Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ Ҳурматли абитуриентлар!

Ҳурматли абитуриентлар!

Сизлар учун 3 та таълим йўналишини танлаш бўйича электрон қўлланма ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасида абитуриентларнинг ўқишга кириш имкониятларини ошириш мақсадида бир нечта ўзгаришлар киритилмоқда. Шулардан бири – 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, олий таълим муассасаларига ўқишга киришда абитуриентларга3 та таълим йўналишини танлашҳуқуқи берилмоқда.

Ушбу йўналишларни танлаш кўникмасини мустаҳкамлаш учун абитуриентларга кўмак ва қўлланма сифатида махсус дастур ишлаб чиқилди. Айни пайтда тест режимида ишга туширилган мазкур дастур орқали абитуриентлар 3 та таълим йўналишини танлаш тажрибаларини орттиришлари мумкин.

Дастур Давлат тест марказинингwww.дтм.узрасмий веб-сайтида жойлаштирилган. Эслатиб ўтамиз – дастур вақтинча олдинги йил базаси асосида ишламоқда, 2019/2020 ўқув йили учунтаълим йўналишлари рўйхатитасдиқлангандан кейин янги база асосида ишлаши йўлга қўйилади.

Мисол учун абитуриент ЎзМУнинг кимё факультетига ўқишга кирмоқчи. Қўшимча равишда олий талим муассасасида фанлар мажмуасига мувофиқ келувчи яна 2 та СамДУ ҳамда БухДУнинг кимё факультетларига ҳужжатларини илова қилади.

Абитуриент тест синови жараёнида бир марта иштирок этади. Дейлик, у ЎзМУнинг кимё факультетига ўқишга кириш учун имтиҳон топшириб, 138 балл олди. Эртаси куни тест натижасидан хабардор бўлади. Абитуриент ЎзМУга ўқишга киролмаган бўлса, кайфиятни туширмасдан СамДУ ва БухДУда ўтказилган тест синови натижаларини аниқлаши лозим. СамДУнинг кимё факултетига тўлов-шартнома асосида охирги кириш бали 130 бўлса, бундай ҳолатда у СамДУда шартнома асосида ўқиш имкониятига эга бўлади. Агар БухДУнинг кимё факултетига охирги бўлиб давлат гранти асосида ўқишга кирган кишининг натижаси 135 балл бўлса, унда у тўплаган 138 бали билан БухДУда давлат гранти асосида ўқиш имконини қўлга киритади.

Шунингдек, абитуриентлар 3 та олийгоҳга ҳужжат топшириш учун 3 марта тўлов қилмайди, яъни бир марта тўловни амалга ошириб, 3 та олийгоҳга топшириш мумкин. Тўлов энг кам иш хақининг 1 баравари яъни (202730 сўм) миқдорида бўлади.

Давлат хизматлари агентлигининг маълум қилишича, ҳукумат қарори лойиҳасига мувофиқ, май ойидан бошлаб Ўзбекистон ОТМларига ҳужжат топшириш жараёни бошланиши режалаштирилган. Энди абитуриентлар Ўзбекистондаги исталган олий таълим муассасасига ҳужжатларини яшаш жойидан узоқлашмай, Давлат хизматлари марказлари орқали ёки уйидан чиқмай, мй.гов.уз портал орқали юбориши ҳам мумкин.

Бу йил ОТМларга ҳужжат топшириш 2 босқичда амалга оширилади:

1-босқич: аввалги йилларда ўқишдан йиқилган абитуриентларнинг ҳужжатлари 1-майдан 20-майгача қабул қилинади;

2-босқич: тест йилида ўқишни тугатган битирувчилардан эса 21-июндан 10-июлгача ҳужжатлар қабул қилинади

Умарқул Худайқулов,

Давлат хизматлари маркази директори.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: