресурслари етказиб берилиши ва истеъмолини ҳисобга олишнинг тўлиқлиги ҳамда ҳаққонийлиги, ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектларда Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишмаган ҳолда текширишлар ўтказиш;

 

етказиб берилган энергия ресурслари учун қарздорликни истеъмолчилар – юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг (кейинги ўринларда истеъмолчи – юридик шахслар деб аталади) банк ҳисобрақамларидан сўзсиз ундириш ҳақида бажарилиши мажбурий бўлган инкассо топшириқномалари қўйиш;

 

етказиб берилган энергия ресурслари учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги қарздорликни ходим – истеъмолчиларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ҳақида иш берувчиларга бажарилиши мажбурий бўлган талабномалар юбориш;

 

энергия ресурслари истеъмоли, тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқлигини назорат қилиш ва мониторингини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлар ва фуқаролардан талаб қилиб олиш;

 

жисмоний ва юридик шахсларга энергия ресурслари учун қарздорликни бартараф этиш ҳақида бажарилиши мажбурий бўлган талабномалар юбориш;

 

энергия ресурсларини етказиб бериш ва истеъмол қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга белгиланган тартибда молиявий санкция қўллаш;

 

вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлар, шу жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига энергия ресурсларини етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон бераётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш, шунингдек, энергия ресурслари учун ҳисоб-китобларни мунтазам равишда амалга оширмаётган истеъмолчиларга нисбатан жамоат таъсир чораларини кўриш ҳақида тақдимномалар киритиш;

 

энергия ресурслари учун ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаган, Бюро талабномалари ижро этилмаган ҳолларда, шунингдек, электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-тарож ҳолатлари аниқланганда, истеъмолчиларни электр ҳамда газ тармоқларидан узиш;

 

энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари бартараф этилган ҳамда тўловлар тўлиқ амалга оширилганда, илгари электр ва газ тармоқларидан узиб қўйилган истеъмолчиларни қайта улаш;

 

энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриш;

 

энергия ресурслари истеъмолини назорат қилиш ва ҳисоблаш тизимини ҳамда ускуналарининг созлик ҳолатини мониторинг қилиш.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси энергия ресурсларини етказиб бериш, истеъмол қилиш ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига сўзсиз риоя этилиши устидан назорат самарадорлигини, шунингдек, энергия ресурслари истеъмолчиларининг масъулияти ва ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрсин.

 

5. Суд департаменти тугатилсин ва унинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган 1 301 та бўшатилаётган штат бирликлари Бюрога ўтказилсин.

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Суд департаменти балансида бўлган ва у фойдаланаётган бинолар, воситалар ҳамда бошқа моддий-техника қимматликларининг Бюро балансига ўтказилишини таъминласин.

 

Белгилаб қўйилсинки, Бюро тугатилаётган Суд департаментининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

 

6. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзбекэнерго” АЖ ва "Ўзтрансгаз” АКнинг:

 

"Ўзбекэнерго” АЖнинг истеъмолчилар билан ишлаш бўйича 6 562 та электромонтёр штат бирликларини ҳамда "Ўзтрансгаз” АКнинг табиий газни ҳисобга олиш ва реализация қилиш бўйича 4 255 та назоратчи штат бирликларини қисқартириш;

 

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.

 

Қуйидагилар Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

 

республика истеъмолчиларига энергия ресурсларини сотишдан тушган маблағларнинг 10 фоизи;

 

ваколатли органлар томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни сотишдан, шунингдек, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини (давлат божидан ташқари) ундиришдан тушган маблағларнинг 8 фоизи;

 

давлат ижрочилари томонидан ундирилган ижро йиғими маблағларининг 80 фоизи;

 

Бюро ходимлари томонидан қўлланиладиган ва ундириладиган жарималар суммасининг 80 фоизи;

 

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа даромадлар.

 

Белгилаб қўйилсинки:

 

Бюро таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

 

ушбу банднинг бешинчи хатбошисида назарда тутилган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзбекэнерго” АЖ ва "Ўзтрансгаз” АК томонидан белгиланади;

 

асбоб-ускуналар, электр узатиш линиялари, газ тармоқлари, энергия ресурсларини ҳисобга олиш ускуналарини эксплуатация қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, шунингдек, тегишли ҳудудларда носозликларни бартараф этиш бевосита "Ўзбекэнерго” АЖ ва "Ўзтрансгаз” АК томонидан амалга оширилади.

 

7. Белгилаб қўйилсинки, энергия ресурсларини етказиб бериш ва истеъмол қилиш соҳасида:

 

а) Бюро қуйидагилар учун жавобгардир:

 

энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш;

 

энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини, шунингдек, бевосита истеъмолчилар томонидан фойдаланилган энергия ресурслари ҳажми ва тегишли ҳудудлар чегарасидаги тармоқларга етказиб берилган ҳажм ўртасидаги тафовутларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш;

 

аниқланган тафовутларни бартараф қилиш механизми бўйича таклифлар киритиш ҳамда айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;

 

б) Ўзбекэнерго” АЖ ва "Ўзтрансгаз” АК қуйидагилар учун жавобгардир:

 

тузилган шартномаларга мувофиқ, истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш;

 

сотилган энергия ресурслари ҳажми ҳақидаги ҳисобот ва ахборотлар, дебитор ва кредитор қарздорлик ҳақидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги;

 

электр ва газ тақсимлаш тармоқлари ҳамда энергия ресурсларини бевосита истеъмолчиларга бўлиниш чегарасига қадар етказиб бериш билан боғлиқ бўлган бошқа инфратузилмалар эксплуатацияси ва таъмирлаш хизматларини амалга ошириш;

 

истеъмолчиларга ўрнатилган энергия ресурслари истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарини алмаштириш, ўрнатиш ва эксплуатация хизмати кўрсатиш, шунингдек, Бюро билан ҳамкорликда уларни пломбалаш;

 

белгиланган тартибда техник шартларни бериш, электр ва газ тармоқларига янги истеъмолчиларни улаш ишларини амалга ошириш;

 

Бюронинг мажбурий талабномасига асосан, электр энергияси айрим истеъмолчиларини 6-10 кВ ва ундан юқори кучланишли тармоқлардан белгиланган тартибда узиш.

 

Белгилансинки, "Ўзбекэнерго” АЖ ва "Ўзтрансгаз” АК ҳар ойда бевосита истеъмолчилар томонидан фойдаланилган энергия ресурслари ҳажми ва тегишли ҳудудлар чегарасидаги тармоқларга етказиб берилган ҳажм ўртасида тафовут мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни Бюрога тақдим этади, улар асосида Бюро электр ва газ таъминоти корхоналари билан биргаликда тафовутнинг вужудга келиш сабабларини аниқлаш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўради.

 

8. 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилсин, унга мувофиқ:

 

истеъмолчилар – жисмоний шахслар ҳар ойнинг 10 санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт;

 

мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин қарздорлик мавжуд бўлганда, истеъмолчи – жисмоний шахслар белгиланган тартибда электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан мажбурий узилади;

 

мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилганлардан ташқари, истеъмолчиларга энергия ресурсларини етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳолларда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади;

 

электр ва газ тармоқларидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда истеъмолчи – жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида, истеъмолчи – юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида тўлов қайта улашни амалга оширган ташкилот ҳисобига маблағларни ўтказиш орқали ундирилади;

 

истеъмолчи энергия ресурслари истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг лозим даражада эксплуатация қилиниши ва созлиги учун жавобгар бўлади;

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан рўйхати ҳар йили тасдиқланадиган, юқори ликвидли ва (ёки) экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи алоҳида тоифадаги истеъмолчиларга энергия ресурсларини сотиш экспорт нархидан паст бўлмаган бозор нархларида амалга оширилади.

 

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

 

икки ой муддатда танқидий ўрганиш натижасига кўра, "Ўзбекэнерго” АЖ корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган иссиқлик энергиясини етказиб бериш ва истеъмол қилишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартибини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилсин;

 

2017 йил 1 августга қадар муддатда энергия ресурслари учун, шу жумладан, иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидаги корхоналар ўртасида 2017 йил 1 июлгача вужудга келган қарздорликнинг тартибга солинишини таъминласин;

 

уч ой муддатда "Ўздавэнергоназорат” ДИ ва "Ўздавнефтгазинспекция” ДИ фаолиятини қайта ташкил этиш бўйича, шу жумладан, мазкур Фармон қоидаларини инобатга олган ҳолда, таклифлар киритсин.

 

10. Белгилансинки, Суд департаментининг амалдаги ходимлари, шунингдек, ушбу Фармонга мувофиқ штат бирликлари қисқартирилаётган "Ўзбекэнерго” АЖнинг истеъмолчилар билан ишлаш бўйича электромонтёрлари ҳамда "Ўзтрансгаз” АКнинг табиий газни ҳисобга олиш ва реализация қилиш бўйича назоратчилари Бюрони ташкил этиш даврида меҳнат шартномаси белгиланган тартибда бекор қилингунга қадар юқорида кўрсатилган ташкилотлар маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақлаб қолинган ҳолда хизмат вазифаларини амалга оширадилар.

 

11. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бир ой муддатда:

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасини;

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва киритсин.

 

12. "Ўзбекэнерго” АЖ ва "Ўзтрансгаз” АК:

 

2017 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда энергия ресурсларининг сотилишини ҳисобга олиш бўйича амалдаги дастурий маҳсулотлардан Бюронинг доимий фойдаланиш имкониятини таъминласин;

 

2017 йил 1 июлга қадар туман (шаҳар)лар кесимида 2017 йил 1 июнь ҳолатига энергия ресурсларидан қарздорлиги мавжуд бўлган барча истеъмолчиларнинг рўйхатини, шу жумладан, истеъмолчи – юридик шахслар билан қарздорликни таққослаш далолатномаларини Бюрога тақдим этсин;

 

2017 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда тушумларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш ва пул маблағларининг ҳаракатини Бюро томонидан мониторинг қилишни таъминловчи, энергия ресурсларини сотишдан тушган маблағларни ягона банк ҳисобрақамларида жамлаш тизимини жорий этсин;

 

2017 йил 1 августга қадар энергия ресурсларини ишлаб чиқариш, транспортировка қилиш ва тақсимлашни ҳисобга олиш ускуналари ўрнатилган хоналарнинг Бюро томонидан масофадан туриб рухсатсиз аралашувни назорат қилиш имконини берадиган видеокузатув камералари билан жиҳозланишини таъминласин;

 

2017 йил 1 октябрга қадар энергия ресурсларининг етказиб берилиши ва истеъмолини бевосита тақсимлаш жойларида назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

 

2018 йил 1 январга қадар энергия ресурсларини ишлаб чиқариш, транспортировка қилиш ва тақсимлашни ҳисоблаш нуқталарида ҳисобга олиш ускуналари кўрсаткичларини ва уларнинг ҳолатини қайд этувчи, ушбу маълумотларни энергия ресурсларини ишлаб чиқариш, транспортировка қилиш ва тақсимлаш ҳажмлари мониторингини амалга ошириш учун Бюрога тақдим этадиган автоматлаштирилган тизимни ўрнатсин, шунингдек, унинг барқарор ишлашини таъминласин.

 

13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзбекэнерго” АЖ, "Ўзтрансгаз” АК, "Ўздавэнергоназорат” ДИ, "Ўздавнефтгазинспекция” ДИ, "Саноатгеоконтехназорат” ДИ, Бюро бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 январга қадар қуйидагиларни амалга оширган ҳолда турар ва нотурар жой фондини тўлиқ инвентаризациядан ўтказсин:

 

кадастр ва лойиҳа ҳужжатлари, шартномалар, уланиш схемалари, бошқа зарур ҳужжатлар ҳамда ҳисобга олиш ускуналарининг мавжудлигини, уларнинг созлиги ва меъёрий-техник талабларга мувофиқлигини аниқлаш, истеъмолчини биллинг тизимида рўйхатдан ўтказиш;

 

энергия ресурсларининг реал истеъмол қилинган ҳажмини ва унинг шартномаларда назарда тутилган ҳажмга, шунингдек, амалга оширилган тўловларга мувофиқлигини аниқлаш;

 

турар ва нотурар жой фонди объектларининг эгалари, кадастр маълумотлари, коммуникациялар ва иншоотлар ҳақидаги маълумотларни ўзида жамлаган ягона электрон паспортларини тайёрлаш;

 

инвентаризация якунлари бўйича вазирликлар ва идораларнинг тегишли маълумотлар базаларига зарур аниқликлар киритиш.

 

Белгилансинки, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган вазирликлар ва идоралар инвентаризация ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар кўрилишини таъминлайдилар ва бунга ҳар томонлама кўмаклашадилар.

 

14. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий тузилмалари кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин уч кун муддатда кўчмас мулк эгалари ҳақидаги маълумотларни электр, газ, сув ва иссиқлик таъминоти корхоналари, автоматлаштирилган телефон станцияларига юборади.

 

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзбекэнерго” АЖ, "Ўзтрансгаз” АК уч ой муддатда кўчмас мулк эгалари ҳақидаги идоравий маълумотлар базаларини унификациялаштирсин.

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзбекэнерго” АЖ, "Ўзтрансгаз” АК идоравий маълумотлар базалари унификация қилинганидан кейин икки ой муддатда истеъмолчилар билан тузилган шартномаларнинг қайта расмийлаштирилишини таъминласин.

 

15. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзбекэнерго” АЖ, "Ўзтрансгаз” АК, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

 

икки ой муддатда истеъмолчилар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолати ҳақидаги ҳаққоний маълумотларни тақдим этадиган ва электрон тўлов тизимлари билан интеграция қилинган Уй-жой коммунал, электр ва газ таъминоти хизматлари кўрсатишнинг ягона биллинг тизимини ташкил этишни, шунингдек, абонентнинг ягона индивидуал рақамини жорий этишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини;

 

2017 йил 1 октябрга қадар Қарздорликни ундириш масалалари бўйича идоралараро электрон ҳамкорликнинг ягона тизимини ташкил этиш, ушбу тизимни тегишли идораларнинг жисмоний ва юридик шахслар қарздорлиги, уларнинг мулкий аҳволи ҳақидаги маълумотлар базалари билан босқичма-босқич интеграция қилиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

 

16. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўздавэнергоназорат” ДИ, "Ўздавнефтгазинспекция” ДИ Бюро билан биргаликда икки ой муддатда илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, энергия ресурсларини етказиб бериш, транспортировка қилиш, тақсимлаш ва сотишдаги йўқотишларни аниқлаш тартибини тасдиқласин.

 

17. Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссияси (А.Н.Арипов) Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан биргаликда икки ой муддатда:

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сон қарори билан тасдиқланган 2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари Дастурининг амалга оширилишини танқидий ўрганишни;

 

ушбу дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминламаган айбдор мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги бўйича таклифлар киритилишини;

 

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича янгиланган дастур тайёрланишини таъминласин, бунда:

 

энергия тежайдиган технологиялар ва муқобил энергия манбаларини кенг жорий этиш, шу жумладан, уларни шаҳарлар ва қишлоқ жойларда уй-жой қуриш лойиҳаларига мажбурий киритишга;

 

муқобил энергия манбаларидан фойдаланаётган жисмоний ва юридик шахсларни моддий рағбатлантириш чораларига;

 

Қуёш энергияси халқаро институти фаолияти самарадорлигини оширишга;

 

аҳоли ўртасида энергия ресурсларини асраб-авайлаш, энергия тежайдиган технологиялар ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни тарғиб этиш юзасидан комплекс чораларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратсин.

 

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда мазкур Фармон талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига "Муқобил энергия манбалари тўғрисида”ги ҳамда "Газ таъминоти тўғрисида”ги қонунлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритсин.

 

18. "Ўзбекэнерго” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзстандарт” агентлиги, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, "Ўзэлтехсаноат” АК, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

 

бир ой муддатда электр энергия назорати ва ҳисобга олишни ягона автоматлаштирилган тизимга интеграция қилиш учун унинг техник кўрсаткичларини унификациялаштиришни инобатга олган ҳолда, электр энергия назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларни ҳар томонлама экспертизадан ўтказсин;

 

халқаро молиявий донор-институтлар билан уларнинг иштирокида амалга оширилаётган электр энергия назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича лойиҳаларнинг техник кўрсаткичларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, техник кўрсаткичлари бир хил, электр энергиядан фойдаланишни ҳисобга олувчи замонавий электрон ускуналарни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалаларини келишсин;

 

келишиш натижаларига кўра, икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига электр энергия назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини 2019 йил 1 январга қадар тўлиқ жорий этишни назарда тутувчи режа-жадвални киритсин.

 

19. "Ўзбекнефтгаз” МХК, "Саноатгеоконтехназорат” ДИ, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзстандарт” агентлиги, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, "Ўзэлтехсаноат” АК, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

 

икки ой муддатда лойиҳаларни молиялаштиришнинг аниқ манбалари, амалга ошириш муддатлари ва графикларини, шунингдек, табиий газ истеъмолини ҳисобга олишнинг техник жиҳатдан бир хил, замонавий электрон ускуналарини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни назарда тутувчи Замонавий энергия тежайдиган газдан фойдаланиш асбоб ва ускуналарини, табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш концепцияси лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

 

2017 йил 1 сентябрга қадар ишлаб чиқилган Концепция асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг замонавий энергия тежайдиган газдан фойдаланиш асбоб ва ускуналарини, табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича лойиҳанинг техник топшириқлари ҳамда дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини, шунингдек, мазкур тизимнинг тўлиқ жорий қилинишини назарда тутувчи режа-жадвални тасдиқлаш ҳақидаги қарори лойиҳасини киритсин.

 

20. Белгилансинки, энергия ресурслари назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишга техник топшириқлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда "Ўзстандарт” агентлиги билан электр энергия ва табиий газ назорати ҳамда ҳисобининг ягона автоматлаштирилган тизимига мос келиши ва интеграция қилиниши нуқтаи назаридан келишилиши шарт.

 

21. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзбекэнерго” АЖ, "Ўзтрансгаз” АК бир ой муддатда маълумотларни қайта ишлаш ягона маркази негизида энергия ресурслари назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимлари фаолияти учун маълумотлар узатиш тизимини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

 

22. "Ўзбекэнерго” АЖ ва "Ўзтрансгаз” АК Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, "Ўздавэнергоназорат” ДИ, "Саноатгеоконтехназорат” ДИ, "Ўздавнефтгазинспекция” ДИ, Бюро, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда шу турдаги ишларни амалга оширишда халқаро тажрибага эга бўлган чет эл пудратчисини жалб этган ҳолда, электр ва газ таъминоти объектларининг техник ҳолатини аниқлаш нуқтаи назаридан инвентаризация қилинишини таъминласин ҳамда 2018 йил 1 мартга қадар уларни модернизация қилиш Давлат дастури лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

 

23. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий суд ва Адлия вазирлиги билан биргаликда 2017 йил 1 октябрга қадар мазкур Фармон талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунини танқидий қайта кўриб чиқсин ҳамда унинг янги таҳрирдаги лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.

 

24. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Бош прокуратура, "Ўзбекэнерго” АЖ, "Ўзтрансгаз” АК, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда мазкур Фармонда белгиланган вазифаларни инобатга олиб, электр энергетикаси ва газ таъминоти соҳасида, заруратга кўра, 2018/2019 ўқув йилида қабул квоталарини кўпайтириш ҳамда янги таълим ва мутахассислик йўналишларини жорий этишни назарда тутган ҳолда, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими кадрларини тайёрлаш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

 

25. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ёш авлодда энергия ресурсларига нисбатан тежамкорона муносабатда бўлиш ва ундан оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар кўрсин.

 

26. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекэнерго” АЖ, "Ўзтрансгаз” АК бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мазкур Фармоннинг мазмун-моҳияти, шу жумладан, тўловларни ўз вақтида амалга оширишнинг аҳамияти, энергия ресурсларини истеъмол қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун кўриладиган жавобгарлик чоралари, энергия тежайдиган технологиялар ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишнинг афзалликлари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.

 

27. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Бош прокуратура, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

 

энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини;

 

қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

 

28. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б.Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б.Абдуллаев зиммасига юклансин.

Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида

Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Кейинги йилларда республикамизда ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, таъсирчан назоратни таъминлаш ва ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри соҳасида муносабатларни комплекс тартибга солишда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

 

Ер ресурсларини тизимли ҳисобга олиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш, давлат кадастрларини тартибга солиш, Ўзбекистон Республикаси картография фондини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури доирасида ер қонунчилигига риоя этиш юзасидан доимий мониторинг қилиш тизими ишлаб чиқилди ва жорий қилинди, кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш ишлари ташкил этилди, 21 та давлат кадастрларини интеграциялашувини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Миллий геоахборот тизимини ташкил этиш ишлари бошланди.

 

Шу билан бирга, ердан фойдаланиш ҳолатининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ерлардан фойдаланишда мунтазам давлат назоратини таъминлаш, замонавий технологияларни жорий этиш, шунингдек, ер ресурсларини тизимлаштирилган ҳолда ҳисобга олиш ишлари етарли даражада самарали бўлмаяпти.

 

Соҳага юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, илмий тадқиқот ишларини тезкор ва самарали амалга оширишда тармоқнинг моддий-техник базаси бугунги кун талабларига жавоб бермайди. Амалдаги ходимлар сони, айниқса қуйи поғонада, ер ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш ва уларнинг тўлиқ ҳисобини юритиш имконини бермаяпти.

 

Соҳанинг етакчи хорижий ташкилотлари билан яқин алоқалар ўрнатиш, илғор халқаро тажрибаларни чуқур ўрганиш ва қўллаш, мутахассисларнинг амалиёт ўташлари ва малакаларини оширишни ташкил этишга етарлича эътибор қаратилмаяпти.

 

Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш юзасидан назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш мақсадида:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ер ресурсларидан мақсадли, оқилона ва самарали фойдаланиш, ерларни муҳофаза қилиш юзасидан давлат назоратини ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасидаги ишлари қониқарсиз, деб ҳисоблансин.

 

2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг асосий вазифалари ҳамда фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

 

ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, геодезия ва картография соҳаси фаолияти бўйича ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш;

 

ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича тизимли давлат назоратини, давлат геодезия назоратини қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилиши юзасидан уни бузганлик учун айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш орқали амалга ошириш;

 

ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ерларни сақлаш ва муҳофаза қилиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, геодезия ва картография фаолияти самарадорлигини кучайтириш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

 

давлат ер кадастрини, давлат картография-геодезия кадастрини, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини, ҳудудлар давлат кадастрини, шунингдек, Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш;

 

давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

 

учувчисиз аппаратлардан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги ерларини, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва парваришлашни мониторинг қилиш, геодезия маълумотлари ва картография материалларидан фойдаланган ҳолда сунъий йўлдош навигация тизими ишлашини таъминлаш;

 

аэрокосмик суратга олиш, топография-геодезия, картография, тупроқшунослик, геоботаникага оид ва бошқа изланишлар ҳамда тадқиқотларни, ерларни масофадан зондлаш, геодинамик тадқиқотлар маълумотлари ва материалларидан фойдаланган ҳолда, картографик мониторингни амалга ошириш;

 

кўчмас мулк объектларининг электрон маълумотлар базасини, кўчмас мулк баҳосини бозор қийматида баҳолашга босқичма-босқич ўтиш учун давлат кадастрлари геоахборот тизимларини яратиш ва доимий равишда янгилаб бориш;

 

соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шу жумладан, давлат хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида фуқароларга ҳамда тадбиркорлик субъектларига тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатиш;

 

ер тузиш, геодезия, картография ва давлат кадастри соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро грантларни жалб этиш;

 

ер тузиш, геодезия, картография ва давлат кадастрлари бўйича тизимли равишда кадрларни қайта тайёрлаш, малакасини оширишни таъминлаш.

 

3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг:

 

давлат кадастрлари, илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш соҳалари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришга масъул ҳисобланадиган, Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимини жорий этиш;

 

туманлар (шаҳарлар)нинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг филиаллари этиб, қайта ташкил этиш;

 

Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институтини Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази таркибидан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

 

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

 

5. Қуйидагилар Жамғарма маблағларининг асосий манбалари этиб белгилансин:

 

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органлари томонидан ерлардан хўжасизларча фойдаланганлиги ёки уларни яроқсиз ҳолга туширганлиги, хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқилганлиги, давлат ер кадастрини юритиш қоидалари бузилганлиги, чегара ва чеклов белгиларининг йўқ қилинганлиги ёки шикастланганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ солинадиган жарималарнинг 100 фоизи;

 

фуқароларнинг уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирилмаганлиги учун ундириладиган жарималарнинг 10 фоизи;

 

кадастр ҳужжатларини техник хатловдан ўтказиш ва расмийлаштириш бўйича давлат хизматларига белгиланган нархларни 25 фоиз ошириш ҳисобига тушадиган маблағларнинг (солиқлар ҳисоблангандан кейин) 100 фоизи;

 

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

6. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағлари:

 

ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри органлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга;

 

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органлари тизимига қўшимча равишда киритилаётган штат бирликларини сақлашга;

 

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизими органлари ходимларини рағбатлантириш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга йўналтирилади.

 

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга оширишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритсин.

 

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 15 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида”ги ПФ-3502-сон фармонининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб, ҳисоблансин.

 

9. Мазкур фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.

Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ...

Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Қайд этилсинки, амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистонда мустақиллик йилларида хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаётган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди, давлат хизматлари кўрсатишнинг тўғридан-тўғри мулоқотсиз замонавий интерактив шакллари жорий этилмоқда, давлат билан ишбилармонлар ўртасида тизимли мулоқот йўлга қўйилди, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрта синфини шакллантириш, мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини оширишнинг энг муҳим омили сифатида кичик тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун ишончли ҳуқуқий кафолатлар яратилди.

 

Шу билан бирга, тараққиётнинг ҳозирги босқичида бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш масалаларида шаклланган ёндашувларни қайтадан кўриб чиқиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилишнинг янги тизими яратилишини тақозо этмоқда.

 

Аҳолини тадбиркорлик фаолиятига янада фаол жалб этиш ва хусусий бизнесини бошлашга, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг барча босқичларида юзага келаётган муаммоларни ортиқча сарсонгарчиликларсиз ва қоғозбозликсиз тезкор ҳал этишга хизмат қиладиган бозор инфратузилмасининг барқарор ишлаши ва янада ривожланишини мувофиқлаштирувчи амалий механизмнинг самарали тизимини яратиш зарур.

 

Шу ўринда, мақоми, фаолият йўналиши ва кўлами, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча тадбиркорлик субъектларини бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг вазифалари, фаолият йўналишлари ва ваколатларини тубдан қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.

 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ижро этиш, бизнес ҳамжамияти ва давлат органлари ўртасида самарали мулоқот ва соғлом шерикчилик механизмларини йўлга қўйиш, хусусий мулкчилик ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли муҳофаза қилиш кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлар билан бизнес-муҳитни такомиллаштириш масалалари бўйича долзарб ахборот алмашинувининг доимий каналини, аввало вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда жорий этиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг амалий натижаларига эришиш, ўзининг бизнесини ташкил этиш ва юритишда аҳолига ҳар томонлама кўмак бериш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига сифатли давлат хизматлари кўрсатишни таъминлаш мақсадида:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг, шунингдек, тадбиркорлик тузилмаларининг Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тизимини тубдан қайта ислоҳ этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин ҳамда унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб, қуйидагилар белгилансин:

 

а) тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида – тадбиркорлик субъектларини, айниқса ўз фаолиятини йўлга қўйиш даврида уларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини яратиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли муҳофазасининг кафолатларини кучайтириш, жадал ривожланишига ҳар томонлама кўмак бериш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг устуворлик роли ва дахлсизлигини таъминлаш, республикамиз туманлари ва шаҳарларида аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, жумладан:

 

ваколатли органлар томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда унинг натижаларини тизимли асосда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа ваколатли органларга тақдим этиш;

 

тадбиркорлик фаолияти соҳаси қонунчилигининг, аввало маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижро этилиши устидан жамоат назоратини амалга оширишнинг амалий механизмини жорий этиш ҳамда уларнинг фаолияти бўйича мустақил баҳолашни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш;

 

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари ва ходимларига нисбатан шикоят аризалари берган тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилиш;

 

тадбиркорлик субъектлари фаолияти мониторингини амалга ошириш ҳамда улар фаолияти текширувларида Палата аъзоларининг иштирок этишини таъминлаш.

 

б) ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш соҳасида – тадбиркорлик фаолияти соҳаси қонунчилигини янада такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларини ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик фаолияти соҳасида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалиётга жорий этилиши устидан жамоат экспертизасини ташкил этиш ва жамоат назоратини кучайтиришга кенг жалб қилиш, жумладан:

 

тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳити ва инвестиция муҳитини шакллантириш бўйича давлат дастурлари, шунингдек, ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

 

тадбиркорлик субъектларини ишбилармонлик муҳити ҳолатини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишга кенг жалб қилиш, тадбиркорлик тузилмалари билан биргаликда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизасини, жумладан, саноат, транспорт, қурилиш, молия, ахборот-коммуникация технологиялари, савдо ва хизматлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа соҳалар бўйича эксперт кенгашларини ташкил этиш орқали ташкил этиш;

 

тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатларини мустаҳкамлаш, уларнинг ривожланишини рағбатлантиришни кучайтиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

 

республикамиз туманлари (шаҳарлари), вилоятлари кесимида жойлардаги ишбилармонлик муҳитининг ҳолати ҳамда қонунчиликдаги меъёрлар ва талабларнинг амалга оширилиши натижалари бўйича ҳар чоракда таҳлил ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа ваколатли органларга уларни яхшилаш бўйича таҳлилий материаллар ва таклифларни тақдим этиш.

 

в) тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш соҳасида – тадбиркорлик субъектларига бизнесни ташкил этиш, юритиш ва янада ривожлантиришда амалий ёрдам кўрсатиш, давлат органлари ва бозор инфратузилмаси субъектлари хизматларидан фойдаланиш бўйича имкониятлар ва шароитлар яратиш, маслаҳат ёрдами ва ахборот таъминотини тақдим этишда қуйидагилар орқали кўмаклашиш:

 

янгидан фаолият бошлаётган тадбиркорларни жойлаштириш учун бизнес-инкубаторлар фаолиятини яратиш ва ташкил этиш ҳамда уларга бизнес-режаларни тайёрлаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ зарур ахборотларни олиш ва амалий масалаларни ҳал этишда эксперт, ҳуқуқий ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш;

 

тадбиркорларнинг инвестиция ва ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш бўйича амалий кўникмаларни ўзлаштириши, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ зарур ахборотларни олишига ёрдам бериш;

 

тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда, улар фаолияти бўйича текширувлар ўтказилганида тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий ва юридик ёрдам кўрсатиш;

 

молиявий ва товар-хомашё ресурслари, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, технологик машиналар ва қурилмалар, ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, ер майдонларидан фойдаланишда амалий ёрдам кўрсатиш;

 

Савдо-саноат палатаси аъзолари ва ҳамкорлари иштирокида жамоатчилик асосида қўмиталар, ишбилармонлик ва мувофиқлаштириш кенгашларини ташкил этиш;

 

инновация тадбиркорлигини жорий этишга, «startup» лойиҳалар, ёшларнинг, аввало олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг ўз бизнесини ташкил қилиш ва юритишга, шунингдек, аҳоли бандлиги ва даромадларининг жадал ўсишини таъминлашга хизмат қиладиган кичик, хусусий ва оилавий тадбиркорлик, касаначиликнинг турли шаклларини жадал ривожлантиришга фаол кўмаклашиш.

 

г) давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик соҳасида – давлат ҳокимиятининг барча тармоқлари – қонунчилик, суд ва ижро этувчи ҳокимиятлар, шунингдек, банк-молия ташкилотлари ва бозор инфратузилмасининг бошқа субъектлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлашни мосланувчанлиги ва натижадорлигига хизмат қиладиган самарали ўзаро ҳамкорлик тизимини ва янги иш шаклларини жорий этиш, жумладан:

 

тадбиркорлик субъектлари билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, жойлардаги барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари ўртасида ўзаро муносабатларни самарали ташкил этишга кўмаклашиш, "тўғридан-тўғри ва қайта алоқа” тамойили бўйича ўзаро ҳамкорликнинг амалий ва самарали механизмини яратиш;

 

тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қабул қилиш ва қайта ишлаш, ваколатли органларга кўриб чиқиш учун тақдим этиш, шунингдек, уларнинг ижро этилиши устидан мониторинг олиб бориш ва таҳлил қилиш;

 

вилоятлар марказлари, туманлар ва шаҳарларда Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари фаолиятини ташкил этиш, уларнинг ваколатли давлат органлари ва ташкилотлар, шунингдек, давлат хизматлари тақдим этувчи хўжалик бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш.

 

д) тадбиркорлик субъектларини ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида – тадбиркорлик тузилмалари учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими сифатини тубдан ошириш, иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, таълим йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш, ҳар бир туман ва шаҳарларда кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш доимий курсларини қуйидаги усуллар орқали ташкил этиш:

 

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан Республика тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш маркази ва унинг ҳудудий филиаллари билан, жумладан, касб-ҳунар коллежлари негизида машғулотлардан бўш вақтларида, ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;

 

марказ фаолиятининг йўналишлари бўйича халқаро молия институтлари, хорижий донорлар ва чет давлатларнинг тадбиркорларни ўқитиш бўйича муқобил марказлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш;

 

тадбиркорларга бизнес юритиш асослари, бизнес-режалар тузиш, тадбиркорлик фаолияти соҳасида қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, менежмент, молиявий бошқарув ва бошқа зарур фанларга ўқитишни ташкил этиш бўйича тадбиркорлик субъектлари учун ўқув курсларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш;

 

тадбиркорларга ходимларни танлаш ва ўқитишда, уларнинг касб малакасини доимий оширишда кўмаклашиш, ҳудудлар ва тадбиркорлик соҳаларида малакали кадрларга бўлган эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида мутахассислар тайёрлашга давлат буюртмаларини шакллантиришда иштирок этиш;

 

таълимни ташкил этиш учун олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчилари, амалиётчи-мутахассислар, юқори натижаларга эришган тадбиркорлар ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш.

 

е) ташқи иқтисодий фаолият ва инвестицияларни жалб қилиш соҳасида – республикамиз тадбиркорлик субъектларининг халқаро ишбилармонлик ҳамжамиятига интеграциялашуви, маҳаллий корхоналар маҳсулотларининг ташқи бозорларга чиқарилишини таъминлаш, миллий брендларни хорижда фаол илгари суриш, маҳаллий ва хорижий инвестицияларни, шунингдек, замонавий технологияларни жалб этиш, жумладан:

 

бизнес-форумлар, кўргазмалар ва ярмаркаларни ташкил этиш ва уларда маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг кенг иштирокини таъминлаш;

 

тадбиркорлик субъектларига ишончли ҳамкорлар, янги бозорларни излаш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқиш, экспорт турларини кенгайтириш ва тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, ҳуқуқлари ва манфаатларини муҳофаза қилишда ёрдам кўрсатиш;

 

ташкил этилган кичик саноат ва эркин иқтисодий зоналарда ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этишга оид лойиҳаларни амалга ошириш доирасида тадбиркорлик субъектлари, жумладан хорижий инвесторларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;

 

мазкур вазифаларни амалга оширишда республикамизнинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалари бўйича маслаҳатчилари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг чет элдаги ваколатхоналари билан фаол ўзаро ҳамкорликни таъминлаш.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси белгиланган аниқ стратегик мақсадлар ва асосий вазифаларнинг самарали амалга оширилишини таъминласин, Савдо-саноат палатаси Президиуми мажлисларида қабул қилинаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини мунтазам кўриб чиқсин.

 

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятининг стратегик мақсадлари ва вазифаларини амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни таъминласин.

 

3. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси муассисларининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

 

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг қурултойи олий бошқарув органи ҳисобланади ва у ҳар тўрт йилда камида бир марта йиғилади;

 

қурултойлар орасида палатанинг бошқарув органи қурултой делегатлари томонидан сайланадиган 25 кишидан иборат Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Президиуми ҳисобланади;

 

палатанинг ижро этувчи органи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ижроия қўмитаси ҳисобланиб, у ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Президиумига бевосита ҳисобот беради;

 

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Президентининг тавсияси бўйича Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси съездининг делегатлари томонидан сайланади;

 

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси лавозими бўйича Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Президиуми раиси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ижроия қўмитаси ишини бошқаради;

 

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари лавозимларига Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг тавсияси билан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Президиуми томонидан тайинланади.

 

4. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идораларга ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солиш масалалари бўйича таклифлар тақдим этиш;

 

эксперт кенгашларини ташкил этиш, шунингдек, ваколатли давлат органларига қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича ноаниқликлар ва турлича ёндашувларни бартараф этиш бўйича мажбурий жавоб талаб этиладиган ёзма сўровномаларни тақдим этиш;

 

Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идораларга бизнес ривожланишига тўсқинлик қилаётган ва чеклаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уларни бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни тақдим этиш;

 

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши томонидан тасдиқланадиган тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширувларнинг муддатлари ва сонини белгилашда, тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун бевосита уларнинг фаолияти текширувларида иштирок этиш, шунингдек, текширувларнинг натижаси бўйича қабул қилинган назорат органларининг қарорларига норозилик билдириш;

 

тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари ўртасидаги низоларни тартибга солишни таъминлаш мақсадида давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва уларнинг ваколатли шахсларидан зарур маълумотлар, ҳужжатлар ва материалларни сўраб олиш;

 

жиноий ишлар бўйича амалиётда жамоат ҳимоячилари сифатида иштирок этиш;

 

давлат органларининг ваколатли шахслари қарорлари, ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоятлар бўйича тадбиркорлик субъектлари номидан суд жараёнининг исталган босқичида иштирок этиш, шунингдек, шикоят аризалари билан бир қаторда апелляция, кассация шикоятлари, аризалар, жумладан назорат тартибида рад этиш тўғрисидаги хатларни тақдим этиш;

 

давлат активларини хусусийлаштириш, жумладан давлат мулки объектларини "ноль”га тенг харид қиймати бўйича сотиш, шунингдек, давлат органлари ва давлат хизматларининг айрим функцияларини хусусий секторга бериш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш тўғрисида таклифлар тақдим этиш;

 

ўзининг таркибида белгиланган тартибда таълим муассасаларини ташкил этиш.

 

5. Белгилансинки:

 

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тўғрисидаги хулосани бериш бўйича ваколатли орган ҳисобланади;

 

тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир қиладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари мажбурий равишда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилиши зарур;

 

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига мутлақо ёки маълум қисмига қарши бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тасдиқлайдиган қонунчилик ва ижро этиш ҳокимияти органларига ўз хулосаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга;

 

тадбиркорлик фаолияти ривожланишига тўсқинлик қилувчи ёки чекловчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уларни бекор қилиш зарурияти тўғрисида тақдим этилган тавсиялар ва мажбурий жавобни талаб қиладиган ёзма мурожаатлар қонунда белгиланган муддатда мажбурий равишда кўриб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига уларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида асосланган хулосалар тақдим этилиши лозим;

 

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вакиллари мажбурий тартибда давлат органлари, жумладан, назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳузурида ташкил этиладиган жамоатчилик маслаҳат кенгашларининг таркибига киритилади.

 

6. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси таркибида вилоят марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳарларида, туманлар ва шаҳарлардаги бўлимлари билан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида "ягона дарча” тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказлар билан қўшма жойлаштириш тамойили асосида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этилсин.

 

7. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

 

зарур шарт-шароитларни яратиш ва бир жойнинг ўзида кенг кўламли давлат органлари ҳамда бозор инфратузилмаси субъектларининг хизматлари, бизнес-хизматларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш орқали тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

 

тадбиркорлик субъектларига муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, ахборот таъминоти, давлат хизматларидан фойдаланишда (рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш, лицензиялаш ва бошқа ҳужжатлар) кўмак бериш;

 

бизнес-режалар ишлаб чиқиш, шунингдек, лизинг, суғурта ва баҳолаш хизматларидан фойдаланиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш;

 

молиявий, товар-хомашё ва табиий ресурслар, технологик машиналар ва ускуналар, ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, ер майдонларидан фойдаланишда кўмаклашиш;

 

солиққа тортилиш, ишчилар ёллаш, статистика, молия, солиқ ва бошқа ҳисоботларни топшириш, банк хизматлари, бино ва жойларни ижарага олиш, давлат мулки объектларини "ноль” қийматида харид қилишда маслаҳатлар бериш;

 

халқаро стандартлар ва сертификация тизимини жорий этишда, жумладан ташқи савдо ҳамкорлар билан кооперация алоқаларини йўлга қўйишда, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда ёрдам бериш;

 

тадбиркорлик субъектлари учун тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш билан боғлиқ масалалар бўйича бозор инфратузилмаси субъектлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан икки томонлама ва кўп томонлама музокараларни ташкил этиш.

 

8. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2017 йилнинг 1 июлигача бўлган муддатда "бевосита ва қайта алоқа” тамойили бўйича амалий ва самарали ўзаро ҳамкорлик механизмини яратиш мақсадида, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда таклифларини муҳокама қилиш бўйича махсус портални ташкил этсин.

 

9. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил қилиш амалиётига қуйидагилар татбиқ этилсин:

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати аъзоларининг иқтисодий фаолиятнинг муаммоли масалаларини муҳокама қилиш, уларни ҳал этиш бўйича тадбиркорларнинг таклифларини, шунингдек, янги бизнес-ғоялар ва лойиҳалар амалга оширилишини муҳокама қилиш учун тадбиркорлар билан мунтазам учрашувлар ташкил этиш;

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўмиталари билан ҳамкорликда хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ва ходимларининг ҳисоботларини, шунингдек, депутатларнинг сайёр қабулларини ташкил этиш;

 

ҳар йили бизнес-ҳамжамият, минтақавий ва халқаро бизнес вакилларининг Иқтисодий форумини ўтказиш, унинг мақсади сифатида бизнес доиралар, илмий ҳамжамият, Ҳукумат ва аҳоли ўртасидаги мулоқотларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон, минтақа ва жаҳон иқтисодиётининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденцияларини мустақил, холисона таҳлил қилиш асосида мустаҳкам алоқалар ўрнатиш.

 

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарори лойиҳасини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этсин.

 

11. Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни тақдим этсин:

 

мазкур Фармондан келиб чиқиб, қонунчиликка киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифлар;

 

янги таҳрирдаги "Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси;

 

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси таркибида хорижий инвесторлар, шунингдек, чет эллик ҳамкорлар билан ўзаро муносабатларда миллий компанияларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли муҳофаза қилишини таъминлаш бўйича халқаро тижорат арбитраж судини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар.

 

12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январдаги 14-сон карори

[ОКОЗ:

1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека;

2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши;

3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хизмат;

2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 4-сон, 53-модда)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек кўп квартирали уйлар қуриш кўламларини кенгайтириш ҳисобига республика шаҳарларида яшаётган аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 16 январь,

14-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январдаги 14-сон қарорига
ИЛОВА

Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сон қарори билан тасдиқланган «2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) доирасида шаҳарларда кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун «Ипотека-банк» АТИБ томонидан буюртмачига кредитлар бериш тартибини, шунингдек кўп квартирали уйлардаги квартираларни устун даражада ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

банк — кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун буюртмачиларга кредитлар бериш, шунингдек кўп квартирали уйларни сотиб олиш учун қарз олувчиларга ипотека кредитларини расмийлаштириш йўли билан квартираларни сотиш функциялари юкланган ҳолда «Ипотека-банк» АТИБ;

буюртмачи — арзон кўп квартирали уйлар массивларини реконструкция қилиш ва қуриш, намунавий лойиҳалар бўйича зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини расмийлаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан техник назоратни амалга ошириш, шунингдек маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши функциялари юкланган ҳолда «Ўзшаҳар қурилиш инвест» МЧЖ республика ихтисослаштирилган инжиниринг компанияси;

бош пудратчи — коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустриясида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилиш бўйича Идоралараро тендер комиссияси томонидан Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрига киритилган, мазкур объектларни қуришда тажрибага ва тегишли моддий-техника базасига эга бўлган пудрат ташкилотлари иштирокида тендер савдолари ўтказиш якунлари бўйича аниқланадиган бош пудрат ташкилоти;

қурилишларнинг манзилли рўйхати — капитал қўйилмаларнинг ажратилган лимитлари доирасида ҳар йили буюртмачилар томонидан тузиладиган объектлар рўйхатини, шунингдек капитал қўйилмалардан фойдаланиш йўналишлари бўйича ишлар ва харажатлар ҳажмларини ўз ичига оладиган молиявий ҳужжат;

кўп квартирали уйни реконструкция қилиш — кўп квартирали уйнинг архитектура-режалаштириш ечимларини ўзгартириш, қисман бузган, маънан эскирган конструкциялар ва муҳандислик асбоб-ускуналарини алмаштирган ҳолда қўшимча устига қуриш, ёнига қуриш (иморатлар қуриш);

махсус мақсадли ҳисоб рақамлари:

кўп квартирали уйдаги квартираларни сотишдан тушадиган ҳамда қарзларни ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қайтаришга йўналтириладиган тушумлар ҳисобига жамланадиган мақсадли маблағларни ҳисобга олиш учун буюртмачига очиладиган 22626-ҳисоб рақами;

буюртмачидан тушадиган ҳамда сотиб олинадиган асбоб-ускуна ва қурилиш материаллари, бажарилган ишлар учун субпудрат ташкилотларига, кредит ажратилаётган объект қурилишида банд бўлган ишловчиларга иш ҳақи тўлашга (шу жумладан жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни ушлаб қолиш, ягона ижтимоий тўлов, ходимларнинг иш ҳақидан мажбурий суғурта бадаллари суммаси), автотранспорт хизматлари, механизмлардан фойдаланилган ҳолда кўрсатиладиган хизматлар учун ҳақ тўлашга, шунингдек тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш харажатларига (ёқилғи-мойлаш материаллари, табиий газ, электр энергияси, сув ва шу кабилар) ва кўп квартирали уйларни қуриш ёки реконструкция қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатларга ҳақ тўлаш учун йўналтириладиган жамланадиган мақсадли маблағларни ҳисобга олиш учун пудратчига очиладиган 22626-ҳисоб рақами;

ҳудудий комиссия — кўп квартирали уйлардаги квартираларни яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларга бириктириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия;

яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар — республика шаҳарларида яшайдиган ёш оилалар, эскирган уй-жойларда яшаётганлар ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифалари;

кўп квартирали уйлар — Дастур доирасида қўшимча муҳандислик ва ижтимоий инфратузилма билан комплекс ҳолда қурилган шаҳарлардаги 5, 7 ва 9 қаватли арзон кўп квартирали уйлар;

ҳудудий комиссиянинг протокол қарори — ҳудудий комиссиянинг протокол шаклида расмийлаштирилган ҳамда банк томонидан квартирани сотиш ва ипотека кредити ажратиш учун асос ҳисобланадиган белгиланган тартибда қабул қилинган қарори;

қарз олувчи — яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган, кредит шартномасида белгиланган шартларда кўп квартирали уйдан квартира олиш учун ипотека кредити олган, ипотека кредитини қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган жисмоний шахс;

биргаликда қарз олувчи — қарз олувчининг эри (хотини), яқин қариндошлари, ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, болалари) ҳамда ипотека кредити ва унинг юзасидан фоизлар бўйича ҳар ойлик тўловларда қатнашувчи, шунингдек ипотека кредити бўйича солидар жавоб берувчи бошқа жисмоний шахслар;

дастлабки бадал — қарз олувчининг банкда очилган мақсадли жамғарма омонат ҳисоб рақамига қўйилган сотиб олинадиган квартира қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги пул маблағлари;

қонун асосидаги ипотека — ипотека шартномаси бўйича қарз олувчининг мажбуриятларини таъминлаш учун қўлланиладиган, қонун асосида ипотека ҳосил бўлишига олиб келадиган ва қонун асосида ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланадиган ипотека тури;

тўлов лаёқати — умумий даромадларни таҳлил қилишдан келиб чиқиб аниқланадиган қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш лаёқати.

3. Кўп квартирали уйни қуриш учун буюртмачига ер участкалари ажратиш тегишли шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилади. Кўп квартирали уй фойдаланишга топширилгандан кейин буюртмачи белгиланган тартибда мулк ҳуқуқини расмийлаштиради.

4. Қуйидагилар кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

банк томонидан ажратиладиган кредитлар;

ўзининг уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд ходимлари учун кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштиришда улуш қўшиб қатнашишга тайёрлигини билдирган нодавлат ташкилотларининг ўз маблағлари;

халқаро ва хорижий молиявий институтларнинг буюртмачига кредит ажратиш учун берилган кредитлари, шу жумладан грантлари ва инвестициялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.

5. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун буюртмачи банкнинг хизмат кўрсатадиган филиалида «талаб қилиб олинадиган» асосий депозит ҳисоб рақамига эга бўлиши керак.

6. Буюртмачининг кредитлари бўйича мажбуриятларни таъминлаш сифатида квартиралар аҳолига сотилгунига қадар кўп квартирали уйлардаги квартираларни келажакда сотишдан тушадиган маблағлар гарови қабул қилинади.

Кредитни таъминлаш суммаси берилган кредит, у бўйича ҳисобланган фоизлар суммасини тўлиқ қоплаши керак.

7. Пудратчиларга банк филиалларида буюртмачи томонидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш учун махсус мақсадли ҳисоб рақамлари очилади.

8. Кўп квартирали уйларни қуриш ёки реконструкция қилишни молиялаштиришда буюртмачи томонидан пул маблағлари унинг ссуда ҳисоб рақамларидан пудратчиларнинг махсус мақсадли ҳисоб рақамларига ўтказилади.

9. Буюрмтачиларнинг ссуда ва махсус мақсадли ҳисоб рақамлари судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, солиқ органлари ва бошқа органларнинг қарорлари, шунингдек уларнинг келиб чиқишидан қатъи назар, бошқа талаблар бўйича хатлаб қўйилмайди.

2-боб. Кўп квартирали уйларни қуриш ёки реконструкция қилиш учун молиялаштириш ва буюртмачига кредит ажратиш тартиби

1-§. Буюртмачига кредитларни расмийлаштириш ва бериш тартиби

10. Ушбу Низомга мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда намунавий лойиҳа бўйича келишилган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилинган ҳолда «тайёр ҳолда топшириш» шартларида кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун банк қайтариш, тўлаш, таъминлаш, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартларида буюртмачига кредитлар беради.

11. Кўп квартирали уйларни қуриш ёки реконструкция қилиш учун банк томонидан буюртмачига ажратиладиган кредит миқдори «тайёр ҳолда топшириш» шартларида қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган кўп квартирали уй қийматининг 95 фоизигача миқдорда белгиланади.

12. Кредитдан фойдаланиш муддати қурилиш ишларини ёки реконструкция қилишни амалга ошириш муддатидан келиб чиқиб, бироқ икки йилдан ортиқ бўлмаган муддатга белгиланади. Бунда қурилиш муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга кредитни ва у бўйича фоизни қайтаришга имтиёзли давр берилади.

13. Кўп квартирали уйни қуриш ёки реконструкция қилиш учун кредит бўйича буюртмачига фоиз ставкаси миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида кредит шартномаси билан белгиланади.

14. Кредитни олиш учун буюртмачи томонидан банкнинг хизмат кўрсатувчи филиалига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

кредитнинг мақсадлари, таъминлаш, муддати ва суммаси кўрсатилган ҳолда кредит олишга буюртманома;

қурилишларнинг тасдиқланган манзилли рўйхати, қурилишларнинг титул рўйхати ҳамда ишлаб чиқариш ва қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш жадваллари;

ҳокимнинг шаҳарларда кўп квартирали уй қуриш учун ер участкаси ажратилганлигини ёки реконструкция қилинаётган объектга бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган қарори;

белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан берилган давлат экспертизасининг хулосаси нусхаси;

қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатноманинг нусхаси;

пудрат қурилиш ташкилотининг қурилиш таваккалчиликлари суғурта шартномаси ва суғурта полиси;

охирги ҳисобот санасига молиявий ҳисоботлар;

бошқа банклар олдидаги қарздорлик ва бошқа банкларда маблағлар борлиги тўғрисидаги маълумотномалар;

қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган кўп квартирали уйдаги қаватлар сони, ҳар бир квартиранинг умумий ва турар жой майдони ҳажми, квартира умумий майдонининг ҳар 1 кв.м қиймати, шунингдек ҳар бир квартиранинг қиймати кўрсатилган маълумотнома;

буюртмачи билан пудратчи ўртасида тузилган пудрат шартномаси нусхаси;

давлат экологик экспертизаси хулосасининг нусхаси.

15. Банк ушбу Низомнинг 14-бандида санаб ўтилган, буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўлдирилишининг мувофиқлигини ўрганади ва ажратиладиган кредит миқдорини улар асосида белгилайди.

16. Банк, кредит буюртманомасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, буюртманомани қондириш ёки уни асосли рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Кредит буюртманомасини кўриб чиқиш муддати ушбу буюртманома ва мазкур Низомнинг 14-бандида санаб ўтилган унга илова қилинган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб уч банк кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.

17. Кўп квартирали уйлардаги квартираларни келгусида сотишдан тушган барча маблағлар кўп квартирали уйлар фойдаланишга топширилгандан кейин акцептсиз тартибда дастлаб кредит учун фоизни ундиришга, сўнгра эса асосий қарзни қайтаришга йўналтирилади. Ушбу шарт кредит шартномасида ва гаров шартномасида ҳисобга олиниши керак.

18. Кўп квартирали уйларни қуриш ёки реконструкция қилиш учун буюртмачига кредит бериш ҳар бир кўп квартирали уйнинг номи ва рақами кўрсатилган ҳолда, буюртмачининг номига алоҳида ссуда ҳисоб рақами очиш йўли билан амалга оширилади.

19. Буюртмачига кредит ажратиш босқичма-босқич молиялаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш жадваллари асосида қуйидаги тартибда амалга оширилади:

аванс бериш буюртмачининг ссуда ҳисоб рақамидан тўлов топшириғи асосида, пудрат шартномасида назарда тутилган миқдорда амалга оширилади;

буюртмачи томонидан бажарилган ишларнинг тасдиқланган далолатномаси тақдим этилгандан кейин олдин берилган аванслар мутаносиб тарзда ушлаб қолиниши ҳисобга олинган ҳолда тўловнинг навбатдаги суммаси ажратилади.

20. Амалда бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисидаги маълумотномалар — счёт-фактуралар буюртмачи томонидан банкка бир ойда икки марта, ҳар ойнинг 3 ва 18-кунигача тақдим этилади.

21. Буюртмачи маълумотномаларда — счёт-фактураларда кўрсатилган амалда бажарилган ишлар ҳажмларининг амалда бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисидаги маълумотларга ва тўлов топшириқномаларига қатъий мувофиқлиги учун жавоб беради.

22. Буюртмачини таъминлашга харажатлар ссуда ҳисоб рақамидан унинг «талаб қилиб олинадиган» асосий депозит ҳисоб рақамига амалга оширилади.

23. Буюртмачига амалда бажарилган ишлар ҳажмларига мувофиқ бўлмаган, шунингдек лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилмаган ишлар ҳажмига ҳужжатларнинг тўлов учун тақдим этилиши тақиқланади.

24. Шаҳарларда кўп квартирали уйларни қуриш ёки реконструкция қилиш учун буюртмачини молиялаштириш ва унга кредит ажратиш тартиби ушбу Низомга 1-иловадагисхемага мувофиқ амалга оширилади.

2-§. Кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш тартиби

25. Кўп квартирали уйни қуриш ёки реконструкция қилиш учун буюртмачига берилган кредитларни ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш буюртмачи томонидан банк филиалларида махсус мақсадли ҳисоб рақамлари очиш йўли билан квартираларни сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади. Бунда тушган пул маблағлари биринчи навбатда кредит бўйича ҳисобланган фоизларни қайтаришга, сўнгра эса кредит бўйича асосий қарзни қайтаришга йўналтирилади.

26. Буюртмачи кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотишдан тушадиган маблағларни жамлаш учун ҳар бир объектга алоҳида унинг учун махсус мақсадли ҳисоб рақами очиш тўғрисида банк филиалига аризани тақдим этади.

27. Банк буюртмачининг аризаси асосида ҳар бир объект бўйича алоҳида белгиланган тартибда махсус мақсадли ҳисоб рақами очади.

28. Кўп квартирали уйларни қуриш ёки реконструкция қилиш учун буюртмачига берилган кредитлар бўйича фоизларни ўтказиш ҳар куни амалга оширилади ва банкнинг кредити ҳисобига қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган кўп квартирали уйларнинг квартираларини сотишдан тушаётган маблағлар ҳисобига кредит шартномасида белгиланган муддатларда ундирилади.

29. Буюртмачиларга кредитлар бериш учун банкда очиладиган АТ «Халқ банки»нинг депозит ҳисоб рақами бўйича фоизларни ўтказиш банкнинг кредити ҳисобига қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган кўп квартирали уйларнинг квартираларини сотишдан тушаётган маблағлар ҳисобига кўп квартирали уй фойдаланишга топширилгандан кейин ҳақ тўланган ҳолда ҳар куни амалга оширилади.

30. Кўп квартирали уйларни қуриш ёки реконструкция қилиш даврида айланма маблағларни тўлдириш учун буюртмачига ва пудратчига берилган кредитлар ва ҳисобланган фоизлар буюртмачига ва пудратчига очилган махсус мақсадли ҳисоб рақамларидан тўланади.

31. Кўп квартирали уй қийматининг 5 фоизи миқдоридаги сумма бир қисмининг кафолат муддати (ҳокимнинг кўп квартирали уйни фойдаланишга топшириш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан кейин 12 ой) тамом бўлгунга қадар 22626 — «Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» молиялаштиришнинг махсус депозит ҳисоб рақамида сақланади.

3-§. Кредитлардан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг ўз вақтида қайтарилиши мониторингини олиб бориш тартиби

32. Мониторинг давомида берилган кредитдан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланган тақдирда, банк бошқа мақсадларда фойдаланилган кредитларни ва ҳисобланган пеняларни кредит шартномасига мувофиқ муддатидан олдин ундириш чора-тадбирларини кўради.

33. Кредитлардан бошқа мақсадларда фойдаланган буюртмачига нисбатан банк томонидан қўлланиладиган жавобгарлик чоралари кредит шартномасида белгиланиши керак.

34. Асосий қарз ва у бўйича ҳисобланган фоизлар кредит шартномасида белгиланган муддатларда қайтарилмаганда банк кредитни қайтаришни таъминлаш чоралари кўрилишини талаб қилади.

35. Агар кредитни ўз вақтида ундириш юзасидан кўрилган чоралар зарур натижани бермаса ҳамда кредитни буюртмачи томонидан ўз вақтида ёки тўлиқ бўлмаган ҳажмда қайтарилиши хавфи юзага келса, берилган кредит ва у бўйича ҳисобланган фоизлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муддатидан олдин ундириб олинади.

3-боб. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларни аниқлаш тартиби

36. Кўп квартирали уйдаги квартираларни ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотишда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларни аниқлаш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.

37. Квартираларни жисмоний шахсларга, устун даражада ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва республика шаҳарларида яшайдиган, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига бириктириш протокол қарорини расмийлаштириш йўли билан намунавий таркиби ушбу Низомга 3-иловада келтирилган ҳудудий комиссия томонидан амалга оширилади.

38. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларни бириктириш ҳудудий комиссия томонидан қуйидаги мезонлардан бири мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади:

а) ўз уй-жойининг йўқлиги ва ижара (аренда), бепул фойдаланиш шартларида турар жойда ёки эскирган уйларда яшаш;

б) бир уйда (бир квартирада) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаш;

в) кўп болали оила;

г) она (ота)нинг тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаши;

д) ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;

е) оила таркибида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги;

ж) турар жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган турар жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги.

39. Кўп квартирали уйлардан квартира сотиб олиш учун турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс ҳудудий комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ариза;

б) қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар;

в) уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахснинг ушбу Низомнинг 38-бандиталабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги учун уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс жавоб беради.

40. Ҳужжатлар ҳудудий комиссия томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсга тилхат билан топширилади.

Аризалар уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида квартира берилишига аризаларнинг алоҳида журналида рўйхатдан ўтказилган ҳолда электрон реестрга киритилади.

Аризалар журналга изчил равишда, улар олинганлигига қараб киритилади.

Аризани уни дастлаб журналда рўйхатдан ўтказмасдан кўриб чиқиш тақиқланади. Ҳудудий комиссия аризаларни улар тушишига қараб ва журналда рўйхатдан ўтказиш навбатига кўра кўриб чиқиши шарт.

Ҳудудий комиссия уй-жой шароитларини яхшилашга берилган аризаларни ҳафтада камида бир марта кўриб чиқади.

Кўп квартирали уйдаги квартираларни сотишда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларни танлаш ҳудудий комиссия томонидан шаффофлик принципи бўйича амалга оширилади.

41. Ҳудудий комиссия ушбу Низомнинг 39-бандига мувофиқ уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишда жисмоний шахснинг тўловга лаёқатини (жисмоний шахснинг, унинг оила аъзоларининг ва биргаликда қарз олувчи бошқа жисмоний шахсларнинг даромадлари манбаларини), шунингдек унинг ушбу Низомнинг 38-банди талабларига мувофиқлигини ўрганади ва текширади.

Ўрганиш натижалари бўйича ҳудудий комиссия томонидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсга кўп квартирали уйдаги квартирани бириктириш ёхуд рад этишнинг аниқ ва асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда рад этиш тўғрисида протокол қарорини қабул қилади.

42. Ҳудудий комиссиянинг протокол қарорида уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахснинг тўловга лаёқати, шунингдек унга бириктирилган квартиранинг реквизитлари (кўп квартирали уйнинг манзили, рақами, квартиранинг рақами ва хоналар сони) акс эттирилиши керак.

43. Ушбу Низомнинг 38-бандида келтирилган асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда, шунингдек агар тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 39-бандиталабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда квартирани бириктириш рад этилиши мумкин.

44. Ушбу Низомнинг 43-бандида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича квартирани бириктиришнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.

45. Квартирани бириктириш рад этилиши тўғрисида протокол қарори қабул қилинган тақдирда ҳудудий комиссиянинг котиби икки иш куни мобайнида уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсга рад этишнинг аниқ сабаблари ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ёзма билдиришномани юборади (топширади), шунингдек ҳудудий комиссия протокол қарорининг нусхасини банкнинг тегишли филиалига юборади.

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс квартирани бириктириш рад этилиши сабабларини бартараф этиб ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат, квартирани бириктириш рад этилиши тўғрисида ёзма билдиришнома олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.

46. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс томонидан берилган ариза рад этилиши тўғрисидаги ёзма билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин кўриб чиқилмайди.

47. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ва квартирани бириктириш рад этилган ҳамда аризаси ушбу Низомнинг 46-банди асосида кўриб чиқилмаган жисмоний шахс кейинги йилда кўп квартирали уйлардаги квартирани бириктириш тўғрисида такрорий ариза беришга ҳақлидир.

48. Ҳудудий комиссия ҳар йили:

уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларнинг жорий йил Дастури доирасида қурилаётган кўп квартирали уйлардаги барча квартираларни бириктиришни 1 февралгача бўлган муддатда тугаллайди;

бўлажак йилда қуриладиган кўп квартирали уйдаги барча квартираларга потенциал қарз олувчиларнинг тўлиқ рўйхати билан биргаликда ҳудудий комиссиянинг протокол қарорини 1 апрелгача банкка тақдим этади.

49. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс дастлабки бадал маблағларини унга квартира бириктирилгандан кейин 60 календарь кундан кечикмай 20406-сон алоҳида жамғарма депозит ҳисоб рақамига тўлайди.

50. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс томонидан кўрсатиб ўтилган муддатларда квартира қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадал тўланмаган тақдирда ҳудудий комиссиянинг квартирани ушбу жисмоний шахсга бириктириш ҳақидаги протокол қарори ўз кучини йўқотади. Бунда ушбу жисмоний шахс кейинги йилда ҳудудий комиссияга квартирани бириктириш бўйича аризани такроран беришга ҳақлидир.

4-боб. Квартираларни уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларга сотиш тартиби

1-§. Кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотишни расмийлаштириш

51. Кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиш ҳуқуқи буюртмачи томонидан банкка берилади.

52. Буюртмачи кўп квартирали уй фойдаланишга топширилгандан кейин барпо этилган уйга кадастр ҳужжатларини расмийлаштиради ва банкка топшириқ шартномаси ва бош ишончнома асосида квартираларни сотиш ҳуқуқини беради. Бунда буюртмачи банкни олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун барча зарур ҳужжатлар, шу жумладан коммунал тўловлар бўйича қарздорлик йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома билан таъминлайди.

53. Кўп квартирали уйлардаги квартиралар жисмоний шахснинг дастлабки бадали маблағлари ва ипотека кредити ҳисобига ёки кўп квартирали уйдаги квартираларни сотиб олишга юридик шахс — иш берувчидан олинган маблағлар ҳисобига ҳудудий комиссиянинг протокол қарори асосида квартиралар уларга бириктирилган жисмоний шахсларга сотилади.

54. Квартираларни сотиш кўп квартирали уйни қуриш ёки реконструкция қилишни молиялаштириш бўйича харажатлар ҳисобга олинган ва уларни сотиш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳолда ҳар бир квартиранинг қиймати тўғрисидаги маълумотномалар асосида буюртмачи томонидан тақдим этилган нархлар бўйича амалга оширилади.

55. Квартиранинг олди-сотди шартномаси банк билан қарз олувчи ўртасида расмийлаштирилади ҳамда белгиланган тартибда нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

56. Квартиранинг нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномасида банкнинг кредитларидан фойдаланиб квартирани сотиш шартлари, шунингдек квартира қарз олувчининг квартирага мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб банкнинг гаровида туриши керак.

Квартиралар жисмоний шахснинг тўлиқ ўз маблағлари ҳисобига ёки юридик шахс — иш берувчининг маблағлари ҳисобига сотиб олинганда квартирага мулк ҳуқуқи нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномаси билан расмийлаштирилади.

57. Кўп қаватли уйдаги квартирага қарз олувчининг мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси қонун асосида айни бир вақтда ипотеканинг давлат рўйхатидан ўтказилишини расмийлаштиради.

58. Қонун асосида ипотеканинг давлат рўйхатидан ўтказилиши алоҳида ариза берилмасдан ва рўйхатдан ўтказиш йиғими тўланмасдан амалга оширилади.

2-§. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларга ипотека кредитини расмийлаштириш ва бериш тартиби

59. Кўп квартирали уйдан квартира сотиб олиш учун ипотека кредитлари уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларга кўп квартирали уй фойдаланишга топширилгандан кейин берилади.

60. Ушбу Низомга мувофиқ ипотека кредитлари банк томонидан қайтариш, мақсадли фойдаланиш, тўлаш таъминланганлик ва муддатлилик шартларида кўп квартирали уйдаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилади.

61. Банк томонидан бериладиган ипотека кредити миқдори кредит ресурслари манбаидан қатъи назар, (халқаро ва хорижий молиявий институтларнинг грантлари, инвестициялари бундан мустасно) кўп квартирали уйдаги квартиралар қийматининг кўпи билан 75 фоизни ташкил этади.

62. Кўп квартирали уйдаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитлари уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларга 20 йил муддатга , шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан, дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида берилади. Бунда олтинчи йилдан бошлаб фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредит олиш учун жисмоний шахс томонидан ариза тақдим этилган санада амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб белгиланади ва кредит шартномасида қайд этилади.

63. Ипотека кредити ҳисобига кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олаётган жисмоний шахс турар жой фойдаланишга топширилгандан кейин банк филиалига ариза билан биргаликда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчи)нинг паспорти;

б) қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчилар)нинг молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар.

64. Қуйидагилар қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар ҳисобланади:

доимий иш жойига эга бўлган фуқаролар учун — белгиланган шакл бўйича иш берувчи томонидан берилган охирги 12 ойдаги даромадлар (12 ойдан кам ишланган тақдирда — ишлаб берилган давр учун) тўғрисидаги маълумотнома;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган даромадларнинг бошқа манбаларига эга бўлган фуқаролар учун (шу жумладан деҳқон-фермер хўжаликлари бошлиқлари ёки якка тартибдаги тадбиркорлар учун) — улар яшайдиган жой бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган охирги 12 ойдаги даромадлар тўғрисидаги декларацияларнинг нусхалари.

65. Ушбу Низомнинг 63 ва 64-бандларига мувофиқ ипотека кредити олиш учун қарз олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш банк томонидан уч иш куни мобайнида кредит сиёсати талабларига мувофиқ амалга оширилади.

66. Қарз олувчи томонидан банкка тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 63 ва 64-бандлари талабларига мувофиқ бўлмаганда банк ипотека кредити беришни рад этиш ҳуқуқига эга.

67. Банк томонидан ипотека кредити бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда банк бундай қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бир иш куни мобайнида бу ҳақда рад этишнинг асосланган сабабларини кўрсатиб қарз олувчига ёзма шаклда хабар қилади.

68. Банк томонидан ижобий қарор қабул қилингандан кейин:

банк бир кун муддатда қабул қилинган қарор тўғрисида ариза берувчига хабар