Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ Мақолалар Май 2017 йилда

Оилавий соғлом муҳит- маънавий камолот омили

"Оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда Яраштириш комиссияларининг ўрни” мавзусида "Айтим” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ушбу ўқув-семинарига алоҳида дастури ишлаб чиқилиб шу дастур асосида ўтказилди. Семинар йиғилишига, туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Алланова Гулбаҳор Ескабуловна «Муаммоли оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда ҳамда қўшничилик муносабатларида ҳамжиҳатликни таъминлашда Яраштириш комиссиялари аъзоларининг масъулияти» мавзусидаги маърузаси тингланди.

Президент эътибори – мурувват тадбирларида

     ОНАЛАР ЭЪЗОЗДА, ФАРЗАНДЛАР ҒАМХЎРЛИКДА!

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури ижроси доирасида халқимизга хос ишлар кўламини янада кенгайтириш, инсон манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида «Президент эътибори – мурувват тадбирларида» шиори остида хайрия тўйлари бўлиб ўтмоқда. Тадбирлар доирасида Учқудуқ марказидаги «Golden city» ресторанида 20 май куни 11та ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларининг суннат тўйлари ўтказилди.

“Жажжи малика” кўрик-танлови

     2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижроси юзасидан 2017 йил19 май куни соат 11:00да туман Маданият бўлими томонидан ташкил этилган "Мусиқага чорлайди ёшлар” шиори остида "Жажжи малика” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Танловни туман хоким ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Алланова Гулбаҳор Ескабуловна табрик сўзи билан очиб берди.

"Йил сардори — 2017"

Бугунги ёшларнинг ҳар томонлама баркамол, фаол бўлиб улғайишида ўтказилаётган танловларнинг ўрни беқиёс. "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг умумий ўрта таълим мактабларидаги бошланғич ташкилотлари сардорлари ўртасидаги "Йил сардори" ҳам изланувчан ва истеъдодли авлодлар сафини йилдан-йилга кенгайтириб келмоқда.

АКТ – тадбиркорга кўмакчи

Инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун

Бугунги кунда юртимизда аҳоли ва тадбиркорларга қулайликлар яратиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан уларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида хизмат кўрсатишнинг электрон тизими жорий қилинганлиги аҳоли ва тадбиркорлар учун ҳам вақт ҳам маблағни тежаш учун катта имкониятлар яратиб берди

"Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамияти ташкил этилди

"Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.
Фармонга мувофиқ мамлакатимизнинг гидроэнергетика салоҳиятидан самарали фойдаланиш, сув-энергетика ресурсларини бошқаришнинг ягона тизимини шакллантириш, электр энергия ишлаб чиқариш таркибида қайта тикланадиган гидроэнергетика ресурслари улушини изчил ошириш, янги экологик тоза энергия ҳосил қилувчи қувватларни ташкил этиш, мавжуд гидроэлектростанцияларни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, гидроэнергетикани ривожлантиришга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва шу асосда корхоналар ва аҳолининг электр энергияга бўлган эҳтиёжини янада тўлароқ қондиришни таъминлаш мақсадида "Ўзсувэнерго" бирлашмаси негизида "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамиятини ташкил этилди.

Болалар боғчасидаги «йиға-йиғ»да ким айбдор: Ота-онами ёки тарбиячими ва молия бўлими?

18 май куни Кун.uz сайтида «Ўқитувчидан то ота-онагача: мактабларда «йиғди-йиғди» эраси қачон тугайди?» сарлавҳаси остида республика мактабларида авж олган муаммо ҳақида, ўқувчиларнинг ота-оналаридан турли важлар билан пул йиғилаётгани ҳақида мақола эълон қилинган эди.

Қайнонам онам кўрик танловининг Учқудуқ туман босқичи

Оила мустаҳкамлигини таъминлаш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги маъсулятини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини кўрсатиш ҳамда оила институти мавқеини ошириш мақсадида