Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ Мақолалар Декабр 2015 йилда

Конституция – давлат виждони

 Ҳар қандай давлат муайян қонунлар доирасида фаолият юритади. Қонунларнинг асосийси, табиийки, Конституциядир.  Конституция ҳар бир жамиятнинг мафкураси, қадрияти ва маданий-тарихий тараққиётини акс эттиради. Герб, Байроқ ва Мадҳия сингари Конституция ҳам ҳар бир мамлакатнинг рамзидир. Агар инсонларнинг бошига оғир иш тушгудек бўлса, унга "виждонинга қараб иш кўр” дейишади. Бу каби ҳолат бирор бир мамлакатда кузатилгудек бўлса, у ҳолда бу мамлакатнинг Конституцияси ёрдамга келади. Конституция ҳам тўғри, ҳам кўчма маънода ҳар бир
давлатнинг виждонидир.

Ўзбекистон ва Россиядаги Beeline Ўзбекистон абонентлари учун бонуслар ҳадя этмоқдалар

Beeline қулай мулоқот учун ҳалқаро акцияни жорий қилмоқда. Энди Россиядаги Beeline абоненти бўлган ва "Всё” тариф режаларининг биридан фойдаланадиган яқинлари бор компания абонентлари алоқа хизматлари учун ҳар ой 20$гача бўлган миқдорда бонусга эга бўладилар.

Сенат амнистия тўғрисида қарор қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати 3 декабрь куни "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида” қарор қабул қилди.

Қонунчилик палатаси келаси йил давлат бюджети ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини қабул қилди.

11 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари, шунингдек, 2016 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини қабул қилди.


Иккинчи шкала бўйича жисмоний шахслар даромад солиғи 7,5 фоизгача пасайтирилади

Фуқароларнинг Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказиладиган мажбурий суғурта бадаллари ставкасини 7 фоиздан 7,5 фоизгача ошириш таклиф этилмоқда.

Келаси йили фуқаролар даромад солиғини солиққа тортишнинг иккинчи шкаласи бўйича (бир (+1 сўм)данэнг кам ишҳақининг беш баробаригача) ставкасини 8,5 фоиздан 7,5 фоизгача камайтириш режалаштирилмоқда. Бу 11 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси тасдиқлаган Ўзбекистон давлат бюджети параметрларида кўзда тутилган. Шу билан бир вақтда фуқароларнинг Молия вазирлиги қошидаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказиладиган мажбурий суғурта бадаллари ставкасини 7 фоиздан 7,5 фоизга ошириш таклиф этилмоқда. Эслатиб ўтамиз, жорий йилдан бошлаб даромадларнинг биринчи гуруҳи (1 та ЭКИҲ) бўйича жисмоний шахсларнинг даромад солиғи учун ноль ставкаси жорий этилиб, қолган гуруҳлар бўйича ставкалар 1 фоиз пунктига оширилган эди, хусусан, иккинчи шкала бўйича ставка 7,5 фоиздан 8,5 фоизгача кўтарилган эди