Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ Мақолалар Июл 2015 йилда

Якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастури

2015 йилда Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 1-сон, 1-модда)

Қайд этиб ўтилсинки, 2009 — 2013 йиллар мобайнида Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши давлат дастурини амалга ошириш натижасида 159 та қишлоқ туманларида 1248 та комплекс тарзда қурилган янги уй-жой массивлари вужудга келтирилиб, уларда жами майдони 4,6 млн квадрат метрдан ортиқ бўлган 33,5 мингтадан кўпроқ замонавий якка тартибдаги шинам уй-жойлар барпо этилди. 1677 км сув таъминоти тармоқлари, 1039 км электр тармоқлари, 1346 км газ таъминоти тармоқлари ва 981 км автомобиль йўллари, шунингдек мингдан зиёд ижтимоий ва бозор инфраструктураси объектлари фойдаланишга топширилди.

Қарорнинг тўлиқ матнига ўтиш

 

Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи

Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғиЎзбекистон Республикасининг давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир.

Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи xалқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи — байроқнинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир.

Ўзбекистон Республикаси давлат герби

Ўзбекистон Республикаси давлат гербиЎзбекистон Республикаси давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шоxларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради. Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим оы ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида баxт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Хумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат баыроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида «Ўзбекистон» деб ёзиб қўйилган.

Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси

Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳиясиЎзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.

"Электрон ҳукумат" давлат дастури

"Электрон хукумат" давлат дастурида ҳокимиятнинг иштироки, дастурий ишланмаси ва амалий бажарилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар.